cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

Рекламні дописи
224
Підписники
+224 години
+37 днів
+330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

00:14
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🌱🌹Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин😊👍 🍃 🌹Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... 🍃 🌹Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! 🌱 🌹Янги кунингиз мазмунли ўтсин 🌸 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! .........................................................          ┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉   👇👇👇 @najotkokchaoqtepa
Показати все...
00:07
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⛅️ Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух! 🌿🌴 Хайрли тонг! 🌴🌿 ☘ Аллоҳ таолонинг саломи 🌹 Пайғамбаримиз ﷺ нинг дуоси 🌷 Қуръоннинг нури 🌺 Байрамона кайфият кун давомида сиз билан бўлсин!👇 .........................................................          ┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉   👇👇👇 @najotkokchaoqtepa
Показати все...
Эслатма #Намоз_вақтлари 🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺 🗓 🌙  1445 ҳ.й   24-Зулқаъда 01-Июн 2024 м.й   ШАНБА куни тақвими⌚️ ⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️ 🏙  ТОНГ - 03:10  🕰 🌅  ҚУЁШ - 04:52  🕰 🏞  ПЕШИН - 12:26  🕰 🌇  АСР -  17:34  🕰                                       🌆  ШОМ - 19:52  🕰                                       🌃  ХУФТОН - 21:30  🕰 Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа) Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21) Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42) Аллоҳтаоло бугунги кунимизни хайрлива баракали қилсин! ♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!! 👇👇👇 @najotkokchaoqtepa
Показати все...
Эркаклар соч бўяши. Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратлари .........................................................          ┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉   👇👇👇 @najotkokchaoqtepa
Показати все...
Соч бўяшнинг ҳукми қандай? 2-қисм Cочга бўёқ суртилгандаги жараёнда қуйидагилар ҳосил бўлиши айтилган: «Кўпчилик соч бўяшни осон, соч толасининг устидан керакли рангни қоплаш билан амалга ошади, деб ўйлайди. Лекин бу жараённи илмий баён қилиб бериш қийин ишдир. Чунки рангли моддалар оксидланган моддага аралаштирилгач, соч қобиғининг ичига кирадиган бўёқ ҳосил бўлади. Бу модда соч толаси ичида шаклланади. Шунинг учун соч бўёқлари бўёқнинг асосий таркибини ташкил этувчи моддаларга ўхшаш кўпгина мураккаб нарсаларни ўз ичига олган бўлади. Уларнинг таркиби ва вазифаси оксидланганида ўзгаради. Шунингдек, бўёқ иккиламчи пайдо қилувчиларни, тўғридан-тўғри ранг берувчи антиоксид, ниҳоят, рангни мустаҳкамловчи моддаларни, бунга қўшимча яна аммиак, ёғ, шам, хушбўй моддаларини ҳам ўзи ичига олади». Хулоса шуки, бу бўёқлар соч толасини ташқаридан қопламайди, балки ўзига таъсир ўтказиб, рангини ўзгартиради. Агар бўёқ толани қоплаганида сочга сув текканида у ҳўл бўлмаслиги керак эди. Аксинча, соч бўёғидан кейин ҳам сочлар худди бўёқдан аввалгидек ҳўл бўлади. Мана шу сабаб уламоларимиз, жумладан, Шайх ҳазратлари ҳам соч бўёғини жоиз ва ғусл-таҳоратга халал бермайди, деганлар. Сочни қорага бўяш Энди сочни қора рангга бўяш масаласига келсак, яна бир бор «Зикр аҳлидан сўранг» китобига мурожаат этамиз: «Шофеъийлар қорага бўяшни ҳаром, дейишган. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг отаси Абу Қуҳофани бундан қайтарганлар. Унинг соч-соқоли ҳақида: «…Иккисини ўзгартиринглар, қорани четлатинглар», деганлар. Лекин фуқаҳолар жумҳури буни Абу Қуҳофага ўхшаган ўта қари одамларга хос, деганлар. Саҳоба ва тобеъинлардан бир жамоа, Усмон, Ҳасан, Ҳусайн, Уқба ибн Омир, улардан кейин Ибн Сирийн, Абу Бурда ва бошқалар соч-соқолларини қорага бўяшган. Уламоларимиз бу масалада, хусусан, сочни қорага бўяш ҳақида турли ҳолатларни эътиборга олиб, бир қанча фикрларни баён этганлар. Жумладан, оила қурмоқчи бўлган одамнинг бўлажак турмуш ўртоғини алдаш учун сочини қорага бўяши ҳаром, деганлар. Аммо аёл кишига эри рухсат берса, жоиз, деб айтганлар ва ҳоказо. Сочни турли услубларда куйдириш йўли билан бўяш жоиз эмас. Чунки бунда инсон танасига нисбатан ҳурматсизлик, зулм қилиш ва хилқатни ўзгартириш бор. Валлоҳу аълам». Демак, сочни қора рангга бўяш шофеъийларда ҳаром. Аммо ҳанафий, ҳанбалий ва моликийларда макруҳдир. Ҳанафий олимлардан Ибн Обидин: «Урушдан бошқа пайтда қорага бўяш макруҳ», деган. «Заҳира»да: «Урушда душманнинг кўзига ҳайбатли кўриниш учун соч-соқолни қорага бўяш иттифоқо мақталгандир. Ўзини аёллар учун зийнатлаш мақсадида бўлса, макруҳдир», дейилган. Машойихлар оммаси мана шунга ижмоъ қилишган. Баъзилари кароҳиятсиз жоиз, деган. Абу Юсуфдан қорага бўяш ҳақида шундай ривоят қилинади: «Мен учун аёлим зийнатлангани менга ёққанидек, унга ҳам унинг учун зийнатланганим ёқади». Бу ердаги гап эркакларнинг соч-соқолини бўяши ҳақидадир. Аммо аёл кишининг эри учун сочини қорага бўяши мутлақ жоиздир. «Ал адабу аш шаръийяту ва ал минаҳу ал маръийя» (3\337)да Исҳоқ ибн Роҳавайҳ эри учун зийнатланишда сочини қора рангга бўяшга рухсат берган. «Умдату ал Қори шарҳу саҳиҳи ал Бухорий» (46\16)да Ҳалимийдан «Кароҳият эркакларга хос, аёлларга эмас. Аёлга эри учун зийнатланиш мақсадида қорага бўяш жоиз», дегани ривоят қилинган. Энди «Зикр аҳлидан сўранг»нинг интернет саҳифасига назар соладиган бўлсак, Ҳазратимизнинг қуйидаги жавобларини топамиз: «Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари! Ҳазрат, сизнинг «Ҳадис ва Ҳаёт» асарингизнинг 17-жузини ўқишим жараёнида менда бир савол пайдо бўлди. Ушбу саволнинг мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз. Ҳанафий мазҳаби бўйича аёллар сочини ёшларини беркитмаган ҳолда, лекин зийнатланиш мақсадида сунъий бўёқлар ёрдамида қора рангга бўяшлари мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. – Мумкин». Давоми бор... Одинахон Муҳаммад Содиқ .........................................................          ┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉   👇👇👇 @najotkokchaoqtepa
Показати все...
Соч бўяшнинг ҳукми қандай? 3-қисм Соч бўяшнинг шартлари Соч бўяш жоиз бўлгани билан унинг ман қилинган жиҳатлари ҳам бор. Хилқатни ўзгартириш. Бу ерда эътибор бериш керак бўлган нарса – зийнатланиш билан хилқатни ўзгартириш орасидаги фарқни ажрата олиш. Асли яратилишда бўлмаган нарсани қилиш хилқатни ўзгартиришдир, масалан, тишларнинг орасини очиш каби. Гўзалликни орттириш мақсадида қилинган иш зийнатланиш бўлади, мисол учун қошнинг қорасини, лабнинг қизилини орттириш сингари. Аммо сочни кўк рангга бўяш сочнинг рангидаги хилқатни ўзгартиришга киради. Чунки хилқатда бу ранг йўқ. Ўзини бошқа қавмларга ўхшатиш. Мусулмон бўлмаган қавмга тақлид қилмаслик, масалан, сочни ранг-баранг қилиб олиш каби. Совчиларни алдаш мақсадида соч бўяш. Мисол учун соч ранги аслида бошқа бўлса ёки сочида оқи кўп бўлса-ю, уни бошқа рангга бўяб, сочнинг асли шу, деб кўрсатиш ҳаром. Сочни куйдириш (перекислаш). Бунда, юқорида айтилганидек, инсон танасига нисбатан ҳурматсизлик, зулм қилиш ва хилқатни ўзгартириш бор. Мана, азизлар, сизларни қизиқтирган мавзуни имкон қадар баён этишга ҳаракат қилдик. Мақоламизни ўқиганлардан баҳсимиз бошқаларга ҳам етиб боришида ўз ҳиссаларини қўшишларини илтимос қиламиз. Зора, шу билан анча йилдан бери такрорланаётган саволларга чек қўйиб, билимсизликка барҳам берсак. Ҳали динимизда ўрганишимиз, изланишимиз керак бўлган мавзулар жуда кўп. Шу боис бу мавзуни шу билан ёпиб, вақтимизни, зеҳнимизни бундан кўра муҳимроқ бўлган масалаларга қаратайлик! Одинахон Муҳаммад Содиқ .........................................................          ┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉   👇👇👇 @najotkokchaoqtepa
Показати все...
Соч бўяшнинг ҳукми қандай? 1-қисм Савол: Аёллар сочларини ҳар хил соч бўёқларига, масалан, «ACMA-COLOR» деганига бўясалар бўладими? Ғусл, таҳорат қилса, ўтадими? Жавоб: – Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сочни бўяш жоиз, ғусл ва таҳоратга зарари йўқ. Бу ҳақда муҳтарам устоз доктор Ваҳба Зуҳайлий ўзининг «Замонавий фатволар» номли китобида қуйидагиларни ёзади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оқарган соч ва соқолни бўяшни мубоҳ қилганлар. У зотдан собит бўлган ҳадисда бу маъно бор. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: «إِنَّ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى لَا يَصْبُغُونَ فَخَالِفُوهُمْ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яҳудий ва насоролар бўямайдилар. Бас, уларга хилоф қилингиз», дедилар» (Бешовлари ривоят қилишган). Энди «savollar.islom.uz» саҳифасидаги Ҳазратимизнинг бу борадаги саволларга берган жавобларига назар солайлик. Савол: Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари! Соч бўялгандан кейин ғусл ўтмаслиги тўғрими? Жавоб: Тўғри эмас. Савол: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари! Аёлим қошини тердиришга рухсат сўраяпти, бунга шариатимиз рухсат берадими, шунингдек, сочини ҳам бўяш мумкинми? Жавоб: Қош териш мумкин эмас. Сочни бўяса бўлади. Савол: Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари! Бир танишим ўзи ёш бўлишига қарамай, сочларида оқи бор. Бўяса бўладими? Шариатнинг ҳукми қандай? Бўяш учун қайси воситалардан фойдаланган маъқул? Жавоб: «Ҳадис ва Ҳаёт»ни ўқиганингизда эди, бу масалани аллақачон билиб олар эдингиз. Аслида кўпинча соч-соқолнинг оқи хина билан ўзгартирилади. Шунинг учун соч бўяш ўрнига соч хиналаш ҳам дейилади. Лекин хинадан бошқа нарса билан бўяш ҳам жоиз. Савол: Менинг бир биродарим бор, у билан ёшликдан бирга ўсганмиз. Унинг сочига 12 ёшидан оқ оралаган бўлиб, 18 ёшида батамом оқариб кетган. У ўйлаб, охири сочини бўяшга жазм этди. Ёшимиз улғайганда шундай бир гап эшитиб қолди, соч бўяш таҳоратни бузар экан. Ҳазрат, сиздан илтимос, шу ҳақда тўлиқ маълумот берсангиз, дўстимга ёрдам берган бўлардингиз. Жавоб: Соч бўяш таҳоратни бузмайди. Бу савол жавоблардан чиқадиган хулоса шуки, бугунги кундаги турли соч бўёқларини қўллаш мумкин. Улар таҳорат ва ғуслни ман қилмайди. Одамларда «Соч бўёқлари жоизми, улар таҳорат ва ғуслни ман қилмайдими?» каби саволларнинг туғилишига сабаб бўёқлар сочга сув ўтказмайди, деб тушунишдир. Улар соч бўёғини тирноқ лаки ёки бўёқчилар бўёғига қиёслаб, шундай фикрга боришлари мумкин. Аслида эса ундай эмас. Соч бўёқлари ҳам хина кабидир, фақатгина кимёвий услубда тайёрланган. Турли рангларнинг сочда мустаҳкам ўрнашиши учун кимёвий моддалар қўшилган, холос. Соч бўёғи ҳам хина каби соч толасини қопламай, ичидан таъсир ўтказиб, рангини ўзгартиради. Бу ҳақда тушунчага эга бўлиш учун бирор-бир таҳлил марказига мурожаат қилиш ёки шу мавзуга оид маълумотларни ўқиш мумкин. Масалан, сочга бўёқ суртилгандаги жараёнда қуйидагилар ҳосил бўлиши айтилган: Давоми бор... Одинахон Муҳаммад Содиқ .........................................................          ┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉   👇👇👇 @najotkokchaoqtepa
Показати все...
Соч бўяшнинг ҳукми қандай? Соч рангини оч жигарранг ва сарғиш тусга бўяб юрса бўладими? Умуман, шариатда соч бўяшнинг ҳукми қандай? Жавоб: – Шу кунларда бизнинг диёримизда энг кўп сўраладиган саволлардан бири соч бўёғи ва соч бўяш ҳақида бўлиб қолди: «Соч бўёғи жоизми?»; «Лондакалор, Гарниер каби соч бўёқларини ишлатса бўладими?»; «Сочни краскага бўяса, таҳорат, ғусл ўтадими? Намоз қабул бўладими?»; «Сочни қора рангга бўяшнинг ҳукми қандай? Сариққа-чи?» каби саволлар қайта-қайта сўралади. Бундай саволлар бошқа юртларда биздагичалик кўп сўралмайди. Шунингдек, шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари мазкур саволларга такор ва такрор жавоб бериб бўлганларига анча бўлган. Шундай бўлса-да, бу борадаги саволлар ҳалигача сўраляпти. Шу сабаб ушбу мавзуни озгина муҳокама қилишни лозим топдик. * Соч бўёғи жоизми? * Ҳозирда турли номлар билан чиқарилаётган соч бўёқларидан фойдаланиш мумкинми? Бу саволларга жавоб Шайх ҳазратларининг «Зикр аҳлидан сўранг» китобларининг иккинчи жузида келтирилган. Биз ҳам тайёр савол-жавобларни шу ўринда ҳукмингизга ҳавола этамиз. Давоми бор... Одинахон Муҳаммад Содиқ .........................................................          ┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉   👇👇👇 @najotkokchaoqtepa
Показати все...
02:50
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Namozda shortik kiyish masalasi. Ustoz Salohiddin domla Abdulg'affor o'g'li .........................................................          ┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉   👇👇👇 @najotkokchaoqtepa
Показати все...
​​ТАМАТТУЪ ҲАЖИДА УМРАДАН КЕЙИН ҲАЖ КУНЛАРИГАЧА УМРА ҚИЛИШ #Ҳаж_умра ❓1279-CАВОЛ: Ота-онам ҳажга кетишган. Маккага бориб, умра қилишибди. Ҳаж амаллари бошлангунича ҳали анча кун бор экан. Яна умра қилишлари мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таматтуъ ҳажини қилаётган ҳожиларимиз биринчи умрани бажаргач, токи ҳаж учун эҳром боғлагунча, яъни Зулҳижжа ойининг саккизинчи кунигача кутиб турадилар. Шу вақт оралиғида нафл тавоф, фарз ва нафл намозлар, нафл умра, хатми Қуръон каби амаллар билан машғул бўлиш мақсадга мувофиқ. Сиз сўрагандек такрор-такрор умра қилиши ҳам мумкин. Буни уламолар жоиз деганлар. Бунинг учун меҳмонхонадан эмас, Оиша розияллоҳу анҳо масжидига бориб, эҳром боғлаб келиб, умра амалларини бажаради. Бу борада фиқҳий манбаларимизда баён қилинган. Жумладан, “Ғунятун носик” китобида бундай дейилган: وأقام بمكة حلالا يطوف بالبيت ما بدا له ... ويعتمر قبل الحج ما شاء لأن العمرة جائزة في جميع السنة بلا كراهة إلا في خمسة أيام “(Таматтуъ ҳажида умрани якунлагач) Маккада ҳалол ҳолатда (эҳромдан чиқиб) туради. Истаганича тавоф қилади. Ҳаж кунларидан олдин хоҳлаганича умра қилаверади. Чунки беш кундан ташқари йилнинг исталган кунида умра қилиш жоиздир”. Булар арафа, ҳайит ва ундан кейинги уч кунлар. Улардан бошқа вақтларда хоҳлаганча умра қилиш мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. .........................................................          ┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉   👇👇👇 @najotkokchaoqtepa
Показати все...

👍 1