cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali

Рекламні дописи
3 452
Підписники
-124 години
+317 днів
+43130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Навоий вилояти ТХТБ  ходимлари томонидан жорий йил 30 май куни "Хавфсиз ҳудуд",  "Қорадори 2024" 1-босқич профилактик  тадбирларини намунали ўтказиш юзасидан тасдиқланган режа-тақсимотга асосан Навоий, Тинчлик, Конимех ва Учқуду-2, Янги-Зарафшон темир йўл бекатларида профилактик чора-тадбирлар амалга оширилди. Профилактик тадбир давомида таълим муассасалари ва темир йўлга яқин масофада истиқомат қилувчи аҳолиси ўртасида темир йўл билан боғлик бахтсиз ҳодисаларга йўл қўймаслик, гиёҳвандлик воситаларидан фойдаланишнинг салбий оқибатлари тўғрисида профилактик суҳбат ўтказилиб, хизмат ҳудудидаги бинолар ва уларнинг боғ қисмлари текширилиб, далолатномалар расмийлаштирилди
Показати все...
Тошкент минтақаси темир йўл ТХТБ ҲПБ ходимлари томонидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Ўзтемирйўлмаштаъмир” АЖ корхонасининг ишчи-хизматчилари ўртасида “Онлайн қимор” мавзусида профилактик йиғилиш ташкилаштирилди. Йиғилиш иштирокчиларига нафақат динимиз балки қонунларимизда хам ман этилганлиги бўйича керакли тушунчалар бериб ўтилди. Йиғилиш сўнгида иштирокчиларга “Онлайн қимор ўйинларини салбий оқибатлари” ва “Қимор ва таваккалчиликка асосланган ҳар қандай ўйинлар учун қонунларимизда жавобгарлик белгиланган” мавзусида видео роликлар намойиш этилди. https://t.me/iivtransport
Показати все...
Метрополитенда ХТБ ходимлари томонидан метро бекатларида йўловчи фуқаролар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳушёрлиги ва огоҳлигини ошириш мақсадида "Метрополитенда хавфсиз кун" мавзусида тарғибот ишлари олиб борилди. https://t.me/iivtransport
Показати все...
Жорий йилнинг 29 май куни Оҳангарон бекатида ХТБ ходимлари томонидан ўтказилаётган "Хавфсиз йўналиш" тезкор тадбири ҳамда "Қора дори" тадбирлари юзасидан темир йўл яқинида яшовчи фуқаролар ва темир йўл ишчилари ўртасида мазкур тадбирлар юзасидан профилактик давра суҳбатлари ва тушунтириш ишлари олиб борилди. https://t.me/iivtransport
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” профилактик тадбирини самарали ўтказиш борасида Наманган вилояти ТХТБ Учқўрғон бекатидаги бўлинмаси ходимлари томонидан, Учқўрғон тумани Қўғай МФЙда ва ПЧ-7 корхонаси ҳамда Учқўрғон темир йўл бекати ишчи ходимлари билан темир йўл бекатида аҳоли, ёшлар ўртасида шунингдек темир йўл атрофида чорва молларини боқиб юрган фуқаролар билан темир йўлларда бахтсиз ҳодисалар, ҳуқуқбузарликларни содир этилишини олдини олиш мавзуларида профилактик давра суҳбатлар ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. https://t.me/iivtransport
Показати все...
Хоразм вилояти ТХТБ ходимлари томонидан “Темир йўлда хавфсиз кун” ҳамда “Қорадори" ва “Хавфсиз йўналиш” махсус профилактик тадбирларида, темир йўлга яқин жойлашган маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда, фуқаролар ҳамда ишчилар ўртасида поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, темир йўлларда бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, таркибида гиёҳванд моддаларини тарқалишини олдини олиш тўғрисида учрашувлар олиб борилиб тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди. https://t.me/iivtransport
Показати все...
Жиззах вилояти ТХТБ соҳа ходимлари томонидан "Темир йўлларда хавфсиз кун" "Қора дори 2024", "Хавфсиз йўналиш" профилактик тадбирлари юзасидан темир йўл яқинида яшовчи фуқароларнинг хонадонлари ўрганилиб, фуқароларга темир йўлларда хавфсизликни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг ҳамда бахтсиз ҳодисаларни барвақт олдини олиш юзасидан тушунчалар берилди. Тадбир давомида, темир йўл яқинида чорва молларини боқиш қоидаларига риоя қилмаган фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, келгусида қайта ҳуқуқбузарлик содир этмаслиги тушунтирилди. https://t.me/iivtransport
Показати все...
Тошкент минтақасида темир йўл ТХТБ "Кучлук" бекатидаги бўлинмаси ходимлари томонидан олиб борилаётган “Хавфсиз ҳудуд” тадбири юзасидан, Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманидаги Тўйтепа темир йўл бекати ишчилари ва бекатидаги башмаклар назорати бўйича профилактик суҳбатларлар ўтказилди. Шунингдек мазкур тадбир давомида ЎзР МЖтКнинг 113-моддаси 4-қисми бўйича ҳуқуқбузарлик содир этан фуқароларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. https://t.me/iivtransport
Показати все...
ПОЕЗДЛАР ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА: ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ 👉👉👉👉БАТАФСИЛ ЎҚИШ Расмий саҳифаларимиз 👇 👇 🕊 Telegram 🥈 Facebook 🥉Instagram
Показати все...
Бухоро вилояти ТХТБ бошлиғи полковник О.М.Файзиев томонидан хизмат кўрсатиш ҳудудининг Бухоро-Навоий (Афросиёб) йўналишида тунги текширувлар ўтказилди. Мазкур текширувда 10-сонли Бухоро темир йўл масофаси ишчи ходимлари, тўсиқ қўриқловчилари билан, шунингдек ушбу йўналишда жойлашган қўриқланадиган темир йўл кесишмалари навбатчилари билан тунги вақтда хизматни ҳушёр ва сергак олиб боришлари, қўриқланадиган кесишмаларда йўл транспорт ҳодисаларнинг олдини олиш, нохуш, салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, кесишмаларнинг техник ҳолати ва созлиги ҳамда кесишма навбатчилар билан поездларнинг ҳаракат хавфсизлиги таъминлаш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Профилактик тадбирлар давом этмоқда. https://t.me/iivtransport
Показати все...
Перейти до архіву дописів