cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Musannif Adham

Холисликка даъво қилмайман, аммо холис бўлишга ҳаракат қиламан. Фикрларим, қарашларим умумқабул қилинган стандартларга тўғри келмаслиги, яъни, сизникидан фарқли бўлиши мумкин.

Більше
Рекламні дописи
1 438
Підписники
+224 години
+197 днів
-1530 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Ушбу тўқима ҳадис Қуръоннинг очиқ оятига хилофдир. Зеро, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг Улуғ Китобида сифатлагани каби, бу умматнинг шамчироғи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар: يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِنَّا أَرْسَلْنَاكَ شَاهِدًا وَمُبَشِّرًا وَنَذِيرًا ‎*‏ وَدَاعِيًا إِلَى اللهِ بِإِذْنِهِ وَسِرَاجًا مُّنِيرًا “Эй пайғамбар, дарҳақиқат, Биз сизни (Қиёмат кунида барча умматлар устида) гувоҳлик берувчи, (мўминларга Жаннат ҳақида) хушхабар элтувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) огоҳлантирувчи ҳамда Аллоҳнинг изни-иродаси билан У Зотга (яъни, Унинг динига) даъват қилувчи ва (ҳақ йўлини кўрсатувчи) нурли чироқ қилиб юборгандирмиз”. (“Аҳзоб” сураси, 45-46-оятлар). Қаранг, муқаллидлар (кўр-кўрона тақлид қилувчилар) маъсум (гуноҳдан сақланган, пок зот) соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларини қандай қилиб ўз имомларига нисбатан қўллашади! Шунинг учун ҳам мазҳабга боғланмаслик асл-асосдир. Боиси, шу билан маъсум соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ва маъсум бўлмаган кишига (мазҳаббоши имомга) эргашишнинг ўртасидаги фарқ кўринади. Чунки айнан бир мазҳабга тақлид қиладиган киши воқеликда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш билан хато иш ҳам, тўғри иш ҳам қиладиган бир фақиҳга эргашиш ўртасини тенглаштириб қўяди. Китобнинг "Муаллиф муқаддимаси" бўлимини тўлиқ ҳолда ўқиш. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Показати все...
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Муаллиф муқаддимаси* Жаброил, Мийкоил, Исрофилнинг Робби бўлган эй Аллоҳим! Осмонлару ерни яратган, ғойибу ҳозирдан бохабар Зот! Сен бандаларинг орасида улар ихтилоф қилган ишларда ҳукм қиласан. Ихтилоф қилинган ишларда Ўзинг бизни ҳаққа йўллагин. Албатта, Сен Ўзинг истаган кишини Тўғри Йўлга ҳидоят қиласан. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ва у зотнинг аҳли ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин. Бизни Ислом ва иймонга ҳидоят қилган, Ўзининг Китоби бўлган Қуръоннинг маъноларини билиш ва Пайғамбарининг – у зотга саловату саломлар бўлсин – ҳадисларини тушунишга муваффақ қилган, у зотнинг улуғ саҳобалари ва уларга яхшилик билан эргашган кишилар тутган йўлни тутишга муяссар қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Аммо баъд... Барча нарсага қодир Хожасининг лутфу марҳаматига муҳтож банда – Абу Абдулкарим ва Абу Абдурраҳмон Муҳаммад Султон ибн Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ўрун Ал-Маъсумий Ал-Хўжандий Ал-Маккий – Аллоҳ уни Ўзининг Китобига амал қилишга ва Пайғамбарининг суннатларини маҳкам ушлашга муваффақ қилсин ва унга ҳусни хотима насиб қилсин – айтади: “Менга Узоқ Шарқдан – Япониянинг Токио ва Осака шаҳарлари мусулмонларидан қуйидаги мазмунда бир савол келди: “Ислом динининг моҳияти нима? Мазҳаб нима дегани? Ислом дини билан мушарраф бўлган ҳар қандай киши албатта шу тўрт мазҳабдан бирини маҳкам тутиши, яъни, ё моликий, ё ҳанафий, ё шофеий, ё ҳанбалий, ёки бошқа бир мазҳабда бўлиши шартми? Бундай савол беришимизнинг боиси шуки, бу ерда жуда катта ихтилоф ва қаттиқ тортишув юз берди. Бир гуруҳ япон зиёлилари Ислом динига кириш ва иймонга мушарраф бўлиш истагини билдириб, бу ҳақда Токиодаги мусулмонлар жамиятига арз қилишганида ҳинд аҳлидан бўлган бир жамоа уларга Имом Абу Ҳанифа мазҳабини ихтиёр этишлари лозимлигини, чунки у зот умматнинг шамчироғи (1) эканини айтишса; Индонезиянинг Ява аҳлидан бўлган бошқа бир жамоа уларга шофеий мазҳабини танлашлари лозимлигини айтишди. Японлар уларнинг сўзларидан қаттиқ ажабланиб, қасд қилган ишларида иккиланиб қолишди ва мазҳаблар масаласи уларнинг Исломга киришларига тўғаноқ бўлди! Муҳтарам устоз! Сизнинг чуқур илмингиз Инша Аллоҳ, ушбу иллат ва дардга шифо сабабига айланишидан умидвормиз. Фазилатингиз денгизи файзидан умид этамизки, бизга ҳақиқатни баён қилиб берсангиз, токи қалбларимиз хотиржам бўлса, кўнгилларимиз очилса ва бу дардга шифо ҳосил бўлса. Сизга Аллоҳ таолодан кўпдан-кўп ажрлар тилаймиз ва биз Русия муҳожирлари жамоаси номидан ташаккурлар айтамиз. Сизга ва барча ҳидоятга эргашган кишиларга саломлар бўлсин. 1357 йил Муҳаррам ойи (1938 йил, март),Токио шаҳри. Муҳаммад Абдулҳай Қурбонали ва Муҳсин Чапак ўғли”. __________________________ * Ушбу китоб муаллифи Муҳаммад Султон Ал-Маъсумий Ал-Хўжандий роҳимаҳуллоҳ ёзган муқаддима. (1) Мавзуъ – тўқима ҳадислар тўқиб чиқаришда мазҳабий мутаассибликнинг ҳам катта ўрни бор. Мисол учун, ҳанафий мазҳабига таассуб қилувчилар томонидан Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит роҳимаҳуллоҳ ҳақларида бир неча ҳадислар тўқилган. Жумладан: “Мендан кейин Нуъмон ибн Собит исмли бир киши келади, Абу Ҳанифа деб куняланган бўлади, Аллоҳнинг дини ва менинг суннатим унинг қўлида тирилади”, деган тўқима ҳадис. Буни Ибн Арроқ “Танзиҳуш-шариа”да (2/30), Хатиб Бағдодий “Тарихи Бағдод”да (2/279) ривоят қилган. Маъмун ибн Аҳмад Ал-Ҳаравийга айтилди: “Имом Шофеий ва унга эргашган хуросонликларга нима дейсиз?!” У деди: “Бизга Аҳмад ибн Абдуллоҳ айтиб берди, унга Абдуллоҳ ибн Маъдон Анас розияллоҳу анҳудан марфуъ йўл билан ривоят қилиб айтган экан: “Умматим ичида бир киши бўлади, унинг исми Муҳаммад ибн Идрис бўлади, ўзи умматимга иблисдан ҳам зарарлироқ бўлади. Умматим ичида Абу Ҳанифа деб аталувчи киши бўлади, у умматимнинг шамчироғидир”. Ибн Ҳажар, “Лисанул-мийзон” (5/7-8), Суютий, “Тадрийбур-ровий” (1/277-278), Ибн Арроқ, “Танзиҳуш-шариа” (2/30), Хатиб Бағдодий: “Тарих Бағдод” (5/309). Лекин, у Абу Абдуллоҳ Ҳокимдан ривоят қилиб: “Ушбу ҳадисни тўқишда Муҳаммад ибн Саид Ал-Баврақий айбланган”, деган. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Показати все...
Repost from Musannif Adham
21. Одамларнинг орасида обрў-эътиборга эга кишилар ҳам, омма халқ ҳам Зулҳижжанинг биринчи ўн кунлигида йиғинларда, кўчаларда ва уйларда такбирни бошқаларга эшиттириб айтишлари лозим. Буни турли жойларда овозкучайтиргич мосламалар орқали эълон қилиб, эслатиб турилса ҳам яхши. 22. Абдуллоҳ ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумо Зулҳижжа ойининг ўн кунлигида (ой бошланиши билан) бозорга чиқиб, (баланд овозда) такбир айтишар, одамлар ҳам уларга эргашиб такбир айтар эди. (1) Тобеинлардан бўлган Маймун ибн Миҳрон роҳимаҳуллоҳ айтади: “Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида такбир айтадиган одамларни (саҳобаларни) кўрдим. Такбир кўп айтилганидан худди тўлқинларга (тўлқиннинг шовуллашига) ўхшатар эдим”. (2) 23. Бу ўн кунликда такбир айтиш билан Аллоҳнинг нусрати-ғалабаси яқинлигини эслаймиз. Тарихда такбир айтиш билан Хайбар қалъалари ва бундан бошқа жойлар фатҳ қилинган, Аллоҳнинг изни билан Ислом душманлари мағлубиятга учраган. 24. Зулҳижжа ойида такбир айтиш икки турга бўлинади: мутлақ ва муқайяд. Мутлақ такбир айтиш – Зулҳижжа ойи кириши билан доим, исталган вақтда айтилаверади ва ташриқ кунлари тугаши билан (Зулҳижжанинг 13-куни, асрдан кейин) тугайди. Буни куннинг исталган вақтида, исталган ҳолатда ва Аллоҳни зикр қилиш мумкин бўлган барча жойларда айтиш мумкин. Мусулмон киши такбирни очиқ, овозини кўтариб айтади. Аллоҳ таоло бу ҳақда деди: َيَذْكُرُوا۟ ٱسْمَ ٱللهِ فِىٓ أَيَّامٍ مَّعْلُومَٰتٍ عَلَىٰ مَا رَزَقَهُم مِّنۢ بَهِيمَةِ ٱلْأَنْعَٰمِ “Улар муайян (белгиланган) кунларда уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонлари(ни қурбонлик учун сўйиш) устида Аллоҳ номини зикр қилиш учун келадилар”. (“Ҳаж” сураси, 28-оят). 25. Муқайяд (белгилаб, қайдлаб қўйилган) такбир – фарз намозларидан кейин айтилади. Бу ҳажга бормаганлар учун Арафа куни (Зулҳижжанинг 9-куни) бомдод намозидан кейин бошланиб, ташриқ кунларининг учинчи куни (Зулҳижжанинг 13-куни) аср намозидан кейин тугайди. Ҳажга борганлар эса намозлардан кейинги такбирни Қурбон ҳайити куни пешин намозидан сўнг бошлайди. ______________________ (1) Бухорий “Икки ҳайит намози” китоби, “Ташриқ кунларидаги амалнинг фазилати” (11-) бобида, 969-ҳадисдан олди, таълиқ йўли билан, лекин қатъий кўринишда нақл қилган. (2) Ибн Ражаб Ҳанбалий. “Фатҳул-Борий” (9/9). #Зулҳижжанинг_ўн_куни
Показати все...
Repost from Musannif Adham
26. Зулҳижжанинг дастлабки ўн кунлигида мутлақ ва муқайяд такбирни айтишга асос Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ва салафи солиҳлардан ривоят қилинган саҳиҳ асарлар саналади. Такбирнинг асарларда келган энг машҳур кўринишларидан бири: اللهُ أُكْبَرُ، اللهُ أَكْبَرُ، اللهُ أَكْبَرُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ، اللهُ أَكْبَرُ، وَللهِ الْحَمْدُ “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳу акбар ва лиллааҳил-ҳамд”. Бу борада иш кенг: юқоридагидан бошқача кўринишдаги такбирни ҳам айтиш мумкин. 27. Зулҳижжанинг биринчи тўққиз кунида, ёки шу кунлар ичида имкон қадар рўза тутиш мустаҳаб бўлади. Бу ҳақда баъзи ҳадислар келган, салафи солиҳлардан асарлар собит бўлган. Рўза – гуноҳлар учун каффорат, дўзахдан ва хато-камчиликлардан қалқондир. عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، يَقُولُ: مَنْ صَامَ يَوْمًا فِي سَبِيلِ اللهِ، بَاعَدَ اللهُ وَجْهَهُ عَنِ النَّارِ سَبْعِينَ خَرِيفًا Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Ким Аллоҳ йўлида (Унинг розилигини қасд қилиб) бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш кузга (етмиш йиллик масофага) узоқлаштиради”. Бухорий (2840), Муслим (1153/2602). 28. Ҳажга бормаганлар Арафа куни рўза тутиши суннат ва улкан савобдир: мана шу бир кунлик рўза икки йиллик кичик (сағира) гуноҳларга каффорат бўлади. (Гуноҳи кабира – катта гуноҳлар учун эса алоҳида тавба қилиш лозим.) عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ، وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ. Абу Қатода Ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Арафа куни рўзаси ундан олдинги бир йил ва кейинги бир йил(лик гуноҳлар)га каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар”. Муслим (1162/2635), Абу Довуд (2425), Термизий (749). 29. Муайян бир нафл рўзани, хусусан, Арафа куни рўзасини тутмоқчи бўлган киши бунга ўша кунга ўтар кечаси ният қилиб олгани афзал. Шунда рўзанинг ажри нуқсонсиз, комил бўлади. 30. Киши ўзининг аҳли оиласи, фарзандлари ва қўл остидагиларни Арафа куни рўза тутишга ундаши лозим бўлади. Саид ибн Жубайр роҳимаҳуллоҳ: “Хизматчиларингизни уйғотинглар, Арафа куни рўзаси учун саҳарлик қилишсин”, деб айтар эди. (1) ______________________ (1) Абу Нуайм Ал-Асбаҳоний. “Ҳилятул-авлиё” (4/281); Имом Заҳабий. “Сияру аъламин-нубало” (4/326). #Зулҳижжанинг_ўн_куни
Показати все...
Геноцид ҳолати тан олиниши учун иккита ҳолат исботланиши керак: тизимли равишда маълум ҳудудда оммавий қирғин уюштириш ва мана шу мақсадини очиқ эътироф этиш. Исроил ҳукумати бу иккала шартни ҳам очиқ-ойдин тасдиқлаб келмоқда. Ҳукумат расмийлари Исроил фуқароларига бу урушдан мақсад Ғазо аҳолисини ҳудуддан сиқиб чиқариш, уларнинг сонини максимал равишда камайтириш эканини айтса, ташқи оламга "Мақсадимиз асир олганларни қутқариш", деяпти. Аммо бу иккинчи гап қип-қизил ёлғон экани тинимсиз исботлаб бўлинди. Ғазодаги оммавий қирғин амалиётлари эса Иккинчи Жаҳон уруши давридан кейинги энг кўламлиси дейиляпти. Халқаро Жиноят Суди ишини давом эттирар экан, судялардан бирига "собиқ" моссадчидан таҳдид муждаси берилганини Guardian хабар қилди. Шахсан мен учун кишининг дунёқараши, дини, сиёсий туси қандай бўлишидан қатъи назар, айнан Ғазо қирғинига нисбатан позицияси унинг инсоф даражасини белгилайди. "Ўрта Шарқдаги ишларга бизнинг қандай дахлимиз бор?" – деювчилар учун эслатма: либерал олам Исроилга истаган ишини қилишига қўйиб бериши жаҳонда ўта хавфли намуна (прецендент) ясаяпти: "Агар бирон давлат "ўзимизникилар"дан ва у кучли, "замонавий маърифатли" бўлса, истаганича босқинчилик, оммавий қатл ва қатағон ишларни содир этиши мумкин. Бунда унинг барча қилмишлари кечирилади, ёки нари борса оғзаки маломат қилиб қўйилади". Бу эса XIX жанговар колониализмига эшиклар қайта очилишини англатади. Бунда халқаро ҳуқуқ ишдан чиқади, ким зўрроқ бўлса ўша ҳақ деб тан олинади. Фақат "ўзимизникилар" клубига кирган бўлса, бўлди... ва бу клуб эшиги маҳкам, ёпиқ тутилади. Салом, ажиб "янги" олам. © Жамшид Муслимов
Показати все...
Ўзбекистонда фермерга ҳамма хўжайин. Бечора фермер ҳайрон: ўзи эккан буғдойни ўриш учун кимдан рухсат сўраши керак? Лекин шу фермерга қойил қолдим, ҳаққини талаб қилишни билар экан. Зеро, ҳақ олинур, берилмас.
Показати все...
03:25
Відео недоступнеДивитись в Telegram
“Кимдан рухсат сўраб ўримни бошладингиз?” – Қашқадарёда ИИБ ходими фермернинг фаолиятига қаршилик қилди Кўкдала туманида ғалла ўримини бошлаган фермер қаршиликка учради: далага борган ИИБ ходими, сектор раҳбари муовини ва бошқалар унинг фаолиятига аралашиб, ўримни тўхтатиб қўйишган ҳамда комбайнни ноқонуний тарзда даладан олиб кетишган. Бу қонунчиликка зид. 👉 https://kun.uz/kr/27693413 Kun.uz расмий канали
Показати все...
video_2024-06-10_10-15-59.mp417.86 MB
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Муқаллидлар ўзлари сезмаган ҳолда тушиб қоладиган бундай тойилишлар уларнинг асосларини вайрон қилиб, шубҳаларини бекорга чиқаради. Уларга ўхшаганларга айтилади: “Муқаллид – бировнинг сўзини унинг далилини билмаган ҳолда оладиган кишидир. Аммо агар далилни билса, у бу масалада муқаллид бўлмайди. Сизлар, эй муқаллидлар жамоаси, қандай қилиб ўз усулингизга қарши иш қиласиз ва далил-ҳужжатлар барпо қиласиз?! Агар ўзингиз айтаётганингиздек муқаллид бўлсаларингиз, далил ва ҳужжатлар барпо қилиш сизларнинг ишингиз эмас. Агар бу ҳужжатларни келтириш билан мужтаҳидлик қилган бўлсангиз, мужтаҳидлар сафига ёки далилни ушловчилар қаторига ўтган бўласиз. Ҳар икки тақдирда ҳам ўзингизга қарши ҳужжат барпо бўлди”. Ижтиҳод эшигини ёпиб қўювчилар мусулмонларга аслида ушлаш лозим бўлмаган тақлидни мажбуриятга айлантириш билангина кифояланмай, бу ноҳақ сўзларига яна бошқа бир ноҳақ сўзни ҳам қўшдилар. Яъни, уларга кўра, ўтган мазҳаббоши имомлардан фақат биттагина имомнинг мазҳабига чекланиш ва ундан чиқмаслик керак экан. Бу даъво ўз ичига шундай ёмонликни жойладики, у бутун мусулмонларни қамраб олиб, уларнинг жамоатларини бўлиб ташлади, бирликларига путур етказди, шон-шавкатларини синдирди, бошқа – мусулмон бўлмаган халқларни уларга қарши бемалол ва ҳайиқмай қўл чўзадиган қилиб қўйди. Сиз бу ҳолатлардан баъзиларига Шайх Маъсумий роҳимаҳуллоҳ ушбу рисоласида тўла-тўкис раддия ва танбеҳлар берганига, уларни жуда тушунарли ва қониқарли қилиб баён қилганига гувоҳ бўласиз. Аллоҳ таоло бу рисолани бандаларига манфаатли қилиб, уларни тўғриликка ва ҳаққа йўлласин. ___________________________ (1) Аҳмад ибн Ҳажар Оли ибн Али. “Танзийҳус-суннати вал-қуръан ъан ан якуунаа мин усулиз-золали вал-куфрон”, 126-бет. Китобнинг "Муқаддима: ҳукм олишда Китоб ва Суннатга мурожаат қилишнинг фарзлиги" бўлимини тўлиқ ҳолда ўқиш: биринчи ва иккинчи қисм (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Показати все...
Repost from Musannif Adham
16. Зулҳижжанинг дастлабки ўн кунини уйқу, бекорчи гаплар, турли кўнгилочар видеолару каналларни томоша қилиш, ижтимоий тармоқлар билан машғул бўлиб ўтказиб, вақтни зое қилишдан қаттиқ эҳтиёт бўлинг. Чунки бу мавсум ғанимат ва ўрнини бошқа нарса билан қоплаб бўлмайдиган қимматли фурсатдир. 17. Бу ўн кунликдаги энг афзал амал, шубҳасиз, мабрур ҳаждир. Зеро, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, “Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат Жаннатдир”. (1) Мабрур ҳаж қандай бўлади? “Уни энг чиройли кўринишда адо этиш, вожиб амалларини бажариб, унда тақиқланган ишлардан четланиш; ҳаж асносида атрофдаги одамларга салом бериб, очларини тўйдириб яхшилик қилиш; Аллоҳ азза ва жаллани кўп зикр қилиш; талбияни баланд овозда айтиш ва қурбонликни сўйиш – мабрур (яхшиликларга бурканган) ҳаждир”. (2) Агар бу инсоннинг биринчи ҳажи – фарз ҳаж бўлса (нафл бўлмаса), ушбу амал янада таъкидлироқ бўлади (яъни, ҳажда бўлган киши Зулҳижжанинг бу кунларида мана шу ҳажни мабрур суратда адо қилишга тиришсин). 18. Бу ўн кунликда қачон ва қаерда бўлса ҳам, тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолатда ҳам, пиёда ва уловда бўлишдан қатъи назар Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш суннат. 19. Хусусан, таҳлил (“Ла илаҳа илаллоҳ”), такбир (“Аллоҳу Акбар”) ва таҳмидни (“Алҳамдулиллаҳ”) кўп айтиш лозим. عَنْ عَبْدِاللهِ بْنِ عُمَرَ، قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا مِنْ أَيَّامٍ أَعْظَمَ عِنْدَ اللهِ، وَلَا أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنَ الْعَمَلِ فِيهِنَّ مِنْ هِذِهِ الْأَيَّامِ الْعَشْرِ؛ فَأَكْثِرُوا فِيهِنَّ مِنَ التَّهْلِيلِ، وَالتَّكْبِيرِ، وَالتَّحْمِيدِ. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳнинг наздида кунлардан биронтаси ва ундан қилинган солиҳ амал мана бу ўн кундан улуғ ва суюкли эмас. Шундай экан, бу кунларда таҳлил, такбир ва таҳмидни кўпайтиринглар”, дедилар”. Аҳмад (5446). Шайх Шуайб Ал-Арнаут “Саҳиҳ ҳадис” деган. Аллоҳ таоло Ўзининг байтига ҳаж қилиш учун келганлар зикр билан машғул бўлишлари ҳақида айтди: لِّيَشْهَدُوا۟ مَنَٰفِعَ لَهُمْ وَيَذْكُرُوا۟ ٱسْمَ ٱللهِ فِىٓ أَيَّامٍ مَّعْلُومَٰتٍ عَلَىٰ مَا رَزَقَهُم مِّنۢ بَهِيمَةِ ٱلْأَنْعَٰمِ “Улар ўзлари учун бўлган (диний ва дунёвий) манфаатларга шоҳид бўлиш ва муайян (белгиланган) кунларда уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонлари(ни қурбонлик учун сўйиш) устида Аллоҳ номини зикр қилиш учун келадилар”. (“Ҳаж” сураси, 28-оят). 20. Такбир – Аллоҳни улуғлаш, тасбеҳ (“Субҳаналлоҳ” деб айтиб) – Аллоҳни барча айбу нуқсонлардан поклаш, таҳмид – Аллоҳга ҳамд айтиш ва таҳлил – Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлигини эътироф этиш савоби боқий (ўчмас) солиҳ амаллар бўлиб, булар Аллоҳга энг суюкли сўзлар саналади. Ким бу калималарни айтиб юрса, унга Жаннатда кўчат экилади. Шунингдек, бу сўзлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун ҳам кун давомидаги энг суюкли калималар бўлган. Бу кунларда тик турган ва ўтирган ҳолда, уловда ва пиёда, уйларда ва кўчаларда, масжидларда ва йўлларда, бозор ва ишхоналарда Аллоҳни зикр қилиб, овозни баландроқ кўтариб айтиш лозим. ______________________ (1) Бухорий (1773), Муслим (1349/3179). (2) Ибн Ражаб Ҳанбалий. “Латоифул-маориф” (264-бет); Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалонй. “Фатҳул-Борий” (9/14). #Зулҳижжанинг_ўн_куни
Показати все...
Repost from Musannif Adham
11. Зулҳижжанинг дастлабки ўн кунлиги фазилатларидан бири бу муддат ичида Арафа куни борлигидир. Арафа кунида эса Аллоҳ бу динни – Исломни комил қилиб, мусулмонларга ушбу неъматини тўлиқ қилиб берган: ٱلْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِى وَرَضِيتُ لَكُمُ ٱلْإِسْلَٰمَ دِينًا “Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим”. (“Моида” сураси, 3-оят). 12. Бу муддатнинг фазилатларидан яна бири унда Қурбон ҳайити – ҳажнинг асосий амаллари бажариладиган энг муҳим кун борлиги. У кун ҳадисда келганидек Аллоҳнинг наздида кунларнинг улуғидир: عَنْ عَبْدِاللهِ بْنِ قٌرْطٍ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ قَالَ: إِنَّ أَعْظَمَ الْأَيَّامِ عِنْدَ اللهِ تَبَارَكَ وَتَعَالَى يَوْمُ النَّحْرِ ثُمَّ يَوْمُ القُرِّ Абдуллоҳ ибн Қурт розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳнинг наздида кунларнинг энг улуғи Қурбон ҳайити куни, ундан кейин эса қарор куни”, дедилар”. Абу Довуд (1765). Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний “Саҳиҳ ҳадис” деган. “Қарор куни” – Қурбон ҳайитидан кейинги, Зулҳижжанинг 11-куни. Одамлар бир кун аввал Каъбага тушиб, тавофи ифоза қилиб, қурбонликларини сўйиб, ҳажнинг асосий амалларини бажариб бўлишгач, бу кунда Минода қарор топиб (ўрнашиб), дам олишади. Шу сабабли бу кун “қарор (жойлашув, ўрнашув) куни”, деб номланган. 13. Бу кунларда қилинган солиҳ амаллар бошқа кунларда қилинган амаллардан афзал. Чунки дунёнинг қайси нуқтасида бўлмасин, одамларга шарафли фурсат келди. Байтуллоҳга (Каъбага) бориб ҳаж қилувчилар учун эса шарафли фурсат (Зулҳижжанинг дастлабки ўн кунлиги) ва жой (Ҳарам ҳудуди) бир ўринда жамланди. 14. Салафи солиҳлар – Аллоҳ уларнинг барчасини раҳматига олсин – бу кунларда турли ибодатларни бажаришга қаттиқ жидду-жаҳд қилар, бу фурсатни ўта қадрлашар эди. Саид ибн Жубайр роҳимаҳуллоҳ Зулҳижжа ойининг ўн кунлиги кирганида тиришқоқлик билан ибодатга шўнғир, унинг қадрини маромига етказишга уринар, бошқаларни ҳам бу муддатнинг кечаларида ибодат қилишга ундаб: “Ушбу ўн кунликнинг тунларида чироқларингни ўчирманглар (уни ибодат билан бедор ўтказинглар)”, деб айтар эди. (1) Абу Усмон Ан-Наҳдий роҳимаҳуллоҳ шундай деган: “Салафлар учта ўн кунликни улуғлашарди: Рамазоннинг охирги ўн кунлиги, Зулҳижжанинг биринчи ўн кунлиги ва Муҳаррамнинг биринчи ўн кунлиги”. (2) 15. Мусулмон киши бу ўн кунни – унинг кундузларини ҳам, тунларини ҳам ғанимат билиши, вақтини тоат-ибодатлар, солиҳ амаллар, Аллоҳга яқинлаштирадиган ишлар билан ўтказиши лозим. Қизиғи шундаки, Рамазонда ибодатлар ва солиҳ амаллар учун ўзимизда ғайрат, куч-қувват ва тиришқоқликни топа оламиз. Зулҳижжанинг бошланишида эса ялқов ва дангаса бўлиб қоламиз. Ҳолбуки, Зулҳижжанинг бу ўн кунлиги Рамазон кундузларидан афзал, бу кунларда қилинган амаллар Аллоҳ таоло ҳузурида суюклироқ ва даражаси юқорироқдир. ______________________ (1) Ибн Ражаб Ҳанбалий. “Латоифул-маориф” (263-бет). (2) Ибн Ражаб Ҳанбалий. “Латоифул-маориф” (35-бет). #Зулҳижжанинг_ўн_куни
Показати все...