cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

IBRATLI HIDOYATLAR ☪️🕌 🕋

Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли афоризм ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар

Більше
Рекламні дописи
5 940
Підписники
+324 години
-1197 днів
-26430 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

ШУКР ҚИЛГАН... Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди. Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик. – Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади: – Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди. Йиллар ўтди. Тағин кўришдик. – Ишлар қалай? – Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди! Йиллар ўтди. Яна кўришдик. – Ишлар қалай? – Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман. Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди. – Соғлиқ қалай? – Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман! Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора… Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”. Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик. – Ишлар қалай? – Худога шукр, яхши! Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим. Йиллар ўтди. Тағин кўришдик. – Ишлар қалай? – Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди. Йиллар ўтди. Яна кўришдик. – Ишлар қалай? – Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман! Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда. – Соғлиқ қалай? – Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр! Яқинда уни тағин кўрдим. – Ишлар қалай? – Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?! Ўткир Ҳошимов “Ярим аср дафтари”дан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
Показати все...
Кўпчилигимизнинг ҳолатимиз... Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
Показати все...
ВАЛЕНТИН КУНИ • Америкалик телебошловчи Лари Кинг ёшлигини эслаб айтади: • Валентин кунида мени севадиган қиз менга узук совға қилди. • Мен ўша узукни ўзим севган қизга совға қилдим. • Кечқурун ўша узукни яқин дўстимнинг қўлида кўрдим. • Ундан узукни қаердан олганини сўрасам, у узукни севган қизи совға қилганини, дўстим эса уни ўзи севган қизига совға қилишини айтди. • Ўша дўстим севган қиз узукни менга совға қилган ва мени севадиган қиз эди. • Ўлиб кетсин бундай севги!... • Қайси биримиз хиёнаткор эканимизни билмадим... ©️ Абдулқодир Самарқандий саҳифасидан Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
Показати все...
АЁЛ ДУОСИ Бир аёл ҳар куни дуосида Аллоҳга шукр қилади. У ўтган кеча ҳам уйқудан олдин шундай шукр дуосини қилди: — Аллоҳим! Шукрлар бўлсин, тонгга қадар эримнинг хуррагини эшитаман. Демак, у яшаяпти! Аллоҳим! Шукрки, қизим ҳар куни ювиқсиз идишларни ювгани ва уй тозалагани учун шикоят қилади. Демак, у уйда, кўча-куйда санғимайди. Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, солиқ тўлайман. Демак, касбу-корим бор ва ишсиз эмасман. Аллоҳим! Шукрки, кийимларим менга тор келаяпти. Демак, озиқ-овқатим етарли. Аллоҳим, шукрлар бўлсинки, кун охирида қаттиқ чарчаб қолаяпман. Демак, оғир ишларни бажаришга куч-қувватим бор. Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳовли супураман ва деразаларни артаман. Демак, уйим-жойим бор. Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, баъзан бетоб бўлиб қоламан. Демак, кўп вақт соғлом бўламан. Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳадяларга пул сарфлайман. Демак, ҳадя улашадиган яқинларим ва дўстларим бор! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
Показати все...
#ибрат "Индамаслар оламин сайр айладим..." Аслида ҳар куни ўлимни эслаб туришимиз керак. Шунда иймонимиз янада мустаҳкамланади, ёмон ишлардан кўпроқ тийиламиз, бу дунёга ҳирс қўймаймиз! Кўп-кўп ўлимни эсланг!!! Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @HIDOYATLAR
Показати все...
Асал сотувчи киши сирка сотувчидан сўради: — Одамларга нима бўлган ўзи? Сендан кўп харид қилишади-ю, менга қараб ҳам қўймайдилар? — Мен асалдек ширин тил билан сирка сотаман. Сен эса сиркадек аччиқ-нордон тилинг билан асал сотасан. Гап молда эмас, муомалада. Энг муҳими — молдан олдин тақдим этилган гўзал хулқ, чиройли муомала ва мол эгасининг одобдир. Ширин сўз билан атрофингдаги одамлар қалбини ишғол эт. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
Показати все...
Асал сотувчи киши сирка сотувчидан сўради: — Одамларга нима бўлган ўзи? Сендан кўп харид қилишади-ю, менга қараб ҳам қўймайдилар? — Мен асалдек ширин тил билан сирка сотаман. Сен эса сиркадек аччиқ-нордон тилинг билан асал сотасан. Гап молда эмас, муомалада. Энг муҳими — молдан олдин тақдим этилган гўзал хулқ, чиройли муомала ва мол эгасининг одобдир. Ширин сўз билан атрофингдаги одамлар қалбини ишғол эт. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @HIDOYATLAR
Показати все...
Қадимда бир шаҳарда бой савдогар яшарди. Бир куни шу савдогарнинг умри тугаб, вафот этибди. Унинг биргина ўғли бўлиб, у ҳам сафарда эди. Кишилар марҳумнинг ўғлини қидира бошлашди. Чунки, отасининг ёлғиз меросхўри шу йигит эди. Афсуски, шаҳарда бирор киши у йигитни қанақалигини билмасди. Орадан бир неча кун ўтиб, уч киши келди. Улар ўзларини вафот этган савдогарнинг мерос оладиган ёлғиз ўғли деб даъво қилишарди. Қози уларни қозихонага чақиртирди ва текшириш учун бир доска илиб, деворга вафот этган ўша тожирнинг номини илиб қўйди. Кейин қози бояги уч йигитга қараб: “Ким шу номнинг ўртасига мана шу ўқни теккиза олса, ўша йигит меросни олади” деди. Биринчи йигит қўлига ўқни олиб, зарб билан отди. Ўқ мўлжалга тегай деди. Кейин иккинчи йигит келди. У ҳам ўқни зарб билан отди. Ўқ аввалги йигитникидан кўра нишонга анча яқин борди. Навбат учинчи йигитга келди. У ўқни қўлига олганда қўллари титради, юзининг ранги сарғайди, кўз ёшлари оқиб тушиб, юзларини юва бошлади. У қўлидаги ўқни бир четга улоқтирди ва: “Мен отажонимнинг номларига бу ўқни отолмайман. Мен меросга бу йўл билан эришгандан кўра ўша меросдан маҳрум бўлишни афзал биламан” дея қичқирди. Шунда қози у йигитга қараб: “Эй йигит, вафот этган кишининг ҳақиқий ўғли ва шаръий меросхўри сенсан. Булар иккиси эса, муттаҳам ёлғончилардир” деди. P.S.: Асл фарзанд отасининг номига тош отишга ҳам ҳазар қилади! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
Показати все...
🌹ХАЙРЛИ КУН МЕХРИБОНЛАРИМ Ассалом Азизларим, меҳрибонларим! Ширин сўз лутфида , гавҳар конларим! Мусаффо тонгингиз бўлсин муборак! Кўнгли боғ, меҳри тоғ, жона➖жонларим! Тилагим тиллодан бўлсин тахтингиз! Ҳамиша, хамма вақт кулсин бахтингиз! Оила аталган нурли қўрғонда, Порласин ҳамиша ҳаёт шамингиз! Фарзандлар камолин кўриб яшангиз! Ёрингиз жамолин кўриб яшнангиз! Уйингиз тўрини нурга тўлдирган, Узоқ умр кўрсин Ота- Онангиз! Тандир-ўчоқларда олов сўнмасин! Дераза ойнаси қиров бўлмасин! Меҳмонга мезбонлик қилинг ҳамиша, Хонтахта устига ғубор қўнмасин. Юз билан юзлашиб севиниб яшанг! Муҳаббат кўшкида севилиб яшанг! Тоғлардан баландлаб йиғиб савоблар, Жаннат ифорига кўмилиб яшанг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
Показати все...
1 май — Халқаро табассум куни... БИРГИНА ТАБАССУМ: • меҳр ва одамийлик калитидир; • зарари йўқ, лекин фойдаси кўп нарсадир; • уйда бахт, ишда муваффақиятдир; • берганни камбағаллаштирмас, олганни бой қилар; • ҳориган инсонга ҳордиқ берар; • умидсизга қувонч ва ҳаёт бахш этар; • сотиб ва ёхуд сўраб олинмайди; • муҳаббат кўпригини мустаҳкамлайди; • баъзан бир ҳаётни қутқаради, баъзида эса, урушни олдини олади; • садақа ўрнига ўтиб, савоб келтирар. Табассумга муҳтож одамга кўпроқ табассум ҳадя этинг! Табассум қилмаганларнинг эҳтиёжи эканини унутманг! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
Показати все...