cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

ALRISALAH | ibratli kanal

«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙 📌 BIZNING KANALIMIZDA: 🎞 IBRATLI VIDEOLAR 🎥 TA'SIRLI MARUZALAR 💽 AJOYIB NASHIDALAR 📝 HIKMATLI MAQOLALAR

Більше
Рекламні дописи
2 052
Підписники
+224 години
-197 днів
-6930 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

ОТА-ОНАМГА НАМОЗ ЎҚИНГЛАР ДЕСАМ БЎЛАДИМИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Алҳамдулиллаҳ 5 вақт намоз ўкийман, ота-онамга намоз ўқинглар десам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозларингизда уларнинг ҳаққига дуо қилинг. Фарзанднинг ота-она ҳаққига қилган дуоси ижобатдир. Бундан ташқари уларга чиройли гаплар билан тўғри йўлни кўрсатсангиз яхши бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Показати все...
ҚЎШНИЛАР ҒИЙБАТЧИ БЎЛСА #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Агар қўшнилар ғийбатчи, бир-бирини кавлайдиган бўлса, улар билан кирди-чиқди қилмасам гуноҳ бўлмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қўшнилар билан яхши алоқада бўлиш лозим. Зеро, бу борада шариатимиз жуда кўплаб тавсиялар берган, уларга яхшилик қилиш, ёрдам қўлини чўзиш мусулмонлик бурчи ҳисобланади. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаброил алайҳиссалом менга қўшни борасида мунтазам йўл кўрсатдилар, мен “қўшнини меросхўр қилиб қўярмикан”, деб ўйлаб қолдим" деб марҳамат қилганлар. Қўшниларнинг баъзи камчиликлари бўлса уларни мусулмон сифатида чиройли насиҳатлар билан тўғри йўлга бошлаш ҳам қўшничиликнинг бир мажбурияти ҳисобланади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Показати все...
02:53
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Спирт аралашган антисептик воситалар билан қўлларни ювса таҳорат бузулмайдими? Muhammad Ayyub domla HOMIDOV 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Показати все...
Арқонни маҳкам ушланг. Тасаввур қилинг, сиз денгизда кучли тўлқинлар ичида чўкаяпсиз. Тўсатдан сизга нажот топишингиз учун арқон ташланди. Сиз уни жонингиз борича маҳкам ушлайсиз, а?! Қаттиқ тутганингиздан қўлингиз оғриб кетса-да, чидайсиз. Қанча осилиб турсангиз ҳам майли, муҳими чўкмай, эсон-омон қирғоққа чиқиб олсангиз бўлгани... Дунё ҳам шунга ўхшайди... Атрофимизда фитналар тўлқиндек тўлиб-тошмоқда... Қуръон – Аллоҳнинг мустаҳкам арқонидир. Фитналар сизни ўз домига тортиб, ғарқ қилмасдан бу арқонни маҳкам ушланг, албатта нажот топасиз! Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳнинг Китоби – Самодан Ерга туширилган Аллоҳнинг мустаҳкам арқонидир». "Саҳиҳул жомеъ", 4473. #Мулоҳаза 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Показати все...
ЗУЛМ - ҲАРОМ АМАЛДИР 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Показати все...
00:46
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Қироат 📖 НАСР сураси
(Мадинада нозил бўлган, 3 оятдан иборат)
🎙 Хуршид қори Аҳлиддин ўғли Мир Араб олий мадрасаси талабаси 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#КУН_ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Эй Абу Зар, белинга енгил ва тарозуда бошқаларидан оғирроқ бўлган икки хислатга сени йўллаб қўяйми? - деганларида, (Абу Зар): - Ҳа, ё Расулуллоҳ, - деди. - у зот ﷺ "Ҳусни хулқ ва камгаплик"... дедилар» Абу Яъло ва Байҳақий ривояти (Анас (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Эй Оиша, албатта, Аллоҳ мулойимдир. У зот мулойимликни яхши кўрадир...» Имом Муслим ривояти (Оиша (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «4 хислат бор агар улар сенга берилган бўлса,  сенга дунёда булардан бошқа нарса берилмаган бўлса зарар қилмайди» 1 Хусни хулқ 2 Таом халоллиги 3 Ростгўйлик 4 Омонотдорлик Бухорий «Ал-адаб-ал-муфрад» (Абдуллох ибн Амр  (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар  «Яхшилик бу ҳусни хулқдир. Гуноҳ эса кўнглинг хотиржам бўлмаган ва одамлар билиб қолишини истамайдиган ишингдир» Имом Муслим ривояти (Наввос ибн Самъон (р.а).дан) 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Эмизикли гўдакнинг йиғлаши фойдаларидан Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди: “Ота-оналарга гўдакни йиғлаши ва чинқириш машаққат, безовталик туғдирмасин. Чунки бундан бола  улкан фойдалар олади. Бу йиғлаш унинг аъзо, бўғимларини қисқартиради, ошқозон, ичаклариини кенгайтиради, кўкрак қафасини очади, миясини иситади, мижозини ҳимоялайди, табиий ҳароратини кўтаради ва табиатини ортиқча нарсалардан ҳимоя қилишга ундайди ҳамда миядаги ортиқча хилтлар ва бошқа нарсаларни суриб чиқарилишига олиб келади”. “Туҳфатул мавдуд” асаридан. 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ФОТИҲА СУРАСИ ДАВОЛАЙДИ Фотиҳа сураси барча касаллик ва бактерияларга, ғазаб ва нафратга барҳам беради. Фотиҳа сураси бежизга намозларимизни хар бир ракатида такрорланмайди. Буюк Роббимиз Аллохга хамду санолар бўлсин! Хонадонларингизни Фотиҳа сурасини ўқиш билан муаттар ҳидга тўлдириб юборинг! Уни тўшакларингизда ҳам ўқинг! Муҳими – такрор, такрор ва бардавом ўқинг! 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Показати все...
Сен шундай дўст танлагинки, у ўлмайдиган бўлсин... Бир дардли одам шайх Шиблий олдида йиғлар эди. Шайх ундан: — Нима сабабдан йиғлаяпсан? — деб сўради. Ул деди: — Эй шайх, бир дўстим бор эди, унинг жамолини кўриб хушнуд бўлардим. Ўшал дўстим ўлди, унинг ғамида мен ҳам ўлаётибман. Чунки унинг фироқи дунёни кўзимга қоронғу қилиб қўйди. Шайх деди: — Шундан кўнглинг ўксиган бўлса, сенинг жазойинг шудир. Сен шундай дўст танлагинки, у ўлмайдиган бўлсин ва ўзинг ҳам бунақа алам чекмайдиган бўлгин. Ўлимдан нуқсон топадиган дўстлик ўткинчидир, у жонингни ғамга тўлдиради. Кимки сурат ишқига мубтало бўлса, у шу сурат туфайли балоларга гирифтор бўлади. Ўша сурат қўлдан чиққандан кейин, у жудоликдан қонлар ютади. Фаридуддин Атторнинг «Мантиқут-тайр»идан. #Ибрат 👇🏾👇🏾 @ALRISALAH_UZ
Показати все...