cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

QUR'ON•TV

Rasmiy manbalar asosida yuritiladi Qalbingiz orom oladigan, Kundalik Qur'on oyatlari va Ibratli hikoyalar joylab boriladigan QUR'ON•TV @REKLAMA_QURONTVUZ

Більше
Рекламні дописи
16 134
Підписники
-2424 години
-977 днів
-37030 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

00:10
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! ☘️🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸☘️ 🤲 🤲 🤲 Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Показати все...
2.72 MB
Repost from Umar al Qatami
Набий алайҳиссалом қаерга борганларида у ерликлар у зот алайҳиссаломни мазах, масхара қилган эди? «Ҳадис ва Ҳаёт» 24-жузAnonymous voting
  • Шомга
  • Тоифга
  • Яманга
  • Энди билиб оламан
0 votes
7 2
СИЗ ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСИЗ? 🌸 🌸 🌸 - Шукр қилган банда савоб олади. Аллоҳ унга берадиган неъматларини янада зиёда қилади. Ношукурлик қилган одам эса гуноҳкор бўлади ва Аллоҳ унга берадиган неъматларини узиб қўяди. Бандасининг шукр қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ, у карамли Зотдир. У неъматларини Ўз карами ила беради, шукр учун эмас. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ «Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг» ( «Иброҳим сураси», 7-оят ). - Шукр неъмат берувчи зотга мақтов сўзларини айтиш ва ул неъматни Аллоҳнинг розилиги йўлида сарфлашдан иборатдир. Берилган неъматга шукр этиш инсоннинг тўғри йўлдалигини - мустаҳкам эканини кўрсатади. * * * Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга шукр қилмаса, одамларга ҳам ташаккур қилмайди», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Термизийнинг лафзида: «Одамларга ташаккур қилмаган (инсон) Аллоҳга ҳам шукр қилмайди». дейилган. Аллоҳ таолонинг яхшилигини билмаган нобакор шахс банданинг яхшилигини билармиди?! Бундай нусхалар доимо ва ҳар кимга нисбатан ношукр бўладилар. Аллоҳ таоло ўшалардан бўлишдан асрасин! Омин! «Руҳий тарбия, 2-жуз» китобидан. Дўстларга ҳам улашинг!👇 @QuronTvUz 🌙🤍
Показати все...
2😢 2👍 1😐 1
ОҚПАДАР ЖАННАТНИНГ ҲИДИНИ ҲАМ ҲИДЛАМАЙДИ Ота-оналарга оқ бўлишдан кўра каттароқ гуноҳ йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким ота-онасига оқ бўлган ҳолда ўлса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди». Оқпадарга айтингки: «Хоҳлаганингча тоат қилавер, барибир, сен ажр-савоб тегмайди. Аллоҳнинг ризоси ота-онанинг ризосидадир ва Унинг ғазаби у икковларининг ғазабидадир. Ким ота-онасига оқ бўлса, муҳаққақ, Аллоҳга осий бўлибди. Қабр азобининг энг қаттиғи оқпадаргадир. Дўзахнинг энг чуқур жойи уч тоифагадир: мушрикка, қўшниси билан зино қилувчига ва ота-онасига оқ бўлган кишигадир. Оқпадар ва мунофиқ дафн қилинса, дўзахнинг энг паст, энг чуқур ерига дафн қилинибди!Агар оқпадар «Ё Раббим!» деса, сени эшитмайман, сенга ижобат қилиш ва (саъдайка) саодат йўқдир!» дейди. Оқпадар гуноҳда ва азобда мушрикка шерикдир. “Баҳрул-маҳабба”дан. @QuronTvUz 🌙🤍
Показати все...
3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Bu kanalda siz Qur'on o'qishlikni o'rganib borishingiz mumkin. Va eng ajoyiblaridan biri shundaki, har bir sahifa (bet) lar alohida-alohida shaklda tashlab boriladi, aynan bu Qur'on yodlaydigan Qori-Qoriyalarimiz uchun qulaylik yaratadi Undan tashqari kunlik zikrlar, hadislar va duolar ham joylab boriladi 👇👇👇 https://t.me/umaralqatami https://t.me/umaralqatami
Показати все...
5
Бас! Дунё ва дунё ҳаётидан баҳслашиб, уни ёмонламанг! Агар қалбингизда дунё севгиси бўлмасайди, уни ёдга олмасдингиз. Зеро, ким бир нарсани севса, ўшани кўп зикр этади. Робиъа ал-Адавийя. @QuronTvUz 🌙🤍
Показати все...
4👍 3
00:16
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва баракатуҳ. Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲 ☘️ Хайрли тонг! ☘️ Каналга аъзо бўлинг:👇 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Показати все...
2.78 MB
👍 1 1
01:15
Відео недоступнеДивитись в Telegram
ИБОДАТЛАРНИ ҚАСДДАН ТАРК ҚИЛСА КОФИР БЎЛАДИМИ? Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид @QuronTvUz 🌙🤍
Показати все...
081_.mp46.58 MB
3👍 1
Муҳаррам ойи ва Ашуро фазилатлари «Муҳаррам» сўзи луғатда «ҳурматланган», «ҳаром қилинган», «улуғланган» деган маъноларни англатади.  Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми? Бу ой «Аллоҳнинг ойи» деб номланади. Бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми?  Муҳаррам ойи Рамазон ойидан кейинги мартабада туради. Бу ойда энг улуғ кунлардан бири – Ашуро куни бор.   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойи (рўзаси)дир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Рамазон рўзасидан кейинги энг афзал рўза Муҳаррам ойи рўзаси эканлиги. 2. Муҳаррам ойи Шаҳруллоҳ – Аллоҳнинг ойи деб номланиши. 3. Фарз намозидан кейинги энг афзал намоз тунги намоз эканлиги. 4. Муҳаррам ойида кўпроқ рўза тутишга ҳаракат қилмоғимиз лозимлиги. 5. Кечаси таҳажжуд намозлари ўқишга одатланишимиз кераклиги. Ашуро куни  «Ашуро» сўзи луғатда «ўнинчи кун» деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳур бўлган.  Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган Ибн Аббоснинг ҳузурига бориб: «Менга Ашуро рўзаси ҳақида хабар бер», дедим. «Қачон Муҳаррамнинг ҳилолини кўрсанг, санаб бор. Тўққизинчи куни рўза тутган ҳолда тонг оттир», деди у. Мен: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг рўзасини шундай қилиб тутар эдиларми?» дедим. «Ҳа», деди у». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Ашуро кунининг рўзаси ўзидан олдинги йилнинг каффороти бўлса», деб Аллоҳдан умид қиламан», дедилар».  Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади», дедилар».  Тобароний ва Байҳақий ривоят қилганлар. Шарҳ: Ушбу ривоятдаги «кенглик яратиш»дан мақсад ейиш-ичиш, хурсандчилик маъносидаги бемалолликдир.  @QuronTvUz 🌙🤍
Показати все...
👍 14 1
САОДАТ КАЛИТИ «Саодат калити ҳушёрлик ва фаҳму фаросатдадир. Бадбахтлик манбаси кибр ва ғафлатдадир. Банда учун Аллоҳ таолонинг неъматлари ичида иймон ва маърифатдан улуғи йўқдир. Унга эришиш учун бағрикенглик ва қалб кўзи ўткирлигидан бошқа васила йўқдир. Куфр ва маъсиятдан каттароқ бало ва офат йўқдир. Мазкур икки нарсага чақиришда қалб кўрлиги ва жаҳолат зулматидан бошқа нарса йўқдир. Зийрак кишилар Аллоҳ таоло уларни ҳидоятини ирода қилган ва қалбларини Исломга кенг қилиб қўйганлардир. Мутакаббирлар Аллоҳ таоло уларни залолатини ирода қилган ва қалбларини худди осмонга чиқаётгандаги каби тор ва танг қилиб қўйганлардир. Мутакаббир ўз ҳидоятига кафил бўлиши учун қалб кўзи очилмаган кишидир». Имом Ғаззолий @QuronTvUz 🌙🤍
Показати все...
👍 6 3
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.