cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Авғонбоғ Масжиди

Кўкон шахар Авғонбоғ жомеъ масжидининг телеграм ижтимоий тармоғидаги канал Таклиф ва мурожаатлар учун: @Xojimurod_1993

Більше
Рекламні дописи
1 443
Підписники
-424 години
+17 днів
+1430 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Учта нажот берувчи амаллар, учта ҳалок этувчи амаллар, учта даража бўлувчи амаллар ва учта каффорат бўлувчи амаллар бордир. Қутқарувчи амаллар: Аллоҳ таолодан яширинча ва ошкора қўрқиш, бойлик ва камбағалликда мўътадил бўлиш, розилик (ғазаб келмаган) ва ғазаб келганида ҳам адолатли бўлиш. Ҳалок этувчи амаллар: ўта бахиллик, ҳавои нафсга эргашиш, кишининг ўзидан ажабланиши (яъни, ғурурланиш). Даража бўлувчи амаллар: саломни ошкора қилиш, (очларни) таомлантириш, одамлар ухлаётган кечаларда намоз ўқиш. Каффорат бўлувчи амаллар: қийин ҳолатларда ҳам таҳоратни мукаммал қилиш, жамоат намозларига пиёда юриб бориш ва намоздан кейин намозни кутиш”. "Охират кунига тайёргарлик" китобидан. https://t.me/Avgonbogmasjidi
Показати все...
👍 1
📌 Ҳаётингизни беҳуда ўтказманг! Рабиъ ибн Ҳайсам роҳимаҳуллоҳ: - "Фақатгина тўққиз каломда яхшилик бор"  - дер эди. 1. Таҳлил - Ла илаҳа иллаллоҳда; 2. Такбир - Аллоҳу акбарда; 3. Тасбеҳ - Субҳаналлоҳда; 4. Таҳмид - Алҳамдулиллаҳда; 5. Яхшиликдан савол беришда; 6. Ёмонликдан паноҳ сўрашда; 7. Амру-маъруф қилишда; 8. Наҳий-мункар қилишда; 9. Қуръон тиловат қилишда. @Avgonbogmasjidi
Показати все...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Бирингиз ўзида, молида ёки биродарида бирор қойил қоладиган нарсани кўрса, унга барака тилаб дуо қилсин, чунки кўз тегиши бордир». Насаий ривояти. Уламолар барака тилаш учун «Аллоҳумма, баарик фийҳи» (Аллоҳим, унга барака бергин) дейиш кераклигини айтишган. @Avgonbogmasjidi
Показати все...
03:30
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Haj2024 🌙 РАСУЛИМИЗ ҚЎНИМ ТОПГАН ЮРТ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
#Инфографика 🕋 Ҳаж-2024: Фирибгарлардан огоҳ бўлинг! ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!! ✅ 🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram 🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Показати все...
Ибодатдир Ибодат не? Яратганга итоат ҳам ибодатдир, Ҳақиқий бандалик бирлан садоқат ҳам ибодатдир. Ибодатдир, тирикликни этолсанг маърифат боғи, Машаққатлик илм, санъат, қироат ҳам ибодатдир. Онанг бирлан отанг қалби ўтар Каъба тавофидан, Алар кўнглини шод этсанг, шу хизмат ҳам ибодатдир. Хабар олдингми бемордан, қариндош, дўст, мусофирдан? Бировни йўқласанг дилдан, зиёрат ҳам ибодатдир. Умрни этмайин исроф, ўзинг рўза, вужудинг соф, Агар пок ҳолда ухларсен, шу роҳат ҳам ибодатдир. Мудом Аллоҳни зикр этсанг, ҳалол борига шукр этсанг, Қиёмат кунни фикр этсанг, тижорат ҳам ибодатдир. Бутун борлиқ, наботот ҳам Яратганга этар тасбиҳ, Бобо деҳқон экиб юрса, зироат ҳам ибодатдир. Ибодатдир, бирор золим, жафокорга десанг ҳақ сўз, Ва нодонга сукут қилсанг, сукунат ҳам ибодатдир. Агар жуфти ҳалол бирла кўнгилхушлик этар бўлсанг, Фалак шоҳид, малак ҳозир, бу суҳбат ҳам ибодатдир. Бу Исломдир, бутун умринг ибодат ҳолига келгай, Ва огоҳлик билан ўтган шу фурсат ҳам ибодатдир. Тамал – иймону ихлосдир, бу қуллик бандага хосдир, Худо деб қилганинг ҳар иш ва ният ҳам ибодатдир. Севиб, Мирзо, фақат дўстлик билан дилларни обод эт, Агар Аллоҳ учун севсанг, Муҳаббат ҳам ибодатдир!.. xatib uz https://t.me/Avgonbogmasjidi
Показати все...
1
00:22
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Видео #бомдод #қазо 🎙Бомдод намозидан кейин қазо намозини ўқиса бўладими? Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
🗣 😎 OBUNA BO'LING▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Показати все...
​​ЭМИЗИКЛИ БОЛАНИНГ СУТ ОТАСИ БОЛАНИНГ ТУҚҚАН ОНАСИГА МАҲРАМ БЎЛАДИМИ? #маҳрам ❓1270-CАВОЛ: Маълумки бир аёл бир болани эмизса ӯша аёлнинг эри у боланинг эмизикли отаси бӯлади. Ушбу ҳолатда ӯша боланинг эмизикли отаси унинг ҳақиқий онасига маҳрам ҳисобланадими ёки номаҳрамми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эмизикли бола бирор аёлни эмса, шу аёл бола учун сут она, унинг эри сут ота бўлади. Бундан ташқари мазкур ота-она ва уларнинг фарзандлари ҳам бола учун маҳрамга айланади. Лекин боланинг ҳақиқий ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари болани эмизган онага ёки унинг фарзандларига асло маҳрам бўлмайди. “Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий” номли китобда шу каби масала айтилган: لَوْ أَرْضَعَتْ اِمْرَأَةٌ صَبِيًّا لَا تحرم هذه المرأة علي أبيه “Агар аёл киши бир гўдакни эмизса, мазкур аёл гўдакнинг ҳақиқий отасига маҳрам бўлиб қолмайди”. Демак, сиз айтган ҳолатда эмизган онанинг эри боланинг ҳақиқий отасига маҳрам бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показати все...

👍 1
#Кун_ҳикмати Тўрт нарса қалбнинг жилосидир: 1.Кўп зикр қилиш, 2.Камгап бўлиш, 3.Хилватда юриш, 4.Кам еб, кам ичиш. muhaddisuz https://t.me/Avgonbogmasjidi
Показати все...
👍 3
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамиша уйқуга Аллоҳни зикр қилиб, ўнг томонга ёнбошлаб, таҳорат олган ҳолда ётардилар. Чунки уйқу – кичик ўлим. Инсон уйқуга ётар экан, ўрнидан қайта туриши ёки турмаслигини билмайди. Олимлар олиб борган тадқиқотларга кўра, ўнг қўлни ўнг ёноқ остига қўйиб ухлаш инсон танасининг тинчланишига, тез уйқуга кетишга, ҳатто қўрқинчли тушлар кўришнинг олдини олишга сабаб бўларкан. Бу эса, депрессия ва стрессдан азият чекаётган одамларни турли уйқу дориларини қабул қилишдан халос этади. Калифорния (АҚШ) университети профессори, мисрлик олим Доктор Жамолиддин Иброҳим бошчилигида ўтказилган тадқиқотларда ўнг томонга ёнбошлаб ётганда юрак камроқ куч сарфлаши, қоннинг осон айланиши, асабларнинг тинчланиши ва дам олиши ҳамда тезда уйқуга кетишга сабаб бўлиши аниқланди. Даврон НУРМУҲАММАД https://t.me/Avgonbogmasjidi
Показати все...
Шокиржон