cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Nur-tepa Ziyo

Namangan tumani Nur-tepa jom'e masjidining rasmiy telegram kanali Diniy mavzuda savollaringiz bo‘lsa @Nurtepa_ziyo_bot ga yo‘llashingiz mumkin. Imom xatibi: Tojiboyev Xusniddin

Більше
Узбекистан65 598Мова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
179
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

ДЎСТ ДЎСТ УЧУН ЙИҒЛАЙДИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлолари Зайд ибн Ҳориса Муъта ғазотида шаҳид бўлдилар. Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: – Зайд, ҳақиқатан ҳам, Аллоҳ йўлида ҳақиқий жидду жаҳд қилди. Энди у қиёмат куни Аллоҳга барча гуноҳлардан покланган ҳолда йўлиқади, – дедилар. Зайд розияллоҳу анҳунинг қизи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам отасининг жасад устида йиғлаб турганини кўриб сўради: – Нега йиғлаяпсиз? – Дўст, албатта, дўсти учун йиғлайди, – деб жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўзлари тўла ёш билан. Инглиз адиби Томас Карлейл бу қиссадан таъсирланиб бундай ёзган: “Бу каби қиссалар ва воқеалар бизларга Муҳаммад алайҳиссалом тимсолида ҳақиқий инсонийликка асосланган биродарлик ва меҳрибонликни кўрсатади. У зот бизлар учун ўта раҳмдил, мушфиқ инсон. Бизлар ҳаммамиз Одам Ато ва Момо Ҳаввонинг фарзандларимиз”. "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан. https://t.me/iymon_sariuz
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“Аниқки, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутинглар!” (Фотир сураси, 6-оят). Маҳзун бўлманг. Жанг – ҳужум ва чекинишдан иборатдир. Кунлар ўзгарувчан. Бир кун фойдангизга, бошқа кун зарарингизга бўлади. Шайтон сизга гуноҳ билан ҳукмронлик қиладиган бўлса, сиз тавба билан у ҳукмронликни ундан қайтариб олинг. ——— Дўстларингизга ҳам улашинг! https://t.me/iymon_sariuz
Показати все...
Отанг сенга зулм қилса, уни оқпадар бўлиш билан қаршилама. (Эслагин, Қуръонда) Иброҳим халилуллоҳнинг оталари: “Қасамки, агар сен (менинг худоларимни сўкишдан) тўхтамасанг, албатта сени тошбўрон қилурман” (Марям сураси, 46-оят), деб айтсалар ҳам, Иброҳим алайҳиссалом: «Сенга омонлик бўлсин. Энди Парвардигоримдан сени мағфират қилишини сўрарман”, деб жавоб қайтардилар. “Зотан, Иброҳим ҳалим-кўнгилчан ва ибодатли кишидир”, (Ҳуд сураси, 75-оят). ——— Дўстларингизга ҳам улашинг! https://t.me/iymon_sariuz
Показати все...
#Жума Жумъа куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин! 1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг: (Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад) 2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг 3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг! 4⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг! каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇 https://t.me/iymon_sariuz
Показати все...
ЖУМА КУНИНИНГ ОДОБЛАРИ: 1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир” (Бухорий (879) ривояти); 2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради” (Бухорий (883) ривояти). Бу ҳадисда ғусл қилиш билан бирга покланиш ҳам зикр қилинди. Бундан келиб чиқадики, ҳадисдаги покланишдан мақсад фақат ғусл қилиш эмас, балки покланишга сабаб бўладиган бошқа ишларни ҳам қилиш экан. Шунга биноан, жума куни аврат ва қўлтиқ тукларини тозалаш, тирноқларни олиш ҳамда мўйлабни қисқартириш жума кунининг одобларидан саналади. Баъзилар покланиш ниятида жума куни соқолини ҳам қиртишлаб олади. Бу жуда ҳам катта хато. Чунки соқолни қиртишлаб олиш ҳаромдир. Шунингдек, оғзи, оёғи ёки қўлтиғи ҳидланадиган кишилар доимо, айниқса, жума куни имкон қадар шу ишнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари, қўланса ҳидларни кеткизадиган замонавий воситалардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир; 3) Атир сепиш: жумага борганда одамларга турли хил ёқимсиз ҳидлар билан озор бермаслик учун атир сепиш шу куннинг суннатларидан саналади; 4) Энг чиройли кийимларни кийиш ва сочни ёғлаш: мусулмон киши жума намозига борганда қалбини поклаш билан бир қаторда ташқи кўриниши ҳам гўзал бўлиши лозим. Шунинг учун жума намозига боришдан олдин энг чиройли кийимларингизни кийишингиз ва агар сочингиз узун бўлса, соч учун ишлатиладиган махсус крем, гел ва ёғлар ёрдамида сочингизни тартибга келтириб олишингиз ҳам суннатдир; 5) Мисвок ишлатиш ёхуд тишни ювиш: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида, мен уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлардим” – деганлар (Бухорий (887) ривояти); 6) Юқоридаги ҳадисда айтилган савобга эришиш учун масжидга боргандан сўнг одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаслик кераклиги айтиб ўтилди. Чунки бу иш ўтирганларга азият беради ва уларда сизга нисбатан нафрат уйғотади. Ҳолбуки мусулмон кишига азият бериш ҳаромдир; 7) Каҳф сурасини ўқиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради” (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган, бу ҳадисни шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган); 8) Кўп дуо қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни шундай бир вақт борки, мусулмон киши шу вақтда намоз ўқиб, Аллоҳдан дуо-илтижо қилиб сўраса, албатта Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради” – деганлар ва қўллари билан бу вақтнинг жуда ҳам қисқалигига ишора қилганлар (Муслим (1926) ривояти). Бироқ ҳадисда бу вақт қачон экани аниқ айтилмаган. Шу вақтга тўғри келиб қолиш ниятида жума куни вақтингизни ҳеч ҳам бекорчи нарсаларга сарфламай, доим дуода бўлишингиз мақсадга мувофиқ бўлади; 9) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти рўбару қилинади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади” – деганлар (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5791) ривоят қилган); 10) Бошқа кунлар қолиб, фақат жума куни рўза тутмаслик: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳеч ким фақат жума куни рўза тутмасин. Бироқ жумага қўшиб бир кун олдин ёки бир кун кейин рўза тутса бўлаверади” (Бухорий ривояти). https://t.me/iymon_sariuz
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ассалому алайкум! Жума куни барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин... каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇 https://t.me/iymon_sariuz
Показати все...
#Расулуллоҳ_мўъжизалари Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳасса билан ишора қилганларида 360 та бут қулаб тушди Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Макка фатҳ бўлган куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ичида 360 та санам қўйилган Каъба ичига кирдилар. Қўлларига дарахт новдасини олиб, у бутлар устидан силкитдилар». Ҳасан ҳадис. Байҳақий ривояти 5/72. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда бундай дейилади: «Макка фатҳ бўлган куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъба ичига кириб, 360 та бутни кўрдилар. Ҳар бир бутга ҳассалари билан ишора қилиб, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларини ўқидилар: “Ҳақиқат (яъни, Ислом) келди ва ботил (куфр) йўқолди. Чунки ботил нарса йўқолувчидир” (Исро, 81). Бирор бутга ишора қилсалар, ҳассалари унга тегмасданоқ қулаб тушарди». Байҳақий 5/72 ва Табароний ривояти. https://t.me/iymon_sariuz
Показати все...
ДУО ФАҚАТ ЎЗИ УЧУН ЭМАС, УМУМИЙ БЎЛИШИ ЛОЗИМ Маълумки Аллоҳнинг бировга берган неъматига ҳасад қилмаслик улкан фазилатдир. Бу фазилатдан йироқ жоҳил, худбин кимсалар давлат, мартаба, хотиржамлик каби неъматларни фақат ўзларидагина бўлишини хоҳлайдилар. Вақти-вақти билан яқин дўстлардек кўринган одамлар, ҳатто қариндошлар орасида ҳам хасад туфайли келиб чиққан низолар, жанжаллар бунинг мисоли бўла олади. Қуръонда мақтаб васф этилган асл мўмин ҳам дунё, ҳам охират неъматларини бошқалар билан баҳам кўришни истайди. Мисол учун саодат асрида Маккалик муҳожирларга Мадиналик ансорлар томонидан қилинган фидокорликлар ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: “У (муҳожир)лардан аввал бу жой (Мадийна)да яшаган ва иймонга (ихлос қилганлар). Улар юртларига ҳижрат қилиб келганларни севарлар ва уларга берилган нарсаларга қалбларида ҳасад қилмаслар. Ва агар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундоқ кишилар, ҳа, ўшалар ютувчилардир”. (Ҳашр сураси, 9-оят). Мўминларнинг ўзаро ғамхўрликлари, бир-бирларига яхшилик қилиш учун астойдил ҳаракат қилишлари Қуръоннинг бошқа оятида шундай васф қилинган: “Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрурлар, ёмонликдан қайтарурлар, намозни тўкис адо этурлар, закотни берурлар ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилурлар. Ана ўшаларга Аллоҳ тезда раҳим қилур. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир”. (Тавба сураси, 71-оят). Мўминларнинг ўзаро ғамхўрликлари албатта, уларнинг дуоларида ҳам ўз ифодасини топган. Энг аввало эътиборни жалб этадиган нарса Қуръонда баён қилинган, мўминлар тилидан қилинган дуоларда Аллоҳга “мен” эмас, “биз” деб кўпчилик учун илтижо қилинганини кўрамиз. Яъни Аллоҳга юзланган мўмин фақат ўзи учун дуо қилмайди. Албатта, фақат ўзи учун дуо қилиш керак бўлган ҳолатлар ҳам бўлади. Лекин ўз истаклари билан ёнма-ён бошқа мўминлар учун ҳам дуо қилиб, Аллоҳдан ёрдам сўраш Қуръонда ибрат қилиб кўрсатилган фазилатдир. Қуйидаги оятларда улардан намуна кўрсатилган: “Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳим эт. Сен Хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил”. (Бақара сураси, 286-оят ). “Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта, Сенинг ўзинг кўплаб ато қилувчисан”. (Оли Имрон сураси, 8-оят). “Роббимиз, албатта, биз иймон келтирдик. Бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилгин ва дўзах азобидан сақлагин”. (Оли Имрон сураси, 16-оят). “Қуръони каримга кўра дуо” китобидан. https://t.me/iymon_sariuz
Показати все...
Уламолар, инсонларни ужб касаллигига йўлиқишларига қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлишини айтадилар. Биринчиси, инсон ўзининг хилқатининг гўзаллигига қараб фахрланади. Буни Аллоҳнинг неъмати эканини ва бир лаҳзада йўқ бўлиб қолишини унутади. Иккинчиси, ўзига берилган куч-қувват бўлиб, унга шукр келтиришни унутиб, ушбу куч-қувватни ато этган зотга суянишни тарк қилиб қўяди. Учинчиси, ақл бўлиб, уни чиройли санаб бундай ақл фақат менда бор деб ўйлаб қолади. Тўртинчиси, улуғ насабга эга бўлиш бўлиб, у билан фахрланиши ва шу сабабли мен кўплаб одамлардан афзалман деб қолиши. Бешинчиси, золим ҳукмдорларга ўзини нисбатини бериб, улар билан фахрланиши. Олтинчиси, фарзандлари, қариндошлари ва ўзига тобеъ кишиларнинг кўплигига ишониб, Аллоҳга суянишни ва Унга таваккул қилишни унутиб қўйиши. Еттинчиси, мол-дунёнинг кўплиги бўлиб, унга суяниб қолиши. Саккизинчиси, хато фикрга эга бўлиб қолиб, буни неъмат деб ўйлаб қолиши. https://t.me/iymon_sariuz
Показати все...
МОЛ-ДУНЁДАГИ ИСРОФГАРЧИЛИК Ибн Аббосдан ривоят қилинади: “У киши Аллоҳ азза ва жалланинг “Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизнинг ўрнини У тўлдирур. У Зот ризқ берувчиларнинг яхшисидир” ояти ҳақида: “Исроф ҳам, мумсиклик ҳам қилмасдан”, деган”. Шарҳ: Демак, банданинг моли бўла туриб, уни исроф қилиб юборса ҳам, Аллоҳ таоло бунинг ўрнини тўлдириб бермас экан. Ўртача, мўътадил туриб, хасислик ҳам қилмай, исроф ҳам қилмай, молини Аллоҳ таолонинг айтганидек, шариат кўрсатганидек тасарруф қилса, Аллоҳ таоло унинг садақаси, хайр-эҳсонининг ўрнига банда кутмаган томондан яна бошқа неъматлар ато қилиб, баракасини бериб қўяр экан. “Одоблар хазинаси” китобидан. https://t.me/iymon_sariuz
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.