439
Підписники
-124 години
-87 днів
-2830 день
Архів дописів
439
📖 🌸
Ўзингизни "қарит"манг!
Ҳали ёшсиз !!
Ҳали қўлингиздан кўп нарса келади.
30 ёшида талаба бўлганлар қанча
33 ёшида тижорат бошлаганлар қанча
35 ёшида илк бор саёҳат қилганлар қанча
40 ёшида илк фарзандни кўрганлар қанча
45 ёшида магистратурага кириб ўқиётганлар қанча
50 ёшида хайрия бошлаганлар қанча
55 ёшида Ҳаж насиб қилганлар қанча
60 ёшида илмга кирганлар қанча
70 ёшида Қуръон ёдлаганлар қанча
Сана ва рақамлар Сизни яхшиликдан тўхтатмасин .
Эрта қариманг , ҳали ёшсиз .
"Ўтмиш-келажак", "ёш-қари" тушунчалари жисмоний оламга хос . Маъно ва хақиқат оламида қалб қаримайди .
@AZON_UZZ
439
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҲУРМАТЛИ ХАТМИ ҚУРЪОН ШАЙДОЛАРИ БУ САФАРГИ ХАТМОНАМИЗ ДУОЛАРИ ИККИ ЮЗ САКСОН ТЎРТИНЧИСИ
БАРДАВОМЛИ БЎЛСИН.
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад ва аълаа аалий саййидина Муҳаммад.
Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Салтанатингни буюклигича,
Қудратинг улуғлигича,
Аршингни оғирлигича,
Яратган маҳлуқотларинг, мавжудотларинг ададича.
Икки олам офтоби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин.
Роббим ўзингга беҳисоб шукр қиламиз Ўзингга банда, икки олам офтоби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилиб яратганингга шукр.
Аллоҳим Ўзинг бизларга юборган Каломи шарифни қандай нозил қилган бўлсанг шундай гўзал ҳолатда ўқиб, уқиб ёд олиш,амал қилиш бахтини бизларга ҳам насиб қилгин.
АМИИЙН
Аллоҳим сен бизларни танланганлар ичида танлаган қилиб ўзингни каломингни ўқишни насиб қилибсан, Илохим барчамиз тирик Қуръон бўлмагунимизча жонимизни олмагин. Бизлар ота-оналаримизга, бизларни фарзандларимиз Қиёмат кунида бошларимизна НУРЛИ ТОЖ кийдириш насиб қилсин.
Аллоҳим қодир қилганингча Каломи шарифни ўқидик, ҳато ва нуқсонларини ўзинг кечириб тўғри ўқиганлар қаторида ўринларини тўлдириб, ҳатоларини кечириб, хосил бўлган савоби самараларидан ўтган барча Пайғамбарларга, Набиийларга, Сиддиқларга, Саҳобаи киромларга.
Дин йўлида ҳизмат қилган мўмин мусулмон ва муслималарга, устозалар, пири комилларга бахшида қилдик.
АМИИЙН
Хозирда бизларга таълим бераётган устозалар ва шунақа шароит яратиб берган устозаларга.
Ўргатаётганларини ажрини зиёдаси билан берсин.
Илм ҳалқасида жамлаган ва Қуръон ўқиганларни авлод аждодларига, умидвор мўмин мусулмон муслималарга.
Элу юртимизга тинчлик ва фаровонлик, хонадонларимизга ҳотиржамлик беғам-беташвишлик, файзу барака берсин.
АМИИЙН
Беморларга комил шифо, икки йўл орасидагиларга оқ йўл, фарзанд талабларга фарзанд, дунё талабга дунё, қарздорларга нажот ато этгин Роббим.
Бизни зурриётларимиздан мураттаб қори ва қориялар чиқсин, меҳрли оқибатли, бойу бадавлат бўлиб масжид мадрасалар, кўприк солувчи, йўл тузатувчи, мискинлар ҳолидан ҳабар олгувчи, закот бергувчилардан қилгин.
Илохим барчамизни Каъбатуллоҳда гўзал ибодатларни адо этиш бахтинидан насиб қилгин.
Ўтган ота ва оналаримизни Раҳматий ва Жаннатий бандаларингдан қилгин.
Ўзларимизга ҳар бир ҳарфидан хосил бўлган савобидан насибадор қилгин.
Юзларимиз нурли, сўзларимиз ҳузурли, Жаннатга ҳужжат, дўзаҳга парда бўлсин.
АМИИЙН
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад адади ма фий илмииллаҳи, солатан даиматан би давамии мулкиллаҳ.
Амийн ажмаийн 🤲
@AZON_UZZ
439
Дуо
Қарздан қутулиш учун
Анас ибн Молик розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз розияллоҳу анҳуга: «Сенга шундай дуо ўргатайки, уни ўқисанг, гарчи Уҳуд тоғидек қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ қарзингни тўлашга (шаксиз) ёрдам беради.
Эй Муоз, айт:
اللَّهُمَّ مالِكَ المُلْكِ تُؤْتِي المُلْكَ مَنْ تَشاءُ، وتَنْزِعُ المُلْكَ مِمَّنْ تَشَاءُ، وتُعِزُّ مَنْ تَشَاءُ، وتُذِلُّ مَنْ تَشاءُ، بِيَدِكَ الخَيْرُ إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ. رَحْمانُ الدُّنْيا والْآخِرَةِ ورَحِيمُهُما، تُعْطِيهُما مَنْ تشاءُ، وتَمْنَعُ مِنْهُما مَنْ تَشاءُ، ارْحَمْنِي رَحْمةً تُغْنِينِي بِها عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِواكَ.
«Аллоҳумма мааликал-мулки
ту’ тил-мулка ман ташаау ва танзиъул-мулка мимман ташаау ва туъиззу ман ташаау ва тузиллу ман ташаау биядикал-хойру иннака ъала кулли шай’ин қодийр. Роҳмаануд-дуня вал аахироти ва Роҳийму ҳумаа туътий ҳумаа ман ташаау ва тамнаъу мин ҳумаа ман ташаау ирҳамний роҳматан туғнийний биҳаа ъан роҳмати ман сиваака».
«Эй барча мулкнинг эгаси (бўлган) Аллоҳим! Хоҳлаган кишингга мулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан.
Эй дунё ва охиратнинг Раҳмони ва Роҳийми! Сен уни (мол-мулк ва мартабани) истаганингга берасан, истаганинг(дан) маҳрум қиласан. Сендан ўзганинг меҳр-шафқатига муҳтож қилмайдиган раҳмат ила менга раҳм қилгин!»
Имом Табароний ривояти. Ҳадис санади ҳасан.
T.me/AZON_UZZ
439
ҚАНДАЙ БЎЛСАНГИЗ ШУНДАЙ ЯШАНГ
“Ҳар бир (диндор) учун ўзи юзланадиган тарафи (қибласи) бор. Бас, хайрли ишларда ўзиб кетингиз!” (Бақара сураси, 148-оят).
“У сизларни Ернинг халифалари қилиб қўйган ва ато этган (неъмат)ларида сизларни синаш учун баъзиларингизни баъзиларингиздан (юқори) даражаларга кўтарган Зотдир. Албатта, Роббингиз жазода тезкор ва У кечиримли ва раҳмли Зотдир” (Анъом сураси, 165-оят).
“...Ҳар бир (уруғга тегишли) одамлар ўз сув ичадиган жойини билиб олдилар...” (Аъроф сураси, 160-оят).
Ҳар қандай кишининг ўзига хос лаёқати, иқтидори, куч-ғайрати ва ҳунари бор. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларини уларнинг тоқат ва истеъдодларига мос вазифаларни тайинлашлари у зотнинг буюкликлари намунасидир. Алини (розияллоҳу анҳу) қозиликка, Муозни (розияллоҳу анҳу) илм йўлига, Убайни (розияллоҳу анҳу) Қуръон илмларига, Зайдни (розияллоҳу анҳу) фароиз илмига, Холидни (розияллоҳу анҳу) жанг санъатига, Ҳассонни (розияллоҳу анҳу) шеър илмига, Қайс ибн Собитни (розияллоҳу анҳу) нотиқлик илмини эгаллашга жалб қилдилар.
Ўзганинг феъл-атвори ва хулқига кўр-кўрона тақлид, ўзгаларнинг ижобий ва салбий сифатларини ўзлаштириб олиш ўзликни йўқотишдир.
Инсонларнинг феъл-атворлари, иқтидорлари, тиллари, туслари хилма-хил бўлиши ҳам Аллоҳ таолонинг ҳикмат-мўъжизаларидандир. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ўта шафқатли, кўнгилчан эдилар ва шу хусусият билан умматга, инсонларга хизмат қилдилар. Умар (розияллоҳу анҳу) салобат ва шижоатлари билан Исломга ва мусулмонларга нусратига катта ҳисса қўшдилар. Адолатнинг ҳақиқий сиймоси ўлароқ тарихда қолдилар. Сизга инъом этилган неъматларга рози бўлиб, унга шукр қилиш ҳам неъматдир. Бас, ризо ва шукрни кўпайтиринг, неъматларингиз ҳам янада ортади.
“Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқати кўтара олмайдиган нарсани таклиф этмайди...” (Бақара сураси, 286-оят).
Бошқаларнинг табиий хислатларига кўр-кўрона тақлид қилинаверса, ҳам кишининг ўзидаги шахсий хислат ва қобилият ўлади, ирода синади, фахм-фаросат ва ақл-заковат йўқолишига олиб келади.
“Ўкинма” китобидан.
T.me/AZON_UZZ
439
ГУНОҲЛАР ОҚИБАТИ
Гуноҳ-маъсиятлар кўпгина зарарли оқибатларга олиб келади:
1. Банда билан Парвардигори ўртасида парда тортилади. "Шубҳа йўқ, улар ўша куни Парвардигорларидан (дийдори) тўсилувчидирлар" (Мутоффифун сураси, 15-оят).
2. Доимий қайғу. "Қурган бинолари (бузиб ташлангач) то юраклари ёрилгунга (ўлгунга) қадар қалбларида шак бўлиб қолур" (Оли Имрон сураси, 151-оят).
3. Қалбда қўрқинч ва алам бўлади.
"Аллоҳ ҳужжат нозил қилмаган (бут, санам каби) нарсаларни Унга шерик қилганлари учун кофирларнинг юракларига ваҳима соламиз" (Тоҳа сураси, 124-оят).
4. Бахтсиз ҳаёт кечиради:
"Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, (кофир бўлса) бас, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш (қабр азоби) бўлиши муқаррар ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирамиз" (Моида сураси, 13-оят).
5. Юракда зулм ва қўполлик томир отади.
"Ва юракларини шафқатсиз (меҳрсиз) қилиб қўлдик" (Оли Имрон сураси, 106-оят).
6. Юзда тундлик ва қоралик пайдо бўлади.
"Юзи қорайганларга (ҳужжат исботи учун бундай дейилади): "Имон келтиргандан кейин яна куфрга қайтган эдингизми?" (Моида сураси, 66-оят).
7. Халқнинг қалбида унга қарши нафрат бўлади.
Ҳадис: "Сизлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларидирсиз".
8. Ризқи тор бўлади.
"Агар улар Таврот, Инжил ва Парвардигорлари томонидан уларга туширган нарса (Қуръон)га риоя қилишганида, тепаларидан (маънавий), оёқлари остидан (моддий) таъминланган бўлур эдилар" (Бақара сураси, 90-оят).
9. Раҳмон ғазабланади, имон камаяди, ғам андуҳлар тушади.
"Бас, ғазаб узра ғазаб билан қайтдилар" (Мутоффифун сураси, 14-оят).
"Йўқ (ундай эмас)! Балки уларнинг юракларини ўзларининг қилмишлари (гуноҳлари) қоплаб олгандир" (Бақара сураси, 88-оят).
"Дилларимиз (Ислом учун) ёпиқ", дейдилар" (Ҳуд сураси, 6-оят).
"Ўкинма" китобидан.
T.me/AZON_UZZ
439
Ассалому алайкум дилга яқин, азиз Дилдошим!
Умримизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли бўлсин!
Омонат дунёда омон бўлинг!
Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин.
Жисмингизга соғлик қалбингизга хотиржамлик тилайман.
Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка буюрсин. Ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
Кунингиз барокатли ўтсин!
@AZON_UZZ
