cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

MIB faoliyatidan

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг фаолиятига оид янгиликлар

Більше
Рекламні дописи
6 017
Підписники
-124 години
-1637 днів
-1 20230 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Аҳолининг мурожаатларини жойларда ўрганиш ҳамда ҳал этишчораларини кўриш мақсадида Жиззах вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари раҳбарларининг белгиланган режа асосида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Бугунги манзил Зафаробод тумани маркази бўлиб, Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқарма бошлиғи Бекзод Менглиев ҳам мазкур сайёр қабулда Суд қарорлари ва бошқа органлар қарорлари юзасидан фуқароларни қабул қилди. Қабулда 10 нафар фуқаролар мурожаат билан қатнашди. Шундан 2 нафар фуқаронинг мурожаати шу ернинг ўзида қаноатлантирилган бўлса, 3 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди. 5 нафар фуқаронинг мурожаати алоҳида вақт талаб қилганлиги боис назоратга олинди. Бу борада ишлар давом эттирилмоқда. Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Показати все...
Аҳолининг эртанги кунга ишончи ортиши ва бугундан розилик ҳисси билан яшашини таъминлашда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда юзма-юз мулоқотларнинг самараси бўлакча. Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи Жуманазар Жуманиёзов томонидан Қўшкўпир тумани, «Шихмашхад» маҳалласи биносида сайёр қабул ташкил қилинди. Сайёр қабул давомида 12 нафар фуқаролар қабул қилинди. Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, 5 тасига жойида тушунтириш берилган бўлса, қолган 7 та мурожаатлар юзасидан тегишли бўлим масъул ходимларига топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди. Ҳар бир фуқаронинг мурожаати ортидаги ташвишини чуқур ўрганиш, ечимини топиш Бюро органларига халқнинг ишончини ҳам белгилайди. Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“Кун.уз” ахборот сайти орқали жорий йилнинг 5 июнь куни “Рози қилиш”имни кутишяптими?” — Тошкентда МИБ ва суд фуқарони “копток” қилмоқда” сарлавҳали танқидий хабарлар ёритилган эди. 👉Батафсил ўқинг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Показати все...
Repost from Bosh prokuratura
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Repost from Bosh prokuratura
“Маҳаллабай” ишлаш, бу — барча соҳа мутасаддиларининг ҳамкорликда маҳаллалардаги муаммолар, аҳоли турмушидаги муҳим масалаларни биргаликда ҳал этишнинг янгича механизмидир. Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармаси томонидан жойларда “маҳаллабай” ишлаш тизимида ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Асосий эътибор, маҳалла фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар билан суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини  таъминлашда, фуқаролар билан яқиндан мулоқот қилиш, ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтириш ва қарздорликларни ихтиёрий бартараф этишга бўлган масъулиятини оширишга қаратилмоқда. Бу борада, ўтган даврда, 26 204 та ҳужжатлар ижроси таъминланиб,  232 млрд. сўм маблағлар ундирилди. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан боғлиқ жамғармаларга 8 млрд. сўм маблағлар йўналтирилди. Вояга етмаганларнинг манфаатлари учун 26,9 млрд. сўм алимент пуллари ундириб, 110 дан ортиқ оилалар яраштирилди. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасида 390 дан ортиқ очиқ мулоқот тадбирлари ўтказилди. Фуқаролардан келиб тушган 1333 та мурожаатлар ҳал этилди. Энергия ресурслари ва бошқарув сервис компаниялари фойдасига 577,6 млн. сўм ундирувлар ташкил қилинди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Показати все...
Қувада Бюро ходимлари ташаббуси билан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди Жорий йилнинг 5 июнь куни Бюронинг Қува тумани бўлими ходимлари томонидан "Банд бўлмаган фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси" ўтказилмоқда. Унда, Қува тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳудудий бўлимлари ўзларида мавжуд иш ўринлари билан иштирок этишди. 👉Батафсил ўқинг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Андижонда алимент тўламаган фуқароларга чора кўрилди 👉Батафсил ўқинг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Показати все...
08:25
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ижро этиш соҳаси янада рақамлаштирилади Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи А.Алимов томонидан Давлат раҳбарининг жорий йил 03 январь кунги  “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан татбиқ этилаётган янгилик ҳамда қулайликлар ҳақида брифинг тадбирида маълум қилинди. “Farg`ona MTRK” телеканали “Farg`ona 24" информацион дастурида намойиш этилди. (06.06.2024 йил, соат 16-15 да) Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Показати все...
INT [AVC 360p].mp430.51 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Самарқандда кредит қарзи учун хатланган "Cobalt"да 31 та жарима ҳам борлиги маълум бўлди 👉Батафсил ўқинг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Показати все...