cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Дилмунчоқ

Більше
Узбекистан44 886Мова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
258
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Ҳурматли каналимиз аъзолари! Сизларга мамнуният билан шуни маълум қиламанки, канал фаолиятини тўхтатмоқчиман. Сабаблари кўп: асосан, вақт масаласи. Фарзандларимга кўпроқ вақт ажратгим келяпти. Келгусида режаларим кўп, иншаАллоҳ. Умид қиламанки, қачондир қўлингизга исм фамилям ёзилган китоблар етиб боради, насиб қилса. Камроқ сўзлаб, кўпроқ айтганларимга амал қилишни ўрганмоқчиман. Шундай яшагим келяпти... Ўз устимда тинмай ишлашим керак. Дуоларингизда мани унутманглар, Яратган ҳузурида юзларимиз ёруғ бўлсин илоҳим. Сизлар билан кўнглимиз яқин эди, буер ўзим учунам жуда қадрдон. Шундоқ ташлаб қўйгандан кўра ўчирсам, масъулиятдан ҳам халос бўламан ) Аллоҳга омонат бўлинглар. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Сизларни самимий яхши кўраман! P.S/ Кимдир истаса канални топшираман дегандим, лекин линкини ўзгартириб бўлмас экан. Чунки ўзим ҳам бош админ эмасдим буерда.
Показати все...
​​Аҳил чолу-кампирдан шунча йил ҳеч бир низо жанжалсиз кечирилган турмушнинг сирини сўрашди. Момо ҳикоя қиладилар: - Мени сўраб қўшни қишлоқдан совчилар келишди. Ота-онам рози бўлишди. Тўй бўлди. Куёв мени от-аравада ўз қишлоғига олиб кетди. Йўлда кетар эканмиз, от бир марта тепинди. Эрим: - “Бир”, деди. Яна бир оз йўл юрганимиздан сўнг от яна тепинди. Эрим ғазабланиб: - “Икки”, деди. Йўлда давом этдик. Манзилга етай деган эдик. От учинчи марта тепинди. Эрим: - “Уч” деб, дархол аравани тўхтатди. Жаҳл билан милтиғини олиб отни отиб ташлади. Мен эримнинг бу жоҳиллигидан ҳайратда қолдим. Унга бақирдим: - Сен қандай шафқатсиз инсонсан? Шу иш учун жониворни ўлдириш шартмиди? Эрим менга қараб: - “БИР”, деди 🙊🤔 - ... Бу сўз менга бир умрга етарли бўлди. Шундан сўнг орамизда ҳеч низо чиқмади. ©
Показати все...

​​«Одамда... юз бўлса! Бу юзда кўпни кўрган пешона бўлса. Бу пешонада узун-узун чизиқлар – олис-олис йўллар бўлса. Мазкур чизиқ – йўллар сермашаққат тақдирдан сўйлаб турса, эл-юрт тарихидан сўйлаб турса. Пешона дегани мисоли бир тарих бўлса, мисоли бир қомус бўлса. Ўртоқ Эсонов... Инсонда мазмун-маъноли юз бўлса. Бу юзда... мўл-мўл ажинлар бўлса, машаққатлар рамзи бўлган тиртиқлар бўлса, турли-туман дардлар асорати бўлса! Бу юзда зўр қайғулар тамғаси бўлса, кўргуликлар белгиси бўлса, қора кунлар суврати бўлса! Ўртоқ Эсонов, инсон кўзларида... мунг бўлса, қайғу бўлса, дард алам бўлса! Инсон кўзлари ҳам... тарихдан сўйлаб турса, ҳам... келажакка чорлаб турса! Инсон кўзлари остида қават-қават... ажинлар бўлса! Ушбу ажинлар варақ-варақ... тарих бўлса! Инсон кўзлари остида думалоқ-думалоқ... халталар бўлса! Ушбу халталар яхши-ёмон кунларни беркитиб ётган бўлса... Ўртоқ Эсонов, ана шундай кўзларга қараб ўтирса бўлади! Ана шундай пешоналарга эргашса бўлади! Ана шундай юзларга қулоқ солса бўлади!..» © Тоғай Мурод, “Бу дунёда ўлиб бўлмайди”дан.
Показати все...

​​#ибрат Бир замонлар қирол, ўз саройига келадиган йўл устига катта ҳарсанг тош қўйдирди. Тижоратчилар, карвончилар, сарой хизматчилари бу йўлдан ўтар эдилар. Уларнинг ҳаммаси бу катта қоянинг атрофидан айланиб ўтиб саройга кирар эдилар.... Бир куни бир қишлоқлик одам шу йўлдан юриб келди. Кўрсаки, айни одамлар юрадиган йўл устида каттагина ҳарсанг тош ётибди. Дарҳол, устидаги чакмонини ерга отиб, одамларга ноқулайлик туғдираётган бу катта тошни олиб ташлашга киришди. Бир қанча муддат астойдил ҳаракат қилиб, терлаганча тошни йўлнинг четига суриб қўйишга муваффақ бўлди.. Чакмонини қайта кияркан, тошнинг ўрнида бир халтача ётганини кўради. Халтачани қўлига олди. Халта олтин билан тўла эди. Ичида эса, подшоҳнинг бир хати ҳам бор эди: «Бу олтинлар, харсанг тошни йўлдан олиб ташлаган ЯХШИ ОДАМга тегишлидир»..... Қирол одамларга шу йўл билан муҳим бир ДАРС беришни ирода қилган эди. «Ҳар бир тўсиқ - инсонларга қулайлик яратиш орқали савоб олишимиз учун бир ИМКОНдир!» ©
Показати все...

••• — Оилавий ҳаётни ҳеч нарса шахсий котибачалик барбод қила олмайди. ••• — Икки хил йўл орқали – ақллилар ёки аҳмоқлар билан ҳамтовоқ бўлиб ҳаётингни дўзахга айлантиришинг мумкин. ••• — Энг катта фил ватанини жимгина соғинади, энг кичик шоир эса ҳаммаёққа аюҳаннос солади. ••• — Ҳайкал учун қаҳрамон, уни алмаштириш учун эса оломон керак. ••• — Эшикни тарақлатиб ёпишдан олдин унинг тарақлашига ишонч ҳосил қил. ••• — Ўтмишдошларни деворга, замондошларни эса дуч келган жойга осадилар. ••• — Сўз билан хафа қилиш, луғат билан эса майиб қилиш мумкин. Дон Аминадо
Показати все...
Бизда маълум ҳодисалар, ёки уларга қанчадир йил тўлишига алоҳида атамалар қўйилади. Бу нарса арабларда ҳам учрайди. Шулардан бири турмуш йиллари. Масалан: 1. Қоғоз турмуш (الزواج الورقي). Бу атама никохларига бир йил тўлган жуфтларнинг турмушига нисбатан ишлатилади. 2. Ёғоч турмуш (الزواج الخشبي). Бу беш йиллик турмушга атаб қўйилган. 3. Қалай турмуш (الزواج القصديري). Бу ерда "қалай" металл номи. Бу атама турмушларига ўн йил тўлган жуфтларга қарата айтилади. 4. Метин турмуш (الزواج الجلدي). Ўн икки йилдан бери яшаб келаётган эр-хотинларнинг яшашларига аталади. 5. Шиша турмуш (الزواج الزجاجي). Бир ёстиққа бош қўйганларига ўн беш йил тўлган оилага ишлатилади 6. Чин турмуш (الزواج الصيني). Бу ном оила қурганларига йигирма йил тўлганларнинг турмушига нисбатан қўлланади. 7. Кумуш турмуш (الزواج الفضي). Уйланиб бирга яшаётганигизга йигирма беш йил тўлса кумуш турмуш босқичидан ўтган бўласиз. 8. Устихон турмуш (الزواج العاجي). Қовушганларига ўттиз йил тўлганганларнинг турмуши. 9. Сўфи турмуш (الزواج الصوفي). Турмуш йилларининг "чилласи" чиқса, яъни қирқ йил тўлса бу атама ишлатилади. 10. Ипак турмуш (الزواج الحريري). Қирқ беш йиллик турмушга нисбатан ишлатилади. 11. Олтин турмуш (الزواج الذهبي). Умр йўллари туташганига ярим аср бўлган чол-у кампирларнинг турмуши. 12. Тутум турмуш (الزواج الماسي). Бу эса топишганларига етмиш беш йилдан ошган нуроний отахон ва онахонларнинг биргаликларига нисбатан ишлатилади. Аллоҳ барчамизни "тутум турмуш" босқичидан хайрли ўтиб олишимизга муяссар қилсин. Оила қурмаган ёшлар, жуфти йўқларга эса солиҳ, солиҳа умр йўлдошлар насиб қилсин! Ҳусан Хидирбоев Сизнинг турмушингиз нима деб аталади?
Показати все...
​​Эгаси бўлмаган уйлар хароб бўлади. Эгаси бўлмаган қалблар ҳам... Байрам Али
Показати все...

​​Дўстни яқин кўрган киши, Билгайми ҳеч йироқ надир?.. Юнус Эмро
Показати все...

#табассум Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ оёқларида оғриқ бўлгани сабабли дарс ўтаётганларида шогирдларидан изн сўраб , оёқларини узатиб ўтирар эканлар. Бир куни дарсга : шайхсифат , катта салла ўраб олган , башанг кийимли , жуда гўзал кўринишли бир бегона киши кириб келибди. Шунда халиги кишини кўриб , Абу Ҳанифа , бу аҳли илмга ўхшайди , бегона киши экан дея оёқларини йиғиштириб олибдилар. Дарсда бомдод намозининг вақти ҳақида гапирилаётган эди. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ бомдод намозининг вақти субҳ бўлиши билан кириб , қуёш чиқиши билан бомдод вақти чиқиб кетиши ҳақида гапираётган эдилар. Шунда халиги бегона киши : "Шайх, бир саволим бор" дебди. Абу Ҳанифа саволи нималигини сўрабдилар. Халиги киши : "Шу субҳ бўлмай туриб қуёш чиқиб қолса нима бўлади?" деб сўрабди. (Саволни қаранг)) ) Шунда Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ : "Абу Ҳанифанинг оёғини узатиш вақти келди" деб , оёқларини узатиб олган эканлар. Хулоса: одамларнинг кўриниши сизни алдаб қўймасин. Ва яна бир нарса : Савол берсам ақлли кўринаман деб ўйламанг )) ©
Показати все...
#ПАРЧА ••• Ахир гуллар жудаям заиф, оқкунгил-ку. Ўзларини ботир кўрсатиш учун ҳам тикон чиқаришади, гуё шунда ҳамма улардан қўрқадигандек... ••• Фақат кўнгил кўзлари билангина боқиш керак, энг асосий нарсани кўз билан кўриб бўлмайди. ••• Бошинг оққан томонга кетаверганинг билан узоққа боролмайсан. ••• Ўзингни тергаш суд қилиб ҳукм чиқариш ўзгаларни суд қилишдан минг карра мушкулроқ. Агар ўзингни суд қила билсанг, демак чиндан ҳам ҳақиқий инсон бўлиб чиқасан... ••• Ҳозир одамларнинг бирор нарсани билишга вақти   қолмаган. Ҳамма нарсани тайёрлигича магазиндан  олишади. Лекин дўст сотадиган магазин йўқ-да, шунинг учун ҳам одамлар энди дўст орттирмайди. ••• Ҳар кимнинг ўз юлдузи бор. Баъзиларга, айтайлик, сарбону сайёҳларга – улар йўл кўрсатувчи, баъзиларга эса шунчаки митти шуъла, холос, олимларга – ечиш лозим бўлган масала, мен кўрган корчалонга эса – олтин бўлиб кўринади улар. Аммо бу одамларнинг барчаси учун юлдузлар безабон. Сенинг юлдузларинг эса бутунлай ўзгача бўлади...                           ••• Бошингизни кўтариб, бепоён осмонга боқинг. Сўнгра ўзингиздан ўша феруза гул омон бормикан? Бордию қўзичоқ уни еб қўйган бўлса-я?!” деб сўранг. Ана шунда кўрасиз – олам кўз ўнгингизда буткул бошқача жилвалана бошлайди. Ва бирорта катта одам бунинг қанчалар муҳим эканини тушуна олмайди.       © Антуан де Сент–Экзюпери, «Кичкина шаҳзода»дан
Показати все...