cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Samarqand viloyat prokuraturasi

Samarqand viloyat prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali ——— Официальный Telegram-канал прокуратуры Самаркандской области

Більше
Рекламні дописи
3 291
Підписники
+724 години
+307 днів
+11130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Repost from Bosh prokuratura
02:00
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров томонидан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида аҳоли билан бевосита очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида Пайариқ туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда 29 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди. Келиб тушган мурожаатларнинг 4 таси шу кунни ўзида кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди. Қолган қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди. Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Показати все...
самарқанд (1).mp46.66 MB
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров бошчилигида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида Пайариқ туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Унда аҳоли билан бевосита очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Сайёр қабул давомида 29 нафар жисмоний шахслар ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди. Келиб тушган мурожаатларнинг 4 таси жойида ечимини топган бўлса, 4 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди. Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.
Показати все...
Repost from Bosh prokuratura
Repost from Bosh prokuratura
Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2023 йилдаги ПҚ-170-сон қарори билан тасдиқланган “Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” Концепциясида белгиланган устувор йўналиш ва вазифалар асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,ходимлар онгида миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини уйғотиш, юксак эстетик дид ва ахлоқий меъёрларни шакллантириш, Ўзбекистон халқининг бой тарихи, маданияти,анъаналари ва урф-одатларига ҳурмат руҳини сингдириш, фарзанд тарбиясига, оила мустаҳкамлигига алоҳида эътибор қаратишга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, вилоят прокуратураси ходимлари фарзандлари учун вилоят қўғирчоқ театрида унутилмас “UNDERWATER WORLD” деб номланган байрим томошаси ўтказилди. Байрам тадбири давомида “Ғозча” номли қизиқарли эртак спектакли, бир-биридан қизиқарли шоулар, ўйин-кулгиларга бой чиқишлар намойиш этилди. Тадбирнинг эътиборли жиҳати шундаки, унда ходимлар оиласи, фарзандлари ва набиралари билан бевосита иштирок этишди. Оилавий байрам томошаси жажжи болажонларда унутилмас таассуротлар қолдирди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Показати все...
Repost from Bosh prokuratura
Repost from Bosh prokuratura
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятида фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар аҳволи ўрганилди. Хусусан, Самарқанд шаҳридаги “Samarkand England Eco Medical” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, жамиятнинг ерга доир низоли масаласини қисқа фурсатларда қонуний ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди. Шунингдек, Оқдарё туманидаги "VAKSINA FARM MEDIKAL" МЧЖнинг 75 турдаги дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ўрганилди. Маълумот ўрнида шуни қайд этиш лозимки, мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 17,7 млн. долларни ташкил этиб, жорий йилнинг декабрь ойида лойиҳа тўлиқ ишга тушиши режалаштирилган. Лойиҳа ишга туширилиши натижасида 50 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Жамиятнинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасасидан лицензия олишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаати муҳокама қилиниб, қисқа фурсатларда қонуний ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан мутасадди идораларга тегишли топшириқлар берилди ва ижроси алоҳида назоратга олинди. Топшириқ ижроси юзасидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Показати все...
Repost from Bosh prokuratura
Repost from Bosh prokuratura
Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2023 йилдаги ПҚ-170-сон қарори билан тасдиқланган “Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” Концепциясида белгиланган устувор йўналиш ва вазифалар асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,ходимлар онгида миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини уйғотиш, юксак эстетик дид ва ахлоқий меъёрларни шакллантириш, Ўзбекистон халқининг бой тарихи, маданияти,анъаналари ва урф-одатларига ҳурмат руҳини сингдириш, фарзанд тарбиясига, оила мустаҳкамлигига алоҳида эътибор қаратишга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, вилоят прокуратураси ходимлари фарзандлари учун вилоят қўғирчоқ театрида унутилмас “UNDERWATER WORLD” деб номланган байрим томошаси ўтказилди. Байрам тадбири давомида “Ғозча” номли қизиқарли эртак спектакли, бир-биридан қизиқарли шоулар, ўйин-кулгиларга бой чиқишлар намойиш этилди. Тадбирнинг эътиборли жиҳати шундаки, унда ходимлар оиласи, фарзандлари ва набиралари билан бевосита иштирок этишди. Оилавий байрам томошаси жажжи болажонларда унутилмас таассуротлар қолдирди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Показати все...
Каттақўрғон шаҳар прокурори И.Нуриддинов томонидан 2-сектор ҳудудидаги "Қориравот" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ва ёшлар учрашуви ўтказилди. Сайёр қабулда 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, шундан 7 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Муддат ва маблағ талаб қиладиган мурожаатларни ҳал қилиш бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.
Показати все...
Булунғур туман прокурори вазифасини бажарувчи Т.Қодиров томонидан "Каптархона" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ва ёшлар учрашуви ўтказилди. Қабулда давомида 8 нафар фуқаролар томонидан мурожаатлар келиб тушган мурожаатлар назоратга олиниб, ижрога йўналтирилди.
Показати все...