cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

MA-News

Инсон ва сўз эркинлигига асосланган журналистика 👉 manewsagency.uz сайтининг расмий канали 👤 Админ: @MANewsAdmin

Більше
Рекламні дописи
3 481
Підписники
-124 години
-37 днів
+3130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

🇺🇸Байден ва Трамп биринчи сайловолди дебатини ўтказди – улар нима ҳақида гаплашишди Байден собиқ президентни иқтисодий тартибсизликни мерос қолдиришда айблади ва иқлим ўзгаришини инсоният учун ягона таҳдид деб атади. Бундан ташқари, у: 🔹Хатолик билан ўзини ваколати даврида Америка аскарлари мамлакат ташқарисида ҳалок бўлмаган юз йилликдаги биринчи АҚШ президенти эканини айтди. 🔹У Украинада ғалаба қозонган тақдирда Россия Беларусга таҳдид қилишини таъкидлади ва жаҳон уруши истиқболлари ҳақида гапирди. 🔹Рақибини “омадсиз” деб атаган. Трамп, ўз навбатида, агар Байден сайловда ғалаба қозонса, “АҚШдан ҳеч нарса қолмаслигини” айтди ва уни тарихдаги энг ёмон президент деб атади. Шунингдек, у: 🔸Байденни унинг даврида АҚШ жаҳон миқёсида ўз обрўсини йўқотиб, “учинчи дунё давлати”га айланганликда айблади. 🔸У Оқ уйга расман қайтишидан олдин ҳам Украинадаги можарони ҳал қилишига ваъда берганди, бироқ Москва томонидан илгари сурилган шартларни номақбул деб атади. 🔸Байденни лавозимидан кетганидан кейин ўғли каби судланиш хавфи бор жиноятчи деб атади. 🔸Россия билан зиддиятда Украина ютқазаётганини қайд этди. 🔸Унинг жисмоний ҳолати аъло даражада эканига ишонтирди ва Байденга ақлий қобилият тестидан ўтишни таклиф қилди. 🔸У сиёсий зўравонликни “мутлақо номақбул” деб билишини айтди, аммо сайлов натижалари қандай бўлишидан қатъи назар, уни қабул қилишга тайёрлиги ҳақидаги саволга тўғридан-тўғри жавоб бермади. Каналга уланиш👇👇👇 Telegram | Instagram | YouTube
Показати все...
MA-News

Инсон ва сўз эркинлигига асосланган журналистика 👉 manewsagency.uz сайтининг расмий канали 👤 Админ: @MANewsAdmin

👍 1 1
Хусусий ўқув марказлари рейтинги шакллантирилади ва юқори ўринни эгаллаганлар рағбатлантирилади — президент қарори Қарорга кўра, 🔸инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан камида С1 ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификат олган ёшларга ўқиш харажатларини қоплаш учун бир марта 1 млн 20 минг сўм берилади; 🔸2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 январгача ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун тўпланиши лозим бўлган баллнинг минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади. Шунингдек, мактаблар синф хоналарини тўғридан-тўғри шартном асосида текин фойдаланиш учун хусусий ўқув марказларига беришга рухсат этилади. Каналга уланиш👇👇👇 Telegram | Instagram | YouTube
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🇺🇸 CNN Трамп ва Байден баҳсидан сўнг сўров ўтказди. Натижалар қуйидагича: Жо Байден – 33 фоиз, Доналд Трамп – 67 фоиз. Байден томоғи оғриётганини, лекин ўзини яхши қатнашди деб ўйлаганини айтиб, Трамп 26 марта ёлғон гапиргани учун ёлғончи билан баҳслашиш қийин бўлганини таъкидлади. Каналга уланиш👇👇👇 Telegram | Instagram | YouTube
Показати все...
👍 5
02:11
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Болани ноқонуний диний таълимга жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда Яхши, ҳар қандай ноқонуний ишга қаршимиз. Лекин қонунийси қаерда? Модомики минглаб аҳолида шундай талаб бор экан, нега бу ишлар қонун доирасида аҳолига таклиф қилинмаяпти? Масаланинг бу томонини қайси масъул ёритиб бераркин энди? Каналга уланиш👇👇👇 Telegram | Instagram | YouTube
Показати все...
DINIy.mp499.41 MB
👍 7
Repost from MA-News
Юқоридаги мурожаатга дахлдор илова. Турғунбоев Ҳасанжон Носиржон ўғли тақдим қилган ҳужжатлардан айримлари. Каналга уланиш👇👇👇 Telegram | Instagram | YouTube
Показати все...
Repost from MA-News
Навбатдаги мурожаат Турғунбоев Ҳасанжон Носиржон ўғлидан, 1991 й.т., Риштон тумани, А.Навоий кўчасида яшайди. Мурожаат катта, шунинг учун ундан келиб чиқадиган мазмунни қисқача баён қиламан. 2018 йилда Риштонда Янгиобод томондан ким 2 сотихли котедж уй олса, 1 гектардан ер қўшиб берамиз деган хабар чиқади. Ҳар бир корхонага 5 тадан юклама берилади ҳам. Укамиз 1 гектар ер бериларкан, боғдорчилик қиламан деган ниятда котедж олишга ариза қилади, бошланғич тўловларини ҳам амалга оширади. Ҳужжатларни тўғрилаб, битта уй эгалиги унга ўтгач, ҳокимиятга бориб ваъда қилинган бир гектар ер беришларини сўрайди. Афсуски, бир гектар ер берилмайди. Шунда Ҳасанжон ер берилмаса, уйни нима қиламан дейдида уни қайтариб олишлари бўйича югур-югурни бошлайди. Ахийри Президент Виртуал Порталига мурожаат қилгач, "Қишлоқ Қурилиш Инвест" МЧЖ 2019 йилда Ҳасанжонга тегишли уй-жойни бошқа фуқарога расмийлаштирилаётганини маълум қилади. Бошланҳич бадалниям қайтариб олади. Шу билан Ҳасанжон қутилдим шу можародан деб юрганди. Шу йилда унга МИБдан ҳужжат келади. 25 млндан ортиқ қарздорлик борлигини ва тўлаб қўйиши шартлигини тушунтиришади. Йигит ҳайрон! Қанақа пул дейишса, уй олган экансиз, тўловидан қарздор экансиз, тўлаб қўйинг дейишади. Ҳасанжон яна чопа-чоп қилиб, бормаган идораси қолмайди. Афсуски, "уй олгансиз қарздорсиз, тўлайсиз" деб тураверишади. Нима қиларини билмай, келибди. Ҳайронман... Кимга уй олса, бир гектар ер берамиз деган ҳокимлик қани энди? Умуман, кредитга мажбурлаб уй сотиш қаёқдан чиқди? Аввалига алдашибди, алдадиларинг, уй керакмас десса, хоп бошқасини номига ўтказиб берамиз дейишибди. Энди қарздорлик хати келтириш нимаси? Айрим ҳужжатларини олиб қолдим, эринмасаларинг ўқиб чиқинглар. Бир фуқарони йўқ жойдан қарзга ботириб кейин қамашми мақсад? Билмадим мамлакатда қанча шундай мажбурликда яшаётган фуқаролар бор экан... Уй бер тўлайман деганга уй бермай, уйинг керакмас деганларга уй берасизлар... Айрим вилоятларда ҳокимлар қурилаётган кўп қаватли уйлардан биттадан олиб қўйишаркан... Откат эвазига албатта. Давлат зарар қилмайди, чунки кредит билан суришиб кетаверишадида. Кредитни эса Ҳасанжондек содда укаларимиз тўлайди. Расмийлар ишини тушуниш қийин ўзи. Тўлолмайман, ол бу уйингни деса, мажбурлаб ўтказасизларми? Ер бўлганида-ку экин қилиб сотиб, фойдасини кредитига тўлаб юрарди. Энди ойлик маошини ўзи есинми сизларга берсинми? Ҳурматли расмийлар, адолат мамлакатнинг асоси ҳисобланади. Одил қарор чиқаришингизга ишониб қоламан. Эринмай ўқиганингиз учун раҳмат! Каналга уланиш👇👇👇 Telegram | Instagram | YouTube
Показати все...
MA-News

Инсон ва сўз эркинлигига асосланган журналистика 👉 manewsagency.uz сайтининг расмий канали 👤 Админ: @MANewsAdmin

👍 3 1
00:21
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Чорсу бозорида йирик ёнғин содир бўлди Бугун, 28 июнь куни соат 01:12 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида жойлашган Чорсу бозори ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлган. 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:17 да воқеа жойига етиб бориб, бир ярим соат давомида ёнғинни ўчирган Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Каналга уланиш👇👇👇 Telegram | Instagram | YouTube
Показати все...
An_GDPBpoRxAQa8Lq8Hg2LJiRhsd3RDrwEU3wlMYL9PAXxcjLpZIacWRRq66UuB.mp42.33 MB
01:26
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ким бўлди бу зўравон ёш болани аёвсиз калтаклаётган? Айтишларича, ўгай отаси экан! Воқеа Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани Сочак маҳалласида содир бўлибди! Каналга уланиш👇👇👇 Telegram | Instagram | YouTube
Показати все...
14.07 MB
👍 2
00:23
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Бaйрам табриги OMAR MANSOOR ''Fashion -Designer'' нашри Буюк Британия MA News жамоаси орқали кўплаб хорижий ҳамкасбларимиз Ўзбекистон журналистларини бугунги байрам билан табриклаётганидан мамнунмиз. Хориждаги нашрларда фаолият олиб борадиган ҳамкасбларимизга ҳам ишларида ривож тилаб қоламиз. Каналга уланиш👇👇👇 Telegram | Instagram | YouTube
Показати все...
OMAR MANSUR.mp424.79 MB
👍 8👏 1🕊 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Риштонда автомашинага ўрнатилган газ баллони портлади Аввалроқ хабар берганимиз фожеа натижасида 1 фуқаро вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Каналга уланиш👇👇👇 Telegram | Instagram | YouTube
Показати все...
👍 4
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.