cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Намозга шошил!

Ёпиқ эшиклар йўқ, фақатгина нотўғри калитлар бор холос.(Румий). Толиби илм: "Намозни қандай қилиб ҳушу билан ўқиса бўлади устоз"? Устоз: "Намоздан ташқарида ҳушуси бўлган инсонни, намозида ҳам ҳушуси бўлади"! رب إني لما أنزلت إلي من خير فقير

Більше
Рекламні дописи
631
Підписники
-324 години
+37 днів
+3330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Китоб билан курашган хотинлар😐 Сибавайҳнинг хотини бир куни эрининг китобларини ёқиб юборади. Чунки олим китоб ёзиш билан машғул бўлгани сабабли аёлига кўп вақт ажрата олмаган. Ҳолатдан хабар топган Сибайҳ ҳушидан кетиб қолади ва кейин ўзига келгач, хотинини талоқ қилиб юборади. Лайс ибн Музаффар машҳур олим Фароҳидийнинг “Ал-Айн" китобини ёд олишга киришиб, хотинига вақт ажрата олмайди. Шунинг учун хотини китобга ҳасад қилиб, уларни ёқиб юборади. Амир Маҳмуд Давла ал-Омирийнинг кўплаб китоблари бор эди, у вафот этганида хотини унинг китоблар билан машғул бўлгани учун унинг китобларини уйнинг ўртасида жойлашган сув ҳавзасига ташлаб юборади. Иброҳим Аёший ўзининг “Ҳужурот ан-Нисо” (Аёллар хоналари) деган китобини ёзиш учун йигирма йил вақт сарфлайди. Бу эса унинг хотинини ғазабига сабаб бўлди. Чунки у китоб ёзиш билан жуда банд бўлган. Кейин хотини рашк қилиб шунча муддатда ёзилган китобни ёқиб юборади. Буни билган Иброҳим Аёший  эса фалаж бўлиб қолди. Муҳаммад ибн Шиҳоб аз-Зуҳрийга бир куни хотини деди: “Аллоҳга қасамки, бу китоблар мен учун учта кундошдан ҳам қаттиқроқдир!!”. Шундай экан, ушбу олимларнинг навбатдагиси бўлишдан эҳтиёт бўлинг😊
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Фото недоступнеДивитись в Telegram
11694. Илмлар фақат китоблардагина эмас. Китобларда ҳам учрамайдиган илмлар бор. Улардан бирини фақат фақирликдан таълим олиш мумкин. Улардан бирини фақат бало-мусибатлар ичра таълим олиш мумкин. Улардан бирини фақат касалликда, хаста бўлибгина таълим олиш, ўрганиш мумкин. Улардан айримларини эса фақатгина ғаму ташвишлар ва мушкулотлардан ўрганилади. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
02:44
Відео недоступнеДивитись в Telegram
📹 Ehson 👤 Muhammadali Eshonqulov 👇👇👇👇 https://t.me/mehr2020zangiotaguruhi
Показати все...
#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ! 🕋 Бугун, 23 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи қалбда қувонч, тилда шукроналик билан муқаддас замин томон йўлга чиқишди.
🗣 Бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.
🤲 Муборак сафар олди Муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон Ҳаж амалларини бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини сўраб хайрли дуолар қилдилар. ✈️ Шундай қилиб, орзулари рўёбидан ҳис-ҳаяжонга тўлган “Ҳаж – 2024” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар. 🟢Эслатиб ўтамиз, зиёратчилар шу йилнинг 23 майидан то 7 июнга қадар ҳаж сафарига кузатилади. ✈️Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан зиёратчиларимиз тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига ҳаж сафарига ҳар куни юборилади. ✈️ Барча парвозлар "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. 🤲 Аллоҳ таоло Ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 @fitratuz
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
"Тўрт илоҳий ваъда" 1. «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман». (Ғофир, 60-оят) 2. «Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман». (Бақара, 152-оят) 3. «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман». (Иброҳим, 7-оят) 4) «Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас». (Анфол, 33-оят) https://telegram.me/joinchat/AAAAAEYmTbbf6ycc5qUoiA
Показати все...
#Ибрат #Албатта_ўқинг! ИБРАТ Болалигимда отам билан цирк кўргани боргандик. Чипта олиш мақсадида навбатга турдик. Олдимизда эр-хотин ва уларнинг олти боласи турарди. Болаларнинг кийимлари эскириб кетган, лекин озода эди. Улар жуда хурсанд ҳолда цирк ҳақида гаплашишарди. Навбатлари келгач, ота ойна ёнига бориб, чипта нархини сўради. Нархни эшитгач, бироз тисарилиб, хотинига пичирлаб нимадир деди. Унинг юзида безовталик аломатлари яққол сезилиб турарди. Шу пайт отам чўнтагидан 20 долларни олиб, ерга отди ва эгилиб, уни олди-да, пулни ҳалиги кишининг кафтига қўйди ва “пулингиз тушиб кетди”, деди. Ҳалиги одам кўзларида ёш билан, “раҳмат, жаноб”, деди. Улар томоша залига кириб кетганидан сўнг отам қўлимдан тортди ва биз ташқарига чиқиб кетдик. Чунки отамнинг ўша одамга берган 20 долларидан бошқа пули йўқ эди. Ўша кундан буён отам билан фахрланаман. Бутун ҳаётимдаги энг гўзал манзара мана шу бўлганди. Бу ҳолат ўша кўролмай қолганим цирк томошасидан ҳам чиройлироқ эди. Тарбия назорат билан эмас, ибрат билан бўлишига кўпроқ амин бўлдим.
Показати все...