cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Aqida Hanum fikrlar fontani 💡

Всё что приходит в голову

Більше
Країна не вказанаМова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
262
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

RU: С 23 марта по всей республике запрещается передвижение без средств индивидуальной защиты (масок). С 6:00 25 марта за нарушение этого правила будет выписываться штраф в размере 1 базовой расчетной величины (223 тысячи сумов), при повторном нарушении штраф составит 3 БРВ (669 тысяч сумов). @koronavirusinfouz #vahimasizkarantin #карантинбезпаники
Показати все...
Эски шахарча "КАРАНТИН" Маска тақиб, махаллага тушиб кетвомман. Иккита мандан ёшроқ қизлар ўтиб кетвотди. Манга ғалати қараб, бири иккинчисига: - Стофилло! Маска тақвоганини. Тоба! Нме вохма қиладиии? дейди))) Кўчамга қайрилишда болалар футбол ўйнашвотди. Яқинлашиб, -"Тойчоқларим, карантин-ку хозир" десам -"Ээ, махалла-куу. Хиш нима қимиди" деди каттароғи. Эски шахар давлат ичидаги алохида давлат-де 😂
Показати все...
Карантинни 4-чи куни эди...
Показати все...
1.46 MB
⚡️23 мартдан тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакатимиз ҳудудида беморлар ёки касалликка шубҳа қилинган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва республика бўйлаб касалликни тарқалишини олдини олиш мақсадида, шунингдек мажлисда кўрилган бошқа масалалар юзасидан республика махсус комиссияси йиғилишининг қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 21 мартдан эътиборан барча ҳудудларда фаолият юритаётган мавжуд кўнгил очар объектлар, шу жумладан тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, чойхона, ошхона (уйга элтиб бериш хизмати бундан мустасно) караоке, билярд заллари, чилим (кальян) марказлари ва компьютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти турлари коронавирус касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар тўхтатилади. Шунингдек, 23 мартдан бошлаб “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ мамлакатимиз фуқароларини соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлари билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади. Мажлисда айни пайтда чет элларда бўлиб турган фуқароларни мамлакатимизга қисқа вақтлар ичида олиб келиш ва уларни белгиланган тартибда 14 кун карантинда сақлаш юзасидан кўрилаётган чоралар атрофлича муҳокама қилинди. @koronavirusinfouz
Показати все...
Борингиз учун рахмат! Қилаётган меҳнатингиз учун раҳмат, жонкуяр шифокорлар! Бу синовлар ўтиб, оилангиз бағрига эсон-омон қайтинг! #qalbansizbilanmiz
Показати все...
19.37 MB
«Ана сюрпризу, мана сюрприз!» 🎁 Ҳаммамиз коронавирус, деган касалликдан ваҳимадамиз. Хитойда кўршапалак еб юқтиришган бўлса (гарчи бунга ишончим комил эмас), бизда бундай аҳволда бемалол бошқа оғир юқумли касалликларнинг келиб чиқиши ҳеч гап эмас. Ўша дарё сувини бутун бошли Тошкент вилояти аҳолиси истеъмол қилади. Мен сизларга айтсам, бизнинг Made in Uzbekistan кўринишида беҳисоб вирусиларимиз бор, уларнинг кўпайишига эса, барча шарт-шароитлар етарли. Бугун Чирчиқ дарёси бўйига бордим. ДАҲШАТНИНГ ЎЗГИНАСИ! «Харобадан чиққан миллионер» дам олади четда. Маиший чиқиндими, қурилиш чиқиндилари борми, хаммаси ўша ерда. Ёқамни ушлаган жойим, маҳаллий аҳолининг ўзи чиқиндихона «операциясига» бош-қош. Кўчани бошига шлагбаум ўрнатилган. Ҳар бир чиқинди ортиб келган машинадан пул олиб, кейин ичкарига киритишади. Нопокликка, виждонсизликка қурилган бизнес... Асосий чиқинди бу қурилиш чиқиндиси бўлиб, Tashkent City дан келади. Ўша маҳалладан 3 киши Cityдан келадиган чиқиндига жавобгар экан. Жаҳон ака, ҳокимият ҳам, City ҳам, Тошкент шаҳар экологияси ҳам ўз қўлингизда (йўқ деманг, дарахтлар масаласида бунга етарли даражада амин бўлдик). Бу ишингиз, албатта яхшиликка эмас. Қурилиш чиқиндиларини ташлашга полигон учун жой ажратсангиз бўлади-ку. Й-ў-ў-ў-қ, технично бир-икки сўмини бериб, машиналарни киргизиб, чиқиндини ташлаб чиқасизлар. Тошкентни маркази чиройли, гўзал, барака топинг! Лекин, унинг чекка жойларига қарамайсизми окаси?! Ўзи «қўйнидан тушиб қўнжига» деган эскилардан қолган нақл бор. Яқинда Давлат экология қўмитасида шаҳар экология бошқармасини танқид қилганимдан кейин, қанақадир «левый» профиллар кириб, телеграммдан троллит қилишмоқда. Албатта, ким ва нима учун ёллаганини жуда яхши англаб турибман. Ўша одам мораторий жорий этилганига қарамай, Президент чиқарган қарорни «бир тийинга олмай», қарор менга «копейка» қабилида иш тутиб, Тошкент шаҳридаги росмана соғлом дарахтларни қийратишга, ер билан яксон қилишга рухсат бериб «муборак» имзоларини қўйганлар. Ҳоким бува эса ўша одамни «поддержка» қилишини жуда яхши тушуниб турибмиз, эшитиб ҳам турибмиз. Лекин ҳар нарсанинг чек-чегараси бор! Ҳар нарсанинг бадали бор, жавоби бор! Хуллас, Чирчиқ дарё ўзанида роса техникалар тер тўкиб ишлаяпти. Чиқиндилар тозаланиб, янги тупроқ тортиляпти. Бироқ, бу масаланинг ечими эмас. Одамларнинг онгини ўзгартирмасак, келажак авлод харобалар ичида яшамаслигига кафолат йўқ! P.S. Вирус чиқариш ва тарқатишда Хитойдан ҳеч ҳам кам жойимиз йўқ, кўрган кўз бунга аминдир! Aqida Hanum 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEg8uOFD5LkjBUT2Qg
Показати все...

Болалигимда доим ойимларга савол берардим. Нега лўлилар кир-чир бўлиб юрсаям касал бўлмайди деб. Ойимлар: -Ташлаганга тош тегмас дердилар. Шу пайтгача хали биронта лўли вирус юқтирганини эшитмадим. Хамма юқтирганлар ўзига тўқ оиладан. 🤔
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.