cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

"Новдак" Жомеъ масжиди🌙

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Паркент тумани "Новдак" жомеъ масжидининг диний маърифий расмий канали. ✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿

Більше
Рекламні дописи
317
Підписники
+124 години
+17 днів
-530 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тадаббур ﴿ قل الله يُنجِّيكم منها ومن كل كرْب ﴾ قال ابن القيِّم : " ما دُفِعَت شدائد الدنيا بمثل التوحيد ". 📒الفوائد 📕 Аллоҳ таоло айтади: «Сизни улардан ва барча ғам-аламлардан Аллоҳ қутқарур", Анъом сураси, 64 - оят. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: "Дунёнинг қийинчилик, шиддатларини бирон нарса тавҳидчалик даф этолмайди , деди. "Фавоид"дан. 🔸 Изоҳ: “Тавҳид” сўзи луғатда “яккалаш”, яъни бир нарсага яккаю ёлғизлик нисбатини бериш ва унинг кўп ададда эканини инкор этиш маъноларини англатади. “Қомусул муҳит” китобида: “Тавҳид ёлғиз Аллоҳга имон келтиришдир”, дейилган. Муҳамммад Анвар Бадахшоний раҳимаҳуллоҳ “Ақидатут Таҳовий”нинг шарҳида тавҳидга бундай таъриф берган: “Инсон Аллоҳ таолога ширк келтиришнинг барча кўринишидан ўзини сақлаб, Парвардигорни зоти, сифатлари, феъллари, исмлари, ҳукмларида шериги йўқ, яккаю ёлғиз эканига эътиқод қилиши тавҳиддир @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#кун_эслатмаси Дуонинг арабча матни: اللَّهُمَّ مَا رَزَقْتَنِي مِمَّا أُحِبُّ فَاجْعَلْهُ قُوَّةً لِي فِيمَا تُحِبُّ Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга муҳаббатини ризқ қилиб берган нарсангни Ўзинг муҳаббат қилган нарсада мен учун қувват қилгин». Абдуллоҳ ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида: «Аллоҳумма маа розақтаний миммаа уҳиббу фажъалҳу қувватан лий фий маа туҳибб», дер эдилар». (Термизий ривояти) @quranuz_kanali Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин... Файзу баракотли кун тилаймиз! 👉 @fitratuz
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1446 ЙИЛ 17-ИЮЛЬ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ⏰ ТОНГ -     03:25 ⏰ ҚУЁШ -    05:05 ⏰ ПЕШИН - 12:34 ⏰ АСР -        17:39 ⏰ ШОМ -      19:56 ⏰ ХУФТОН -21:29 Улашинг👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Показати все...
👍 1
АВЛИЁ ПИРЛАРДАН МАДАД СЎРАШ савол Ассалому алайкум! Ёшим 41да, илимсизман, айрим жанозаларга тазияли хонадонларга борганимда мулла акалар Қуръон тиловатидан сўнг шу хонадон эгаларини ишларига авлиё пирлар мададкор бўлсин деб дуо қилишади. Бу қанчалик тўғри? Барчамиз фақат Аллоҳдан мадад сўрашимиз керак эмасми? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! У сиз айтган одамларга яхшилаб эътибор берсангиз бир вақтлар атеист ёки бирор бир корхонани юлғувчиси ёки бирор махаллани собиқ оқсоқоли бўлиб чиқади. Ёшлигида тарк қилолмаган одатлари тез-тез намоён бўлиб туради. Бирорта бир китобни аҳли илмлардан ўқиган бўлганида эди, пирлардан мадад сўраш ширклигини биларди. Бирортаси тижорат соҳасининг мутахассиси бўлса унга тегишли масалаларда ундан маслаҳат олиш керак. Касаллик борасида доктордан маслаҳат олиш керак. Дин борасида эса албатта шу соҳани илмини ўрганган, ижозасини олган, устозлари маълум бўган ҳақиқий илм аҳлидан маслаҳат олиш керак. Бирортаси оқ халатни кийиб бошига қалпоқни қўндириб хона очиб олса уни олдига ҳеч ким бормаслиги керак. Борган одамни ахмоқ дейилади. Дин ишида эса бунга кўп ҳам эътибор берилмайди. Тўғри келган салла кийганни домла деб ўйлашаверишади. Чала табиб жонга хатар, чала мулла иймонга хатар деб бекорга айтилмаган. Ўшаларни дин борасида сизчалик тушунчаси бўлганида эди. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ✅ Манба @Sirlii_uz https://t.me/joinchat/AAAAAE6Daj3lOaYURMLvLA
Показати все...
👍 1
02:08
Відео недоступнеДивитись в Telegram
•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○• https://t.me/Beshkappa_uzz
Показати все...
Ilmga-navbatda-turmadik.mp49.20 MB
01:52
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Видео #Маъруза «КОВИД»ДАН САБОҚ ОЛМАЙМИЗМИ?! Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Показати все...
Kovid payti tg.mp42.91 MB
02:02
Відео недоступнеДивитись в Telegram
IMG_6229.MP410.78 MB
Силаи раҳм деганда қариндошлар билан борди-келди қилиш, уларга чиройли муомалада бўлиш, лутф кўрсатиш, ҳолидан хабар олиб туриш тушунилади. Ҳадиси шарифларда таъкидланишича, силаи раҳм ризқни кенгайтиради, умрни узайтиради. عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ سَرَّهُ أَنْ يُبْسَطَ لَهُ فِي رِزْقِهِ أَوْ يُنْسَأَ لَهُ فِي أَثَرِهِ فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَحْمَدُ. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимни ризқи кенг бўлиши, ажали кечиктирилиши (яъни, умри узоқ бўлиши) хурсанд қилса, қариндошлик алоқаларини боғласин!” деганларини эшитганман” (Бухорий, Аҳмад ривояти). “Ризқи кенг бўлиши”дан мурод ризқи баракали бўлишидир. Зеро, қариндошлар билан яхши муомалада бўлиш садақанинг бир туридир. Садақа молни поклайди, кўпайтиради. “Ажали кечиктирилиши”дан мурод эса, аввало банда умри баракали бўлиши, охиратига фойдали ишлар билан, тоат-ибодатда ўтиши, вақтни беҳуда кетказишдан сақланишидир. Баъзилар: “Умрнинг зиёда қилиниши солиҳ зурриётдир”, деб айтишган. Чунки ортидан яхши фарзандлар қолиб, ҳақига истиғфор айтса, дуо қилса, Аллоҳ амрига мувофиқ яшаса, эзгу амаллари савоби камайтирилмасдан ота-онасига бориб туради. Демак, ким дунёда ризқи кенг, ҳаёти фаровон, умри савобли ишларга тўла бўлишини, ортидан солиҳ-солиҳа фарзандлар қолишини, вафотидан кейин ҳам яхши хотиралар билан эсланишни, номаи аъмолига эзгу амаллар ажри тўхтовсиз ёзилиб туришини хоҳласа, қариндош-уруғлари билан яхши муомалада бўлсин, уларга моддий, маънавий томондан ёрдам берсин. Яқинларингизга ҳам улашинг. https://t.me/joinchat/AAAAAEkHE1aLIuRLFL7Cwg
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. 👉 @fitratuz
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.