cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

ШОЯД БЕК ИЖОДЛАРИ... 🍀🍀🍀☘☘✍🎙

Агар дунё бўлса беш кунлик сафо. Беш кунлик умрингда чекмагин жафо..

Більше
Рекламні дописи
529
Підписники
-224 години
-57 днів
-1330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Онам.. Қумри сайрар чинорларнинг шоҳларида. Бир армон бор юрагимни доғларида. Қани қайтсам болалигим чоғларига. Онам сизни бир бор қучуб олсам эди. Алла тинглаб бир оз ором олсам эди. Рўмолингиз қолганмиди тут шоҳида. Хилпирайди оқ қуш каби шаббодада Кўзимда ашк қоти она соғинчларда. Қани энди болаликга қайтсам эди. Онажоним дея бир бор қучсам эди Ўша тупроқ отам юрган дала йўли. Паҳта дала тут қаторлар ўнгу сўли. Паҳта териб онажоним ўтган умри. Қани энди болаликга қайтсам эди. Тупроқ йўлда онам билан қолсам эди. Қалдирғочлар ғичирлаган айвонимиз. Райхон ва гул чаман бўлган гулзоримиз. Кулуб турар хаёлимда жамолингиз. Тушларимда меҳмон бўлинг онажоним. Соғиндимку бугун сизни меҳрибоним ! Болалигим дилда қолди армон бўлиб. Ёшим тўлмай етим бўлдим отам ўлиб. Саккиз етим боқди онам гулдай сўлиб. Отам номин хеч қўймади тилдан онам. Меҳрибоним, бол каломим онагинам. Саккиз фарзанд, саккиз жаннат эшигида. Шу жаннатлар моҳим онам пойингизда. Шоядингиз бир сўз битди номингизга. Руҳингиз шод бўлсин онам меҳрибоним. Дийдор қолди қиёматга бол каломим. ✍Шояд бек
Показати все...
👍 2🔥 2 1👏 1
Қўрқаман Қўрқаман ох ёмон қўркаман, Бағрим тош бўлишидан ёмон қўрқаман, Нохақдан бағримга пичоқ урсалар. Қаддим букилишидан ёмон қўрқаман. Қўрқаман ох, ёмон қўрқаман, Онам озор чекса, ёмон қўрқаман. Бола гунохи учун эй ажиб дунё, Ота кўз ёш тўкса , ёмон қўрқаман. Қўрқаман ох ёмон қўрқаман, Бола онасидан тонса қўрқаман. Қуллари қалтираб муштипар она, Бегона жойларда қолса қўрқаман. Қўрқаман жуда қўрқаман, Йигит сўзидан қайтса қўрқаман. Молу давлат учун виждондан кечиб, Ватанини ёвга сотса қўрқаман. Қўрқаман эх ёмон қўрқаман, Ака укасидан тонса қўрқаман Опам, акам деб олмаса хабар, Жигар жигаридан кечса қўрқаман. Қўрқаман ох ёмон қўрқаман, Одамларда мехр кетса қўрқаман. Сохта мехр қўйиб биров олдида, Ота мехрга зор бўлса қўрқаман. Қўрқаман ох жуда қўркаман, Орада оқибат кетса қўрқаман. Оддий арзимас бир буюм учун, Дўст дўстин ёкасин тутса куркаман. Қўрқаман ох ёмон қўрқаман, Аёл эрга урса дўқ шундан қўрқаман. Эр шўрлик болам деб елиб ёнсаю, Аёл ўзгаси билан юрса куркаман. Қўрқаман эх жуда қўрқаман, Сахийдан саховат кетса қўрқаман. Борини йўқ деб ёлғон сўзласа, Бойман деб кўксини керса қўрқаман. Қўрқаман ох ёмон қўрқаман Инсон совобидан кечса қўрқаман. Жойнамоз сандиқда қолса сарғайиб, Шайтонни улфат деб айтса қўрқаман. Шояд ҒУЛОМ 2019
Показати все...
1🥰 1
00:21
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Хайрли абед 🥰 Группа ёкимли иштаха 😋 ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | KOʻNGLIM CHASHMALARI🍃🌸🍃 😊
Показати все...
Азиз муҳлислар яқин кунларда Мирзохид хофиздан яна бир янги қўшиқ кутяпмиз Мусиқа басталаш жараёнида озгина лавҳани сизга ҳам илиндик. Шояд бек
Показати все...
❤‍🔥 1 1😢 1
Қиёматни аломатиму. Онасига дўқ урар фарзанд. Бу кўнгилни жароҳатими. Оппоқ дилга қўнмоқдами гард. Қиёматнинг аъломатими..? Зарра хурмат қолмади йўқ,йўқ. Баъзи аёл эрига урар дўқ. Вой ношукур ОЛЛОХимдан қўрқ. Қиёматни аломатими..,? Уйда хотин, хоким сайланди. Юмшоқ қалбга ота айланди. Хакамлика шайтон жамланди. Қиёматнинг аломатими? Қиз дўқ урар ака укага. Орли бўлиб чиқмас панага. Интрнета бўлар калака. Қиёматни аломатими?.. Дадасига қилар маруза. Соқол қўйиб эсли йигитча. Либослари асли хотинча. Қиёматни аломатими.. Мехрибонлик уйи кўпайди. Уйда уруш туртиш тинмайди. Бечора дил кўнгил тўлмайди. Қиёматнинг аломатими? Шер жойига кўз тикар сиртлон. Қўлтиқларга жойланди илон. Қани вижодон қани эҳ имон. Қиёматнинг аломатими. Ярим тунлар жойлар интернет. Севги ўйини жунчикади эт.. Ох бунчалар бўляпмиз сурбет. Қиёматнинг аломатими. Баъзиларга акадек бўлиб. Насихат қилдик билмайин. Бор дедилар гапларни бўлиб. Қиёматнинг аломатими. Оппоқ эмас Шояд ўзи хам. Телефон титар икки қўли хам. Ясаб олдик лаззатлардан ғам. Қиёматнинг аломатими.? Шояд бек
Показати все...
1😢 1
Орзу Орзуйим оламда битта дўстларим, Хар куни шу хақда сураман кўп ўй. Давлатим ғурурим , мехрибонларим. Ота онамларга қилгим келар тўй. Пиру бадавлат азиз мехрибонимсиз. Сизлар бор кўкларга чўзиб юрдим бўй. Ғурурим, оримсиз хамда хокисоримсиз. Шукрона кунингизга қилгим келар тўй. Дунёда энг бойу бадавлат ўзим... Чунки сизлардек бор менда дуогўй. Хожи сафарига юбориб ўзим... Кутиб олиб сизга қилгим келар тўй. Ота сиз оламда ғурурнинг рамзи. Онамда мужассам мехрнинг қасри. Иккита суячиқ тоғларим мани. Сизлар бор уйимда хар кун бўлар тўй ✍Шояд бек
Показати все...
👍 1 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бир ғариб қулингман. Бир ғариб қулингман, васлига ошиқ. Рухсоринг кўрмоққа интизор кўзим. Хукмингда умрим хам қўлимдаги ризқ. Бандам де бечора қулингман ўзим Ғанимат хар оним, ғанимат забон. Измингда қачон кетмоқ оламдан. Насиб этар ё этмас қўлимдаги нон, Хар луқмамни ютмоқ даргумон Бир ғариб қулингман, эй қодир эгам. Мухаммад(сав) уммати, шу менинг бахтим. Киёмат кунида бизни этсанг жам. Гунохимдан уятда қўймагин Роббим. Омонат жисмимда, сен киритган жон, Шукр инсон этиб яратдинг Тангрим. Дунёда яралиб яшаш бир имкон, Сен туфайли Роббим, инсонман, инсон. ✍Шояд бек
Показати все...
1🙏 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Борар жойимиз шу манзил макон. Кетар бўлса бир кун танамиздан жон. Ғанимат бил эй дўст вақтимиз хар он. Манзилу маконни айлайлик бўстон. Бу ерда отанг бор ва онанг бордир. Балким яқин дўстинг ва ошнанг бордир. Қабрига гуллар эк , саловат айтсин. Бу ишинг ортида зўр савоб бордир. Абадий қолмагай дунёда хечким, Қаро ер бағрига кирмоғи тайин. Фарзандлар хабар олар ва олмас балким. Кейинги пушоймон ўзинга қийин. ✍Шояд бек
Показати все...
1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Осмон , офтоб , ой боқий, ОЛЛОХ айтган кунгача. Инсон келиб кетар жон, Ризқ рўзини тергунча. Керилма эй Биродар. Нарироқ юр кибрдан. Мен Роббимнинг қулиман. Айтчи ўзинг кимдирсан? Оппоқ ният одатим, Барчага бир тилагим. Омонатдир бу дунё, Омонат танда жоним. Хасадим ЙЎҚ бировга, Чунки Оллох қулиман, Бино қўйма ўзинга. Ўзинг асли кимдирсан? Қўл узатса бировлар, Қўлинг учун тутасан. Суруштирса кунда бир, Хорам луқма ютасан. Белинг оғриб қачон бир, Мехнат қилиб кўргансан. Хаволанма бе сабр. Асли ўзинг кимдирсан? Борар жойимиз қабр, Қора тупроқ қўйнига. Билиб қўй хар банданинг. Омонат қарз бўйнида. Тупроқ бўлур жисмимиз, Учар тандан рухимиз. Бир банда биз ожизмиз. Айтчи ўзинг кимдирсан? Хеч бировга чох қазма, Кулма биров устидан Ховлиқиб эй биродар. Сурма биров кўксидан. Бу сўзимдан ранжиманг. Қодир худо бандаси. Баьзиларга калтакдир, Бордир бу сўз эгаси. Сен кимсану? Мен кимман? ✍Шояд бек
Показати все...
👍 1 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Боғлар хазон бўлар, Тоғлар нурайди, Тирик юракларда. Алов бўлмайди. Ишқ китоби ёниб Адо бўлади, Агар ер юзидан, Кетса мухаббат. Фарходлар куймайди, Ширин ишқида, Мажнунлар бўзламас, Лайли куйида, Вафо сўнади, Ўлади севги. Агар ер юзидан Кетса мухаббат. Шайтон базим қилар, Мунофиқ билан. Бевафо қасам ичар. Соф севги билан, Қалб йиғлаб қолар, Тоза ишқ билан. Агар ер юзидан, Кетса мухаббат. Хилол айланмайди, Гўзал қамарга. Висол бўйламайди, Ишқсиз бахорга, Булбул куйламайди, Тонгу нахорда. Агар ер юзидан, Кетса мухаббат. Айтмайди тонглари, Хеч зот саловат, Икки дил орасида, Бўлмас садоқат. Эхсонлар бўлмагай Бўлмас саховат. Бандалар қалбидан Кетса мухаббат. ✍Шояд бек
Показати все...
👍 2 2