Чилгижийда масжиди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Фурқат тумани Чилгижийда жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали
Більше- Підписники
- Перегляди допису
- ER - коефіцієнт залучення
Триває завантаження даних...
Триває завантаження даних...
✅ 2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.🌙 Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга. ❓Ашуро қандай кун? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти). 🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар. ❓Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти). 🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. 🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.
✍️ Даврон НУРМУҲАММАД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 FacebookТАОМЛАНИШДАГИ СУННАТЛАР 🔶 1. Қўлни ювмоқ. Имом Табароний Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ ﷺ айтадилар: «Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювмоқ фақирликни даф қилади ва у пайғамбарларнинг суннатларидандир». 🔶 2. «Бисмиллаҳ» демоқ. 🔶 3. Ўнг қўл билан емоқ. 🔶 4. Таомни ўз олдидан олмоқ. Бу уч суннатни қуйидаги ҳадис жамлаган: «Ҳой болакай, Аллоҳнинг номини айт, ўнг қўлинг билан егин, ўз олдингдан ол». 🔶 5. Тушиб кетган луқмани олиб еб қўймоқ. «Бирортангиздан бир луқма тушиб кетса, ундаги зарарни кетказсин, сўнгра есин» (Имом Муслим ривояти). 🔶 6. Имкон бўлса, учта бармоқда емоқ. «Набий ﷺ учта бармоқ билан ер эдилар» (Имом Муслим ривояти). Расулуллоҳ ﷺ аксар ҳолда шундай ер эдилар. 🔶 7. Таомланиш асносида чўккалаб ёки бир тиззани кўтарган ҳолда ўтирмоқ. Ҳофиз Ибн Ҳажар ўзининг «Саҳиҳи Бухорий»га ёзган шарҳида буни мустаҳаб деган. ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг Abdurashid domla
Аssalomu alaykum va rahmatulloh! - Oʼzbekiston Musulmonlari Idorasi Fargʼona viloyati vakilligi Chilgijiyda Jome masjidi imom xatibi Аbdurashid Nuralievning YouTube'dagi rasmiy sahifasiga xush kelibsiz! - Аlloh qodir qilganicha, masjidimizga tashrif buyurgan ustozlarimizning va imom domlalarimizning suhbatlarini yuklab boramiz! Shiorimiz: 1. Ahli sunna va jamoa mazhabi asosida pok aqiyda va musaffo Islomga intilish. 2. Qur'on va sunnatni o'rganib amal qilish. 3. Islomiy ma'rifat taratish. 4. Salafi solih-ulug' mujtahidlarga ergashish. 5. Keng bag'rikenglik va birodarlik ruhini tarqatish! ❗️ Kanaldan videoni koʼchirib olmoqchi boʼlsangiz kesmasdan, montaj qilmasdan, oʼzgartirish kiritmasdan, manbani koʼrsatgan holda foydalaning ❗️ ©️ Abdurashid domla
На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.