cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

ТОНГГИ САЛОМЛАР ВА НАМОЗ ВАКТЛАРИ☘🌸

Бисмиллахи Рохманир Рахим. Бу каналда хар кун тонгги саломлар хайрли тун ва намоз вактлари эфирга узатилади. Reklama uchun: 👉 @Bekadminisator

Більше
Рекламні дописи
50 749
Підписники
-26124 години
-1 8687 днів
-2 03630 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

👑 ТОНГГИ САЛОМЛАР 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️ https://t.me/Xayrli_tongg
Показати все...
00:06
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🌸ХАЙРЛИ ТУН! ҚАДИРЛИГИМ 🌸✨ Яхши инсон ўзидан бахт, Ёмон инсон ўзидан тажриба, Хатокор инсон ўзидан дарс, Мукаммал инсон ўзидан гўзал из қолдиради... 🌸✨ Доимо гўзал ўйланг, гўзал сўзланг, табассумли ва очиқ чехрали бўлингки, ёмон ниятли инсон сизни кўрганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин... 🌸✨Тунингиз осуда ўтсин 🙂 👑 ТОНГГИ САЛОМЛАР 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️ https://t.me/Xayrli_tongg
Показати все...
👍 1
Шарифа опа ўзи олиб келган аталани банкасини очар экан, кўзлари билан уни солиш учун идиш излай бошлади . Ҳаяжон ва ҳавотирдан ҳеч кимнинг ёдига коса олиб келиш фикри келмаган экан. Шарифа опа кўп ўйлаб ўтирмай тумба устидаги бокални олди-ю , унга аталани банкасидан қуя бошлади : - Мана бўлди, - деди у бокални деярли тўлдириб ,- қошиқ ҳам керакмас. Шундоқ ўзидан симириб ичаверасиз. Қани , ҳа шундай. Шарифа опа Дилафрўзнинг оғзига аталани тутди. Дилафрўз "Ичгим йўқ" дея бош чайқади. - Мен ҳеч қанақа йўқни билмайман, - қатъият билан келинини овқат ичишга қистади Қайнона, - билишни ҳам истамайман. Овқат ичсангиз сутингиз бўлади , ичмасангиз қаердан келсин сут деганлари ?! Қани , ҳааа ана шундай,- яна такрорлади Шарифа опа. Шарифа опа Дилафрўзга бокалдаги аталани охиригача ичиргач , кўнгли тўлганча Усмон билан палатани тарк этишди . - Ойи , - деди Усмон зинага яқинлашгач ўртанганча,- Дилафрўз гўдакнинг аҳволи жуда оғирлигини, ўлим билан олишиб ётганини яширганимизни билгач, сиз билан мени ҳеч қачон кечирмаса керак . - Кечирмаса кечирмас, - Шарифа опанинг кўзларидан дувиллаб ёш қуйилиб келди ,- биттаси ўзи куйгандан куйдириб ётибди , иккинчисини ўз қўлимиз билан ўтга отамизни ? Й-ў-ў-ў-қ , мени ёмон кўрса кўраверсин . Менга ҳозир унинг соғлиғи керак. Аҳволини қара ... Бир тутам бўлиб ётибди- ю ... Қайси бирига куйишни ҳам билмай қолдим... Оҳ , онамнинг кўксини бунчалар ҳам қаттиқ тишлаган бўлмасам ? Бир гап бўлса Дилафрўзнинг ота- онасига нима дейман ? Ундан кўра ўлиб қўяқолганим яхши эди. Усмон онасини елкасидан қучди : - Ундай деманг , Ойи. Ундай деманг ... Усмон онасини овутар экан , ўзи ҳам чорасизликдан хўнг- ҳўнг йиғлар эди ... #давоми_бор /95 Муаллиф: Хазонрезги Каналга уланиш 👇 : Бизга кушилинг 👑 ТОНГГИ САЛОМЛАР 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️ https://t.me/Xayrli_tongg
Показати все...
ТОНГГИ САЛОМЛАР ВА НАМОЗ ВАКТЛАРИ☘🌸

Бисмиллахи Рохманир Рахим. Бу каналда хар кун тонгги саломлар хайрли тун ва намоз вактлари эфирга узатилади. Reklama uchun: 👉 @Bekadminisator

👍 1
Шифокорлар яхши ҳам , ёмон ҳам гапириб Дилафрўзни тинчлантиришга ҳаракат қилишди. Билагидан тинчлантирувчи дори юборишди. Ва ниҳоят Дилафрўз исён қила-қила бемадорликдан жимиб қолди. Шифокорлар хонани тарк этишгач , Дилафрўзнинг ўзидан анча катта бўлган палатадоши Сурайё опа ўзининг тумбасидан нам очиқ чиқарди- ю қўл ва оёқларини меҳр билан артиб тозалай бошлади : - Синглим .Аҳволингизни қаранг . Рангингизга ранг қолмабди. Терингиз кўп қон йўқотганиздан яшил- сарғимтил бўлиб кетибди. Одам деган озгина ўзини ҳам ўйлайди- да бундоқ . Эшитдим кўзингиз ёришидан аввал йўлдошингиз кўчиб кетган экан. Ҳозир ичингиз гўшт қиймалагичдан чиққандек ҳилвираб ётибди. Ўзингизни аямасангиз шу кетишда майиб бўлиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Ички чоклар битиши учун ҳам кам ҳаракат қилишингиз , тинч ҳолатда осуда ётишингиз керак ҳозир. Чой дамлаб келай деб бир зумга ошхонага чиққанимда қилган ишингизни қаранг. Ўзингизни ўйламасангиз ҳам оилангиздагиларни , уйда қолган қоракўз болангизни , яна бугун туғилган гўдагингизни ўйлашингиз керак . Уни қўлга олишингиз , бағрингизга босишингиз учун ҳам куч тўплашингиз керак. Сизни қаранг ... Ҳамма ёғингиз ... Сурайё опанинг кўзлари ёшланди... - Опажооон ... Негадир юрагим ўйнаб кетяпти ... Болаааммм ...Уни жуда кўргим келаяпти ... Нега уни менга кўрсатишмади ?! Хатто туғруқ залида ҳам кўрганим йўқ боламни ... - Синглим... Аллоҳ сабрлиларни севади. Сизнинг ҳолатингиз менга таниш. Мен ўн бир йилда кўрган бош фарзандимни ўн етти кун кўрмаганман. Ўшанда қизим худди сизнинг гўдагингизга ўхшаб вакуумда ётган. Аммо ўзига шукр, мана сабрнинг меваси ҳозир бир ширин қиз бўлган... Ин шаа Аллоҳ сизнинг гўдагингиз ҳам ҳадемай бағрингизга келади. Дилафрўз индамади. Сурайё опага жавоб қайтаришга ожиз эди. Орада навбат алишган шифокор палатадагиларни ҳолидан бир хабар олиб кетгач , эшик тақиллаб кўп ўтмай палатага Шарифа опа ва Усмон кириб келишди. Одатда туғруқхонага кўзи ёриганларнинг яқинлари киритилмайди . Бироқ аҳвол жиддийлиги сабаб бош шифокорнинг ўзи Дилафрўзнинг яқинларига кириш учун руҳсат берган эди. Шарифа опалар хонага киришлари билан Сурайё салом бериб сўрашди- ю , уларни ҳоли қолдириш мақсадида чойнагини олганча ташқарига йўл олди. Шарифа опа ўрнидан қўзғалмоқчи бўлган Дилафрўзни елкасидан босди. - Қўзғалманг. Усмон ойисига хонада турган ягона стулни қўйиб берди-ю , ўзи унинг ёнида тек қотди. - Ассалому алайкум ... Дилафрўз қайнонаси ва эри фарзанди ҳақида бирор хабар олиб келишдимикан дея уларнинг оғзиларига илҳақ термулди . - Ваалейкум ассалом , қизим... Яхши, эсон - омон қутилиб олибсиз. Азонда Усмон Адажонингиз билан келиб хабар олиб кетганди. Докторлар "Аёлингизни яқинда кўзи ёриди. Анча толиқиб қолди, ҳозир безовта қилмайлик, нари туриб келарсизлар" дейишган экан. Ҳозир атала пишириб келдим. Иссиғида ичиб олсангиз сал дармон бўлади Шарифа опа гапирар эди- ю , кўзларида ёш ғилтирар эди. Дилафрўз уни тинглай туриб кўз қири билан эрига киши билмас назар ташлади. Усмоннинг ранги ўчган , лабини бир четини билинар-билинмас тишлаб турар, хаёллари аллақаерда кезиб юргандек паришонхотир кўринар эди. Дилафрўзга Усмон акаси негадир кайфияти жуда ёмондек , худди онаси каби йиғламоқдан бери бўлиб тургандек туюлди. Дилафрўз уларнинг ўзларини тутишидан "Кўринишим Сурайё опа айтганларидек жуда абгор шекилли" дея ўйлади ва ўзини қўлга олишга ҳаракат қилди . - Мендан ҳавотир олманглар. Яхшиман... Бола ... Ундан хабар олдингизми ? Менга " Болангиз яхши" дейишяпти , аммо кўрсатишмади. Сизлар уни кўрдингларми ? - Сен ҳозир ўзингни ўйла, - Усмон гапирар эди- ю негадир овози титрар эди , - биз учун ҳозир энг муҳими сени соғлиғинг... - Усмон тўғри гапиряпти жон, болам, - ўғлини гапини оғзидан олди Шарифа опа , - "Мен боламни дейман , болам боласини" деган гап бор- а. Биз ҳам энг аввало сизни деймиз. Жоним қизим, озроқ тамадди қилиб олинг Бизга кушилинг
Показати все...
👍 1
Дилафрўзнинг ҳамроҳи юлдузсиз қора тун , бағридаги ўзи билан бирга ҳаёт учун курашаётган гўдаги , ҳар иккисига она ва бола мақомини беришга шайланаётган тўлғоғи эди. Дилафрўзнинг ортиқча бақир- чақир қилмасдан дардга оғирлик қилиши жонига жазо бўлди. Навбатчи шифокор ва доялар унинг аҳволи жиддийлигини била туриб ҳам ҳолатни назардан қочирдилар. "Ҳали аччиқ дард емаяпти" ... Туни билан хонада азобда қовжираган Дилафрўзга берилган хулоса шу бўлди . Келганда меҳрибончилик билан қабул қилган Муборак Алиевнанинг онаси оғирлашиб қолгани учун ўрнига шошилинчда алиштирилган Замира Бердиева ҳамкасбининг ўрнини боса олмади. Қирқ ёшига довур ҳам оила қурмаган бу шифокорнинг зарҳил юзидан томаётган чак- чак захарни кўрган инсон унга тиш ёргиси ҳам келмасди. Тонгга яқин Дилафрўз батамом ҳолдан тойди. Ундан хабар олишга кирган ҳамшира хона полида ётганча чангак бўлиб тўлғониб ётган Дилафрўзни кўриб капалаги учиб кетди. - Нега ерда ётибсиз ? Сизга нима бўлди ? Дилафрўз базўр кўзларини йириб очаркан ҳириллаб шивирлади : - Ҳозир ўламан ! Болага бир нарса бўлмасдан қорнимни ёриб ташланглар ... Ёриб ташл... Дилафрўз бошқа гапира олмади. Ҳамшира жонҳолатда изига югурди... Замира Бердиева шунда ҳам совуққонликни йўқотмади. У ҳар доим ортиқча ҳис- ҳаяжон, меҳрибонлик шифокорлик касби учун халал берадиган энг биринчи омил деб ҳисобларди. У ҳозир ҳам шу принципига хиёнат қилмади. У совуққонлик билан аёлни иккинчи бор оналик бахтига мушарраф бўлиши учун воситачи бўлди. Дилафрўз бунга осонликча эришмаганди... Танасида "Иккинчи бор оналик" деб урилажак муҳр учун қанча чандиқ , қанча чок изи , қанчалаб ўрни ҳали - вери тўлиши даргумон бўлган камқонлик номли етишмовчик қолди ... Дилафрўз тонгни яна бир фарзанд билан қаршилади. У ҳорғин кўзларини юмар экан аста шивирлади : - Ўғилми - қизми ? Ҳамшира жони азобланиб кетган жувонни қийнагиси келмади : - Ўғил... - Қиз бўлганида бошқа ҳеч қачон туғмасдим ... Дилафрўз бу сўзлар лабидан қандай учганига ўзи ҳам ҳайрон қолди. - Жинни бўбсиз ! - бирдан жаҳли чиқиб кетди ҳамширанинг ,- чиллахонада ҳам шунақа дейдими одам?! Дарҳол тавба денг. Дилафрўз тавба дейишга улгурмади. Хона бурчагидан Замира Бердиеванинг қатъиятли овози ўқдек янгради : - Бола шу вақтгача йиғламади. Шапатилаш ҳам фойда бермаяпти. "Немедленно" реанимацияга ! Кислородга олинглар ! Дилафрўз ётган жойида жонсарак бўлиб қолди : - Болааам... Боламга нима қилдиии ?! - Ҳавотир олманг. Болангиз бироз қуруқда қолиб кетган. Қийналиб туғилди. Аммо нафас олишлари яхши. Озроқ "уход' қилсак алпомишдек йигит бўлади , - болалар врачи болани ўраб - чирмар экан Дилафрўзни тинчлантиришга улгурди. Болани олиб чиқиб кетишгач Дилафрўзни бир соатларда палатага олишди ... Дилафрўзнинг негадир кўнгли ҳижил эди. - Болам яхшими ? У оқ халат кийиб кўринган ҳар инсондан шу саволни қайта- қайта сўрайверди. Гарчи барча уни тинчлантиришга уринса ҳам , кўнглини кўтарувчи сўзларни айтса ҳам Дилафрўзнинг юраги алғов- далғов бўлиб кетаверди. Навбат алишиб шифокорлар "пятиминутка"га кириб кетишгач , Дилафрўз ёлғиз палатадошини кўзини шамғалат қилиб ташқарига чиқиб кетди : "Болам..." Реанимация биринчи қаватда эди. Дилафрўз туғруқдан ўзига келмаган , беҳоллигидан боши қаттиқ айланар , оёқлари дир- дир қалтираб чалмашиб кетар , аммо оналик матонати уни деворларни ушлатганча даҳлиз бўйлаб етаклаб борар эди. Дилафрўз боласини кўра олмади. У реанимация эшиги тагида "қўлга тушди". Бир зумда касалхонада тўс- тўпалон бўлиб кетди. Янги бўшанган, бунинг устига аҳволи оғир деб баҳоланган аёлнинг бу таҳлит юриши жуда хавфли эди. Дилафрўзни оёғини ерга теккизмай палатага олиб бориб ётқизишди. Бизга кушилинг
Показати все...
👍 1
#ЭРТАКЛАРДА_ЯШАГИМ_КЕЛАР 31- ҚИСМ - Демак , демак... - Дилафрўзнинг кўзларида ёш мавжланди , - демак аҳволим жиддий ... А ? Шундайми ? ... Дилафрўз шундай деб шифокорнинг қўлларидан тутди : - Илтимооос ... Болам яшасин... Хўп ? ... Унга ҳеч нарса қилмасин ?! Қилмайди а ? Муборак Алиевна Дилафрўзни қўлларини маҳкам сиқди : - Бу нима деганингиз ?! Болангиз албатта соғ- саломат туғилади. Аввало яхши ният. Ундан кейин биринчи туғишингиз эмас . Иккинчиси экан. Демак сизга кўп ҳам тушунтиришга ҳожат йўқ. Тўлғоқ санчиғи чекинган вақтда озроқ бўлса ҳам ниманидир еб олишга ҳаракат қилинг. Ҳозир ташқарида қайноннангиз ҳам тайинлаб юбордилар. "Ҳавотир олиб шошганимиздан келинга уйда туззукроқ овқат едирмабмиз ҳам" дедилар. Аммо келтирилган буюмларингиз ичида овқат ва чой бор экан. Мен ҳозир ёрдамчини айтиб юбораман. Сизга ўша таомлардан кечки дастурҳон тайёрлаб беради. Муборак Алиевна Дилафрўзга яна бир бор "Ҳаммаси жойида" деди- ю , ўзи ортга бурилди. Дилафрўзнинг иштаҳаси йўқ эди. У овқат егандан кўра емаган вақтда ўзини яхшироқ ҳис қиларди.Узлуксиз кўнгил айнишлари , давомли жиғилдон қайнашлари , еган- ичган таомларнинг бўғзига қайтиб келиб беҳузур қилишлари уни таомланишдан обдон безор қилиб қўйганди . Аммо қорнидаги гўдаги учун емаса бўлмаслигини ҳис қилган Дилафрўз доя ёрдамчиси идишларга тайёрлаб солиб берган овқатга базўр қўл узатди. Усмон акаси ойисининг айтганини қилиб жигар олиб келган экан. Дилафрўз гўшт ва жигар аралаштириб тайёрланган қовурдоқни Шарифа опа тайёрлаганини кўринишидан таниди. Танигани заҳоти чуқур хўрсинди. "Оналар бор бўлсин ...- дея ўйлади у , - ёзувчи айтгандек оналарнинг бегонаси бўлмайди" Дилафрўз қорнидаги санчиқларга эътибор бермасликка ҳаракат қилиб овқатдан бир луқма олиб оғзига солиб чайнар экан, кўнгли бузилиб кўзларига ёш қалқди. Тун ярмига бориб Дилафрўзнинг дарди зўрайиб кетди. У аччиқ- аччиқ "дард ея" бошлади. Тўнғичи Азизжон ҳам худди шундай ярим кечасида ёруғ дунёни қаршилаш ҳаракатига тушган эди. Бу фарзандида ҳам шундай бўляпти. Аммо ... Иккала ҳолатнинг осмон билан ерча фарқи бор эди... Азизжон туғиладиган паллада Дилафрўзнинг юраги илк бора она бўлиш бахтини тотимоқлиқ бахти ила энг ёруғ ҳисларга тўла эди. Чеккан дардлари ҳам айнан ўша бахтга қоришиқ эди- я... Бу сафар тақдир унга биринчи галдагидек сийламади , эндигина йигирма иккига қадам қўйган ёшгина жувонни аяб ўтирмади ўша тақдир... Айрилиқ забтидан кўнгли парча - парча бўлиб ҳар тарафга улоқиб кетган, юраги қаттиқ жароҳатланган Дилафрўз ҳаётининг навбатдаги тонгини озурда қалби , аччиқдан- аччиқ тўлғоқ дарди , ўзи ҳам тушуна олмаётган қандайдир мавҳум , тушуниксиз қўрқув билан қарши олишга шайланар эди. Одамизод қизиқ ... Кўпинча ўзини гулдек нозик деб ўйлайди. Мунисгина , хуш ифор таратувчи , суюкли. Аммо бошига иш тушса ўзининг нафақат гул , балки турли довуллар- у кўчкиларга қарши тура олишга куч топа оладиган , бардошли қоя ҳам бўла олишини билиб ҳайрон бўлиб қолади . Дилафрўз ота- онасининг , бобо- бувисининг бағрида ўсган эрка қуш эди . Турмушга чиққунига қадар фақат яйраб шодон яшаган, тўкис оиланинг бахти тўкис қизи эди. Аммо энди яна қайта она бўлай деганда бошига тушган бу синов, ҳаётидаги дастлабки илк катта йўқотиш уни буткул карахт аҳволга солиб қўйган эди. Айни шу дақиқаларда Дилафрўз ҳам ўзининг нафақат гулдек ожиза , балки қоядек метин ҳам бўла олишини кашф эта бошлаган ...эди... Қоя ... Довулларга , кўчкиларга ...тўфонларга , эврилишларга, курашларга шай мағрур қоя... Бу сафар Дилафрўз туғруққача бўлган палатада тун бўйи ўзи ёлғиз қолиб кетди. Шу куни ҳамроҳ бўлиб кўзи ёрийдиган бирорта ҳам аёл унга ҳамхона бўлмади. "Одам тафтини одам олади". "Ҳа деган туяга мадор" ... Аммо шу куни на бир тафт олувчи , на бир мадорликка яровчи топилмади. Бизга кушилинг
Показати все...
👍 1
00:11
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Қизиқарли топишмоқ! 😇 Ундан қанчалик кўп олаверсангиз, у шунчалик катталашиб бораверади. Диккат; У нима🤔 👉Жавобни билиш
Показати все...
👍 15
👉Жавобни билиш
Фото недоступнеДивитись в Telegram
💎Mana shunday akkauntda qolib ketgan "Notcoin" olaman akkaunt bilan! 🤓Olish narxlarimiz: 10mln = 300.000 so'm 20mln = 620.000 so'm 30mln = 100.000.000 so'm Ishonchli va tez bitadi: 🤨Eng kamida 5mln ta "Notcoin" olamiz 😎Murojaat @Notcoin_adm1 💖5milliontadan kam notcoin olmayman bezovta qilmang Notcoinga ishlash👇 @Notcoin_adm1
Показати все...
👍 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Кундузги уйқу: фойдалими ёки зарарли? ➖Кундузги уйқу хотира ва мия фаолиятини яхшилайди, иш самарадорлигини оширади ҳамда стрессни камайтиради. ➖Қувват олиш учун кундузги қисқа уйқу 30 дақиқадан ошмаслиги керак. Акс ҳолда тана чуқур уйқу фазаларига кириши мумкин ва бу уйқудан тетик уйғонишга тўсқинлик қилади. Энергия тўплаш учун 30 дақиқа давомида кўзингизни юмган ҳолда осуда дам олиш кифоя. 🔻Шунга ўхшаш ма'луиотлар сизга қизиқ бўлса бизни каналага обуна бўлинг. 🔘Каналага ўтиш учун пасдаги "КАНАЛГА УЛАНИШ" тугиасини босинг.✅
Показати все...
👍 9
КАНАЛГА УЛАНИШ✅