cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

ONLINE LIBRARY

Більше
Узбекистан100 125Мова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
66
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Nasiba Abdullaeva – Azizim Onam.mp39.28 MB
00:11
Відео недоступнеДивитись в Telegram
ed463fb3-56bc-4117-8543-420f95b43b76.mp43.08 MB
​​- Аммажон, мен одамманми? - Вой, у нима деганинг? Албатта одамсан-да. - Сизам одамсиз-а? - Одамман, болам. Нега бунақа саволлар беряпсан? Тинчликми? - Ўртоғимнинг дадаси одаммасакан... Кеча буваси айтди. «Сен одам бўлмайсан», деди... Одам бўлиш учун нима қилиш керак, амма?.. ...Биз ҳеч ўзимизга шу оғир саволни берганмизми? Чиндан ҳам, одам бўлиш учун нима қилиш керак? Осонми одам бўлиш? Агар сен одам бўлсанг – ҳеч кимга (ҳайвоноту наботот оламига ҳам) зулм қилмайсан, озор бермайсан; бировнинг ҳақ-ҳуқуқини, шаънини топтамайсан; ўзингнинг ҳақ-ҳуқуқ ва шаънингни ҳам бировга оёқости қилдириб қўймайсан; қўшнинг ёвғон ичиб ўтирган бир пайтда қозонингда гўшт қайнатмайсан; бировни кўзи ёшли кўрсанг, олдидан безрайиб ўтиб кетавермайсан, «Нима дардингиз бор? Сизга ёрдам бера оламанми?» - дейсан; маҳаллангдаги кексаларнинг олдидан қимматбаҳо машинангда кўча чангитиб ўтиб кетмайсан – тушиб саломлашиб, уларнинг дуосини оласан; ночорга елка тутасан; йиқилганни тепиб ўтмайсан, суяйсан; хорликда, қийинчиликда қолган бирининг олдидан «Менга нима!» - дея юз буриб ўтмайсан; ҳатто душманингга ҳам орқадан пичоқ урмайсан; золимлар билан муроса қилмайсан; адолатсизларга бўйин эгмайсан; ўнг юзингга урганга чап юзингни тутмайсан; отангни ўлдирганга онангни бермайсан; ҳақиқатнинг қотилларига қуллуқ қилмайсан; бировнинг азасидан шод, бировнинг омадидан ношод бўлмайсан; илтифотинг ёлғон, мулозаматинг сохта бўлмайди; кибрга енгилмайсан; ҳасадга асир тушмайсан; нонингни ҳалоллаб ейсан, ҳаққингни ҳалоллаб оласан; бу дунёдан ожиз бир банда каби, ҳаддингни билиб яшаб ўтасан... Шу маъсум гўдакнинг «Мен одамманми?» - деган саволини ўз-ўзимизга бериб кўрсак, жавоби оғир келмасмикин... Сиз нима дейсиз?
Показати все...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
❗️Қулупнай хотирани ва кўриш қобилиятини яхшилайди ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев: 🍓Қулупнай истеъмол қилиш миянинг қариш жараёнини секинлаштиради, яъни унинг функционал муддатини узайтиради. Бу бизга узоқ вақт давомида ақл-идрок ва кучли хотирани сақлашга имкон беради ✔️ Шу билан бирга Алцгеймер касаллиги бошланишининг олдини олиши муҳим аҳамиятга эгадир. 🍓Пишган қизил қулупнай нафақат хотирани, балки кўриш қобилиятини яхшилайди. Европаликлар тадқиқотига қараганда ҳар куни қулупнай истеъмол қилувчиларда катаракта, қуруқ кўзлар, прогрессив кўрлик ва ёшга боғлиқ тўқималарнинг муаммолари ривожланишига тўсқинлик қилади.
Показати все...
Телемухбир йўловчиларни тўхтатиб, савол беряпти: — Сиз нимани йўқотишдан қўрқасиз? Бу саволга одамлар турлича жавоб беришяпти. Бири «Ота-онамни йўқотишдан қўрқаман», дейди. Билмайдики, қўрқса-қўрқмаса, ўзининг дунёга келишига сабабчи бўлган энг азиз кишиларини эртами-кечми барибир йўқотади. Бошқа бир одам «Тинчликни», яна бири «Оила бахтини...» деди. Ҳамма жавоблар тўғри. Лекин... Бирон бир киши «Виждонимни йўқотишдан қўрқаман», демади, «Иймонимни йўқотишдан қўрқаман», демади. «Эътиқодни, диёнатни, Ватанга садоқатни йўқотишдан қўрқаман», демади-я! Мантиқан олиб қаралса, ота-онани йўқотишдан хоҳ қўрқинг, хоҳ қўрқманг, бир кунмас бир кун улар фоний дунёни тарк этишгач, армон билан бўлса-да, яшайверади киши. Худо кўрсатмасин-у, аммо тинчлик йўқолиб, урушга дуч келса ҳам, азоб билан бўлса-да, яшайверади инсон. Оила бахтини ҳеч ким йўқотмасин, аммо бу ҳол юз берса, янги бахт умиди билан ҳаёт кечираверади одам. Аммо... Иймонни йўқотса... Виждонни йўқотса... Эътиқод, диёнатдан, Ватанга садоқатдан айрилиб қолсачи... Қандай яшайди!? Иймонсиз, виждонсиз, эътиқод-диёнатсиз, садоқатсиз ҳам яшаяпман, дегувчи одам ёлғон сўзлабди. У ўзини тирик деб ўйлайди, аслида у тирик мурдадир. Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан
Показати все...
​​✒️ БИР КУРИШДАЁК ХУЛОСА ЧИКАРМАНГ... (вокейлик асосида ёзилди) Бир куни кечрокда ишдан уйга кайтаётиб автобусга чикдим. Мен чикганимда автобусда буш жойнинг узи йук эди. Шу сабабли ойна томонда тик турган холда йуловчиларни кузатганча кетиб борардим. Озрок юргач кейинги бекатда автобус тухтади ва хомиладор бир аёл ёнида тахминан беш- олти ёшли угилчаси билан чикди. Беш минутларча тик турган холда унга жой бермаганлардан норози булди чоги, утирган бир йигитни олдига якинлашди. Унинг кулогида наушник булиб мусика эшитиб, автобус деразасидан шахарни кечки махалдаги чиройига томоша килиб борарди. Уша аёл утирган йигитни елкасидан секин туртди. Йигит бу туркидан хайрон булиб унга каради. -- Хой йигит, сен уялмайсанми? Мен хомидадор холимда тик турибман яна ёнимда угилчам хам бор. Сен эса урнингдан туриб менга жой берай хам демайсан! Кулокларингни наушник билан ёпиб олиб...канака тарбия бу?- деди хомиладор аёл. Шунда унинг ёнида утирган аёл унинг гапларига кушилди: -- Эх бу ёшлар...Утириб олганиничи. Соглом, ёш булсанг, хомиладор аёл яна угилчаси билан тик турса, уят...- деди. Орадан икки дакика утгач уша утирган йигитга деярли бутун автобусдаги йуловчилар гап билан ташланишди. Мен эса бир томондан улар тараф булсам, иккинчи тарафдан нега жой бермаганини сабаби бордир дея хайрон холда жимгина кузатишда давом этдим. Узига томон айтилаётган салбий фикрлардан таъсирланган йигит охири сабри чидамади шекилли: -- Хуп яхши, мен хозир урнимдан тураман. Факат мени жойимга узини мени шанимга айтган сузларидан уялмаган одам утирсин.- деди. Уша йигитнинг сузларидан барча норози булиб, яна хакоратлай бошлашди. Мен эса нега унака деб айтаётганидан хайрон колиб, унинг кейинги гапларини эшитиш учун диккат билан кузатиб турдим. Бир пайт уша йигит, утирган жойида эгилиб стул тагидан ниманидир олишни бошлади. Таажжуб...бошида биринчисини кейин эса иккинчи кул таёкни олди. Уша йигит кул таёгига суяниб урнидан турди ва иккинчи кул таёкка суянган холда тик турарди. Бу ходисани курганимдан сунг унга рахмим келиб нега боя унака деганини энди тушуна бошладим. Чунки у ногирон эди.Шунда кизикиб автобусдаги бошка йуловчиларга, айникса унга салбий фикр билдирган йуловчиларга карадим. Улар хам бу кутилмаган манзарадан лол колган холда туришарди. Хеч кимни хаёлига бунака фикр келмаганди хам. Купчилиги хаттоки айтган сузларидан уялиб колганликлари хам сезилиб турарди. Тик оёкда турган ва жахлланиб йигитга гапирган хомиладор аёлга, олдинрок нимага уша йигитни ахволига эътибор бермагани энди етиб борганди. Бутун автобусдаги йуловчилар охирги бекатгача жим холда кетишди. Йигит хам канчалик кийналмасин култик таёкда тик холда кетарди. Кизиги уша бушатиб берган жойига узи хам бошка биров хам утиришмади. Бу уша култик таёкда кетаётган ногирон йигитга куч багишларди. Мен уша вокеадан сунг гувохи булдимки, кадимда айтилган яъни ※ ИНСОНГА БИР КУРИШДАЁК БАХО БЕРМА※ деб бекорга айтилмаган экан. Хулоса чикаришда хеч качон шошилманг. Сабрли ва эътиборли булайлик, зеро бу эьтиборсизлигимиз сабаб кимнидир кунглини огритиб куйишимиз мумкин. Аллох барчамизни уз панохида асрасин. Ёзиш биздан ибрат олиш эса сизларга хавола... Крик Души Шухрат. ༺🌺༻🌸༺🌺༻
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Эслатма Тош-тарози бозор учун эмас, Виждон ва Иймон бутунлигини ўлчаш учун яратилган илоҳий ўлчовдир... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Показати все...
04:34
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Nodirbek Xolboyev - Dada sizni yaxshi ko'raman (🎤karaoke🎤)
Показати все...
12.57 MB
Yaxshi ko'raman------.mp34.76 MB
new_575047298_uzdodacom.mp36.45 MB
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.