cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Хазрати Билол

Сурхондарё вилояти Жарқурғон тумани "Хазрати Билол" жомеъ масжиди

Більше
Рекламні дописи
1 841
Підписники
-224 години
-57 днів
-1530 днів
Час активного постингу

Триває завантаження даних...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Аналітика публікацій
ДописиПерегляди
Поширення
Динаміка переглядів
01
​​АҚИҚАДА ҲАЙВОН СУЯГИНИ СИНДИРИШ #ақиқа #қурбонлик ❓1269-CАВОЛ: Ақиқа учун сўйилган ҳайвоннинг суягини синдириш мумкинми? Баъзилар мумкин деса, бошқалар мумкин эмас, дейишяпти. Шу ҳақида маълумот берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳонинг шундай деганлари ривоят қилган: تقطع جدولا و لا يكسر لها عظم“ رواه الحاكم “(Ақиқанинг гўшти) бўлаклаб (яъни бўғимларидан) кесилади, суяги синдирилмайди”, деганлар. Ҳадиснинг мазмуни “Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўшти аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлакланади”, деган маънода бўлади. Мана шундай қилиш мустаҳаб саналади. Баъзилар ақиқага сўйилган жонлиқнинг суякларини синдириш гуноҳ бўлади, деб тушунадилар. Гўштини аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлаклаш юқорида айтилгандек мустаҳаб ҳисобланади. Имкон қила олса, шундай қилгани афзал. Лекин уни шарт деб тушуниб олмаслик керак. Агар синдириш зарурати туғилса, синдириш жоиз. " وَلَا يُكْسَرُ عَظْمُهَا، وَإِنْ كُسِرَ لَمْ يُكْرَهْ". (كتاب الذبائح) “Ақиқага сўйилган ҳайвоннинг суяги синдирмаслик афзалдир. Модобо синдирилса ҳам кароҳияти йўқ” (“Ал-Уқудуд дуррия фи танқиҳил фатово ҳомидия” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
88711Loading...
02
Media files
97212Loading...
03
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 🔸 Жума учун ғусл қилиш. 🔸 Хушбўй нарсалар суртиш. 🔸 Чиройли кийимлар кийиш. 🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. ♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg 🕊 Жума муборак! 🕊
8080Loading...
04
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬● 📅 2024йил 24 Май 📅 1445 йил 16 Зулқада ойи санасига 🗺 Жарқурғон тумани Хазрати Билол жомеъ масжиди учун намоз вақтлари: ●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬● ╭─━━━━━━⊱☪️⊰━━━━━━─╮ ⏳ Бомдод - 04:40 ⏳ Пешин - 13:05 ⏳ Аср - 18:10 ⏳ Шом - 20:00 ⏳ Хуфтон - 21:30 ╰─━━━━━━⊱☪️⊰━━━━━━─╯ ═════════❖═════════ https://t.me/wwwxazratibilol
87425Loading...
05
#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ! (ВИДЕОЛАВҲАЛАР) 📸➡️ фотолавҳалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
9470Loading...
06
❗️Пайғамбарлар шажараси Суратни пастидан, Одам Алайҳи Саломдан бошланган
1 00511Loading...
07
МАСЖИДДА ИККИНЧИ ЖАМОАТ БЎЛИШИ МУМКИНМИ? #намоз ❓524-CАВОЛ: Жамоат намозига кеч қолган кишилар ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари мумкин эмасми? Кеча шундай ҳолат бўлган эди, масжид ходимлардан бири менга танбеҳ бериб, биринчи жамоатдан кеч қолган киши ёлғиз ўқийди, жамоат бўлиб ўқимайди, деди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Иккинчи жамоат жоиз ёки ножоизлиги масжидларнинг қуйидаги икки турга бўлинишига боғлиқ ҳисобланади: 1. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлган масжидлар; Ушбу турдаги масжидларда қавм имом билан биргаликда жамоат намозини адо қилгач, бошқа бир жамоатнинг иккинчи жамоат бўлиб намозни адо қилишлари макруҳ ҳисобланади. Бу ҳақда Имом Сарахсийнинг “Мабсут” номли китобларида қуйидагича келтирилган: و اذا دخل القوم مسجدا قد صلي فيه اهله كرهت لهم ان يصلوا جماعة باذان واقامة ولكنهم يصلون وحدانا بغير اذان ولا اقامة (1ج 135 ص) яъни: “Бир қавм (имом билан) намоз ўқилган масжидга кирса, улар учун у ерда азон ва иқомат айтиб, жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Шунинг учун улар азон ва иқоматсиз ёлғиз-ёлғиз намоз ўқишади”. Бу ҳолатда аввалги жамоат – масжид имоми билан ўқилган намозга етиша олмаган киши намозни ёлғиз ҳолда ўзи ўқийди. Имом Аҳмад ўз “Муснад”ларида Абдурроҳман ибн Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадисда мана бундай дейилган: ان رسول الله صلي الله عليه و سلم كان خرج ليصلح بين قوم فعاد الي المسجد وقد صلي اهل المسجد فرجع الي منزله فجمع اهله وصلي яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавмнинг ўртасини ислоҳ қилиш учун уйларидан чиқдилар. Қайтиб келганларида масжидда намоз жамоат билан ўқиб бўлинган эди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан бирининг уйига кириб, аҳлларини жамладилар ва улар билан жамоат бўлиб намоз ўқидилар”. Агар масжидда қайта жамоат бўлиш мақбул бўлганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни асло тарк қилмас эдилар. Чунки у зотнинг масжиддаги жамоат бошқа ердаги жамоатдан кўра афзалроқдир. “Дуррул Мухтор” китобида қуйидагича келтирилган: لو دخل جماعة المسجد بعدما صلي فيه اهله يصلون وحدانا هو ظاهر الرواية “Бир жамоат имом билан намоз ўқилган масжидга кирса, улар намозни ёлғиз-ёлғиз бўлиб ўқийдилар. Мана шу “Зоҳирур-ривоя”дир” дейилган. (2-жуз, 246-бет). 2. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлмаган масжидлар; Имоми тайин қилинмаган, азон ва иқомат айтилиб, намозлар жамоат билан ўқилмайдиган мусофир-йўловчилар, ишчи-хизматчилар учун қурилган масжид ёки намозхоналарда шунингдек, меҳмонхона, ошхоналарда ва йўл бўйидаги масжидларда азон ва такбир билан иккинчи, учинчи жамоат бўлиб намоз ўқишлик жоиз. “Роддул Муҳтор” китобида шундай келган: ويكره تكرار الجماعة باذان واقامة في مسجد محله لا في مسجد طريق او مسجد لا امام له ولا مؤذن (2ج 288 ص) яъни: “Маҳалла масжидида азон ва иқомат билан иккинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ. Йўл бўйидаги масжидлар ҳамда муайян имоми ва муъаззини бўлмаган масжидларда макруҳ эмас” (2-жуз, 288-бет). Хулоса: Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, савол эгаси агар масжид қавмларидан бўлиб, асосий жамоатга кеч қолган суратда “ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари” мумкин эмас. Бу ўринда масжид ходимининг берган танбеҳи ўринли. Агар масжид қавмларидан эмас, балки мусофир бўлсалар ўзаро жамоат бўлиб ўқишликларида зарар йўқ. Демак, ҳар бир мў‌мин киши имкон қадар намозларни масжидда биринчи (асосий) жамоат билан ўқишга ҳаракат қилиши лозим. Шунда у жамоат намозидан кўзланган ҳақиқий маъно – жамланишни топган ва унинг ажрини қўлга киритган ҳисобланади. Акс ҳолда бу ҳолат “биринчиси бў‌лмаса, кейингисига улгураман”, деган нотў‌ғри тушунчага, жамоатга нисбатан бепарволикка олиб келади. Оқибатда масжидда кичик-кичик жамоатлар, яъни бў‌линиш юзага келади. Бу эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алай‌ҳи васалламнинг тутган йў‌лларига мутлақо хилофдир. Зеро, жамоат қанчалик катта бўлса, унинг савоби ҳам шунча улуғ бў‌лади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. @diniysavollar Савол йўллаш 📲 @SavollarMuslimUzBot ▫️ Каналга уланиш▫️
9232Loading...
08
🌙 ОҚ ФОТИҲА ОЛГАН ШАРИАТ ХОДИМЛАРИ ВА ЭҲТИРОМДАН МАСРУР УЛАМО Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг битирув хатмонаси ва Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг 80 йиллик таваллуд айёми маросими (2024 йил 21 май) Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook 🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал! 🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
9312Loading...
09
Айримлар қиз фарзанд ҳақида: “Ишламаса, эртага турмушга чиқиб уйда ўтирса, ўқиб нима қилади?” дейди. Бу – жуда нотўғри гап. Чунки аёл кўчага чиқиб ишламагани билан уйда бола тарбияси билан шуғулланади. Фарзанд тарбиялаш – оғир ва масъулиятли юмуш. Аёл фақат диплом ёки ишлаш учун эмас, аввало ўзи, қолаверса, бўлажак оиласи учун ўқиши керак. Зеро, маърифатли аёл эрини бахтли қилади, салоҳиятли авлодни вояга етказади. Зиёвуддин Раҳим "Дилдаги гаплар" китобидан👇 ㅤㅤㅤ https://t.me/wwwxazratibilol
1 0363Loading...
10
Аёлингиз кўзингизга ёмон кўрина бошласа... Бир йигит ҳикмат ва тажриба эгаси бўлган бир донишманднинг олдига борди. Унга шундай шикоят қилди: - Аёлимни биринчи бор кўрганимда, Аллоҳ дунёда бошқа бу каби гўзал аёлни яратмаган бўлса керак деб ўйлагандим. Унга гапириб бошлаганимдан сўнг эса, бу каби аёллар кўп эканини кўрдим. Унга уйланганимдан сўнг эса, унданда гўзал аёллар кўп эканини ҳис қилдим. У билан бироз муддат яшаганимдан сўнг эса, дунёдаги исталган аёл менинг хотинимдан яхшироқ эканига амин бўлдим. Ҳаким киши шундай деди: - Сенга бунданда паст ва ёмон нарсанинг хабарини берайми? Йигит: -Ҳа. Донишманд: - Агар сен дунёдаги барча аёлларни никоҳинга олиб чиқсанг ҳам, кўчадаги манашу дайди итлар ҳам шу аёлларданда яхши эканини кўрар эдинг. Шунда йигит: - Нега бундай деяпсиз? Донишманд: - Чунки муаммо сенинг аёлингда эмас. Муаммо шундаки, агар инсон қалби ҳирсга, назари шаҳватга берилса, уни Аллоҳдан бўлган ҳаёси тарк этади. Бу кўзни эса фақат қабр тупроғи тўлдиради. Сенинг айбинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан назарингни тиймаганингдир! Аёлинг олдинги ҳолига, дунёдаги энг чиройли аёл ҳолатига қайтишини истайсанми? Йигит: ҳа, деди. - Унда назарингни тий! Аллоҳ таоло: “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир.”-деб марҳамат қилган. (Нур сураси 30- оят) Нимаики қўлингда бўлмаса у сенга чиройли ва афзал кўринаверади. Унга эришгач эса, сен учун оддий нарсага айланади. Қўлинг остидагига қаноат қил. Йўқса, қабрга киргунингга қадар дунё матоҳи ва гўзалликлари ортидан қувганинг қолади холос. Мен сенга буларданда чиройлироқ, буларданда афзалроқ нарсани айтаман. Бу Аллоҳ таолога ибодат ва солиҳ амалдир. Бунинг лаззатини фақат астойидил ҳаракат қилган инсонгина татийди. Аллоҳдан ҳамиша аёлингни кўзинга гўзал қилиб кўрсатишини ва унинг муҳаббати билан ризқлантиришини сўра. Араб тилидан Истамжон Илҳом ўғли таржимаси Аллоҳим..Барчамизни ҳалол қилиб берган никоҳимиздаги аёлимиз билан қўша қариб бир умр севиб севилиб бахтли ҳаёт кечиришимизни насиб қилгин...Зинҳон кўзимизга ҳаромни яхши кўрсатма.....Амин..
1 0695Loading...
11
Media files
1 2452Loading...
12
Media files
1 2333Loading...
13
#ибрат Агар болалардаги шўхликни ўлдирсангиз, сиз ҳеч қачон доноларни етиштира олмайсиз. Жан Жак Руссо
1 29010Loading...
14
#ибрат Одамлардан фаришталикни талаб қилманг! Чунки бу дунёда ожиз бандалар яшайди фаришталар эмас. Ҳар биримиз адашамиз, хато қиламиз билиб билмай кимнингдир кӯнглига озор берамиз. Лекин, кӯнглимизга озор берган ӯша ёмонни ҳам, қандайдир бир яхши хислати. Биз учун энг мукаммал бӯлган инсоннинг ҳам бир ёмон одати булади! Бизга озорларни эслаб юрмаслигимиз учун унутиш ва кечириш туйғулари берилган. Агар кечирмасак демак биз хам яхши одам эмасмиз. Шундай экан ёмон одамлар йӯқ. Шунчаки ёмон одатлар бор холос. Яқинларингиздан ва дӯсту ёрингиздан кичкина ёмон одати учун воз кечманг. Кечиринг ва унутинг!
1 47517Loading...
15
ХАДИС МАКТАБИ ИЛК ХАТМОНА 2024ГА ТАЙЙОРГАРЛИК Каналимизга обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/OlimxonIsaxon
1 2811Loading...
16
#ТАФАККУР... ☝️Бир қишлоқнинг кекса айилчиси (эшакнинг «эгари»ни ясовчи уста) омонатини Ҳаққа топширди. Бундан қувонган эшаклар қишлоқ майдонига тўпланиб, байрам бошладилар. Эшакларнинг бири бу ҳолга узоқдан ҳайрон қараб турган қари бир эшакни кўриб қолиб, унинг олдига борди ва: - Сизнинг ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ шекилли. Айилчи уста ўлди, - деди. Ёши катта эшак пинагини ҳам бузмади. - Ўлган бўлса нима бўпти! Шунга байрам қилиш керакми?– деди. - Ие, нега байрам қилмайлик? – деди ёш эшак ҳайратланиб. – Энди сиртимизга эгар урадиган йўқ. Бундан буён елкамиз яғир бўлмайди. Озодмиз энди! - Тавба-тавба! Озод эмишлар! – киноя билан кулди қари эшак. Кейин бошини маҳзунлик билан сарак-сарак қилиб, деди: – Ҳеч эсингиз кирмас экан-да! Ўлган уста ҳарқалай ҳар биримизнинг ўлчовимизни биларди, бизга сиртимизни яра-чақа қилмайдиган, ўзимизга мос айиллар ясаб берарди. Эрта-индин унинг ўрнига бошқа бир эгар-жабдуқчининг келиши аниқ. У то бизнинг ўлчовларимизни тўғри олишни ўрганмагунигача сиртимиз яра-чақа бўлиб, адабимизни еймиз. Ақлингиз бўлса, эгарчидан эмас, эшакликдан қутулмоқ йўлини ахтаринг. Токи эшаклигингизча қолар экансиз, сизни эгарлайдиган албатта топилади!.. Турк тилидан Дилфуза Комил таржимаси.
1 5863Loading...
17
#Видео #ташаҳҳуд #намоз 🎙Аттаҳиётга ўтирмай туриб кетсам нима қиламан? Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси https://t.me/termiziy_uz_rasmiy
1 8846Loading...
18
🔸 Адашган аёллар — Лут ва Нуҳ алайҳимуссалом аёллари — Абу Лаҳабнинг аёли — Арво бинти Ҳарб (Умму Жамил) 🎙Азизхўжа домла Иноятов, "Чор Бакр" жомеъ масжиди имом-хатиби ▫️манба: Muslim.uz https://t.me/termiziy_uz_rasmiy
1 4543Loading...
19
#Долзарб ЭЙ ОТА-ОНАЛАР ОГОҲ БЎЛИНГ!!! Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. https://t.me/termiziy_uz_rasmiy
1 6096Loading...
20
Sahobalarning darajasi Bahodir Rahmatulloh https://t.me/termiziy_uz_rasmiy
1 3493Loading...
21
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬● 📅 2024йил 17Май 📅 1445 йил 9 Зулқада ойи санасига 🗺 Жарқурғон тумани Хазрати Билол жомеъ масжиди учун намоз вақтлари: ●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬● ╭─━━━━━━⊱☪️⊰━━━━━━─╮ ⏳ Бомдод - 04:45 ⏳ Пешин - 13:05 ⏳ Аср - 18:10 ⏳ Шом - 19:55 ⏳ Хуфтон - 21:25 ╰─━━━━━━⊱☪️⊰━━━━━━─╯ ═════════❖═════════ https://t.me/wwwxazratibilol
1 61136Loading...
22
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 🔸 Жума учун ғусл қилиш. 🔸 Хушбўй нарсалар суртиш. 🔸 Чиройли кийимлар кийиш. 🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. ♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg 🕊 Жума муборак! 🕊
1 5411Loading...
23
🕋 #РАСМАН: “ҲАЖ – 2024” МАВСУМИ 23 МАЙДАН БОШЛАНАДИ 🗣Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади. Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади. ✈️ Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан тўғридан-тўғри Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина авиарейслари орқали зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади. Барча парвозлар "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. 😄“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши жорий мавсумга тайёргарлик ишларини турли йўналишларда жадал давом эттирмоқда. Жумладан, зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, гуруҳ раҳбарларини бириктириш, сафар олди машғулотлар ўтказиш, шифокорлар ва ошпазлар гуруҳини жалб этиш ҳамда сафар ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари якунига етказилмоқда. 🟢Шу кунларда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж арконлари ҳақида суҳбат қилмоқдалар. Ҳар бир зиёратчига “Ҳаж – буюк ибодатдир” номли қўлланма, сумка, нимча кабилар тақдим этилмоқда. ☪️ Ушбу мавсумга пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни кунларда барча ташкилий ишларни бажармоқда. 🖥 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида ҳаж амаллари ҳақидаги туркум суҳбатлар, тавсиялар, мақолалар, шаръий савол-жавоблар эълон қилинмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
1 3071Loading...
24
#ибрат • Сирингни икки зотдан бошқаси билмасин: ўзинг ва Роббинг. • Дунёда икки кишининг розилигини олишликда огоҳ бўл: онанг ва отанг. • Қийинчилик ва мусибатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин: сабр ва намоз. • Икки нарсадан ҳеч қўрқма: ризқ ва ажал (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат). • Икки нарсани ҳеч эслама:  бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик. • Икки нарсани ҳеч унутма: Роббингни ва охиратни.
1 3429Loading...
25
#ибрат Солиҳлардан бири гўшт пишираётган кишининг ёнидан ўтаётиб йиғлаб юборди. У киши: ― Нима учун йиғлаяпсиз, гўштга муҳтожмисиз? ― деди. ― Йўқ, Мен одам боласининг ҳолига йиғлаяпман. Ҳайвон ўтга ўлик ҳолда киряпти, одам боласи эса тирик ҳолда киради, ― деб жавоб берди. P.S.: Аллоҳим барчамизни Жаҳаннам оловларидан сақласин!
1 2851Loading...
26
#ибрат ХАТО • Аввал қалбни ўлдириб, сўнгра пичирлаб, "мени кечир, мен атай қилмадим" демоқлик улкан хато... • Ҳар вақт хиёнат, сотқинлик қилиб, кейин "мен ўзимни тўғрилайман ишон менга", демоқлик ҳато... • Кимнингдир шахсиятини тупроққа қориштириб сўнгра "мен хазил қилдим, узр" демоқлик хато... • Қўрқоқларча қочиб қолиб "мен ҳозир келаман", демоқлик хато... • Гўёки ўзни аввалгидек тутиб, аслидаги (қалбдаги) ниятни яширмоқ хато... • Бир инсон қалбига кириб ёки кирмасдан ёки кетмасдан у инсонга умид бермоқлик хато... • Унутманг! • Ҳаёт бир жойда тўхтаб турмайди. Сиз бугун одамларга қандай муомалада бўлсангиз, эртага сиз ҳам улардан худди шундек муомалани кутинг. • Барча нарсага, албатта, тўлов вақти келади
1 3797Loading...
27
https://t.me/wwwxazratibilol
2 66926Loading...
28
#сарказм Одатда ким кимдирга яхшилик қилса, буни одамийлик деймиз. Лекин, афсуски, кўпчилик бугунги кунда одамларга ёрдам бермай қўйди. Энди сизга савол: мана бу онгсиз махлуқнинг бошқа бир онгсиз махлуққа ёрдам беришини нима деб аташ мумкин!? Одамийликми ёки ҳайвонийлик!? Менимча, ҳайвонлар одамийлик, одамлар эса ҳайвонийлик қилаётган бир замонда яшаяпмиз...
1 71019Loading...
29
•тавсия Ҳаж ва Умра дарслари(1-дарс) Ҳаж ва Умра дарслари(2-дарс) Ҳаж ва Умра дарслари(3-дарс) ——— Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
1 2706Loading...
30
#Огоҳлик 💻 Ҳанузгача фитна ўчоғларига бораётганлар бор ▶️ Ҳасан домла ҚОДИРОВ, Тошкент ислом институти ўқитувчиси 🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz 🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал! 🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
1 3080Loading...
31
Кўп яхши сўзлар айтишингиз мумкин, лекин қилган ишингиз кимлигингизни кўрсатади👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ
1 6967Loading...
32
#ибрат Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди. Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди. Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди: - Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку! Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. Сўнгра ўзига жонини ишониб топширганларга умуман хиёнат қилмасликка қасам ичди! Сизга ишонганларга хиёнат қилманг. Алдаманг уларни. Хиёнат бу номуссизлик, разолат ва пасткашликдир...
1 6218Loading...
33
⚡️«Ҳаж–2024» мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни тартибли ўтказиш юзасидан ВИДЕОБАЁНОТ Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати. @Militsiya_Uzb👈🏽
2 0032Loading...
34
Media files
2 32512Loading...
35
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬● 📅 2024йил 10 Май 📅 1445 йил 2 Зулқада ойи санасига 🗺 Жарқурғон тумани Хазрати Билол жомеъ масжиди учун намоз вақтлари: ●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬● ╭─━━━━━━⊱☪️⊰━━━━━━─╮ ⏳ Бомдод - 04:50 ⏳ Пешин - 13:05 ⏳ Аср - 18:00 ⏳ Шом - 19:45 ⏳ Хуфтон - 21:25 ╰─━━━━━━⊱☪️⊰━━━━━━─╯ ═════════❖═════════ https://t.me/wwwxazratibilol
2 30446Loading...
36
Media files
3 37641Loading...
37
☪️ ЖУМАГА ТАЙЁРМИСИЗ? 1️⃣ Янги ва тоза либосларингизни кийиб олинг; 2️⃣ Жума намози учун ғусл қилинг; 3️⃣ Тирноқларингизни олинг; 4️⃣ Масжидга эртароқ боринг; 5️⃣ Эртароқ бориб, биринчи сафдан жой олинг; 6️⃣ Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат устидан ҳатлаб ўтманг; 7️⃣ Хутба ўқилаётганда сукут сақланг; 8️⃣ Намоздан кейин Фотиҳа, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини 7 марта ўқинг; 9️⃣ Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидиринг; 1️⃣0️⃣ Кўп салавот айтинг; 1️⃣1️⃣ Каҳф сурасини ўқинг; 1️⃣2️⃣ Озми-кўпми садақа беринг; 1️⃣3️⃣ Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилинг; 1️⃣4️⃣ Оила аҳлингизга ширинликлар тарқатинг; 1️⃣5️⃣ Асрдан кейин жойнамоз устида имкон қадар “Ё Аллоҳ, Ё Роҳман, Ё Раҳим, Ё Қавий, Ё Қодир” деб дуо қилинг. 🤲 Аллоҳ таоло бугунги қиладиган жамики дуо ва ибодатларингизни қабул этсин! ➡️https://t.me/surxonmuslimuz
2 13311Loading...
​​АҚИҚАДА ҲАЙВОН СУЯГИНИ СИНДИРИШ #ақиқа #қурбонлик ❓1269-CАВОЛ: Ақиқа учун сўйилган ҳайвоннинг суягини синдириш мумкинми? Баъзилар мумкин деса, бошқалар мумкин эмас, дейишяпти. Шу ҳақида маълумот берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳонинг шундай деганлари ривоят қилган: تقطع جدولا و لا يكسر لها عظم“ رواه الحاكم “(Ақиқанинг гўшти) бўлаклаб (яъни бўғимларидан) кесилади, суяги синдирилмайди”, деганлар. Ҳадиснинг мазмуни “Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўшти аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлакланади”, деган маънода бўлади. Мана шундай қилиш мустаҳаб саналади. Баъзилар ақиқага сўйилган жонлиқнинг суякларини синдириш гуноҳ бўлади, деб тушунадилар. Гўштини аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлаклаш юқорида айтилгандек мустаҳаб ҳисобланади. Имкон қила олса, шундай қилгани афзал. Лекин уни шарт деб тушуниб олмаслик керак. Агар синдириш зарурати туғилса, синдириш жоиз. " وَلَا يُكْسَرُ عَظْمُهَا، وَإِنْ كُسِرَ لَمْ يُكْرَهْ". (كتاب الذبائح) “Ақиқага сўйилган ҳайвоннинг суяги синдирмаслик афзалдир. Модобо синдирилса ҳам кароҳияти йўқ” (“Ал-Уқудуд дуррия фи танқиҳил фатово ҳомидия” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показати все...

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 🔸 Жума учун ғусл қилиш. 🔸 Хушбўй нарсалар суртиш. 🔸 Чиройли кийимлар кийиш. 🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. ♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg 🕊 Жума муборак! 🕊
Показати все...
Mehrob.uz

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Реклама учун:

https://t.me/MehrobuzReklama_bot

instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬● 📅 2024йил 24 Май 📅 1445 йил 16 Зулқада ойи санасига 🗺 Жарқурғон тумани Хазрати Билол жомеъ масжиди учун намоз вақтлари: ●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬● ╭─━━━━━━⊱☪️⊰━━━━━━─╮ ⏳ Бомдод - 04:40 ⏳ Пешин - 13:05 ⏳ Аср - 18:10 ⏳ Шом - 20:00 ⏳ Хуфтон - 21:30 ╰─━━━━━━⊱☪️⊰━━━━━━─╯ ═════════❖═════════ https://t.me/wwwxazratibilol
Показати все...
#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ! (ВИДЕОЛАВҲАЛАР) 📸➡️ фотолавҳалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❗️Пайғамбарлар шажараси Суратни пастидан, Одам Алайҳи Саломдан бошланган
Показати все...
МАСЖИДДА ИККИНЧИ ЖАМОАТ БЎЛИШИ МУМКИНМИ? #намоз ❓524-CАВОЛ: Жамоат намозига кеч қолган кишилар ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари мумкин эмасми? Кеча шундай ҳолат бўлган эди, масжид ходимлардан бири менга танбеҳ бериб, биринчи жамоатдан кеч қолган киши ёлғиз ўқийди, жамоат бўлиб ўқимайди, деди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Иккинчи жамоат жоиз ёки ножоизлиги масжидларнинг қуйидаги икки турга бўлинишига боғлиқ ҳисобланади: 1. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлган масжидлар; Ушбу турдаги масжидларда қавм имом билан биргаликда жамоат намозини адо қилгач, бошқа бир жамоатнинг иккинчи жамоат бўлиб намозни адо қилишлари макруҳ ҳисобланади. Бу ҳақда Имом Сарахсийнинг “Мабсут” номли китобларида қуйидагича келтирилган: و اذا دخل القوم مسجدا قد صلي فيه اهله كرهت لهم ان يصلوا جماعة باذان واقامة ولكنهم يصلون وحدانا بغير اذان ولا اقامة (1ج 135 ص) яъни: “Бир қавм (имом билан) намоз ўқилган масжидга кирса, улар учун у ерда азон ва иқомат айтиб, жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Шунинг учун улар азон ва иқоматсиз ёлғиз-ёлғиз намоз ўқишади”. Бу ҳолатда аввалги жамоат – масжид имоми билан ўқилган намозга етиша олмаган киши намозни ёлғиз ҳолда ўзи ўқийди. Имом Аҳмад ўз “Муснад”ларида Абдурроҳман ибн Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадисда мана бундай дейилган: ان رسول الله صلي الله عليه و سلم كان خرج ليصلح بين قوم فعاد الي المسجد وقد صلي اهل المسجد فرجع الي منزله فجمع اهله وصلي яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавмнинг ўртасини ислоҳ қилиш учун уйларидан чиқдилар. Қайтиб келганларида масжидда намоз жамоат билан ўқиб бўлинган эди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан бирининг уйига кириб, аҳлларини жамладилар ва улар билан жамоат бўлиб намоз ўқидилар”. Агар масжидда қайта жамоат бўлиш мақбул бўлганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни асло тарк қилмас эдилар. Чунки у зотнинг масжиддаги жамоат бошқа ердаги жамоатдан кўра афзалроқдир. “Дуррул Мухтор” китобида қуйидагича келтирилган: لو دخل جماعة المسجد بعدما صلي فيه اهله يصلون وحدانا هو ظاهر الرواية “Бир жамоат имом билан намоз ўқилган масжидга кирса, улар намозни ёлғиз-ёлғиз бўлиб ўқийдилар. Мана шу “Зоҳирур-ривоя”дир” дейилган. (2-жуз, 246-бет). 2. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлмаган масжидлар; Имоми тайин қилинмаган, азон ва иқомат айтилиб, намозлар жамоат билан ўқилмайдиган мусофир-йўловчилар, ишчи-хизматчилар учун қурилган масжид ёки намозхоналарда шунингдек, меҳмонхона, ошхоналарда ва йўл бўйидаги масжидларда азон ва такбир билан иккинчи, учинчи жамоат бўлиб намоз ўқишлик жоиз. “Роддул Муҳтор” китобида шундай келган: ويكره تكرار الجماعة باذان واقامة في مسجد محله لا في مسجد طريق او مسجد لا امام له ولا مؤذن (2ج 288 ص) яъни: “Маҳалла масжидида азон ва иқомат билан иккинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ. Йўл бўйидаги масжидлар ҳамда муайян имоми ва муъаззини бўлмаган масжидларда макруҳ эмас” (2-жуз, 288-бет). Хулоса: Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, савол эгаси агар масжид қавмларидан бўлиб, асосий жамоатга кеч қолган суратда “ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари” мумкин эмас. Бу ўринда масжид ходимининг берган танбеҳи ўринли. Агар масжид қавмларидан эмас, балки мусофир бўлсалар ўзаро жамоат бўлиб ўқишликларида зарар йўқ. Демак, ҳар бир мў‌мин киши имкон қадар намозларни масжидда биринчи (асосий) жамоат билан ўқишга ҳаракат қилиши лозим. Шунда у жамоат намозидан кўзланган ҳақиқий маъно – жамланишни топган ва унинг ажрини қўлга киритган ҳисобланади. Акс ҳолда бу ҳолат “биринчиси бў‌лмаса, кейингисига улгураман”, деган нотў‌ғри тушунчага, жамоатга нисбатан бепарволикка олиб келади. Оқибатда масжидда кичик-кичик жамоатлар, яъни бў‌линиш юзага келади. Бу эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алай‌ҳи васалламнинг тутган йў‌лларига мутлақо хилофдир. Зеро, жамоат қанчалик катта бўлса, унинг савоби ҳам шунча улуғ бў‌лади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. @diniysavollar Савол йўллаш 📲 @SavollarMuslimUzBot ▫️ Каналга уланиш▫️
Показати все...
02:25
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🌙 ОҚ ФОТИҲА ОЛГАН ШАРИАТ ХОДИМЛАРИ ВА ЭҲТИРОМДАН МАСРУР УЛАМО
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг битирув хатмонаси ва Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг 80 йиллик таваллуд айёми маросими (2024 йил 21 май)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook 🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал! 🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram