Шахсий блог 🇩🇪
Відкрити в Telegram
Ушбу телеграм канал айнан маълум бир йўналишга бағишланмаган. Каналда улашилаадиган контент авторнинг шахсий қизиқишлари билан боғлиқ. Мурожаат учун - @ultimate_coder
Показати більше742
Підписники
Немає даних24 години
-147 днів
-5030 день
Архів дописів
Европа зўр. Чиройли манзаралар, катта имкониятлар. Замонавий ва комфорт хаёт. Лекин сизга бир саволим бор, сизга шу хаёт ота онангизсиз, ака-укаларингизсиз татийдими? Баъзан биз бахтли ҳаёт ортидан югуриб асл бахт бизни уйда кутаятганини унутиб қўямиз. .💔
Бугун сизлар билан «Ausbildung» ҳақида гаплашамиз.
Ausbildung — бу Германиядаги таълим тури бўлиб, у маълум бир касб ёки соҳани 2–4 йил давомида ҳам амалиёт, ҳам назария орқали чуқур ўрганишни ўз ичига олади. Яъни, сиз масалан «механик» касбини Германияга келиб 3 йил давомида ўрганасиз ва ўқув охирида ушбу касб бўйича профессионал бўлиб етишиб чиқасиз ҳамда дипломга эга бўласиз. Бундай таълим тури ўрта махсус таълимга киради ва ушбу диплом билан сиз бемалол Германияда ёки бошқа мамлакатларда яхши иш топиб, ҳаётингизни бошлашингиз мумкин.
Ҳаммани қаттиқ қизиқтирадиган савол — «Қанча пул ишлаб топаман?». Бу саволга жавобан, аввало шуни айтмоқчиманки, агар сиз бойлик ва катта пул излаб Германияни танлаётган бўлсангиз, ҳозироқ бу йўлдан қайтинг. Мен доим айтганман: Германия — олам-олам пул ва бойлик мамлакати эмас. Бу ерда яхши пул топиш мумкин, лекин барча каби жуда катта солиқ тўлашга мажбурсиз.
Ausbildung давомида сиз биринчи йил ўртача 1000 еврогача маош оласиз ва бу бошланғич ҳаёт учун етарли бўлади. Маош фирмага, яшайдиган вилоятиңизга ва қилаётган ишингизга қараб фарқ қилади. Ausbildung давомида маошингиз ҳар йили тахминан 100 еврога ошиб боради. Ўртача ҳисоблаганда, бу маош ақл билан сарфланса, бир киши учун бир ойга етади.
Менинг Ausbildung йўналишим — Maschinen und Anlagenführer. Мен металл қайта ишлаб чиқарадиган ва шу металлдан турли хил автомаркалар учун автодеталлар ишлаб чиқарадиган катта заводда ишлайман. Асосий ишим — станокларда металлни ярим ёки тўлиқ тайёр ҳолатга келтириш. Ҳозиргача MAN, Audi, Porsche каби автомобиллар учун турли хил деталлар ишлаб чиқардим.
Назарий таълимга келадиган бўлсак, у ҳаммада ҳар хил тартибда ўтади. Айрим йўналишларда ҳар 2 ойда бир марта 2 ҳафталик касб мактабига юборишади. Бошқаларида эса ҳар 4 ойда бир марта 1 ойга юборишади. Менинг йўналишимда 2 ой давомида амалиёт қиламан ва кейин 2 ҳафта дарсга бораман.
Касб мактабларида асосан соҳага мос фанлар ҳамда иккинчи даражали фанлар ўқитилади. Мактаб фанлари ҳамма жойда бир хил эмас. Масалан, менинг мактабимда инглиз тили фани йўқ, дўстимнинг мактабида эса бу фан бор. Мактабда биз иқтисод, социология, спорт ва этика фанларидан ҳам билим оламиз.
Бундан ташқари, ҳар бир соҳанинг ўз махсус фанлари мавжуд. Менинг йўналишимда булар — техник физика, техник математика, техник чизмачилик ва пневматика. Ушбу фанлардан олинган баҳолар қолган фанларга нисбатан анча муҳим ва келажакдаги карьерада албатта ўз ролини ўйнайди. Назарий таълимнинг менга энг ёқадиган жиҳати шундаки, олган билимларимни миямда «чанг босиб» сақлаб ўтирмайман, аксинча, заводда амалиёт пайтида қўллайман. Шу жиҳати билан бу таълим тури менга жуда ёқади.
Мактабдаги коммуникацияга келсак, синфдошларим яхши болалар, лекин жуда шўх. Баъзан Ўзбекистондаги курсдош ёки синфдошлар билан таққосласам, немислар улардан ҳам ўтиб кетишади. Айрим sust ўқитувчилар дарсида бемалол бақириб, бетартиблик қилиб ўтиришлари мумкин. Дарс пайтида бир-бирини сўкиш ҳам Германия учун оддий ҳолат. Бир немис синфдошим иккинчи синфдошимизни ҳазил тариқасида дарс вақтида онасидан сўкканини ҳам кўрганман 😊. Лекин барибир улар бегубор болалар.
Улар билан мулоқотга киришиш мен учун қийин бўлмади. Истаган нарсамни тортинмасдан сўрашим ва бемалол суҳбатлашишим мумкин.
Ausbildung да айнан нималар билан бандлигим сизга қизиқми? Фикрингизни изоҳларда йозиб қолдиринг, агар қизиқтирса у ҳақида ҳам алоҳида пост чиқараман🙂
Келинг танишайлик? 😄
Ўзи кўпчилик менинг кимлигимни ҳам билмайди)
Менинг исмим Рўзбеҳ! Биламан, исмим ноодатий исмлардан бири) Бутун Ўзбекистонда саноқли одамларда бу исм мавжуд.
Кимдир мени **«Evilwox»**нинг админи деб танийди. Кимдир учун Германия мамлакатида яшайдиган ижтимоий тармоқлардаги актив бир шахсман.
Аслини олганда мен ўз орзулари ортидан она юртини тарк этган собиқ веб дастурчиман. Ўзбекистонда уйда ўтириб фриланс билан шуғулланардим, яъни монитор ортидан сўмка қилардим😁. Аммо ҳеч ўзимни тўғри йўлдагидек ҳис қила олмадим.
Бухоро давлат университетининг «Таржима назарияси, немис тили» йўналишида 1 йил таҳсил олиб шуни тушундимки, бу ҳаётимдаги энг катта хатолардан бири экан. 2-семестр бошида ҳаётимни тубдан ўзгартиришга қарор қилдим.
Немис тили билимим мавжудлиги сабаб менга 2024 йилда жуда ёқиб қолган мамлакат — Германияга иммиграция қилишга қарор қилдим. Университетда ўқигим келмади, чунки блокшот учун пул йўқ)) Ҳамма нарсани ўзим қилишга ёшликдан ўрганганман, кимдандир пул олиб блокшот қўйиб университетда ўқигим келмади.
Айнан мендайлар учун «Ausbildung» таълим тури мавжуд. Ушбу таълим турида сиз Германияда маълум бир касб ёки йўналишни тубдан энг ками 2 йил давомида ўрганасиз ва реал лойиҳаларда ишлайсиз.
Менинг танловим «Машиналар ва станоклар оператори» йўналишига тушди ва Германиядаги «Seldmayer GmbH» компаниясига мен маъқул тушдим.
Аммо мени бир муаммо кутиб турганди — тил сертификати🥲. Компания мендан B2 даражасидаги сертификат талаб қилди, акс ҳолда Германияни унутса ҳам бўларди. Мактаб даврларида A2–B1 олгандим, аммо B2 дан бир марта лойга қараб калла ташлаганман. Шундан кейин немис тилига бўлган ишқим сусайган ва ўқимай қўйганман.
Университетга киргандан сўнг 1 йилда B2 қилиб оламан деган хаёл билан кирганман. Афсус)) Курсдошларнинг бирортаси ҳатто A2 даражада эмасди, шу сабаб домлалар бизга A1.1 дан дарс ўтишни бошлашди. Тасаввур қилинг, мактабда 5-синфда ўтган мавзуларни университетда қайта ўтишяпти🥲.
Кейин амаллаб 2 ойда Telc B2 сертификатини олдим. Осон бўлмади: эрталабдан тушликкача университет, тушдан кейин 18:00 гача иш, 18:00 дан 20:00 гача немис тили курслари😵💫. Шу тарзда 2 ой амаллаб ўқидим ва 13 май куни имтиҳонга кирдим. Худога шукур, охири B2 ни олдим ва документларимни йиғишни бошладим.
13 июнь куни ўша пайтдаги **«Visametric»**га кириб Германия ишчи визасига ариза топширдим. Июль ойининг ўрталарида визам чиқди.
1 сентябрь куни Бухорои Шарифдан Германиянинг «Ost Thüringen, Triptis» шаҳрига кўчиб келдим.
«Тезроқ чет элга кетай»,
деган ўйни миянгиздан ҳайдаб ташланг, дўстим. Бир куни барибир бу хаёлларингиздан ўзингиз ҳам чарчаб кетасиз. Сиз орзу қилиб, бор имкониятингизни сарфлаб етишга ҳаракат қилаётган «Европа, Америка»ларда сизни ҳеч ким кутиб тургани йўқ.
Аммо уйингизда оилаингиз бор. Балки бу сўзларим сизга ҳозирча кулгули туюлар, лекин билиб қўйинг: уйда сизни кутаётган инсон бор экан — сиз дунёнинг энг бахтли одамисиз.
Сизни «Болажоним қачон келаркан? Чарчамадими? Иссиқ кийинганми?» деб кутадиган инсонларнинг ўрнини ҳеч қандай чет элнинг «чиройли бинолари, пул ва имкониятлари» боса олмайди. Улар минг марта кўп бўлса ҳам.
Шуларни сиз билан бўлишгим келди.
Р. Неъматиллоев
Биласизми, 1 йил олдинги ўзимга нима деган бўлардим?
Ҳа, дўстим! Сен мақсадингга эришдинг. Орзуйингдагидай Европа мамлакатларидан бирида ҳаётингни қуришни бошладинг. Шунча ҳаракат қилдинг, югурдинг, пиштиң ва ниҳоят ўз мақсадингга эришдинг. Аммо, сен бахтли эмассан! Нега дейсанми? Сен шу ергача келишингда оиланг, яқинларинг ва ёру биродарларинг қилган дуолари сабабчи бўлди. Аммо ёнингда ота-онанг, ака-уканг бўлмаса, ҳатто Германия ҳам татимайди, дўстим!
Ҳар кунинг маъносиз ўтади гўё, бошида қаттиқ соғинч, уйга кетиш ҳоҳиши ва доимий стресс. Бир пайт қарасанг кўникибсан, ота-онангни фақат экран ортида ҳафтада 2 марта кўрасан, холос. Ака-укаларинг эса сендан узоқлашади. Сен уйингни тарк этаётганингда сени йиғлаб кузатган кичик синглинг, сен қайтиб келганингда катта қизни айланади. Дўстларинг секин аста сени эсидан чиқаради, аввал бошида телефонлашиб дардлашиб турасизлар, кунлар ўтиши билан сен уларнинг ҳаётидан унитиласан. Ва қарабсанки, ҳаётинг тубдан ўзгарган — бегона юртда ҳеч кимингсиз якка ўзинг. Ишонадиган одаминг — Парвардигор.
Хўш, дўстим, энди айтчи — шуми эди сен орзу қилган ҳаёт?
Р. Неъматиллоев — 15.10.2025, 19:47
