cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

EKSPERT nima deydi?

ПСИХОЛОГИЯ йўналишида Ўзбекистондаги энг кучли мутахассислар жамланган канал. Транзакцион анализ Фарзанд тарбияси Муносабатлар психологияси Шахс психологияси Мурожаат учун: @produser_admin_0911_bot Саволлар учун: @ekspert_nima_deydi_bot

Більше
Рекламні дописи
25 343
Підписники
-4724 години
-3677 днів
-1 72230 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Шу пайт эшикда тиланчининг овози эшитилди: “Эй уй эгалари, Аллоҳ сизга бергандан менга ҳам беринг!” Фақир киши эшикни очиб: “Шу пайтда Аллоҳ бизга ҳеч кутмаган жойимиздан 14000 дирҳам ҳадя қилди. Модомики, сен Аллоҳ ризоси учун Аллоҳ берганидан сўраяпсан, мен ҳам шу пулнинг ярмини сенга берай, қолган ярми бизники бўлсин”. Биргина сўзи учун 7000 дирҳамга эга бўлганидан хурсанд тиланчига пулнинг ярмини олиб чиқиш учун уйига кириб кетди, чиқиб қараса тиланчи йўқ. У ер-бу ерни қараса ҳеч қаерда кўринмади. Уй эгаси ўша куни ғам-ташвишлардан холи уйқуга кетди ва тушида бояги тиланчини кўрди. Ундан нега кетиб қолганлигини сўраганда, тиланчи: “Мен тиланчи эмас эдим, Аллоҳнинг фаришталаридан бири эдим. Хайрли ишларни қай даражада яхши кўришинг ва Аллоҳга боғлиқлик даражангни билиш учун инсон шаклида сенинг уйингга келдим. Мени Аллоҳ сени охирги марта синаб, даражангни юксалтириш учун хонадонингга юборди. Олдинги куни аёлингнинг рўмолини сотиб, икки дирҳам олганингда ўша икки дирҳамни олган ҳам мен эдим. Ўша икки дирҳамни хотиржамлик билан Аллоҳ ризоси учун менга берганинг учун Аллоҳ сенга инжуни берди. Бугунги сахийлигинг учун эса нариги дунёда тенгсиз неъматлар билан тўла Жаннатга эришасан”. Сенингдек энг қийин вазиятларда ҳам Аллоҳ ризосини барча нарсадан устун қўювчиларга хушхабар бўлсин… Аллоҳ барчамиздан, дунё мол-мулкларидан устун қўйган барчадан рози бўлсин… Охиригача ўқиган экансиз, фикрингизни изохга ёзиб қўйинг Сизда шунга ўхшаш қандай воқеалар бўлган @ekspertnimadeydi
Показати все...
👍 201 41😭 25😢 10👏 5🥰 4🔥 3
Камбағал ишчи бир куни ишдан ҳайдалди Бошқа даромади бўлмагани учун болалари уч кун овқатсиз, нонсиз  қолди. У одам иш қидириб қаёққа борса, “иш йўқ” деб эшикни юзига ёпишди. Устма-уст уч кун қорни оч қолган болаларнинг хархашаси онанинг юрагини эзиб юборди. Чорасизлик билан турмуш ўртоғига: “Кўряпсизми болаларни? Очликдан юзлари сарғайиб кетди. Биз-ку майли чидаймиз, лекин улар бунга чидолмайдилар. Бу ишнинг охири нима бўлади? Ўйлаб кўрдингизми?” деди. Эр эгилган бошини аёли томон қаратиб: “Неча кундан бери бормаган жойим қолмади. Энг кам ойликка бўлса ҳам иш қидирдим, бир кун бўлса ҳам қорнингиз тўйсин, деб. Лекин ҳеч ким менга иш бермаяпти. Болаларимнинг бу ҳоли менинг ҳам юрагимни эзиб юборди. Лекин кўриб турибсанки, қўлимдан бирор нарса келмаяпти” деди. Шунда аёли: “Ундай бўлса менинг келинлик кунларимдаги рўмолимни олиб бориб сотинг, неча пул бўлса ҳам бирор нарса олиб келинг, болаларимизнинг қорнини тўйдирайлик. Қолганига Аллоҳ Каримдир. Ризқ бергувчи Удир. Бизга албатта бирор хайрли эшик очилади” деди. Эр уятдан қизариб, тушиб қолган қийин вазиятни ўйлаб, аёли сандиқдан олиб берган ҳали яп-янги турган рўмолни олиб, бозорга борди. Рўмолни ўша пайтда икки дирҳамдан ортиғига олмасдилар. Олган пулига бирор егулик олиш учун кетаётганда йўлда тиланчига дуч келди. Тиланчи ўтган-кетганга шундай дер эди: “Аллоҳ ризоси ва Пайғамбарининг ишқи учун бўш ўтманг. Аллоҳни хурсанд қилиш учун менга ёрдам беришни хоҳловчи йўқми? Дунёда ҳеч нарсаси йўқ, ҳақиқий муҳтожман. Рўмол сотган одам тиланчининг олдига келди. Аёлининг рўмоли пулини — неча кундир ҳеч нарса емаган болалари учун бирор нарса олмоқчи бўлган пулини тиланчига берди. Энди бўш қўл билан уйга бориш ҳам ноқулай эди. Рўмолнинг пулини сўраган аёлига нима деб жавоб беради? “Рўмолингга икки дирҳам беришди, уни тиланчига бериб юбордим, унинг ялиниб-ёлворишига чидолмадим” деб қандай айтади? Шу ўйлар билан масжидга кириб шом намозини ўқиб, бўш қўл билан уйига қайтди. Аёли ва болалари уни бирор егулик опкелади деб кутиб ўтиришган эди. Кеч қолганига яхшироқ бирор нарса олиб келса керак, деб ўйладилар. Ота умидсизлик билан эшикдан қаради, аёли бу ҳолатга ҳайрон эди. Болалари эса бу кеча ҳам оч қолишларини ўйлаб мажолсиз овозда йиғлай бошлашди. Аёл ҳам ҳайрон, ҳам жаҳл оҳангида рўмолни нима қилганлигини сўради. Эр аёлига ҳаммасини бирма-бир айтиб берди. Аёл ишнинг аслини билгач, сабрли оҳангда: “Рўмолнинг пулини Аллоҳ йўлида берган экансиз, У улуғ ва бойдир. Сахийлигингиз эвазига бизга хоҳлаган вақти унинг эвазини беришга Қодирдир. Сиз тўғри иш қилдингиз, қани кўрамиз, қайси эшикни очар экан?” деди. Эрталаб аёл турмуш ўртоғига отасининг уйидан олиб келган девор соатини берди ва: “Буни сотинг ва эвазига қанча егулик келса олиб келинг” деди. У бозорга бориб, соатни сотишга ҳаракат қилади. Лекин ҳеч олувчи тополмайди. Чарчаб, ҳорғин келаётганда бир балиқ сотувчисига йўлиқди. Балиқчи баланд овозда: “Балиқ бор, балиқ” деб бақирарди. Қўлида икки донагина балиқ қолган эди. Фақир киши балиқчининг ёнига бориб: “Бу соат менга, бу балиқлар сенга наф келтирмайди, шунинг учун шу икки балиғингни менга бер, мен сенга шу соатни берай” деди. Мижоз йиғиш учун эрталабдан бери бақираётган балиқчи бу одамнинг таклифини қабул қилди. Балиқларни бериб, соатни олиб кетди. Неча кундан бери уйига биринчи марта егулик олиб кетаётганндан жуда хурсанд бўлаётган ота балиқларни қўлига олиши билан уйига югурди. Оталарининг егулик олиб келганини кўрган болалар жуда хурсанд бўлиб кетишди. Аёл балиқни тозалаш учун ошхонага кирди. Бироз ўтиб хайратланиб хожасини чақирди. Балиқлардан бирининг қорнидан каттакон инжу чиқди. Фақир одам инжуни олиб заргарнинг олдига борди. Заргар инжунинг бебаҳо эканлигини, агар ўзига сотишса 14000 дирҳам беришини айтди. Фақир одам қийинчиликлар ортда қолганини сезди. Аллоҳ унга неъмат эшикларини очганини тушунди. Заргарга уни 14000 дирҳамга сотиб, пулини олиб уйга қайтди. Бўлиб ўтган воқеани уйига келиб, аёлига ҳам айтиб берди. Ҳаммалари ғамларни аритган Аллоҳга шукроналар айтишди.
Показати все...
👍 125😭 21❤‍🔥 18 16😢 1🎉 1
Юқоридаги расмнинг маъноси нима? Сезган бўлсангиз сўнги кунларда турли расмларни қўйиб фикрингизни сўраяпмиз. Бунинг бир нечта сабаблари бор. Биринчиси обуначиларнинг синчковлигини ошириш, хар бир деталга эътибор билан қараш ва танқидий фикрлашни ошириш. Иккинчиси изохларингиздан келиб чиққан холда сиз учун кўпроқ қандай постлар қўйишни билиб олиш. Учинчиси эса расмларга қараб ички холатингизни ўзингизга кўрсатиш. Яна бошқа кичкина-кичкина сабаблари хам бор Энди юқоридаги расмга келсак: Бир кўз билан кўрганда бу расмда ёмғир суви ичиш учун йиғаётган одамни кўрса бўлади. Энди маънолари (сиздан келган изохлар) Тадбиркор одам, хар қандай вазиятдан унумли фойдаланиш, эртани ўйлайдиган режали инсон, лимондан лимонад қилиш, вазиятларга ақл билан ёндошиши ва хоказолар Буни шундай ифодаласак бўлади. Хар қандай мехнат натижа беради. Фақат вақтини кутиш керак. Ёмғир суви ёмғир ёғаётган пайтда унчалик қадрли бўлмас лекин бошқа пайт… Хар бир имкониятдан фойдаланиш керак. Биласизми муваффақиятнинг формуласи қандай: Махорат+имконият. Сиз йиллар давомида (мехнат қилиб) махоратингизни ошириб борасиз. У пайтда кўзга ташланмайсиз, чунки ёмғир бўлиши мумкин. Лекин ёмғир кетгач сизга имконият келади ва юқоридаги формула ишлайди Муваффақият=махорат+имконият Ха айтганча бу хамма билан ишлайди, фарзандингиз билан хам. Ундан вақтидан олдин натижа кутманг унинг ёмғири тинишини кутинг Хозирча шу, ёққан бўлса лайк ва битта изох сиздан @ekspertnimadeydi
Показати все...
👍 211❤‍🔥 26 9🥰 7
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Фикрлаб кўрамиз. Нима кўрдингиз суратда? Изохда кутаман) @ekspertnimadeydi
Показати все...
👍 75😁 15🥰 7 6
Фото недоступнеДивитись в Telegram
МАК карталар нима ва улар қандай ишлайди? МАК (метафорик ассоциация карталари) - бу турли хил тасвирлар (одамлар, ҳайвонлар, табиат, вазиятлар, шунчаки мавҳум абстракт чизмалар) бўлган карталар тўплами. Биз ҳар қандай карталарни фолбинлик билан боғлашга одатланган бўлсак ҳам, МАC карталарининг эзотерика билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Улар психологлар, психотерапевтлар, ўқитувчилар ёки мураббийлар томонидан терапия ва аниқ сўровларни ишлаб чиқиш усулларидан бири сифатида қўлланилади. Демак келишиб олдик, МАК картани эзотерика билан адаштирмаймиз-а) Метафорик карталар қандай ишлайди? Мулоқот пайтида қаршингиздаги инсонга ноқулай бўлаётганини ёки унинг тўлиқ очилишга тайёр эмаслигини сезганда МАК карталар орқали ишлашни таклиф қилиш мумкин. МАК карталар унга хавфсизлик хиссини беради ва онгни назорат қилишни камайтиришга, ортиқча ўйлаб юбормасликка ёрдам беради. Хаёлингиздаги ўйларга қараб карталар тўпламини танлаб оласиз ва шу тўплам ичидан ўзингиз (қалбингиз) истаган карталарни ажратиб оласиз. Иккинчи усул тўплам ичидан ўзингиз (қалбингиз) истаган карталарни чиқариб юборасиз ва қолган карталарни оласиз. Қўлингизга ажратиб олган карталарни оласиз ва бир нечта қўшимча саволлар ёрдамида муаммонинг мохиятини, илдизини ва сабабларини хамда ечимини топиш имконияти бор. МАК карталарида хеч қандай кўз бўямачилик ёки сехр йўқ, бу фақат мутахассислар томонидан қўлланиладиган усуллардан бири. МАК карталаридан фойдаланишга қарши кўрсатмалар йўқ. Яъни, агар сиз қизиқсангиз, мутахассисга бориб, уни синаб кўришингиз мумкин, махсус кўрсатмалар ёки шартлар талаб қилинмайди. Асосийси, малакали психолог, психотерапевт ёки мураббийни топиш, шунда сеансингиз самаралироқ бўлади. Лекин принтсипиал жиҳатдан сиз МАК карталари билан ўзингиз ёки дўстларингиз билан ишлашингиз мумкин. Ўрганиб олсангиз бўлди Қандай қилиб МАC карта мутахассиси бўлиш мумкин? Бу саволга кейинги постларимизда жавоб берамиз Халқаро тоифадаги психолог Умида Закирова @ekspertnimadeydi
Показати все...
👍 73🥰 16 6
МАК карталар хақида билишни истаймизми?Anonymous voting
  • Ха
  • Нима у?
  • Керакмас
0 votes
👍 21 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Кўзингиз билан кўриб қалбингиз билан танлайсиз Рассомчиликда шундай йўналиш бор, абстракт дейилади. Бу йўналишдаги расмларни рассом бирор маъно билан чизади лекин уни хар ким хар хил кўради. Нега ундай? Чунки инсон хар доим ўз дунёқараши ва ички холатидан келиб чиқиб хулоса қилади. Кечаги расмда 176 та коммент бўлса, деярли 176 хил хулоса бўлди. Кимдур психологни, кимдур шунчаки устани, кимдур онани яна кимдур эса тикувчини кўрганини ёзибди. Бу фикрларнинг бирортаси хато эмас ва шу билан бирга сизга мос тушмайди. Хар бир изох ўз эгасининг қалбидаги холатини ифодалайди. Олдиндан айтиб қуяй, бу расм абстракт эмас. Лекин турли маъноларни ифодаловчи бўлгани учун сизга тақдим этгандим. Энди изохингизни очиб қайтадан кўринг ва нега айнан шундай изох ёзганингизни ўйлаб кўринг. Ички холатингизни тавтиф қилиб чиқинг Ишонаманки тафаккур қилишга ундайди Психологияда хам шунга яқин усул бор. МАК карталар билан ишлаш Бир нечта карталардан 2 тасини танлайсиз ва бу карталар сизнинг рухий холатингизни ифодалайди. Ин Шаа Аллоҳ у хақида хам пост қиламиз. @ekspertnimadeydi
Показати все...
👍 105 13👏 8🎉 5😢 3🥰 2💯 2😭 2
Кўзингиз билан кўриб қалбингиз билан танлайсиз Рассомчиликда шундай йўналиш бор, абстракт дейилади. Бу йўналишдаги расмларни рассом бирор маъно билан чизади лекин уни хар ким хар хил кўради. Нега ундай? Чунки инсон хар доим ўз дунёқараши ва ички холатидан келиб чиқиб хулоса қилади. Кечаги расмда 176 та коммент бўлса, деярли 176 хил хулоса бўлди. Кимдур психологни, кимдур шунчаки устани, кимдур онани яна кимдур эса тикувчини кўрганини ёзибди. Бу фикрларнинг бирортаси хато эмас ва шу билан бирга сизга мос тушмайди. Хар бир изох ўз эгасининг қалбидаги холатини ифодалайди. Олдиндан айтиб қуяй, бу расм абстракт эмас. Лекин турли маъноларни ифодаловчи бўлгани учун сизга тақдим этгандим. Энди изохингизни очиб қайтадан кўринг ва нега айнан шундай изох ёзганингизни ўйлаб кўринг. Ички холатингизни тавтиф қилиб чиқинг Ишонаманки тафаккур қилишга ундайди Психологияда хам шунга яқин усул бор. МАК карталар билан ишлаш Бир нечта карталардан 2 тасини танлайсиз ва бу карталар сизнинг рухий холатингизни ифодалайди.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бу расмда сиз кимни ёки қандай инсонни кўряпсиз? Изохда ўз фикрингиз қолдиринг @ekspertnimadeydi
Показати все...
👍 56😢 21 10😭 3
​​Хиссиётлар сўзлаганда… Яхши ёки ёмон ҳиссиётлар йўқ, деб кўп эшитгандирсиз. Келинг, бугун ҳиссиётларимиз ҳақида гаплашамиз. Ҳаттоки биз тарбиядан келиб чиқиб, ёмон деб ҳисоблайдиган ҳиссиётларимиз ҳам аслида Сизга сиз ҳақингизда ниманидир гапирмоқчи бўлади. Ҳар бир туйғу бизни ҳаракат ёки ҳаракатсизликка олиб келади. Бугун эса туйғуларингиз сизга нима демоқчилиги ҳақида гаплашамиз. ✔️Ғазаб Ғазаб - сизга шахсий чегараларингиз бузилганлигини, сизга зарар етқазилганлигини ёки хавф остида эканлигингизни билдиради. Лекон диққат қилинг, ғазабингиз ҳасаддан ҳам пайдо бўлаётган бўлиши мумкин.  ✔️Хафагарчилик Бизнинг умидларимиз оқланмаганлигидан хабар беради. Инсонлар ички ғазабини тақиқлаш учун ҳам хафа бўлишади. Ва бир вақтнинг ўзида хафалик сизда севги ва яқинлик учун умид борлигини англатади. ✔️Шармандалик Бу сизга конвергенция содир бўлаётганлиги ҳақида сигнал юборади. Алоқаларда шахсий чегараларни мустаҳкам белгилиб олишингиз кераклигининг энг кучли сигнали деб қабул қилинг. ✔️Айбдорлик Ўзингизда айбдорликни ҳис қилишингиз сизнинг ҳаракатларингиз ички қадриятларингизга тўғри келмаётганлигини англатади. Лекин эҳтиёт бўлинг, балки нартссиснинг манипулятив таъсири остида шундай ҳиссиёт сизда пайдо бўлаётгандир. ✔️Ҳасад Ҳасад истакларингизни тушунишга ёрдам беради. Ва баъзан ҳатто биз бажармайдиган, борлигини ҳам билмайдиган истакларимизни англатади. Эҳтиёжларингизни ўрганмас экансиз, ҳасаддан азобланасиз. Психотерапевтик курсларимдан сўнг ўқувчиларим ҳасад туйғусидан бутунлай қутилишган. ✔️Апатия Сизга жуда кўп бостирилган ҳис-туйғулар борлигининг хабарини бермоқда. Кўплаб қондирилмаган эҳтоёжларингиз борлигини, руҳий оғриқлардан сўнг тикланиш учун вақт кераклигини ҳам англатади. ✔️Қайғу Ҳақиқатни қабул қилишимиз кераклигини, ҳаётимиздан чиқиши керак бўлган нарсалар чиқиб кетиши кераклигини англатади. Баъзан хайрлашиш янгиликларга ҳаётимиз эшигини очишимиз кераклигини ўргатади. ✔️Бефарқлик Бу туйғу сизни ҳимоя қилувчилардан бири. Баъзан инсон психикаси ўзини ўзи ҳиссий оғриқлардан ҳимоя қилиш учун бефарқ бўлиб қолади.  📍Албатта, бу туйғуларимизнинг тўлақонли шарҳи эмас, лекин бугунги ёзганларим сизга ўз туйғуларингизни тушунишга ва улар орқали ўзингизни, ҳаётингизни тушунишингизга ёрдам беради. Туйғуларни бостирманг, шунчаки уларни тушунишга ҳаракат қилинг. Шунда ҳаётингиз гўзал ва осон бўлади. Психолог Дилором Раимхўжаева @ekspertnimadeydi
Показати все...

👍 91 17👏 12😭 2
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.