439
Підписники
-124 години
-87 днів
-2830 день
Архів дописів
439
Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?
Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган. Шунинг натижада, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади. У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади. Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.
Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг вақтида ва тўйиб овқатланиши ўзларининг келажакда соғлом бўлишларида жуда муҳим.
Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: "жаннат оналар оёғи остидадур" демаганлар.
✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг
@AZON_UZZ
439
ДАНГАСАЛИКДАН ПАНОҲ ТИЛАШ УЧУН ЎҚИЛАДИАГАН ДУО
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْجُبْنِ وَالْهَرَمِ وَالْبُخْلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузубика минал ъажзи вал касали вал жубни вал ҳарами вал бухли ва аъуузубика мин ъазаабил қобри, аъуузубика мин фитнатил маҳйаа вал мамаат”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, (ўта) қариликдан, бахилликдан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳим! Мен Сендан қабр азобидан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳим! Мен Сендан тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ тилайман”.
✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг
@AZON_UZZ
439
Ризқ
• Ризқ икки хил бўлади:
• бири сени қидирадиган ризқ;
• бири сен қидирадиган ризқ.
• Сени қидирадигани ожиз бўлсанг ҳам, сени топиб боради.
• Сен қидирадиган ризққа эса фақат саъй-ҳаракат билан эришасан. Бу ҳам ризқингдир.
• Биринчиси, Аллоҳнинг фазли.
• Иккинчиси, Аллоҳнинг адолатидир.
©️ Али ибн Абу Толиб
•┈┈•┈•⊰✿📚✿⊱•┈┈•┈┈•
@AZON_UZ
439
BEMINNAT KO‘MAKKA MUHTOJ BIRODARIMIZGA YORDAM BERAYLIK!
Do‘stlar, bugun barchangizni bir ezgu va savobli ishga chorlaymiz. Ahrorjon Usmonov (1997-yil, Samarqand viloyati 2011-yilda kutilmagan baxtsiz hodisa tufayli umurtqasidan jarohat olib, 15 yildan buyon harakatlanishda qiyinchilikka duch kelmoqda.
✨ Ehtiyoj: Muolajalar va operatsiya Dori darmon uchun 40 million so‘m mablag‘ talab etiladi.
Bu mablag‘ bir kishi uchun qiyin, lekin biz — minglab yurtdoshlar birlashsak, bu imkonsiz emas.
#Барча эҳсончилардан АЛЛОҲ рози бўлсмн. Эҳсонизи ўрнини беҳисоб тўлдириб қўйсин.
#Alloxning raxmati yaxshilik kiluvchilarga yakindir.
A’rof surasi (56 - oyat)
@SAXIYLAR_UZ
🖱🖱🖱
KARTALARI
Xamkor bank Uzkard
👇👇
5614 6818 1370 2556 ⬅️
Ashurova Z.
👇👇 Хамкор банк Хумо
9860 1601 2070 2487 👈
Ashurova Z. nomida
Агро Банк
👇👇
4073 4200 5525 1403 👈
Ashurova Z.
PAYNET RAKAM
👇👇
+998 77 702 37 17 🖱
Uz Mobail
Exson xisobot
👇👇 ⬅️🖱
@Shifoiy_uz 👁👁 ⬅️xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!!
@Saxiylar_uz rasmiy.
@AZAN_UZZ
439
САККИЗЛИК
➀ Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учун ва ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.
➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.
➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...
➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир➖биримиздан аяймиз..
➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади➖ю, яна дарахтдаги қушларга дағ➖даға қилади...
➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа➖тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!
Ўткир Ҳошимов.
T.me/AZON_UZZ
439
С А Д О Қ А Т
(Бўлган воқеа)
Икки етим йигит-қизни
Бошин боғлаб қўйдилар.
Бир хароб, чолдеворни
-Макон қил, деб бердилар.
Эру хотин қўш хўкиз,
Рўзғор юкин тортишди.
Бир қизалоқ туғилиб,
Кўнгиллар ҳам ёришди.
Лой ҳандаққа бир куни
Қизлари тушиб кетди.
Анча вақт оғриб жони
Сўнг аста юриб кетди.
Соддагина эр-хотин
Оқибатин билмади.
-Бир кун тузалиб кетар,
Умидларин узмади.
Бўй ўсар, ақли ноқис,
Гўдакдай онг қоб кетди.
Оғир меҳнат, қиз ғами,
Она хўп куйиб кетди.
Бир кун у йиқилганча
Шол бўлиб ётиб қолди.
Кунлар қувиб бир-бирин,
Қирқ йил ҳам ўтиб қолди.
Аёл фалаж, қиз хаста,
Ўртада гирён ота.
Аёлин ювинтириб,
Таом пиширар ота.
Уй рўзғор, майда-чуйда,
Кунда кирларин ювар.
Ё, алҳазар, иложсиз,
Қиз кийимин кийдирар.
Қувват тилаб ўзига,
Шукрин айтиб қўяди.
-Ишқилиб, ётиб қолмай,
Тилак тилаб юради.
Одамлар ҳам жим турмас,
Савол бериб кўради;
-Нега ташлаб кетмайсиз?
-Не зарил?-, деб туради.
- Фарзандим ҳам аёлим,
-Нега ташлаб кетаман?
-Никоҳимга олганман,
-Мен унга жавобгарман.
-Бу дунёга биз меҳмон,
-Синов учун келганмиз.
-Ота ҳам эрлик фарздан
-Жавобин бергувчимиз.
Беш кунлик дунё учун
Муккасидан кетганлар,
Аёлини камситиб,
Фарзандин хўрлаганлар...
Барчамизга бу ибрат,
Ўйланг, гар етса, тоқат.
Каримова Сорахон.
Норин туман.
439
ДЎСТЛИКНИНГ 30 ТА ХАҚҚИ. ХАДИСИ ШАРИФ АСОСИДА.
1. Янглишса, кечиради;
2. Кўз ёшига раҳм қилади,
3. Сирини яширади.
4. Узрини қабул килади.
5. Унга дўсти ғийбат қилинса рад этади.
6. Керак пайтда насиҳат қилади.
7. Дўстлигини ҳимоя қилади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя қилади.
9. Касал бўлса бориб кўради.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул этади.
12. Совғасини қабул қилади.
13. Яхшилигига эзгулик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшилигига миннатдорчилик изҳор қилади.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Зарур эҳтиёжини қондиради.
17. Номуси обрўсини ҳимоя қилади.
18. Орзуларини рўёбга чиқишида кўмакдош бўлади.
19. Илтимосини қабул қилади.
20. Хоҳиш истакларини инкор этмайди.
21. Аксирганда ЯРҲАМУКАЛЛОҲ дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиришда ёрдам беради.
23. Саломига алик олади.
24. Суҳбатини хушлайди (соғинади).
25. Яхшиликларини кўпайтиради.
26. Қасамларини тасдиқлайди.
27. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ёрдам беради.
28. Дўст бўлиб душманнинг ишини қилмайди.
29. Уни мусибат ёки оғир пайтида ёлғиз ташлаб қўймайди.
30. Ўзига қайси яхши амални раво кўрса дўстига ҳам илинади ва раво кўради.
❗️Дўстларимизга улашамиз.
•┈┈•┈•⊰✿📚✿⊱•┈┈•┈┈•
@AZON_UZZ
439
Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми?
• Она сизни дунёга тақдим қилади.
• Ота эса, сизга дунёни тақдим қилади.
• Она сизга яхши ҳаёт улашади.
• Ота ушбу ҳаётда қандай яшашни ўргатади.
• Она сизни оч эмаслигингиздан хабардор бўлади.
• Ота очликнинг қадрини ўргатади.
• Она сиздаги эътибор ҳиссини ўстиради.
• Ота сиздаги масъулият ҳиссини ўстиради.
• Она сизни йиқилишдан ҳимоя қилади.
• Ота йиқилгандан кейин қандай туришни ўргатади.
• Она оёқда қандай юришни ўргатади.
• Ота ҳаёт сўқмоқларида қандай юришни ўргатади.
• Она камолот ва гўзалликни акс эттиради.
• Ота воқеълик ва жиддийликни акс эттиради.
• Она муҳаббатини туғилгандан бошлаб биласиз.
• Ота муҳаббатини ўзингиз ота бўлганингизда биласиз. Шунинг учун отангиз ўгитларига қулоқ тутинг.
Доим ота-онангизга муҳаббатингизни изҳор қилинг. Доимо: “Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин”, деб айтинг. Эй оламлар робби! Икковларини мағфират айлаб, уларга жаннатни маскан қил!
•┈┈•┈•⊰✿📚✿⊱•┈┈•┈┈•
@AZON_UZZ
439
Пешонадан ўпиш ва эпифиз бези...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандларимизни тез-тез ўпиб эркалашимиз ҳақидаги тавсиялари эсингиздами?! Замонавий тиббиёт ҳам буни тасдиқлади.
Суратда кўриб турганингиз она боланинг сурати. Она боласининг пешонасидан ўпяпди. Пешонадан ўпилганда ўпаётган одамда ҳам, пешонасига ўпич қўндирилган одамда ҳам ажиб бир туйғу пайдо бўлади. Бунинг сабаби пешонадаги "Учинчи кўз" ҳисобланган эпифиз (pineal) безининг мавжудлигидир. Юздан ўпишдан фарқли ҳолда пешонадан ўпганда инсоннинг руҳиятига яқинлашасиз. Агар фарзандингиз инжиқлик қилаверса, уни тинчлантиришнинг энг яхши йўли пешонасидан ўпиш. Уйқуга ётаётганида ҳам пешонасидан ўпиб қўйсангиз бола хотиржам ва тиниқиб ухлайди. Шунингдек, боланинг басирати очилиб, ақлий малакаси мустаҳкамланади. Зеҳни ўткир, хотираси кучли бўлади. Гормонал ўзгаришлар ҳам меъёрда кечади, ўзига нисбатан ишончи ортади. Қўрқувлари камаяди, гапингизга қулоқ солади. Салоҳиятли бўлиб вояга етади. Чунки пешонанинг ўрта қисми зеҳнга таъсир қилиш нуқтаси ҳисобланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болаларнинг пешоналаридан ўпардилар, ҳозирги замон мутахассислари ҳам буни тавсия қилишмоқда. Ҳар бир ишида ҳикмат бўлган пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга сўнгсиз дуруду саловотлар бўлсин!
•┈┈•┈•⊰✿📚✿⊱•┈┈•┈┈•
@AZON_UZZ
439
#АЛЛОҲГА_ҚАРЗ_БЕРУВЧИ_БОРМИ?
Ҳадид сураси, 11-оят:
مَّن ذَا الَّذِي يُقْرِضُ اللَّهَ قَرْضًا حَسَنًا فَيُضْعِفَهُ لَهُ، وَلَهُ أَجْرٌ كَرِيمٌ
11. Аллоҳга яхши қарз берадиган киши борми?! Бас, У зот унга бир неча марта кўпайтириб қайтаради ва унга карамли ажр бор.✅
****
👇👇👇👇
https://t.me/Shifoiy_uz
439
✅🆘✅🆘🔘🆘🔘🆘✅🆘
Ассалому алайкум азиз саҳоватли биродар ака ука, опа сингилларимиз, 6-ёшли
Жўрабоева Ясинахон Сиз азизларни моддий ёрдамингизгамухтож!
11- май кундан бери Асакадаги Тўртошда касалхонада реанимация бўлимида кома холатида ётибти.
Домини подъезини зинапоясида оғзи ва қулоқларидан қон оқиб ётган холатида хушсиз холда онаси кўриб қолган, хозирда текширувлар натижасида қизча 2-этаждан тушиб кетган деб тахмин қилинябти чунки бош мия суяги синиб анчагина лат еган. Ахволи оғир шунинг учун ёрдам сўраябмиз.
#Барча эҳсончилардан АЛЛОҲ рози бўлсмн. Эҳсонизи ўрнини беҳисоб тўлдириб қўйсин.
@SAXIYLAR_UZ
🖱🖱
KARTALARI
Xamkor bank Uzkard
👇👇
5614 6818 1370 2556 ⬅️
Ashurova Z.
👇👇 Хамкор банк Хумо
9860 1601 2070 2487 👈
Ashurova Z. nomida
Агро Банк
👇👇
4073 4200 5525 1403 👈
Ashurova Z.
PAYNET RAKAM
👇👇
+998 77 702 37 17 🖱
Uz Mobail
Exson xisobot
👇👇 ⬅️🖱
@Shifoiy_uz 👁👁 ⬅️xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!!
@Saxiylar_uz rasmiy.
@AZAN_UZZ
05.06.2026 ПУЛ ОЛДИ
👇👇✅➖
https://t.me/Shifoiy_uz/27094
439
Келинпошшага мактуб 📨
1. Эрингга у ёқтирадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қил!
2. У ёқтирадиган овқатларни чиройли, мазали пиширгинки, уйни соғинсин.
3. Эринг уйдан чиқаётганида кузатиб қўй; оқшом қайтганида табассум ила кутиб ол.
4. Энг чиройли бўлиб кўринишинг керак бўлган киши эринг эканини бил.
5. Иффат ва ҳаёнгни муҳофаза эт. Энг гўзал тақво либоси эканини унутма; ҳар ишимизни кўриб турган Аллоҳни эсла.
6. Эринг ва болаларингдан меҳрингни аяма. Уйингнинг тиргаги бўл. Эринг уйда бўлмаганида хотиржам юрсин.
7. Эрингдан миннатдор бўлишни, унга раҳмат айтишни унутма. Кучи етмайдиган ишларни айтиб қийнаб қўйма, ундан бировларга шикоят қилма.
8. Эрингнинг қувонч ва ташвишларига шерик бўл.
9. Эринг рухсат бермаган жойларга борма.
10. Тежамкор бўл. Исрофгар бўлма. Қийин аҳволда ҳам исён этма.
11. Озода ва саранжом-сариштали бўл. Эрингнинг кийимлари ҳам тоза ва дазмолланган бўлсин.
12. Эрингнинг қариндошлари ва яқинларини меҳмон қилишдан малолланма. Уларга яхши муомалада бўл.
13. Қайнонангни тажрибали бир она сифатида ҳурмат қил, эринг хурсанд бўлсин.
14. Онангнинг уйига бўлар-бўлмасга ҳадеб бораверма, ишларинг оқсамасин.
15. Болаларингни яхши хулқли, маданиятли инсонлар қилиб тарбиялашга ҳаракат қил, эл-юрт сени яхшилик билан тилга олсин.
Маснавий маънавий шарҳи китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг
T.me/AZON_UZZ
