cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Muslimun.uz

Андижон вилоят вакиллиги www.muslimun.uz саҳифасининг расмий-диний-маърифий канали ГУВОҲНОМА: 📑 № 1290 https://taplink.cc/muslimun.uz

Більше
Рекламні дописи
3 526
Підписники
-124 години
+257 днів
+14130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

06:27
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Haj2024 #Yangi_rukn 😎 ҲОЖИНИНГ 1 КУНИ 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
Hojining 1 kuni tg.mp420.77 MB
Андижонлик зиёратчилар билан Ҳаж олди учрашуви ўтказилди Бугун, 9-июнь куни вилоят бош имом-хатиби Устоз Мирзамақсуд домла Алимов томонидан Макка шаҳридаги Андижон вилоятидан Муборак Ҳаж сафарига келган зиёратчилар билан маърифий бўлиб ўтди. Қозидомла ўзининг маърузасида “Одоб аҳлоқ”, “Ҳожининг қиладигон тавбаси ва истиғфори”, “Ҳожилик мақоми” мавзулари гўзал тарзида ёритиб бердилар. Вакиллик матбуот хизмати ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Показати все...
👍 5
30:06
Відео недоступнеДивитись в Telegram
📖 ҚУРБОНЛИК 00:00 Қурбонлик қилиш кимларга вожиб? 01:38 Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади? 04:20 Бутун бир оиладан биргина қўй кифоя қиладими? 05:03 Бир киши рухсатсиз хотини ёки катта ўғли номидан қурбонлик сўйиши жоизми? 06:25 Бепарволик қилиб қурбонлик қилмаган киши нима қилади? 06:54 Ўтганларни номидан қурбонлик қилинадими? 08:02 Эркак ёки урғочи ҳайвонлардан қайси бирини қурбонлик қилиш афзал? 08:30 Қурбон ҳайити куни қурбонлик қилишдан аввал бирор нарса емай туришнинг диний асоси борми? 09:00 Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмаслиги керакми? 12:02 Вакиллик йўли билан қурбонлик қилса бўладими? 12:25 Қурбонликни вақти ҳақида тўхталиб ўтсангиз? 13:42 Қурбонлик қилиш мумкин бўлган кунлардан қайси бирида қурбонлик қилиш афзал? 14:21 Мусофир кишига қурбонлик қилиш вожиб бўладими? 14:47 Қассобга қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми? 16:13 Қурбонлик сўйишда "Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар" демасдан "Бисмиллаҳ" деса ҳам ўтадими? 16:30 Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик бошқалар шерик бўла оладими? 17:38 Қурбонлик гўштидан бойларга берса бўладими? 18:24 Ҳайвон сотиб олинганидан сўнг касал бўлиб қолса уни қурбонлик қилса бўладими? 19:25 Қурбонлик гўштидан ўзга дин вакилларига ҳам бериш мумкинми? 19:43 Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга атаб қурбонлик учун қўй сўйиш мумкинми? 20:16 Ақиқа ва Ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими? 21:18 Туя ва сигирга бир киши қурбонлик, яна бири назр, яна бири ақиқа, яна бири нафл ниятида қўшилса бўладими? 22:21 Ҳайвон сўйганда уни оғиз билан пуфлаб шишириш жоизми? 23:31 Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак? 24:00 Қурбонликка йиғилган пулни эҳсон қилиш афзалми? 24:37 Ҳаждаги қурбонлик, вожиб қурбонликка ўтадими? 26:37 Қурбонлик қилишда махсус дуо борми? 27:24 Ўзи сўйгани яхшими ёки қассобга сўйдирганими? 28:43 Қурбонлик қилаётганда ҳайвоннинг оёғидан ушлаб туриш керакми? 29:03 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматнинг номидан қурбонлик қилганмилар? #qurbonlik Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
Qurbonlik 30 Banner tg.mp429.35 MB
🗣МАҚСАДИМИЗ – АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИГА ЭРИШИШ!
✅ Шу кунларда Маккаи мукаррамада ҳаж амалларини адо этишга тайёргарлик кўраётган зиёратчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги таниқли уламолар, имом домлалар, элликбошилар, отинойилар ва шифокорлар томонидан маърифий суҳбатлар узлуксиз давом эттирилмоқда.
Мулоқотларда Муфтий ҳазратлари бўлғуси ҳожиларга қилажак ҳажлари мабрур бўлиши учун ҳам руҳан, ҳам жисмонан ҳозирлик кўриш, муборак масканларда қалбимизда меҳрибон Роббимиз ва Унинг ҳақ пайғамбари Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат жўш урмоғи, бунинг учун тилимиз фақат зикру саловот билан нам бўлиши, фарз, вожиблар билан бирга суннатларга ҳам амал қилиш, вақтни ғанимат билиш, сафарда бўладиган баъзи машаққатларга сабр ҳамда Раҳмоннинг меҳмони бўлишдек шарафга лойиқ бўлганларига шукроналар келтириш кераклигини алоҳида таъкидладилар. 💬Аёл зиёратчилар учун ҳам отинойилар томонидан алоҳида суҳбатлар ташкил этилиб, ҳожилик мақомига муносиб бўлиш, ибодату зикрлар, яхши амалларни кўпайтириш ва аёлларга хос масалалар ҳақида мавъизалар қилинмоқда. Суҳбат давомида ҳар бир зиёратчи яқинлари, она юрт ҳаққига кўп дуолар қилиш зарурлигини шаръий далил ва ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб бердилар. ❔Учрашувлар асносида зиёратчилар ўзларини қизиқтирган диний саволларига жавоблар олишмоқда. #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
👍 5
Андижонлик зиёратчилар билан учрашув Бугун, 8-июнь куни вилоят бош имом-хатиби Устоз Мирзамақсуд домла Алимов томонидан Макка шаҳрида хозирда бўлиб турган Андижон вилоятидан Муборак Ҳаж сафарига келган зиёратчилар билан маърифий суҳбат ўтказилди. Қозидомла ўзининг маърифий суҳбатида “Саҳобалар мисолидаги муҳаббат ва одоб аҳлоқ ҳақида”маъруза қилиб, ҳожилар ҳам бир-бирларига меҳрибон бўлишлиги, ҳожилар доимо ҳамжиҳат бўлишлиги кераклиги каби мавзуларни гўзал тарзида ёритиб бердилар. Вакиллик матбуот хизмати ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Показати все...
👍 5
05:18
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Показати все...
SABR.mp414.71 MB
👍 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🌙 2024-2025 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 2024-2025 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш саналарини маълум қилади:
Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва барча ўрта махсус ислом таълим муассасаларига шу йил 20 июндан 20 июлга қадар; ⏺ Ҳадис илми мактабига 20 июндан 10 июлгача; ⏺ Тошкент ислом институтининг Модуль таълим тизимига 10 июлдан 30 июлгача.
🗣Олий диний таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси ректори номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📚 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада; 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); 🏆 ЎМИнинг “Ягона олимпиада” танлови Республика босқичи 1-, 2- ва 3-ўрин ғолиблари эса олий диний таълим муассасаларига кириш учун имтиёз берувчи диплом нусхасини ҳам тақдим этади. 🌐 Хорижий давлатлардаги диний таълим муассасаларини тамомлаган ва мамлакатимизда нострификациядан ўтказилган дипломга эга бўлган абитуриентлар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.
🗣Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси раҳбари номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📚 маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси); 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); ✅ чет тилини билиши тўғрисидаги сертификат асл нусхаси (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа тилда имтиҳон топширувчилар учун).
🗣Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси ректори номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📚 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада; 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); ✅ яшаш жойи бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилидан тавсиянома; 💬 меҳнат дафтарчаси нусхаси (тасдиқланган ҳолда). ☪️ Эслатиб ўтамиз: Модуль таълим тизимига ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган ҳамда тўрт йил ва ундан ортиқ муддат давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблари танлов асосида ўқишга қабул қилинади. 🟢Маълумот ўрнида: Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади. Жорий йилда ўқишни тамомлаган ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига хужжат топширган абитуриентлардан эса тўлов ундирилмайди. 📢 Қабул жараёнига оид сўнгги янгиликларни кузатиб боринг. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
👍 4
08:40
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Янгиликлар 📣 “Жумадан жумагача” (07.06.2024) 🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти 00:00 Анонс 01:04 Президент ўзбекистонлик ҳожилар ҳолидан хабар олди 01:41 Зиёратчиларимизнинг сўнгги гуруҳлари ҳаж сафарига кузатилди 02:03 Юртдошларимиз Ҳажгача бўлган амалларни адо этмоқдалар 02:38 Меҳмонхоналардаги шароитлар ўрганилиб, зиёратчилар билан суҳбатлашилди 03:04 Фуқаролар мурожаати ўрганилди 03:37 Битирувчиларга оқ фотиҳа берилди 04:03 Ҳаж ихлос ва дуо ила мукаммал бўлади! 06:35 Имомларга жума мавъизалари бўйича кўрсатма берилди 06:57 Муҳаддиса қизларга ижоза берилди 07:32 Халқаро болалар байрамида 825 миллион сўм хайрия қилинди 07:57 Талабалар Диний идора фаолияти билан танишди ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #Жумадан_жумагача MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
07.06.2024 tg.mp426.93 MB
👍 3
Перейти до архіву дописів