AS'HAB.UZ
Відкрити в Telegram
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз ! Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Показати більше1 222
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
+130 день
Архів дописів
1 222
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Бир мусулмон кишининг балоғатга етмаган уч фарзанди вафот этса, Аллоҳ уларга бўлган раҳматининг фазли туфайли уни албатта жаннатга киритади”, дедилар.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.“ Бир киши: “Ё Аллоҳнинг Расули, “Қул ҳуваллоҳу аҳад” сурасини яхши кўраман”, деганида, у зот: “Албатта, буни яхши кўришинг сени жаннатга киргизади”, дедилар.
(Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).
Умму Ҳабиби розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни: “Бир мусулмон банда Аллоҳ таоло учун ҳар куни ўн икки ракат фарздан ташқари ихтиёрий намоз ўқиса, Аллоҳ таоло у кишига жаннатда уй қуради ёки жаннатда уй қурилади”, деб айтганларини эшитдим.
(Имом Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Умра (кейинги) умрагача иккаласи орасидагиларга каффоратдир. Мабрур ҳажнинг мукофоти эса фақат жаннатдир”, дедилар .
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким менга икки жағи ва икки оёғи орасини (сақлашга) кафолат берса, унинг жаннатга киришига кафолат бераман”, дедилар.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир мусулмон оилага хурсандчилик киритса, Аллоҳ таоло мана шу киши учун жаннатдан бошқа мукофот бўлишига рози бўлмайди”, дедилар .
(Имом Табароний ривояти).
@Ashabuz
1 222
ЖАННАТ ХУШХАБАРИ БЕРИЛГАН КИШИЛАР ВА АМАЛЛАР .....
____
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким масжидга эрта бориб, кеч қайтса, ҳар бир эрта бориб, кеч қайтгани учун Аллоҳ унга жаннатда зиёфат тайёрлаб қўяди”, дедилар .
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмонларга йўл ўртасида озор бераётган дарахтни кесиб ташлаган бир кишининг жаннатда хузур-ҳаловат ила яшаётганини кўрдим”, деганлар .
(Имом Муслим ривояти).
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким икки салқин(даги намозни – бомдод ва аср)ни ўқиса, жаннатга киради”, дедилар.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рад қилганлардан ташқари умматимнинг барчаси жаннатга киради”, деганларида, улар: “Ё Аллоҳнинг Росули, рад қиладиганлар ким ўзи?” дейишди. Шунда у зот: “Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, батаҳқиқ у рад қилибди”, дедилар.
(Имом Бухорий ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳоҳ ўзига қарашли, ҳоҳ бегона етимни ўз қарамоғига олган киши билан икковимиз жаннатда бирга бўламиз”, дедилар. Молик ибн Анас ишора ва ўрта бармоқларига ишора қилдилар.
(Имом Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади ”, дедилар .
(Имом Термизий ривояти).
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади “Ким менга одамлардан бирор нарса сўрамайман, деб кафолат берса, мен унинг жаннатга киришига кафолат бераман”, деганларида: “Мен” дедим. Ҳақиқатда Савбон ҳеч бир кишидан бирор нарса сўрамадилар.
(Имом Абу Довуд ривояти).
Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
“Жаннат аҳли уч тоифадир:
1. Адолатга муваффақ бўлган шоҳ;
2. Қариндошлари ва мусулмонларга раҳмли ҳамда қалби юмшоқ киши;
3. Болалари кўп ва ўзи мухтож бўла туриб ҳам тиланчилик қилмайдиган киши ”, деб айтганларини эшитдим.
(Имом Муслим ривояти).
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Бир мусулмон бошқа бир мусулмонни эрталаб кўргани борса, то кеч киргунича етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Агар кечқурун кўргани борса, то эрталабгача етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Ҳамда бу кишига жаннатда териб, йиғиб қўйилган мева бўлади”, деб айтганларини эшитдим.
(Имом Термизий ривояти).
Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимнинг охирги сўзи “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлса, жаннатга киради”, дедилар.
(Имом Абу Довуд, Имом Ҳоким ривояти).
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон бир банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандамнинг фарзанди рухини олдиларингми?” дейди. “Ҳа”, деб жавоб беришади улар. “Қалбининг мевасини қабз қилдиларингми?” дейди сўнг. “Ҳа”, деб жавоб беришади яна. “Бандам нима деди?” деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: “Сенга ҳамд ва истиржоъ (инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун) айтди”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни ҳамд уйи, деб атанглар”, дейди ”, дедилар.
(Имом Термизий ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло айтади: “ Дунё аҳли ичидаги севимли кишисини қабз қилганимда савоб умид қил(ил сабр қил)ган мўмин бандам учун Менинг хузуримда жаннатдан бошқа мукофот йўқ!”
(Имом Бухорий ривояти).
1 222
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Барчамизни тинч омонликда соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.
Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!
Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, ибодат ва тавбаларимизни қабул қилсин. Кунимиз Ўзининг ризолиги ила адоғига етсин.
Бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин азизларим!
@Ashabuz
1 222
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲУ.
30- АВГУСТ ХАФТАНИНГ ЯКШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БУЛСИН.
Аллоҳим бу
дунёда юрган йулимиз хидоят у дунёда
Эса сирот бўлсин .
Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина , у дунёда эса Жаннату аьло бўлсин .
Бу дунёда назаримиз каломинг .
у дунёда эса Жамолинг бўлсин .
Икки дунёда тақво , солиҳ амал ва гузал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин.
Яна сизлар билан ғойибона дийдор
насиб бўлганига! Аллоҳ берган яна
бир кун.
Муборак Булсин
@Ashabuz
1 222
Аёлдан сўрашибди:
- Дунёда нима керак сенга айтгин десалар?
- Бир оддийгина ёғочдан ясалган кулба булса, ичида фарзандларим, турмуш ўртоғим билан ҳаёт қувончларини бирга кўрсак бас. Шуни ўзи менга бахт бошқа ҳеч нарса керакмас.- дебди.
- Бойлик, тилла тақинчоқлар сенга керакмасми? -дейишганда жавоб берди:
- Улар бугун қўлда бўлса, эртага йўқ, бахт, фарзандларим, ёрим эса ҳар доим ёнимда бўлади. Хатто қабрга кетсам ҳам ортимдан дуо қиладилар.
Майлига аёлни ўраманг зарга,
Унинг учун қурманг гўзал Тожмаҳал,
Олтин остонали қасрдан кўра,
Аёлга мурувват... эътибор афзал!
Аёлни юракдан севинг ардоқланг,
Авайланг кўзингиз гавҳари каби,
Парвариш қилсангиз нозик гул мисол,
Ҳамиша яшнайди баҳор сингари!
Меҳрингиз аяманг кўкка кўтаринг,
Бахтдан сармаст бўлиб айлансин боши,
Сира ҳам қалбига бермангиз озор,
Юзларин ювмасин аччиқ кўз ёши!
Мухаббатин асло топтаманг ҳаргиз,
Ҳар қандай аёл мисоли наргис...
@Ashabuz
1 222
✍ БУНИ АЛБАТТА ЎҚИБ ЧИҚИНГ, УНДАН ЖУДА КЎП ФОЙДА ОЛАСИЗ.
🌱Азроилдан сўрашди:
— Инсон фарзандларининг жонини олаётган вақтингизда ҳеч қачон йиғлаганмисиз?
Азроил жавоб берди:
— Бир марта кулдим, бир марта йиғладим ва яна бир марта қўрқдим.
«Кулган вақтим» — менга бир кишининг жонини олиш буюрилган эди. Уни бир пойабзал тикувчи олдида кўрдим. У пойабзалчига:
— Оёғим кийадиган пойабзалимни шундай тикиб берки, у бир йил давомида хизмат қилсин, — деб айтди.
Мен унинг бу ҳолатига кулдим ва унинг жонини олдим.
«Йиғлаган вақтим» — менга бир аёлнинг жонини олиш буюрилган эди. Уни иссиқ, дарахтсиз ва сувсиз саҳрода туғиш ҳолатида топдим. Кутиб турдим, чақалоғи туғилди, сўнг унинг жонини олдим. Ўша иссиқ саҳрода паноҳсиз қолган чақалоққа ачиниб йиғладим.
«Қўрққан вақтим» — Аллоҳ менга бир фақиҳ (дин олими)нинг жонини олишни буюрди. Унинг хонасидан нур чиқар эди. Қанча яқинлашсам, нур шунча кўпайар эди. Унинг жонини олаётганимда юзининг ёруғлигидан қўрқиб кетдим.
Шунда Аллоҳ таоло деди:
— Биласанми, бу нурли олим ким?
У сен онасининг жонини олган чақалоқдир.
Мен уни ҳимоя қилиш масъулиятини ўз зиммамга олган эдим. Ҳеч қачон Мен бор эканман, дунёда бирор мавжудот паноҳсиз қолади деб ўйлама.
🌱Субҳаналлоҳ! Эй ғамларни кетказувчи ва қийинчиликларни очувчи Зот!
Ғамимни кетказ, ишимни осон қил, ожизлигим ва чорасизлигимга раҳм қил, кутмаган жойимдан ризқ бер, эй оламлар Роббиси.
Ҳотиранг кучли бўлишини хоҳлайсанми?
Мисвок ишлат.
Рўза тут.
Қуръон ўқи.
Қулоқ оғриғи ва тиш оғриғи бўлмаслигини хоҳлайсанми?
Ҳар бир аксиришдан кейин:
«Алҳамду лиллаҳи Роббил оламийн», — деб айт.
Аллоҳ қайси нарсаларни ёқтирмайди?
Эҳтиёжсиз ухлаш.
Тўйган ҳолда овқат ейиш.
Беҳуда кулиш.
Тунлари ибодат қилувчилар ва кечаси уйғоқ бўлувчилар савобини ким олади?
Таҳорат билан ухлаган киши.
Ризқинг кўпайишини хоҳлайсанми?
Жума куни тирноқларингни ол.
Шайтоннинг ухлаш жойи қаер?
Узун тирноқлар остида.
Қиёмат куни кимни қўллари боғланган ҳолда олиб келишади ва унинг жойи дўзах бўлади?
Ҳар бир номаҳрам аёл билан қўл бериб кўришган эркак.
Жаннат йўлини ким йўқотади?
Пайғамбар (с.а.в.)нинг исмлари айтилганда салавот айтишни унутган киши.
Қирқ йиллик гуноҳларинг ўчишини хоҳлайсанми?
Ҳар куни эрталаб Пайғамбарга
10 марта салавот айт.
Аллоҳумма солли ала Муҳаммад ва оли Муҳаммад.
Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ.
🌱Баракасизлик ва фақирликка сабаб бўладиган амаллар:
Қўлни ювмасдан овқат ейиш.
Бисмиллоҳ айтмасдан овқат
ейиш.
Қоронғида овқат ейиш.
Суяниб овқат ейиш.
Тик турган ҳолда ичиш.
Жунуб ҳолатида еб-ичиш.
Синиқ идишлардан фойдаланиш.
Нонни тиш билан узиш.
Бомдод намозидан кейин
қуёш чиққунча ухлаш.
Шом ва хуфтон орасида ухлаш.
Дарахт остига пешоб қилиш.
Тик турган ҳолда пешоб қилиш.
Ҳаммом ичига пешоб қилиш.
Тунда уй супуриш.
Аёлларнинг тик турган ҳолда соч тараши.
Ота-она учун дуо қилмаслик.
Тирноқни тиш билан кесиш.
Ота-онани исмлари билан чақириш.
Уйда ўргимчак тўри қолиши.
Биласанми, бу хабарни бошқаларга юборишни хоҳлаганингда шайтон сени бу ишдан қайтаришга ҳаракат қилади.
"Ё Аллоҳ "
Ким азон вақтида мусиқа ва қўшиқ эшитса, ўлим вақтида шаҳодат калимасини айта олмайди.
Эй Аллоҳ! Имом Ҳусайн (а.с.) қони ҳурмати билан, бу хабарни тарқатган ҳар бир кишининг қалбидаги ғамни кетказ.
Ҳар бир қалбга ором бер, унинг оғриғини фақат Сен биласан.
•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•
@Ashabuz
1 222
#намозвақтлари 29-Август куни ўқиладиган Намоз вақтлари
Тонг : 04:22
Қуёш: 05:41
Пешин: 12:29
Аср: 17:05
Шом: 19:06
Хуфтон: 20:22
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.
@Ashabuz
1 222
💐Ассалому алайкум!
Шанба тонги хайрли
бўлсин!
Ҳаёт – ҳадя этилган неъмат, ҳар бир тонг – янги имконият.🕊️
🌷Шанба — ҳафтанинг охири, аммо янги ниятлар учун бўш саҳифадир.
Бу тонгда қалбларимизда шукроналик, юрагимизда умид, кўзларимизда нур бўлсин!
Инсон бахти — содда ҳаётда, қалбдаги хотиржамликда.
Бугун шошмасдан нафсни тинглайлик, қалбни тозалайлик, яқинларимизни қадрлайлик.🌼
🌺Ҳар бир соатингиз фойдали, ҳар бир дақиқангиз баракали бўлсин!
@Ashabuz
1 222
#савол_жавоб
“Дастурхонда қолган нон шайтоннинг насибаси”ми?
❓ Савол: Яқинда тўйимиз бўлди. Келин бўлиб тушган хонадонимда қизиқ одатлар бор экан. Қайнонам: “Дастурхонда дуо қилаётганда нон қолиб кетмасин. Қолган нонни емаслик керак. Қолган нон шайтоннинг ризқи бўлади. Уни итга бериш керак”, деб айтдилар. Бу гап қанчалик тўғри?
📨 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам овқат еяётган вақтда ерга тушиб кетган ушоқ ёки овқат бўлакларини териб олиб, тозалаб ейишга буюрганлар.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангизнинг луқмаси (ерга) тушиб кетса, уни олиб, (ёпишган) зарарли нарсаларни кетказиб, есин. Уни шайтон учун тарк қилмасин. Бармоқларини яламагунча қўлини сочиққа артмасин. Чунки у барака таомнинг қаерида эканини билмайди”, дедилар» (Имом Муслим ривояти).
Ушбу ҳадисдан Аллоҳ таоло берган ризқнинг қадрига етмаслик шайтоний амал экани, тўкилган таомни ердан олиб, тозалаб ейиш ризқнинг қадрига етиш, кишилардан қолган таомлар шайтон ва жинлар учун таом қилиб берилгани маълум бўлади. Бу дуо қилинганидан кейин “дастурхонда қолган нонларни емаслик керак, бу шайтоннинг насибаси бўлади” дегани эмас, аксинча, уларни авайлаб олиб қўйиш, ушоқларини эса териб ейиш лозимлигини ифода қилади. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан
