✨ Qalblarga TamKin Izlab ✨
إِلَّا مَنْ أَتَى اللَّهَ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ 🚩 Магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келар, (ўша манфаат топар).. - Шуаро- 89. 🔸
БільшеКраїна не вказанаМова не вказанаКатегорія не вказана
92
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів
- Підписники
- Перегляди допису
- ER - коефіцієнт залучення
Триває завантаження даних...
Приріст підписників
Триває завантаження даних...
#eslatma
ЖУМЪА❗️
Жумъа кунининг фазли ва унда машруʼ бўлган амаллар ҳақида.
• Жумъа хафтанинг энг афзал куни бўлиб, у кун ҳақида хос сура нозил бўлган ва у сура Исломда «Жума» деб номланган. Араблар у кунни «Аруба» деб ҳам атайдилар. Бу кунда покланиш, зикр, дуо ва намозга эрта бориш машруъдир.
• Жума кунидаги ғусл энг афзал ғусл бўлиб, (унинг машруълиги) тонг отишидан бошланади. Бу ғусл жума намозига борувчи киши учун таъкидланган бўлиб, аёл киши ва мусофир бундан мустаснодир. Зеро, ҳадисда: «Агар бирортангиз жумага келса, ғусл қилсин», дейилган.
Жумъа кечаси ва Пайғамбарга саловат йўллаш фазли ҳақида.
• Жумъа кечаси ҳақида биронта (саҳиҳ ҳадис) ворид бўлмаган, унинг бошқа кечалардан фарқи йўқ. Бу кеча ҳақида бир неча заиф ва тўқима ҳадислар келган. Бу кечада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш ҳақидаги ҳадислар эса ҳасан деб топилган.
• Жумъа кунидаги энг афзал амал Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишдир. Зеро, жумъа - кунларнинг энг афзали, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам эса одамларнинг энг афзалидирлар.
Жумъа кунидаги дуо ижобат бўладиган вақт ҳақида.
• Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисда: «Жумъа кунида шундай бир соат борки, мусулмон банданинг Аллоҳдан бирон яхшилик сўраши ўша пайтга тўғри келса, Аллоҳ унга ўша сўраган нарсасини албатта беради», дедилар. Энг тўғри фикрга кўра, бу қуёш ботишидан олдинги соат бўлиб, бу фикрни Ибн Аббос, Абу Ҳурайра ва кўпчилик саҳобалар ҳамда Ато ва Товуслар айтишган.
Жумъа куни вафот этиш ҳақида.
• Жума куни фавот этган кишининг фазли ҳақидаги ҳадис саҳиҳ эмас. Бухорий ва бошқалар бунинг сабабини баён қилишган. Зотан, кишини замон эмас, амаллари поклайди. Чунки у амални ихтиёр қила олади, замонни эмас.
Жумъа хутбаси ҳақида.
• Хутба минбарлари фақат ваъз-насиҳат учун эмас, балки умматга оид воқеа-ҳодисаларни тушунтириш учун ҳамдир. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан туриб ўзларига тарафдор ва мухолиф бўлган Аслам, Ғифор ва Усайя қабилаларининг аҳволини зикр қилдилар.
Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ
Жума куни зикрларининг тожи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир. Одамларнинг энг кўп салавот айтувчиси осмонда (фаришталар ҳузурида) энг кўп зикр қилинувчи ва ерда энг хотиржам бўлувчисидир.
⚜ Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ
SubhanAlloh qanchalar ayanchli holimiz 😞
@TamKin_Org
_Subhanallah_Astag_firulloh_cdaQUv2uz2A_278.mkv7.20 KB
Аҳмад ибн Ҳарб рoҳимаҳуллоҳ шундай дедилар.
Агар аёлда олти сифат жаъм бўлса, у фазилатлидир.
1) Беш намознинг ҳимояси;
2) Эрга итоат;
3) Раббисини мамнун қилиши;
4) Тилни туҳмат ва ғийбатлардан ҳимоя қилиши;
5) Дунёвий нарсалардан воз кечиш;
6) Қийинчилик пайтида сабр қилиши.
Ҳофиз Заҳабий "Сияр Аъломин Нубало" китобидан.
#bir_oz_tafakkur_qiling
Qor eriganda tepadan eriydimi?
Pastdan eriydimi..?
@TamKin_Org
17.53 MB
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Ким қасам ичадиган бўлса, Аллоҳ(нинг номи) билан қасам ичсин, йўқса жим бўлсин".
📚Буҳорий, 6108, Муслим, 1646
П.с: Ҳар-хил буюмларга, моддаларга ёки бошқа нарсаларни номига қасам ичиш исломдан эмас!
@TamKin_OrgПоказати все...
Оберіть інший тариф
На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.