💫 GLAVNIGA RASMLAR 💫
8 426
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів
- Підписники
- Перегляди допису
- ER - коефіцієнт залучення
Триває завантаження даних...
Приріст підписників
Триває завантаження даних...
#music😍🍃https://t.me/profilga_chiroyli
Bonu_Karimova_Mani_aşkim_bir_dan_turk_muzik_hit.m4a3.78 MB
❤️Мухаббатнинг йули❤️
1.Кисм🥺❤️
Фарҳоднинг кетиши ҳақидаги хабар ўзидан олдин хонага кириб келди. Ҳовлиқма Жамол костюмининг чўнтагига солиб кўтариб юрадиган, камида уч фандан битта қилиб тутилган дафтарини стол устига ташлади-ю, янгиликни эълон қилди:
— Эшитдингларми, Фарҳодлар кўчиб кетяпти экан...
Биз — қизлар у томонга ялт этиб қарадик.
— Қаерга кўчиб кетяптикан?
— Тинчликми?
Иккита-иккита бўлиб пичирлашаётган синфдошларим бири олиб-бири қўйиб савол бера бошлашди. Жамол эса жавоб беришга шошмасдан стулни тескари ўгириб ўтирди.
— Онасининг юртига, — деди ва ниҳоят.
— Қозонгами? — Мардона сўради.
— Ҳа, акаси дадаси билан қоларкан, Фарҳод онаси билан кетаркан.
Қизлар Жамол билан муҳокамани давом эттиришар, фақат менгина ўзимни китоб ўқиганга солиб жим ўтирардим.
Фарҳодларнинг оиласи тинч эмаслиги ҳақида кўп эшитганман. Албатта, ўзи бу ҳақда сўз очмайди. Уяладими ё бирзум бўлса-да, ташвишларини унутгиси келадими, кўп гаплашсак-да, бу мавзуда лом-лим демайди.
Отаси ичкиликка берилган. Онаси заводда ишлайди. Акаси шартнома асосида ўқишга кирганди. Онаси қанча қистамасин ўқимади. Онам қийналиб қолади, деб ўйлади, шекилли. Мана, уям заводда оддий ишчи. Фарҳоднинг эса ўқишдан кўнгли совиган. Гоҳида мактабдан қайтишимизда унинг бир пайтлари аълочи бўлганини эслатиб қўяман.
— Сен бошқаларга ўхшаб репетиторга қатнамасанг ҳам, ўқишга кириб кетасан. Чунки фикрлашинг яхши. Ҳамма масалаларга мантиқан ўйлаб ечим топасан, — дейман.
У эса индамайди. Менинг тайёргарлигим ҳақида сўрайди. Кейин «Пойтахтда ўқигинг келяпти-а?» дейди. Орзум ҳақида билса-да, қайта-қайта сўрайверади.
❤️ 15
Оберіть інший тариф
На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.