cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Реклама ва ҳамкорлик учун: @menejer_smm_men 👈admin Канал таъсисчиси: журналист Гулноза Муродова بسم ﷲ الرحمن الرحيم Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹 «Аллоҳга элтувчи йўллар кўп.. Мен Муҳаббатни танладим» Румий🍃

Більше
Рекламні дописи
41 398
Підписники
-924 години
-177 днів
-10730 днів
Час активного постингу

Триває завантаження даних...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Аналітика публікацій
ДописиПерегляди
Поширення
Динаміка переглядів
01
Яхшилик қилгандек кўринманг! Яхшилик қилинг - кўринманг! Айман Ёғий @Jaloliddinrumiyy🕊
13 213407Loading...
02
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ ✍️ Кўзларингизни самога қаратсангиз - уларда осмон акс этар, ботқоққа қаратсангиз - ботқоқ акс этар.  Кўзимизни қаерга қаратишимиз эса бизнинг иродамиз ва хоҳишимизга боғлиқдир. (Конфуций)  📝 Оламдаги энг бой одам – ўз қувончи учун энг кам маблағ сарфлайдиган одамдир. (Генри Давид)  📖 Яхшилик шундай неъматки - уни ҳатто кўзи ожизлар кўра оладилар, қулоғи оғирлар эшита оладилар. (Марк Твен)  📚 Ҳар бир одамга ҳурмат ва яхшилик билан қаранг - улар шунга лойиқликлари учун эмас, сиз ИНСОН бўлганлигингиз учун (Конфуций) @Jaloliddinrumiyy🕊
13 600316Loading...
03
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ ХАЙРЛИ ТОНГ! 📿 🕌Бугун 26 май,Якшанба! +21° +11°🌤️ 🍃🌹🌿Аллоҳим ҳаммамизни қалбимиздаги соф ниятларимизга етказсин.. Синов имтихонларидан офият ила ўтказсин... 🌹🌿🌸Ўзига ҳамду санолар,пайғамбаримиз с.а.в.га дуруду саловатлар бўлсин... @Jaloliddinrumiyy🕊
36 2692 110Loading...
04
Аллоҳим ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин...🤲🏻 Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил. Барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. 🌸 «Эй, ушбу юракнинг яратувчиси! Мол-дунё ҳам, бола-чақа ҳам наф бермай, фақат Аллоҳга саломат қалб билан келган киши нажот топадиган кунга қадар, иймон билан тўлдир бу юракни. Аллоҳим, ҳаётимни Ўзингга омонат қилдим. Уни аччиғи мени бахтсиз этадиган, ширини лағв(беҳуда)га берилтириб юборадиган қилиб қўймагин» 🕊 Хайрли тун!✨Тунги ибодатлар, дуоларингиз қабул бўлсин🤲🏻 @Jaloliddinrumiyy🕊
16 195464Loading...
05
Ахмоқлар билан тортишма. Чунки улар аввал сени ўзларининг даражаларига туширишади. Сўнгра у даражаларида тажрибали бўлганликлари сабаб сени енгишади! Марк Твен. @Jaloliddinrumiyy🕊
15 487467Loading...
06
☘️Олдин тупроқ, кейин руҳсан. Олдин жоҳил эдинг, энди доносан. Сени шу ергача келтирган... Яна йўл кўрсатади... ☘️ Йиллар бўйи кўнгилларни жароҳатлаб, қалбларни тирновчи тош бўлдинг; қани энди ўзингни синаб кўриш учун ҳам бир муддат тупроқ бўлиб кўр! Жалолиддин РУМИЙ @Jaloliddinrumiyy🕊
11 602168Loading...
07
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. 🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊 Шанба тонги муборак бўлсин!!! Бугун 25 май, +31°+16°☁️ 🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃 Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин, бу кун шундай кун бўлсинки дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин... 🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊 Барча эзгу ниятларингиз, яхши амалларингиз ижобат бўлсин! Ҳаммага қувонч-у шодлик улашинг... Кунингиз файзу барокатли ўтсин! @Jaloliddinrumiyy🕊
46 7372 354Loading...
08
ХАТО ҚИЛИШДАНМАС, УНИ ТАКРОРЛАШДАН ЧЎЧИНГ Талабаларга сабоқ бераётиб Альберт Эйнштейн доскага қуйидагиларни ёзди: 9 х 1 = 9 9 x 2 = 18 9 x 3 = 27 9 x 4 = 36 9 x 5 = 45 9 x 6 = 54 9 x 7 = 63 9 x 8 = 72 9 x 9 = 81 9 x 10 = 91 бирдан аудиторияда ғалаён бошланиб кетди, сабаби, Эйнштейн хато қилган эди. Тўғри жавоб: 9 × 10 = 90 Шогирдлари унинг устидан кулишни бошлашди. Эйнштейн бироз сукут сақлаб бундай деди: – Тўққизта саволга тўғри жавоб ёзганимга қарамай, мени ҳеч ким олқишламади. Аммо биргина хатога йўл қўйишим билан ҳамма устимдан кулишни бошлади. Бу эса, инсон қанчалик таниқли ва машҳур бўлишига қарамай, жамият унинг кичкина бўлса ҳам хатосига эътибор беришини кўрсатади. Боз устига, бу уларга ёқади ҳам. Шунинг учун ҳам танқид орзуларингизни вайрон қилишига йўл қўйманг! Ҳеч қачон хато қилмайдиган ягона инсон – бу ҳеч нарса қилмайдиган инсондир! @Jaloliddinrumiyy🍃
23 494682Loading...
09
1000 та ҳадисни ўқиб чиққанингиздан 10 тасини ҳукми ва фиқҳи билан ўрганганингиз, 10 тасини ўрганганингиздан 1 тасини билиб амал қилганингиз хайрлироқ. Илм олиш улкан бозорга кириб, қарзга нарсалар олишга ўхшайди. Ҳар бир янги ўрганган нарсангиз билан гўёки янги-янги нарсаларни қарзга оляпсиз. Ҳар бир янги нарсани олишингиз билан ҳаётингиз олдингидан яхшироқ бўлади. Бироқ ҳар бир ўрганган нарсангиз сабаб қарз ортиб ҳисоб кунида ҳисоб-китобингиз оғирлашавeради. Дeмак, олган қарзларингиз баҳосини тўлаб боришингиз - жуда муҳим. Хўш, бу қарзни қандай қилиб тўлайсиз? Илмнинг баҳоси - унга амал қилишингиз, закоти - уни бировларга ўргатишингиз. Бозордан иложи борича кўпроқ нарса олиб, имконингиз борича баҳосини тўлаб боришингиз эса энг саодатли йўлдир. - Маҳмуд Усмон @Jaloliddinrumiyy🍃
16 625293Loading...
10
🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🌹 ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ 🕋ЖУМА айёмингиз муборак! 🍃Бугун 24, +26°+19🌧️ 🤲🏻Аллоҳ бизга бугун хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодалантирсин! Шифо изалаётганларга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин! 🍃 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мустафо ҳазратларига бугун кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг...🌹 Аллоҳ Ҳабибининг шафоати бизларга насиб этсин.🤲🏻 @Jaloliddinrumiyy🕊
119 3807 131Loading...
11
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин: "Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ" (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади", дедилар. Ибн Сунний ривоятлари Оқшомингиз хайрли ўтсин!🌙 @Jaloliddinrumiyy🍃
23 960815Loading...
12
«НАБА» СУРАСИ фазилати Бу сура Маккада нозил қилинган бўлиб, қирқ оятдан иборатдир. Қуръони Карим сўнгги жузъининг илк сураси бўлган бу сура «Наба - Хабар», деб номланган бўлиб, унда ўлгандан кейин қайта тирилиш, Қиёмат ва у Кунда мўминлар етажак мангу бахт-саодат ҳамда кофирлар дучор бўлажак абадий азоб ҳақидаги хабарлар ўз аксини топгандир. Бу сурада Аллоҳ таолонинг қудрати илоҳийясига далолат қилиб турадиган бир неча ҳужжатлар келтирилиб, шундай қудрат соҳиби бўлган зот учун Қиёмат кунида ўликларга қайта жон ато этиб тирилтириш жуда осон иш эканлиги таъкидланади ва у Кунни «Ҳақ билан ботил ажратиладиган Кун», деб аталади. Сура ўша кунда кофирлар Аллоҳ таолонинг одил жазосидан қочгани жой топа олмасдан қайтадан тупроққа айланишни орзу қилиб қолишлари тўғрисида хабар бериш билан хотималанади. *** 5-оятига изоҳ. Муҳаммад алайҳис-салом пайғамбар қилиб юборилганларидан сўнг Макка аҳлига қайта тирилиш ҳақ эканлиги ҳақида хабар берганларида, айрим мушриклар бу хабарни инкор қилган бўлишса, айримлари унга гумон билан қарашиб, бир-бирлари билан шу ҳақда талашиб-тортиша бошладилар. Шунда юқоридаги оятлар нозил бўлиб, уларнинг бундай савол-жавоблари нодуруст экани ва эрта бир кун — Қиёмат қойим бўлгач, улар бу хабарнинг ҳақ эканлигини билиб қолишлари, аммо у Кунда уларнинг билишлари ҳам, тавба-тазарру қилишлири ҳам бефойда бўлиб қолиши таъкидланди. 9-оятига изоҳ. Дарҳақиқат, уйқу Аллоҳ таолонинг энг улуғ неъматларидин биридир. Зеро, дунёдаги барча жонзот мубтало бўлган толиқиш, чарчаш деган бир дард борки, бу дарднинг уйқудан бўлак дармони йўқдир. Эҳтимол уйқусизлик дардига йўлиққан кишини бирон дори воситасида ухлатиш мумкиндир, лекин мана шу уйқуни яна бадтар чарчатадиган меҳнат эмас, балки ором-роҳат қилиш Яратгандан ўзганинг қўлидан келмас. @Jaloliddinrumiyy🍃
15 830215Loading...
13
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🕋Янги кун муборак бўлсин! Бугун 23 май, пайшанба +29°+18°☁️ Румий ҳазратларидан ажойиб бир иқтибослари: "Ҳар бир зулматнинг ортида нур, ҳар бир туннинг ортида тонг ва ҳар бир сабрнинг ортида хурсандчилик бордир" Бу ўша тонгни кутаётганлар учун, сабр аҳлидан бўлганлар учун жуда чиройли таскиндир! Мана бир тун бағрини ёриб-тонг отганини кўрдингиз-демакки, умрнинг қоронғу йўлакларидан сўнг, ёруғликка очилувчи эшикларни ҳам албатта топасиз... Тақдир агар бирон бир эшик бўлмаганида- бизни бу хонага киритмаган бўларди... Хайрли тонг яна бир бор🍃 @Jaloliddinrumiyy🕊
57 5432 658Loading...
14
Бомдод намозига туриш Боязиди Бистомий ҳазратлари бир кеча уйқу оғир келиб, бомдод намозига уйғона олмадилар. Кейин пушаймон бўлиб шунчалик кўп йиғладиларки, ғойибдан бир овоз: «Эй Боязид! Бу қусурингни кечирдим. Бу тавбанг туфайли сенга яна етмиш минг намоз савобини бердим.» - деди. Бир неча ойдан кейин, бомдод вақтида яна уйқу бостирган эди. Шайтон келиб муборак оёқларидан туртиб уйғотди ва «Тур, намоз вақтинг ўтиб кетади.» - деди. Боязид Бистомий ҳазратлари ҳайратланиб сўрадилар: «Эй малъун, сен қачондан бери хайрли ишга қўл урадиган бўлдинг? Ҳамманинг намоз вақти ўтиб кетишини хоҳлардинг-ку. Мени нега уйғотдинг? Шайтон: «Сен бомдод намозини ўтказиб юборган кунинг шунчалик йиғладингки, эвазига етмиш минг намоз савоби олдинг. Мен шуни ўйлаб, сени намозга турғаздим, токи бир намоздан ортиқ савоб олмагайсан. Йўқса яна етмиш минг намоз савобини олардинг!» - деб жавоб берди. @Jaloliddinrumiyy🍃
25 461684Loading...
15
🕋«ХУНУК ИСМНИ ГЎЗАЛ ИСМГА ЎЗГАРТИРИШ»🕋 Саъид ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳудан, отасидан, бобосидан ривоят қилинади: «У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борганида: «Исминг нима?» дедилар. «Ҳазн», деди. «Сен Саҳлсан», дедилар. «Отам менга қўйган исмни ўзгартирмайман», деди. Ибн Мусаййиб: «Шундан кейин бизда маҳзунлик доимий бўлиб қолди», деди. (Бухорий, Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилишган.) Шарҳ: Ҳазн — қийинчилик. Саҳл — осонлик. Саъид ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳунинг боболари Ҳазн ибн Абу Ваҳб Қарашийнинг бир оғиз хатолари ила бутун бошли бир уруғ қийинчиликка қолган экан. Шунинг учун хунук исмларни гўзал исмларга ўзгартишдан зинҳор бош тортмаслик керак. «Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃
17 166214Loading...
16
Ғор ва олтинлар... Бир подшоҳ ярим кеча ўз қўшини билан бир ғордан ўтиб борар экан, “Оёғингиз остида учраган нарсалардан олиб кетинг” дея амр қилди. Қўшиндагилардан бир гуруҳи: “Кўп юрдик, жуда чарчаганмиз, энди кечаси билан оёғимиздаги нарсаларни ҳам йиғамизми?” – деб ҳеч нима олмадилар. Иккинчи бир гуруҳ: “Подшоҳимиз айтган экан, бир оз тўплай қолайлик, буйруққа қарши чиқмайлик. Зеро, подшоҳга бўйсуниш керак”, – деб озгина нарса олдилар. Учинчи гуруҳ эса: “Подшоҳимиз бежизга бундай демади, бунда қандайдир ҳикмат бўлиши керак”, – дея тўрваларини тўлгунча қўлга илинган нарсалар билан тўлдирдилар. Кун ёришганда қарасаларки, олтин конининг ёнидан ўтган эканлар. Оёқларига теккан нарсалар эса олтин бўлган экан. Буни билганларида эса, ҳеч нарса олмаган биринчи гуруҳ: “Эҳ, нега олмадик-а!? Нега подшоҳимизнинг гапига кирмадик, қанийди олганимизда... Битта бўлса ҳам олганимизда эдик”, – деб пушаймон бўлдилар. Озгина олган иккинчи гуруҳдагилар: “Эҳ, яна озгина олсак эди. Чўнтакларимизни, халталаримизни тўлдирсак бўлар экан...” – деб қолишди. Кўп олган учинчи гуруҳ эса: “Кошки кераксиз нарсаларимизни ташлаб юбориб, кўпроқ олганимизда эди. Ҳамма нарсаларимизни тўлдирганимизда эди. Бундан ҳам кўпроқ олиб қолганимизда эди...” – дея кўп олганларига қарамай янада кўпроқ олмаганига афсусланишибди. * * * 📌Қиссадан ҳисса: Ривоятда келтирилган Подшоҳ - Аллоҳдир! Қўшин - бандалар, ғор – бу дунё, қоронғулик – ҳаётимиз, олтинлар – солиҳ амаллар ва савобли ишлардир! Кун ёришиши – Қиёмат кунидир. Аллоҳ таоло ҳаммамизга намоз ўқинг, солиҳ амал қилинг деб буюраяпди. Бандаларни бир қисми ҳудди биринчи гуруҳга ўхшаб, намоз нима керак, савоб нима керак деб ўзбошимчалик қилиб гуноҳ қилишда давом этмоқда. Бошқа бир гуруҳ бандалар ихлоси, Охиратга, Жаннат ва Дўзаҳга ишонмасада Аллоҳни айтгани, ёки одамлар кўзи учун кам-кам бўлсада нимадир савоб ишларни қилиб қўйишаяпди. Учинчи гуруҳ бандалар эса Аллоҳн буйруғига тўлиқ амал қилиб савоб ва солиҳ амаллар устида. Бир кун ғордан чиқамиз, яъни Қиёмат қоим бўлиб бу дунёда Аллоҳ буюрган амаллар қанчалар қийматга эгалигини тушунамиз. Лекин унда афсус қилганимиз билан кеч бўлади. Аллоҳ буюрдими, демак ҳикмати ва фойдаси бор. Бажариш керак азизлар! @Jaloliddinrumiyy🕊
31 338762Loading...
17
🍃🌹Тонг ҳам отди охиста, секин. 🌿🌷Завқ оласан қарасанг унга. ☘️🌸Лаа Илааҳа иллаллоҳ деган, 🌱🌺Хайрли тонг,ҳар мўъмин қулга. Бугун Кулиб турган юзларни, Яқинларингизни ҚАДРЛАНГ ва Улардан Меҳр Муҳаббатингизни аяманг, САВОБ ишни ҳар кун канда қилманг ва яна шуни унутманг-ки: "Ҳар ким Яхши Инсон бўлиши мумкин, аммо ҳамма ҳам Яхшилик қиладиган Инсон бўла олмайди". 🍃 🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!🌹 Бугун 22 май, чоршанба! Хайрли тонг... Ибодатлар қабул бўлсин... @Jaloliddinrumiyy🍃
60 3622 751Loading...
18
Бу дунё шайтоннинг дўконидир. Шунинг учун ундан ҳеч нарса олманглар. Чунки у келиб нарсасини қайтариб олади. 🌷 🕌Аллоҳим! Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил! Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма! Синган кўнгилларни шод эт, жароҳатланган қалбларга малҳам бағишла, дунё тор бўлганларга кенглик ато эт! ✨🌙 Тунингиз хайрли ўтсин! Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!🤲🏻 @Jaloliddinrumiyy🍃
26 720771Loading...
19
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан кўп йиллар бирга ишлаган, китобларини нашрга тайёрлаган устоз Шаҳобиддин Одилнинг телеграм каналлари: ⏬⏬⏬ @laa_ilaaha_illallohu–диндаги энг муҳим масалаларга бағишланган. ⏬⏬⏬ @Asmaaul_husnaa99–Аллоҳ таолонинг гўзал исм-у сифатлари шарҳи. ⏬⏬⏬ @Shahobiddin_Odil–ҳақиқий мўмин-мусулмоннинг руҳияти акс этган шеърлар. Фақат расмий рухсат билан нашр қилинган китоблар асосида энг ишончли маълумотлар. Матнлар кирилча ҳам, lotin yozuvida ham beriladi.
14 38318Loading...
20
Сени, энг яхши Аллоҳ билади. Қолганлар эса ё янглиш англайди, ё сен тўғрингда камроқ билади. Сени бахтсиз қилганлар сабабидан бахтсиз бўлма, бахтиёр бўладиган замонинг ҳам келади. 🌱 Сени бахтсиз қилганларни кўриб барчани ўшандай деб ўйлама, сени бахтиёр қиладиган (инсон) ҳам келади. 🍃 Бугун жуда кўп дардим бор дема, у дардни сенга берган Аллоҳнинг, дармонни берадиган куни ҳам келади. 🌿 Сен Роббингга дуо қил! “Дуо қилсам нима бўларди?”– дема, дуойинг қабул бўладиган кун ҳам келади... ✍️Мавлоно Румий @Jaloliddinrumiyy🍃
21 234715Loading...
21
#Рисолатдан_лавҳалар ҲОТАМТОЙНИНГ ХУЛҚИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам давриларида Тай қабиласининг ғазоти бўлиб ўтди. Асирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига олиб келинди. Уларнинг орасидан бир аёл ўрнидан туриб сўз бошлади: – Эй Муҳаммад! Хўп десангиз, арабларга мени кулгу қилмай ўз йўлимга жўнатиб юборсангиз. Шундай қиларсиз деб умид қиламан. – Сўнг илтимоси қабул бўлиши учун ўз шаънини эслатиб қўйди: – Менинг отам очларни тўйдирар, мазлумларни озод қилар, муҳтожларга ёрдам берар, ҳожатмандлар талабини асло қайтармас эди. Мен Ҳотам Тай (Той)нинг қизиман. – Эй қизгина! Дарҳақиқат, отангнинг ахлоқи исломий ахлоқ эди. Отанг мусулмон бўлганда эди, биз унга раҳмат сўраган бўлур эдик, – дедилар Жаноб соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Сўнг асҳобига юзландилар: – Арқонни бўшатинглар. Қўйиб юборинглар. Унинг отаси ахлоқларнинг мукаррамини яхши кўрар эди. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃
16 610113Loading...
22
МУҲАББАТ УЧУН КЕЛГАНМИЗ БУ ДУНЁГА... 🕊🌹Биз дунёга манманлик учун келмадик. Биз севги учун, бошқаларнинг меҳрини қозониш, махлуқотни яхши кўриш, яратилган нарсаларга шафқат, муҳаббат кўрсатиш учун келдик. Юнус Эмро 🕊🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бугун 21 май сешанба +26°+14°☀️ 🌺⭐️🕊🍃⚡️🌸✨🍃🕊🌺✨🌼 🤲 🕌Аллоҳ сизни раҳмат, тавозуъ, ширин сўзлилик билан доимо аҳлоқлантирсин! ☀️ Бошланган кунингиз хайрли ўтсин! @Jaloliddinrumiyy 🕊
45 2301 942Loading...
23
ТУЙҒУ Шайх Али Тантовий айтадилар: "Қизимни озроқ ловия ва гуручни бир патнисга солиб устига бақлажон, бодринг ва бир-иккита ўрик солиб чиқиб кетаётганини кўрдим. -Кимга элтаяпсан?- деб сўрадим. У:-Қоровулга, бувим айтдилар, деди. Мен:-Буёққа кел, дедим. Унга:-Бир-иккита ликопча олиб кел. Ҳар бир таомни алоҳида ликобчага сол. Патнисни тартибга сол. Бир қадаҳда сув, қошиқ ва санчқи қўй, дедим. У айтганимдай қилиб патнисни қоровулга бериб келди. Қайтишда олдимга келиб сўради: -Нега ундай қилдингиз? Мен: -Таом бериш мол билан садақа қилишдир. Тартиб эса туйғу билан садақа қилишдир. Биринчиси қоринни тўлдирса, иккинчиси қалбни тўлдиради. Биринчисидан қоровул ўзини биздан ортган таомга муҳтож тиланчидай ҳис қилади. Иккинчисидан эса ўзини яқин дўст, азиз меҳмонимиз ҳис қилади. Мол бериш билан руҳ бериш ўртасида катта фарқ бор. Ана шу иккинчиси Аллоҳнинг наздида ҳам, фақирнинг наздида ҳам буюкроқдир. Шунинг учун яхшилигингизни олийжаноблик ва муҳаббатга ўранг, сарфлаш ва хорлашга эмас. @Jaloliddinrumiyy🕊
24 880700Loading...
24
Яхшиямки, туғилган экансан, болам! 🥀 Соат тонги 03:30 эди. Унинг телефони жиринглай бошлади. Ёстиқдан минг машаққат билан бошини кўтариб, қўнғироққа жавоб берди: — Эшитаман! Кимсиз? — Менман, ўғлим. Онангман! — Уфф, она, Худо хайрингизни берсин! Кошки билсангиз эди, эртага қиладиган қанчалик муҳим ишларим бор. — Ҳалиги... Ўғлим... — Нима, она, нима. Мени шу пайтда уйғотадиган нима муҳим ишингиз бор? Эрталаб қўнғироқ қилсангиз ҳам бўлаверарди-ку? Она ўғлидан бу совуқ муомалани эшитиб қаттиқ ранжиди, ўксинди. Йиғламсираган бир овозда жавоб бериб телефонни ўчирди: — Бундан роппа-роса ўттиз беш йил аввал шундай тун ярмида 03:30 да сен ҳам мени уйғотган эдинг! Яхшиямки, туғилган экансан, болам! Фатима Алий таржимаси @Jaloliddinrumiyy🕊
21 166441Loading...
25
"Бўлиши амримаҳол" деган сўзни луғатингиздан ўчириб, унинг ўрнига : "Бисмиллаҳи таваккулту ъалаллоҳ" (Аллоҳнинг номи билан бошлайман, Аллоҳга таваккал қилдим) сўзига алиштиринг, ҳаёт қанчалар гўзаллигини кашф этасиз. 🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌 🌺ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋 🌼ВА БАРАКАТУҲУ🌼 Бугун 20 июль, душанба +21° +13°🌧️ Хайрли тонг!!! 🍃 Аллоҳга таваккал қилиш- ҳожатларни сўрашда энг улкан сабаблардан биридир. Чунки Аллоҳ таваккал қилган кишига (ҳожатини раво қилиш учун) Ўзи кифоя қилгувчидир. 📿 Бошланган янги ҳафтангиз хайрли ўтсин! @Jaloliddinrumiyy🕊
68 8112 850Loading...
26
Бошингдами, чархи дунёни, Қошингдами, ғами дунёни, Нечун фарёд тортасан, одам, Елкангдами, ғами дунёни? 🌷 Оҳларинг оламни бузади, Аламдан харита тузади, Юлдузни самодан узади, Қўлингдами ғами, дунёни? 🥀 Битмайди ҳеч, ками дунёни, Ширинми, оҳ, таъми дунёни, Бир кунлик ҳаётга, эй, дўстим, Тенг бўлолмас- жами дунёни. Гадодан ҳам, қолади дунё, Фурсатларин, кутади дунё, Тоғларни ҳам, ютади, дунё, Қоласан, қоронғу дунёда, Оҳ, ўтиб ҳам, кетади, дунё!!! ✍️Тўлқин Ёрқулов Бу дунёни ташвишларидан асло бошингиз эгилмасин... Аллоҳим ҳар бир муаммомизга Ўзи одилона ечим юборади... Яхши нарсалар ҳақида ўйланг... Сизларни яхши кўрувчи инсонларни қадрланг... 🌙✨🌙✨🌙✨🌙✨🌙✨ Тунингиз хайрли ўтсин! @Jaloliddinrumiyy🍃
25 103597Loading...
27
Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан. Ошиқларга уйқу ҳаромдир. Баъзан узоқлашмоқ керак, яқинлашмоқ учун. Баъзан эсламоқ керак, эсланмоқ учун. Баъзан йиғламоқ керак, очилмоқ учун. Баъзан сукут яхшидир, тингламоқ учун. Шамс Табризий @Jaloliddinrumiyy🕊
18 310394Loading...
28
Тушкунликка тушманг! Ишингизда муаммолар борми? Асло тушкунликка тушманг, иншааллоҳ, муаммоларингиз хайрли ечим топади. Сизнинг ишингиз бор, бу дунёда ишсиз инсонлар қанча?! Гоҳида егани таомингиз бўлмай оч қоляпсизми? Бу дунёда бир қултум сувга зор кишилар борлигини унутманг. Оёғингизга янги оёқ кийим олишга имкон бўлмаяптими? Бу ҳаётда ҳатто оёғи бўлмаган кишилар борлигини эсланг. Қарзларингизни узишга қийналяпсизми? Қанчадан-қанча инсонлар қарзга ботиб қолганлигини ўйланг. Тушкунликка тушманг, ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ берган кунга рози бўлинг. Зеро, биз яхши деб ўйлаган нарса аслида биз учун ёмон бўлиши мумкин. Машинангиз бўлиши сиз учун яхшидир, шунинг учун машина олишга жидду жаҳд билан уринаётгандирсиз. Эҳтимол, машина олишингизнинг кечикаётгани сизни автоҳалокатдан асраш учундир… Турмуш қурганингизга неча йиллар бўлган бўлса ҳам, ҳали фарзандингиз йўқ бўлса, балки, бу Аллоҳ сизни ноқобил фарзанддан асраганидир… Қанча уринсангиз ҳам, бойиб кета олмаяпсизми? Эҳтимол, сиз учун фақирлик афзалдирки, Аллоҳ таоло сизга бойлик бермаётгандир. Сиз бахтсизман, деб асло айтманг. Сиз нақадар бахтли эканингизни билмайсиз? Аввало, Аллоҳ таоло сизни инсон қилиб яратди. Оёқ остида эзилиб кетадиган чумоли қилиб яратганда ёки ҳамма ҳазар қиладиган тўнғиз қилиб яратганда нима бўларди?! Сизга берилган чексиз неъматларни эсланг. Аллоҳ таоло сизни мусулмон қилиб яратди. Бу дунёдан кофир ҳолида ўтиб кетганлар қанча?! Улар эртага қиёмат кунида «Кошки тупроқ бўлиб кетсайдим» деганда, сиз мусулмон бўлганингизга шукр қилмайсизми? Тушкунликка тушишдан фойда йўқ. Ундан кўра саждага бош қўйиб, Аллоҳдан офият сўранг! Зеро, бу ҳаётда бир марта саждага бош қўйишга қодир бўлмаган қанча инсонлар бор… Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф @Jaloliddinrumiyy🍃
25 929745Loading...
29
📿Ер сожидларнинг пешонасини; Тун обидларнинг ноласини; Ёноқлар, тавба қилувчиларнинг кўзёшларини унутмайди. Умр шиддат билан ўтиб кетади. ❌Орзуни узайтиришдан эҳтиёт бўлинг! Тилингизни залолатдан авайланг! 🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!🕌 🕊🌹ЯКШАНБА ТОНГИ 🌺 ХАЙРЛИ БЎЛСИН! Бугун 19 май, +20°+15°⛈️ Туғилган жон борки, яқинда вафот этади.🥀 Магар Аллоҳгина Ҳай (Тирик), ўлмайдиган - Боқийдир. Ҳаётдан шуни ўрганингки, ипак либос кийганларнинг ҳаммаси ҳам амир эмас. Йиртиқ - ямоқ кийганларнинг ҳаммаси ҳам, фақир эмас. @Jaloliddinrumiyy🕊
43 0651 262Loading...
30
ЯХШИ ДЎСТ - ДАРДИНГИЗНИНГ ЭНГ ЯХШИ МАЛҲАМИДИР "Кишининг ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаб юрмоғи ҳалол эмас. Иккаласи дуч келганида, бири у ёққа, иккинчиси бу ёққа юз ўгириб кетмасин. Уларнинг яхшироғи аввал салом берганидир". Нақл қилишларича, донишманд ҳузурига бир киши келиб, дўстидан шикоят қилибди. Дўсти билан алоқасини узиб, ундан қасд олишни ният қилганини айтибди. Донишманд унга: - Сенга насиҳат қилсам, унга амал қиласанми ё ғазаб отига минганингча қолаверасанми? - деди. - Йўқ, насиҳатингизга амал қиламан! - Дўстинг билан иноқлигингизда хурсандчилигингиз кўп бўлганми ёки унинг хатолари туфайли ғам-ташвишингиз кўп бўлганми? - Қувончли куним кўп бўлган. - У сенга яхшилик кўп қилдими ё ёмонлик? - Яхшиликлари кўпроқ бўлган. - У ҳолда, ана шу яхши кунларинг ҳурмати уни кечириб юбор. Ўрталарингда дўстлик ҳурмати учун ўч олишн бас қил. Агар иккингиз душманликни давом эттирсангиз, сен хоҳламаган ишлар содир бўлади. Азизим, шуни унутмангки, киши учун иймондан кейинги энг яхши неъмат яхши дўстдир. Агар тоат-ибодатда ёрдам берадиган дўстингиз бўлса, унинг қўлини маҳкам тутинг. Зеро, дўст бўлиш осон, дўстликни сақлаш қийин. Дўстларимиз биз учун аҳлимиз ва фарзандимиздан ҳам яқинроқ бўлади. Чунки аҳлимиз бизни дунё сабабли ёдга оладилар. Дўстларимиз эса охират сабабли ёдга олишади. Дўстнинг сифатларидан бири - унинг ўзидан ҳам дўстларини устун қўйишидир. Кишининг иймондан сўнг биринчи қиладиган иши содиқ дўст топишдир. У сизга бойлигингиз учун эмас, иймонингиз учун дўст бўлсин. Дўстлик риштаси туфайли фақат икки инсон бирлашмайди, балки кишилар орасидаги ишонч, ахлоқ ва донолик сингари улуғ фазилатлар мустаҳкамланиб боради. Чунки бугунги кунда ишониш мумкин бўлган кишини топиш машаққатга айланиб бормоқда. Дўстига "Сенинг еганинг - менинг тўйганим!" - дейдиган мардлар саноқли қоляптимикан? Бир дастурхон атрофида ўтириб, бир-бирининг қўлидаги нонни тортиб олаётган нафс бандалари ҳайвондан нимаси билан фарқ қилади?! Ўзида борини дўсти билан баҳам кўриш ҳам нафсини жиловлай олишдир, аслида. Гўзал ахлоқни дўстига ўргатиш, Аллоҳга ибодат қилишда ўрнак бўлиш, шубҳасиз, сизни солиҳ амаллар сари етаклайди. Яхши дўст адашмаслигингизни, савоб амалларингиз кўп бўлишини истайди. Яхши дўст яхши кунингизда доим ҳам ёнингизда турмаслиги мумкин. Аммо бошингизга кулфат тушганида у ёнингиздан асло кетмайди.Сизни ёлғизлатиб қўймайди. Ёлғизлик фақат Аллоҳга хос! Бандаси дардни ёлғиз ўзи кўтара олмайди. Шунинг учун одам тафтини одам олади, дейишади. Яхши дўст сиз учун ўзини қанча фидо қилса ҳам, миннат қилмайди. "Роббим рози бўлсин! Менга шу етади", дейди. Қилган яхшилигини пешонангизга тақ этиб уриб, миннат қилувчилардан Аллоҳ асрасин! "Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃
26 415647Loading...
31
Руҳнинг ҳам қулоқлари бор. У ақл эшитмаган ва идрок этмаган нарсаларни эшитиш имконини беради. Жалолиддин Румий. @Jaloliddinrumiyy🍃
16 918188Loading...
32
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🕌🌹ШАНБА ТОНГИ 🌺 ХАЙРЛИ БЎЛСИН! Бугун 18 май, +25°+17°⛈️ Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади. 🕊🌹💦🌸🌺💦🕊🌹🌸🌺💦 Алҳамдулиллаҳ. Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин! @Jaloliddinrumiyy🕊
62 9272 198Loading...
33
ТАҲЛИЛЧИЛАР: КЕЛАЖАКДА ГЎДАКЛАРНИНГ КЎПЧИЛИГИ МУСУЛМОН ОИЛАЛАРДА ТУҒИЛАДИ Pew Research Centreнинг бир гуруҳ тадқиқотчилари мусулмонлар орасида туғилишнинг кўпайиши истиқболларига тўхтаб ўтишди. Жумладан, уларнинг фикрига кўра 2035 йилга бориб дунёда мусулмонларнинг чақалоқлари сони христианларникидан бир миллионга кўп бўлади, аср охирига бориб эса ислом дунёдаги энг кўп тарқалган динга айланади. Тадқиқот натижаларига кўра 2035 йилда 225 миллион муслима она бўлиши кутилмоқда. Айни йилда насронийлар орасида туғилган чақалоқлар сони 224 миллионни ташкил қилади. Беш йил ўтиб эса икки дин орасидаги чақалоқлар тафовути мусулмонлар фойдасига 5 миллионга етиши мумкин. 2010-2015 йилларда туғилган чақалоқларнинг 31 фоизи мусулмон оилаларга тўғри келади. Таҳлилчиларга кўра, христианларда туғилиш кескин пасаймаган бўлса-да, бироқ ўсиш ҳам кузатилмайди. Pew Research Centre фикрига кўра 2050 йилга келиб Ҳиндистон мусулмонлар энг кўп тўпланган мамлакатга айланади. Бир неча ўн йилдан сўнг бу ердаги мусулмонлар сони 300 миллиондан ошади. манба: @MarkazTiuUz @Jaloliddinrumiyy🍃
19 968173Loading...
34
ДОКТОР АЛИ САЛЛОБИЙ ТАВСИЯЛАРИ Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси бўлишини истаса, қуйидаги тавсияларга риоя қилсин, иншааллоҳ, яхши натижага эришади. Фарзандлар билан алоқани мустаҳкамлаш дастури: 1. Фарзанд билан ҳар куни 20 дақиқа дўстона суҳбат (мактаби, ўқиши ҳақида гапирмай ва панд насиҳатсиз). 2. Ҳар куни 5-10 марта ота-она ўз фарзандларига меҳр-муҳаббат ҳисларини изҳор қилиши. 3. Ҳар куни 5 марта фарзанднинг яхши ахлоқи, чиройли амалига мақтов айтиш. 4. Ҳар куни фарзанднинг ўзини тутиши ва кўринишига мақтов айтиш (табассуми, чиройли, соғлом қадам ташлаши…) 5. Ҳафтада бир марта фарзанд билан уйдан ташқаридаги машғулотни бирга бажариш (пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, автоуловда сайр қилиш…), беш дақиқа бўлса ҳам. 6. Ҳаёт асосларини болада пайдо қилиш учун уйқудан олдин ҳар куни «Фалон яхши ишни бажарганингда, ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим», «Укангга қараганинг – жуда катта иш», «Фалон келишувимизга амал қилганинг мен учун фахр» кабилар орқали ўз ризолигингизни билдириб туринг. 7. Ҳафтада бир ёки икки марта оилавий маслаҳат ва суҳбат учун кечки таомни оила даврасида танаввул қилиш. 8. Ҳар куни 1-3 дақиқа болага тўлиқ қулоқ солиш, қуйидаги ҳолатда: холи, тинч жойда фарзандга хоҳлаган гапини, чегара ва қайдларсиз гапиришига рухсат бериб, қулоқ тутиш. 9. Тасарруфлар билан фарзандга бўлган муҳаббатни изҳор қилиш; бошнинг орқа тарафини силаш – меҳрибонлик ва шафқатни ифодалайди, бошига қўлни қўйиш – фахрланишни ифода қилади, қўлни пешонасига қўйиш – тинчлантиради, қўлини тутиш – ота-бола ўртасидаги алоқани кучайтиради, агар асабий бўлса, кўксини силаш билан тинчлантиринг Қучоқлаш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзанд тарбиясида бизга ўрнак Зотлар. У Зот Фотима розияллоҳу анҳони масжидда ёки саҳобалар ҳузурида пешоналари, қўлларидан ўпар ва бағирларига босар эдилар. Шу дастурга амал қилиб, фарзандингизга ўз меҳрингизни изҳор қилиш, унинг нақадар улуғ неъмат эканини ҳис қилдириш орқали ўртангизда кучли бир алоқа вужудга келсинки, у сизнинг ҳузурингизда чиройли хулқ эгаси, итоатли, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатли ва ота-онасини рози қиладиган ҳақиқий муслим бўлиб улғайсин, ахлоқини руҳан ва жисман бузувчи омиллардан узоқлашиб, уларга дуч келганда ўзини тўғри тута оладиган инсон бўлиб етишсин. @Jaloliddinrumiyy🕊
27 273884Loading...
35
🕋📿Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌙🕌 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🍃🌹🌱🌷☘️🌺🌿💐🍀🌹🍃 🤲🏻Аллоҳ таоло бугунги ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин! 📿Шукрона айтамиз ўзинга минг бор,🌺 Қалблардан дардларни кетқазганинг учун.🍃 🕊Шукрона айтамиз🌸 эй парвардигор,📿 🕋Жумадан Жумага 🍃 етказганинг учун.✨ @Jaloliddinrumiyy🍃
147 0696 560Loading...
36
​​"Кундуз каби ёруғлик таратмоқ истасанг кечага ўхшаган нафсингни куйдирмоғинг лозим!". Мавлоно Румий 🍃 Инсонни икки нарса ёндиради: 1. Дўстидан келган хиёнат. 2. Душманидан келган марҳамат. Мавлоно Румий 🌿 Аллоҳ сирларни майдон (юза) га чиқаради. Мадомики эккан нарсанг бир кун кўкариб чиқар экан, нима учун ёмон уруғ экмоқдасан?! Жалолиддин Румий 🌙✨ Кишининг қалби боққа ўхшайди; унинг нодир маърифати, таровати ва латиф аҳволлари топ-тоза ва кўкаламзорга ўхшайди. Бас, қалб боғига қарагин, маърифат ғунчалари маърифат гуллари, адолат сарвлари ва пок ёсуманлари билан тўлгандир. Жалолиддин Румий "Маснавийдан маънавий" китобидан, 202-бет. Хайрли Тун! ✨✨✨✨ @Jaloliddinrumiyy🕊
26 614336Loading...
37
ЎТАЁТГАН ҲАР БИР ВАҚТИМИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛИДИР Вақтга эътиборли булиш муҳимлиги баён этилар экан, ўртача етмиш беш йиллик умр таҳлил қилиб кўриладиган бўлса, асосий вақт нималарга сарфланиши яққол намоён булади: 1. Ўн беш йил атрофидаги вақт болалик ва ўсмирлик билан ўтади; 2. Қолган олтмиш йилда агар бир суткада саккиз соатдан ухласа, йигирма йил умр уйқу билан ўтади; 3. Агар бир суткада саккиз соат касб-кор билан машғул бўлса, йигирма йил умр ишлашга сарфланган бўлади; 4. Агар бир суткада уч маҳал овқатланса, ҳар овқатланишига ярим соатдан вақт сарфласа, уч йилу тўққиз ой умр овқатланишга кетади; 5. Қолган ўн олти йил умр ибодат, оила ва шу каби ҳамманинг ўзи яхши кўрган машғулотларига сарфланади. Мазкур ишларнинг барчаси шаръий ният туфайли ибодатга айланиши мумкин. Бу эса, мусулмон киши бутун умрини дақиқа-ю сонияларигача тўлиқ ибодатга айлантириб олиш имкониятига эга деганидир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ўтаётган кунида қанча фарз ва вожиб, суннату мустаҳаб амалларни, ота-она, қариндошлар, қўни-кўшни, юрт-ватан ҳақларини ва ҳоказо шариат талаб қилган амаларни ният билан бажараётганини ҳар доим сарҳисоб қилиб бориши лозим. Зеро, ўтаётган ҳар бир вақт ҳисоб-китоблидир. “Уламолар наздида вақтнинг қадри” китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃
24 321429Loading...
38
Садоқат соябонга ўхшайди. Ёмғир ва иссиқ кучайгани сари унга бўлган эҳтиёжинг ортади. Хаёт бу - ёмғир. Мунтазам ёғадиган ёмғир баъзан томчилайди, баъзан жала қуяди. Ҳар кимнинг хаётида соябон тутадиган одам бўлади. У кутилмаган вақтда келади. У сизни ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбингизга илиқлик, қуёш олиб келади. Доимо шундай одамлар сиз билан бирга бўлсин. 💦💦💦💦💦💦💦💦💦 @Jaloliddinrumiyy🍃
24 468660Loading...
39
🕋Ғаминг давосин бандадан излама. Ўзга инсон сенинг қалбингни Яратгувчисидек билмайди.🕌 Шамс Табризий 🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРАКАТУҲ🍃 Бугун 16 май, пайшанба, +26°+20°⛈️ 🕊Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир! Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹 🍃Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин!🤲🏻 @Jaloliddinrumiyy🕊
53 7211 978Loading...
40
🌹Бир аёл Бахтшуносга рўпара келиб қолибди. Унга ўзининг бахтли эканлигини исботлагиси келибди... Ранго-ранг хаёт дафтарини очиб кўрсатибди, унда: гуллар, минбарлар, дабдабалар муҳрланган сурат ва видеолар бор экан! 🍂 - Бахтсизсан!- дебди Бахтшунос... 🥀Аёл: - Нега? - деб сўрабди... - Ҳақиқий бахтли инсонлар бахтини исботлаш учун далил ва хужжатларини намойиш қилмайдилар. Бу бахтига ўзи ишонмаган бахтсизнинг иши,- деб жавоб берибди Бахтшунос... @Jaloliddinrumiyy🕊
21 629358Loading...
01:30
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Яхшилик қилгандек кўринманг! Яхшилик қилинг - кўринманг! Айман Ёғий @Jaloliddinrumiyy🕊
Показати все...
96😢 47👍 45👏 11🔥 10💯 6
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ ✍️ Кўзларингизни самога қаратсангиз - уларда осмон акс этар, ботқоққа қаратсангиз - ботқоқ акс этар.  Кўзимизни қаерга қаратишимиз эса бизнинг иродамиз ва хоҳишимизга боғлиқдир. (Конфуций)  📝 Оламдаги энг бой одам – ўз қувончи учун энг кам маблағ сарфлайдиган одамдир. (Генри Давид)  📖 Яхшилик шундай неъматки - уни ҳатто кўзи ожизлар кўра оладилар, қулоғи оғирлар эшита оладилар. (Марк Твен)  📚 Ҳар бир одамга ҳурмат ва яхшилик билан қаранг - улар шунга лойиқликлари учун эмас, сиз ИНСОН бўлганлигингиз учун (Конфуций) @Jaloliddinrumiyy🕊
Показати все...
👍 82👏 27 19💯 10💔 5🔥 4👌 3😢 2
00:04
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ ХАЙРЛИ ТОНГ! 📿 🕌Бугун 26 май,Якшанба! +21° +11°🌤️ 🍃🌹🌿Аллоҳим ҳаммамизни қалбимиздаги соф ниятларимизга етказсин.. Синов имтихонларидан офият ила ўтказсин... 🌹🌿🌸Ўзига ҳамду санолар,пайғамбаримиз с.а.в.га дуруду саловатлар бўлсин... @Jaloliddinrumiyy🕊
Показати все...
👍 82 32👏 7🥰 5😢 3🕊 3💯 3🤗 2😱 1
00:26
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Аллоҳим ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин...🤲🏻 Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил. Барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. 🌸 «Эй, ушбу юракнинг яратувчиси! Мол-дунё ҳам, бола-чақа ҳам наф бермай, фақат Аллоҳга саломат қалб билан келган киши нажот топадиган кунга қадар, иймон билан тўлдир бу юракни. Аллоҳим, ҳаётимни Ўзингга омонат қилдим. Уни аччиғи мени бахтсиз этадиган, ширини лағв(беҳуда)га берилтириб юборадиган қилиб қўймагин» 🕊 Хайрли тун!✨Тунги ибодатлар, дуоларингиз қабул бўлсин🤲🏻 @Jaloliddinrumiyy🕊
Показати все...
👍 101 38😢 5💔 4👏 3🕊 3🤗 3💯 2👌 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ахмоқлар билан тортишма. Чунки улар аввал сени ўзларининг даражаларига туширишади. Сўнгра у даражаларида тажрибали бўлганликлари сабаб сени енгишади! Марк Твен. @Jaloliddinrumiyy🕊
Показати все...
👍 166💯 26 16🔥 7👌 6😢 2🤩 2
00:13
Відео недоступнеДивитись в Telegram
☘️Олдин тупроқ, кейин руҳсан. Олдин жоҳил эдинг, энди доносан. Сени шу ергача келтирган... Яна йўл кўрсатади... ☘️ Йиллар бўйи кўнгилларни жароҳатлаб, қалбларни тирновчи тош бўлдинг; қани энди ўзингни синаб кўриш учун ҳам бир муддат тупроқ бўлиб кўр! Жалолиддин РУМИЙ @Jaloliddinrumiyy🕊
Показати все...
👍 93😢 41 13💯 2💔 2
00:08
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. 🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊 Шанба тонги муборак бўлсин!!! Бугун 25 май, +31°+16°☁️ 🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃 Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин, бу кун шундай кун бўлсинки дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин... 🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊 Барча эзгу ниятларингиз, яхши амалларингиз ижобат бўлсин! Ҳаммага қувонч-у шодлик улашинг... Кунингиз файзу барокатли ўтсин! @Jaloliddinrumiyy🕊
Показати все...
👍 78 34🥰 7😢 5👏 4👌 2🤗 2💯 1
ХАТО ҚИЛИШДАНМАС, УНИ ТАКРОРЛАШДАН ЧЎЧИНГ Талабаларга сабоқ бераётиб Альберт Эйнштейн доскага қуйидагиларни ёзди: 9 х 1 = 9 9 x 2 = 18 9 x 3 = 27 9 x 4 = 36 9 x 5 = 45 9 x 6 = 54 9 x 7 = 63 9 x 8 = 72 9 x 9 = 81 9 x 10 = 91 бирдан аудиторияда ғалаён бошланиб кетди, сабаби, Эйнштейн хато қилган эди. Тўғри жавоб: 9 × 10 = 90 Шогирдлари унинг устидан кулишни бошлашди. Эйнштейн бироз сукут сақлаб бундай деди: – Тўққизта саволга тўғри жавоб ёзганимга қарамай, мени ҳеч ким олқишламади. Аммо биргина хатога йўл қўйишим билан ҳамма устимдан кулишни бошлади. Бу эса, инсон қанчалик таниқли ва машҳур бўлишига қарамай, жамият унинг кичкина бўлса ҳам хатосига эътибор беришини кўрсатади. Боз устига, бу уларга ёқади ҳам. Шунинг учун ҳам танқид орзуларингизни вайрон қилишига йўл қўйманг! Ҳеч қачон хато қилмайдиган ягона инсон – бу ҳеч нарса қилмайдиган инсондир! @Jaloliddinrumiyy🍃
Показати все...
👍 230👏 34 17💯 13😢 10🕊 3👌 2🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
1000 та ҳадисни ўқиб чиққанингиздан 10 тасини ҳукми ва фиқҳи билан ўрганганингиз, 10 тасини ўрганганингиздан 1 тасини билиб амал қилганингиз хайрлироқ. Илм олиш улкан бозорга кириб, қарзга нарсалар олишга ўхшайди. Ҳар бир янги ўрганган нарсангиз билан гўёки янги-янги нарсаларни қарзга оляпсиз. Ҳар бир янги нарсани олишингиз билан ҳаётингиз олдингидан яхшироқ бўлади. Бироқ ҳар бир ўрганган нарсангиз сабаб қарз ортиб ҳисоб кунида ҳисоб-китобингиз оғирлашавeради. Дeмак, олган қарзларингиз баҳосини тўлаб боришингиз - жуда муҳим. Хўш, бу қарзни қандай қилиб тўлайсиз? Илмнинг баҳоси - унга амал қилишингиз, закоти - уни бировларга ўргатишингиз. Бозордан иложи борича кўпроқ нарса олиб, имконингиз борича баҳосини тўлаб боришингиз эса энг саодатли йўлдир. - Маҳмуд Усмон @Jaloliddinrumiyy🍃
Показати все...
89👍 65💯 14😢 9🕊 5👌 4
00:23
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🌹 ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ 🕋ЖУМА айёмингиз муборак! 🍃Бугун 24, +26°+19🌧️ 🤲🏻Аллоҳ бизга бугун хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодалантирсин! Шифо изалаётганларга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин! 🍃 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мустафо ҳазратларига бугун кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг...🌹 Аллоҳ Ҳабибининг шафоати бизларга насиб этсин.🤲🏻 @Jaloliddinrumiyy🕊
Показати все...
👍 130 23🥰 10🕊 6💯 3👏 2😢 2🤗 2