cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Namangan24 | Расмий канал

🇺🇿 Namangan24.uz сайти расмий канали АОКА - ОАВ №1357 t.me/namanganim24 👉 https://t.me/+T-VYk_YPDCKqJPhy Фейсбук: https://www.facebook.com/groups/38986525 Ютуб: https://youtube.com/@namangan24rasmiy Реклама ва мурожаат учун: @OqilxonDadaboyev @nam24admin

Більше
Рекламні дописи
4 297
Підписники
-2724 години
-1627 днів
+1 19430 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
#RASMIY_XABAR 💼 Чуст тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ғайбуллаевич Абдуллаевга 2024 йил 20 майда қўлланилган ҳайфсан жазоси муддатидан олдин олиб ташланди. Бунинг сабаби айтилмаган. ⤵️ Бизни кузатиб боринг! 🌐 namangan24.uz 👉 @namanganim24
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#SPORT_TAYM "НАВБАҲОР" БОШ МУРАББИЙИ ИСТЕЪФОГА ЧИҚАРИЛДИ ⚽️ Футбол бўйича Ўзбекистон суперлигасининг доимий иштирокчиси - “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Наманган клубини тарк этди. Клуб матбуот хизматининг тасдиқлашича, мураббийнинг жамоа билан ҳамкорликни тўхтатишига Бабаяннинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлган. Даволаниш жараёни бир неча ойга чўзилиши ҳисобга олиниб, тажрибали мутахассис “Лочинлар” билан узоқ муддат бўла олмаслиги туфайли ушбу қарорга келган ва икки томонлама тузилган шартнома муддатидан аввал бекор қилинди. Айтиш жоизки, “Навбаҳор” футболчилари кетма-кет тўртта ўйиндаги дурангдан сўнг охирги учрашувда сафарда водий “дербиси”да “Андижон” клубига йирик - 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Мавсум аввалида пешқадамлик қилган “Навбаҳор” суперлига жадвалида айни пайтда 19 очко тўплаган ҳолда, 5-ўринда бормоқда. ⤵️ Бизни кузатиб боринг! 🌐 namangan24.uz 👉 @namanganim24
Показати все...
👍 1🏆 1
#YOSHLAR_OVOZI МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ - ЭЪТИБОРДА! 🔹 "Ёшлар ойлиги" доирасида "Hududgaz Namangan" газ таъминоти филиали директори Иброҳимжон Мамаджонов томонидан Уйчи туманидаги Оқтош маҳалласида истиқомат қилувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари  билан мулоқотлар ўтказилди. "Уйма-уй" олиб борилган учрашувлар чоғида, вилоятгаз раҳбари уйчилик навқирон авлод вакилларини "30 июнь - Ёшлар куни" билан табриклаб, эзгу тилакларини билдирди. Юртимизда ёшлар сиёсати ва ундан кўзланган мақсад-вазифалар атрофлича тушунтириб ўтилди. Қолаверса, мулоқотлар давомида оқтошлик ёшларнинг мавжуд муаммолари жойида ўрганилиб, уларнинг ечимига эътибор қаратиладиган бўлинди. Хусусан, иш билан таъминлаш билан боғлиқ мурожаатларни ҳал этиш чоралари кўрилади. Шунингдек, кам таъминланган,  давлатнинг алоҳида кўмагига муҳтож ёшлар  яшайдиган хонадонларга борилиб, уларнинг  ҳолидан хабар олинди. Йўқловлар давомида, маҳалла ёшларига байрам туҳфаси сифатида бадиий китоблар тўпламлари топширилди. 🌐 namangan24.uz 👉 @namanganim24
Показати все...
👍 4
01:43
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#SALOMATLIK 📹❌🍔🍟 "Фаст-фуд" - тез тайёрланадиган овқатларнинг энг зарарли турлари ❗️ Соғлом бўлишни истасангиз, тез тайёр бўладиган ушбу маҳсулотлардан воз кечинг. ⤵️ Бизни кузатиб боринг! 🌐 namangan24.uz 👉 @namanganim24
Показати все...
5.72 MB
👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#RASMIY_XABAR 🇺🇿🧑‍🏫 Педагоглар ҳар беш йилда малака оширишади — Президент Қарори Мактабгача ва мактаб таълими муассасаларининг ходимлари учун беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда ўтказиладиган малака ошириш курслари жорий қилинади. 2024 йил 1 июлдан мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларининг хорижда малака ошириш курсларида ўқиганлиги ёки стажировкадан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатлари (диплом, сертификат, гувоҳнома ва бошқалар) миллий узлуксиз касбий ривожлантириш тизимида малака оширганлик тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#ESLATMA
Показати все...
👍 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#LIVE #YOSHLAR_OVOZI
Показати все...
00:44
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#MAQOM 📹🪕🎼 Зоминда ўтётган II Халқаро мақом санъати фестивали қизғин давом этмоқда - Наманган павильонига Республика Бош вазири Абдулла Орипов бошчилигида меҳмонлар келиб, мақомчиларимиз санъатига юқори баҳо беришди
Показати все...
3.89 MB
👍 5👏 1
00:30
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#BILGANINGIZ_FOYDA ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВОТ АЙТИНГ! (видео) 📹 📿 Муборак Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир. Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: 📖 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади". 📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн! 📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг! 🌐 namangan24.uz 🖥 Facebook 🎥 You tube 👉 @namanganim24
Показати все...
9.25 KB
👍 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#HIDOYAT "КАҲФ" СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ ҚАНДАЙ? 📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, келаси жумагача ундан нур таралиб туради” 📝 Байҳақий “Сунанул кубро”да ривоят қилган. 📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг! ⤵️ Бизни кузатиб боринг! 🌐 namangan24.uz 🖥 Facebook 🎥 You tube 👉 @namanganim24
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.