cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Sirdaryo.uz

Sirdaryo viloyati hokimligi telegram kanali •http://sirdaryo.uz/fb.com/sirdaryohokimligiinstagram.com/sirdaryohokimligi Murojaat bot: @SirdaryoUzbot Ishonch telefoni: 67 225 29 82 Pochta: [email protected] Manzil: Guliston sh, I.Karimov 60

Більше
Рекламні дописи
7 188
Підписники
+524 години
Немає даних7 днів
-3230 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Сектор раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди, ҳоким ўринбосарларига "ҳайфсан" берилди Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Ширин шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, аҳолининг яшаш шароитлари ва ҳудуддаги муаммоларни ўрганди. Қайд этиш керак, барча ҳудудлардаги каби Ширинда ҳам катта ўзгаришлар бўлаяпти. Сўнгги икки йилда шаҳарга 74,9 миллион доллар инвестиция жалб қилиниб, 61 та янги корхона ишга тушган. Уларда 381 та доимий иш ўринлари яратилган. Тадбиркорлар сони 2 карра кўпайган. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 4 километр ички йўллар асфальтланган, 4 та трансформатор пункти мукаммал таъмирланган, 5,6 километр янги электр узатиш тармоғи тортилган. Айни пайтда "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида 5 та объектда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Тез фурсатларда "Жанубий Мирзачўл" канали устидан ўтган кўприкни реконструкция қилиш, Амир Темур ва Фарҳод маҳаллаларида 40 хонадонга мўлжалланган 2 та 5 қаватли уй-жой қурилишини бошлаш кўзда тутилган. Лекин ўрганишлар давомида маълум бўлдики, шаҳарда ҳали фойдаланилмаётган имкониятлар, долзарб муаммоли масалалар ҳам етарлича. Аҳолини барқарор иш ва ойлик билан таъминлайдиган кичик ва ўрта корхоналар кам. Томорқалардан самарали фойдаланиш, бу борада "Сайхунобод тажрибаси"ни оммалаштириш ишлари сут олиб борилмоқда. Масъулларнинг эътиборсизлиги туфайли истироҳат боғи ташландиқ аҳволга келиб қолган, бу ерда аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун шарт-шароитлар етарлича эмас. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ўтқазилган кўчатлар қаровсиз ётибди, суғориш тизими тўғри йўлга қўйилмаган. Кўпқаватли уйлар олдидаги ўйин ва спорт майдончалари таъмирталаб аҳволди. Маҳаллалар, кўчалар манзараси ҳавас қиларли даражада эмас. Ҳашар, ободонлаштириш ишларида аҳолининг ҳамжиҳатлиги айтарли сезилмайди. Мавжуд бошқарув сервис компанияларининг хизмат сифати ҳаминқадар. Аҳолининг ширкатлардан дебитор қарздорлиги эса юқори. Маҳаллалар билан танишиш узоқ давом этди. Шундан сўнг қатор тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўрганилди. Айрим тадбиркорларнинг нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ташиш, сотиш ва уларни сақлашда санитария-гигиена талабларига риоя қилмаётгани қаттиқ танқид қилинди. Вилоят ҳокими шаҳар спорт мактабининг академик эшкак эшиш базасини ҳам кириб кўрди, спортчилар билан суҳбатлашди. Ўрганишлар давомида аниқланган хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги, масъулиятсизлиги учун сектор раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди, ҳоким ўринбосарларига "ҳайфсан" берилди. Telegram | Facebook | Instagram
Показати все...
Вилоят ҳокими Россия Федерациясига хизмат сафари давомида Кранодар ўлкасида вақтинча ишлаётган сирдарёликлар билан учрашди. Вилоятда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар, очилаётган янги иш ўринлари, таълим олиш ва қўшимча касб ўрганиш учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Меҳнат мигрантларининг иш ва яшаш шароити ўрганилиб, муаммолари ва таклифлари тингланди. Билдирилган мурожаат ва таклифлардан келиб чиқиб, вилоятдаги тегишли мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилди. Айрим мурожаатлар қисқа фурсатларда ҳал этилди. Хусусан, турмуш ўртоғи билан ишлашга борган боёвутлик Бахтиёр Ўсаровнинг ота-онаси ва васийлик асосида уларга қолдирган икки фарзанди ҳолидан хабар олинди. Хонадонида волонтёрлар иштирокида ҳашар ташкил қилиниб, уй-жойининг ташқи қисми таъмирлаб берилди. Telegram | Facebook | Instagram
Показати все...
Россиянинг миллий дон маркази билан юқори навли ғалла етиштириш бўйича ҳамкорлик ўрнатилди Вилоят ҳокими бошчилигидаги делегациянинг Россия Федерациясига ташрифи доирасида Краснодар ўлкасида жойлашган П.П. Лукьяненко номидаги миллий дон маркази селекционер олимлари билан учрашув ташкил қилинди. Унда Сирдарё тупроқ-иқлим шароитига мос, табиатнинг турли стресс омилларига чидамли ва серҳосил буғдой навларини яратиш, юқори авлодли уруғликлар ҳисобига вилоятда бошоқли дон экинларидан юқори ва барқарор ҳосил етиштириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Мулоқотни марказ директори, Россия Фанлар академияси аъзоси Вячеслав Лукомец очиб берди ва делегациямиз аъзоларини ушбу марказда кўриб турганидан мумнун эканлигини айтди. — Биз ҳосилдор ва совуққа чидамли кузги экинларни етиштириш устида иш олиб боряпмиз. Олимларимиз кўп йиллардан буён ўзбекистонликлар билан мамлакатингиз шароитига мос агротехнологияларни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик қиладилар. Марказда амалиёт ўташ истагида бўлган талабаларингизни қабул қилишимиз мумкин. Қолаверса, сизлар билан юқори сифатли уруғлар етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, - деди Вячеслав Лукомец. Вилоят ҳокими марказ олимлари томонидан олиб борилаётган тажрибалардан хабардорлиги, уларнинг хизматларини қадрлашини билдирди. — Бизга сувсизликка чидамли, касалликларга, айниқса, зангга чидамли навлар жуда зарур, - деди Акмалжон Махмудалиев. Селекционер олим Людмила Беспалова бу каби талабларнинг барчасига жавоб берадиган навлар илмий марказда яратилгани ва янгилаб борилаётганини таъкидлади. — Айниқса, бизнинг икки уруғпаллали навларимиз Ўрта Осиё мамлакатларида юқори ҳосил беради. Андижон вилояти бунга ёрқин мисол. Биз улар билан доимий алоқадамиз, мулоқот қиламиз, амалий ёрдам берамиз, натижалар эса жуда яхши. Ва биз Сирдарё вилояти билан ҳамкорлик қилишдан мамнун бўламиз, - деди у. Вилоятимиз вакиллари, шунингдек, марказ селекциясига мансуб эртапишар, юқори ҳосилли буғдой навлари ҳамда уларнинг хусусиятлари билан танишдилар. Якунда ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Telegram | Facebook | Instagram

01:35
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ер “тили”ни топган оқолтинлик ёшлар унинг ҳар бир қаричини даромадга айлантирмоқда Оқолтин туманида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни деҳқончилик орқали даромад олишларига кўмаклашиш мақсадида йил бошида 800 нафар ёшларга аҳоли пунктига яқин унумдор ер майдонларидан 400 гектар ажратилган эди. Хусусан, Бўстон маҳалласи ёшларига ажратилган 58 гектар майдонда "Бир ҳудуд - бир маҳсулот" тамойили асосида қовун етиштирилди. Ҳосилни эса экспортга йўналтириш кўзда тутилган. — Меҳнатимиз ўз натижасини бериб, эккан қовунларимиз ҳосилга кирди. Демак, меҳнат қилсак яхши даромад топамиз, рўзғоримизда каму-кўст бўлмайди. Ўзим ва тенгдошларим ҳам ишли бўлишди, биргаликда ишлаяпмиз. Бундан жуда хурсандмиз,- дейди Отабек Маматисаев. Telegram | Facebook | Instagram
Показати все...
қовун9.mp49.36 MB
02:22
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Россия Федерациясига расмий сафари доирасида Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратьев билан учрашди Telegram | Facebook | Instagram
Показати все...
Губер Узбекистан тг.mp46.72 MB
Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Россия Федерациясига расмий сафари доирасида Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратьев билан учрашди. Унда май ойининг охирида Тошкентда бўлиб ўтган Россия-Ўзбекистон ҳудудлараро Кенгаши мажлиси вақтида бошланган музокараларни фаол давом эттириш, ҳудудлараро савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар йўналишдаги лойиҳалар истиқболлари муҳокама қилинди. 2023 йилда Сирдарё вилояти ва Краснодар ўлкаси ўртасидаги ташқи савдо айланмаси ҳажми 133 миллион долларни, жорий йилнинг январь-май ойларида эса бу кўрсаткич 35 миллион долларни ташкил этгани қайд этилди. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, машинасозлик, тўқимачилик саноати ва туризм каби йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан томонлар бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди. Бу мақсадлар йўлида бизнес вакилларини фаол қўллаб-қувватлаш ва имтиёзлар беришга келишиб олинди. Telegram | Facebook | Instagram
Показати все...
02:00
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев бошчилигидаги делегация айни вақтда хизмат сафари билан Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасида бўлиб турибди. Ташрифдан кўзланган мақсад, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашдан иборат. Вилоятимиз вакиллари Краснодар саноат парки ҳудудидаги "Юнона Инвест" корхонаси раҳбарияти билан учрашди. Мазкур корхонага 1996 йилда асос солинган ва у Россия жанубидаги мева-сабзавотларни қайта ишлашга ихтисослашган энг йирик корхона ҳисобланади. Делегация аъзолари, шунингдек, корхона фаолияти ва ишлаб чиқариш жараёни билан ҳам танишишди. Ташриф давом этмоқда. Telegram | Facebook | Instagram
Показати все...
Россия +.mp418.92 MB
Перейти до архіву дописів
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.