cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

HIDOYAT SARI.UZ

Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси томонидан тақиқланган манбалар асло қўйилмайди! Фақат Расмий Манба! Аҳли сунна вал-жамоъа, Ҳанафий мазҳаби.

Більше
Рекламні дописи
2 916
Підписники
-124 години
-157 днів
-5130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступне
✈️Ramazon travel компаниясидан азиз зиёратчиларимиз учун ажойиб янгилик! ☪ Юртдошларимиз қалбидан ўзларининг гўзал сухбатлари билан чуқур жой олган ва меҳрини қозонган Устозимиз Рустамжон домла бундан буён халқимизга қиладиган хизматларини Ramazon Travel компанияси орқали амалга оширадилар! 🤲 Аллоҳ таоло бу келишувимизни дунё ва охиратимиз учун ҳайрли ва барокатли қилсин! 😎 Ҳаждан кейинги илк Умра зиёратига қабуллар бошланди! ✈️Ramazon travel - muborak safaringizda sizga xizmat qilishdan doimo mamnun! 🔄Мурожаат учун: 📞 +998954555553 📞 +998976555553 📞 +998886555553 📞 +998978555553 📨 @Ramazon_muloqot Ҳамкорлик учун: 📞 +998882999992 ✈️Каналга қўшилиш учун:👇 https://t.me/Ramazon_Travel
Показати все...
00:59
Відео недоступне
НАМОЗДА ҲАЁЛНИ БОЗОРГА КЕТИШИ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Instagram | Youtube | Telegram ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
Показати все...
4.21 MB
​Болаларни китобхон қилиш учун 10 та тавсия 1. Ўзингиз китоб, ўқиб ўрнак бўлинг; 2. Болангизга китоб ўқиб беринг; 3. Уйқуга ётишидан олдин эртак ёки ҳикоя ўқиб беринг; 4. Китоб ўқишнинг фойдалари ҳақида унга сўзлаб беринг; 5. Китоб ўқийдиган болалар билан дўстлаштиринг; 6. Китобдан чалғитиши мумкин бўлган нарсалар – ТВ, телефон, компьютер, планшетлардан меъёрида фойдаланишига рухсат беринг. Шунингдек, бу жиҳозлардан кам фойдаланиш билан ўзингиз ҳам ўрнак бўлинг; 7. Унга суратли, қизиқарли китоблар ҳадя қилинг; 8. Китоб ўқигани учун мукофотланг. Масалан, битта китобни ўқиб бўлсанг, фалон нарса олиб бераман ёки фалон жойга сайрга олиб бораман, деб унга хуш келадиган ваъдаларни беринг ва шартни бажарганда буни дарҳол, мамнуният ила амалга оширинг; 9. Кўп китоб ўқиб, илм ўрганиб, муваффақиятга эришган кишилар ҳақида фарзандингизга сўзлаб беринг; 10. Фарзандингиз билан китоб дўкони ва кутубхоналарга боринг. Ўзи истаган китобларни олиб беринг. ✍ Ғиёсиддин Юсуф ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Показати все...
​​АЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ Аъроф сурасининг 180-оятида: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар», дейилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур», дедилар. Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган. Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар ҳадиснинг давомида Аллоҳ таолонинг исмларини келтиришган: 1) Аллоҳ. 2) ар-Раҳмон. 3) ар-Раҳийм. 4) ал-Малик. 5) ал-Қуддус. 6) ас-Салом. 7) ал-Мўмин. 8) ал-Муҳаймин. 9) ал-Азиз. 10) ал-Жаббор. 11) ал-Мутакаббир. 12) ал-Холиқ. 13) ал-Бориъ. 14) ал-Мусаввир. 15) ал-Ғаффор. 16) ал-Қаҳҳор. 17) ал-Ваҳҳоб. 18) ар-Раззоқ. 19) ал-Фаттоҳ. 20) ал-Алийм. 21) ал-Қобиз. 22) ал-Босит. 23) ал-Хофиз. 24) ар-Рофеъ. 25) ал-Муъизз. 26) ал-Музилл. 27) ас-Самийъ. 28) ал-Басийр. 29) ал-Ҳакам. 30) ал-Адл. 31) ал-Латийф. 32) ал-Хабийр. 33) ал-Ҳалийм. 34) ал-Азийм. 35) ал-Ғафур. 36) аш-Шакур. 37) ал-Алий. 38) ал-Кабийр. 39) ал-Ҳафийз. 40) ал-Муқийт. 41) ал-Ҳасийб. 42) ал-Жалийл. 43) ал-Карийм. 44) ар-Рақийб. 45) ал-Мужийб. 46) ал-Восеъ. 47) ал-Ҳакийм. 48) ал-Вадуд. 49) ал-Мажийд. 50) ал-Боъис. 51) аш-Шаҳийд. 52) ал-Ҳақ. 53) ал-Вакийл. 54) ал-Қавий. 55) ал-Матийн. 56) ал-Валий. 57) ал-Ҳамийд. 58) ал-Муҳсий. 59) ал-Мубдиъ. 60) ал-Муъийд. 61) ал-Муҳйи. 62) ал-Мумийт. 63) ал-Ҳайй. 64) ал-Қаййум. 65) ал-Вожид. 66) ал-Можид. 67) ал-Воҳид. 68) ас-Сомад. 69) ал-Қодир. 70) ал-Муқтадир. 71) ал-Муқаддим. 72) ал-Муаххир. 73) ал-Аввал. 74) ал-Охир. 75) аз-Зоҳир. 76) ал-Ботин. 77) ал-Волий. 78) ал-Мутаъолий. 79) ал-Барр. 80) ат-Таввоб. 81) ал-Мунтақим. 82) ал-Афувв. 83) ар-Ра`уф. 84) ал-Моликул мулк. 85) Зул жалоли вал икром. 86) ал-Муқсит. 87) ал-Жомеъ. 88) ал-Ғаний. 89) ал-Муғний. 90) ал-Монеъ. 91) аз-Зорр. 92) ан-Нофеъ. 93) ан-Нур. 94) ал-Ҳодий. 95) ал-Бадийъ. 96) ал-Боқий. 97) ал-Ворис. 98) ар-Рашийд. 99) ас-Сабур.   Азизлар Аллоҳнинг исмларини яқинларизга ҳам эслатиб, уларни ҳам ушбу исмлар ила қилган дуоларини қабул бўлишига сабабчи бўлинг. Аллоҳ барчамизни жаннатга киришимизни насиб этсин. Амийн! ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ 4-5 ЁШ БОЛАНИНГ САВОЛИ #САВОЛ: Биламизки, Роббимиз Аллоҳга макон нисбат берилмайди. 4-5 ёш боланининг "Аллоҳ қаерда?" саволига қандай жавоб берса бўлади? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21859
Показати все...

00:53
Відео недоступне
🤲ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ БИРИНЧИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉 🌺ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! 🌺Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин! 🌺ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🌺ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! 🌺☘🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊☘🌺 ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ 4-5 ЁШ БОЛАНИНГ САВОЛИ #САВОЛ: Биламизки, Роббимиз Аллоҳга макон нисбат берилмайди. 4-5 ёш боланининг "Аллоҳ қаерда?" саволига қандай жавоб берса бўлади? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21859
Показати все...
6.12 MB
​​​​​​​​АЁЛИНИ ЭРКАЛАШ Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан «Холажон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда сизларга қандай муомала қилардилар?» деб сўраганларида, онамиз «У зот қайси аёлларининг уйида турган бўлсалар, ўша куни намозга ўша аёлларини ўпмасдан туриб чиқмас эдилар» деб жавоб берган эканлар. Шунда Урва ҳазиллашиб, «Ўша аёл сиз бўлган бўлсангиз керак, холажон?» десалар, онамиз кулиб қўйган эканлар. ——————— Беш марта масжидга намозга чиққанларини ҳисобга олсак, кун давомида ширин муомала қилганлари маълум бўлади. Мана сизга чин мусулмон хотинига қандай муомала қилиши кераклиги борасида буюк ибрат! Уламоларимиз айтишларича, эридан кун давомида 5 марта қисқа хабар (ширин сўз, ташаккур, эркалаш, ўпич) олиб турадиган аёл депрессия (сиқилиш, руҳий зўриқиш)га йўлиқмас экан. Хотинини олдида қовоқ уюб, ўзидан жиддий ясаб оладиганлар, «Ширин муомала кечаси қилинади, холос, кундузиям ўпиладими?» дейдиганлар юқоридаги маълумотларни ёдда тутсинлар! Нозимжон Ҳошимжон ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ 4-5 ЁШ БОЛАНИНГ САВОЛИ #САВОЛ: Биламизки, Роббимиз Аллоҳга макон нисбат берилмайди. 4-5 ёш боланининг "Аллоҳ қаерда?" саволига қандай жавоб берса бўлади? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21859
Показати все...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг фойдалари Аллома Ибн Қоййим раҳматуллоҳи алайҳ «Жалоул афҳом фи фазли ассолати аъла хойрил анъом» номли китобида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтувчи инсон 40 та фойдани қўлга киритишини келтирганлар. Булар қуйидагилардир: 1. Салавот айтиш асносида Аллоҳнинг амрига бўйсуниш; 2. Аллоҳ таолонинг салавот айтишига ўхшаш ишда мувофиқлик. Аллоҳ таолонинг салавот айтиши билан инсоннинг салавот айтиши орасида фарқ бор. Банданинг салавот айтиши дуо, Аллоҳ таолонинг салавот айтиши эса мақтов ва шарафлашдир. 3. Салавот айтишда фаришталарга мувофиқлик; 4. Битта салавот айтган бандага Аллоҳ таоло томонидан 10 та салавот айтилиши; 5. Салавот айтиш билан банда 10 даража юқорилаши; 6. 10 та яхшилик ёзилиши; 7. 10 та ёмонлик ўчирилиши; 8. Дуо қилишдан олдин салавот айтса, дуоси ижобат бўлиши; 9. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришиши; 10. Гуноҳларнинг кечирилиши; 11. Банданинг ғам-қайғуларига салавот сабабли Аллоҳ кушойиш бериши; 12. Банданинг қиёматда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлиши; 13. Фақир киши учун салавот айтиш садақа берганлик ўрнига ўтиши; 14. Ҳожатларнинг раво бўлиши; 15. Салавот айтувчига Аллоҳ ва фаришталарнинг салавот айтиши; 16. Салавот уни айтувчининг (руҳан ва жисман) покланиш бўлиши; 17. Бандага ўлимидан олдин жаннатнинг башорати берилиши; 18. Қиёмат даҳшатларидан нажот топиши; 19. Салавот сабабли банда унутган нарсасини эслаши; 20. Салавот айтувчига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жавоб қайтаришлари; 21. Жамоада салавот айтилса, қиёмат куни ўша жамоа аҳлига ҳасрат бўлмаслиги; 22. Фақирликни кетказиши; 23. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номлари тилга олинганда, салавот айтган бандадан бахиллик кетиши; 24. Дуонинг ижобат бўлиши; 25. Банданинг жаннат йўлига йўлланиши. Уни тарк қилган инсон эса жаннатга элтувчи йўлни адаштириб қўйиши; 26. Аллоҳ ва Расули эсланмайдиган ёмон мажлис бўлиб қолишидан нажот топиши; 27. Аллоҳга ҳамд ва Расулига салавот айтиш билан бошланган сўз у билан комил бўлиши; 28. Сирот кўприги устида бандага жуда катта нур бўлиши; 29. Салавот сабабли бандадан қўполликнинг кетиши; 30. Аллоҳ таоло салавот айтган банданинг исмини яхшилик билан осмон ва ер аҳлининг қалбига солиб қўйиши; 31. Банданинг амали, умри ва ишларига барака бўлиши; 32. Салавот айтувчига Аллоҳнинг раҳмати ёғилиши; 33. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан муҳаббатнинг зиёда бўлиши; 34. Салавот айтувчини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўришлари; 35. Салавот айтувчининг исми Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида зикр қилиниши; 36. Банданинг ҳидоят топиши ва қалби уйғоқ бўлишига сабаб бўлиши; 37. Сирот кўприги устида қадамнинг собитлиги ва ўтишнинг осон бўлиши; 38. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларидан бўлган ҳақни оз бўлса-да, адо қилиш ҳисобланади; 39. Аллоҳ таолога шукр келтириш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизга пайғамбар қилиб юборилишлари Аллоҳнинг энг катта инъомларидандир; 40. Салавот дуо бўлиб, гуё банда Роббидан Ўзининг дўсти, ҳабиби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга мақтов айтиши ва у зотни шарафлаши, икром қилиши ҳамда номлари олий қилинишини сўраш бўлади. ✍🏻 Замирахон Жўрабой қизи ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ 4-5 ЁШ БОЛАНИНГ САВОЛИ #САВОЛ: Биламизки, Роббимиз Аллоҳга макон нисбат берилмайди. 4-5 ёш боланининг "Аллоҳ қаерда?" саволига қандай жавоб берса бўлади? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21859
Показати все...

САДАҚА Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан. Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди. Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган. Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди. Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди. Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир. Анвар Аҳмад таржимаси ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ 4-5 ЁШ БОЛАНИНГ САВОЛИ #САВОЛ: Биламизки, Роббимиз Аллоҳга макон нисбат берилмайди. 4-5 ёш боланининг "Аллоҳ қаерда?" саволига қандай жавоб берса бўлади? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21859
Показати все...
Гуноҳлар кечирилишини ва дўзах азобидан паноҳ сўраш дуоси ﴿رَبَّنَا إِنَّنَا آَمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ﴾ Ўқилиши: "Роббанаа иннанаа ааманнаа фағфир ланаа зунуубанаа ва қинаа ъазаабан наар". Маъноси: "Роббимиз, бизлар Сенга иймон келтирганмиз. Бас, бизнинг гуноҳларимизни кечир ва бизни дўзах азобидан асра!". (Оли Имрон сураси, 16-оят). ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ 4-5 ЁШ БОЛАНИНГ САВОЛИ #САВОЛ: Биламизки, Роббимиз Аллоҳга макон нисбат берилмайди. 4-5 ёш боланининг "Аллоҳ қаерда?" саволига қандай жавоб берса бўлади? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21859
Показати все...
Ўн хил сўз фарзандингиз руҳиятини барбод қилади: 1. «Эшак, ит, ҳайвон......» деб сўкиш. 2 «Бадбахт, каззоб, ярамас, семиз, букри, ҳароми...» деб хорлаш. 3. Бошқаларга солиштириш фарзанднинг ўзидаги камчиликни ҳис қилдириб, ўзига бўлган ишончни йўққа чиқаради. 4. «Сен ҳеч нарсани тушунмайсан, жим бўл, эй аҳмоқ, сендан ҳеч қандай фойда йўқ», дея фарзанднинг қалбини синдириш. 5. «Бошингни ёраман, қонингни ичаман...» деб таҳдид қилиш. 6. Қаноатлантирмасдан, ман қилавериш. Доим "йўқ, йўқ, йўқ", деб истакларини рад қилиб, сабабини тушунтирмаслик. 7. «Аллоҳ жонингни олсин, кошки ўлиб қолсанг...» каби сўзлар билан қарғаш. 8. Фарзанднинг сирлари ва айбларини бошқалар олдида очиб ташлаш. 9. «Муайян бир ишни бажарсанг, сени яхши кўраман», «Бундай қилиб қўйганинг учун сени яхши кўрмайман», «Мана буни есанг ёки ютсанг, ёки дарс тайёрласанг, сени яхши кўраман», деб, яхши кўришига маълум бир ишларни шарт қилиб қўйиш. 10. «Эркак киши йиғламайди», «Жим бўл, ҳали сен гапиришга ёшлик қиласан», «Бу бола мени жинни қилади», «Менинг кучим етмаяпти, Аллоҳ жазойингни берсин» каби улкан хато сўзларни ишлатиш. Сиз тарбиячиларнинг қайси турига мансубсиз? – Фарзандингизни ўйнатиб, сайр қилдирсангиз, демак, сиз яхши отасиз. – Фарзандингизга ўзи ўйнаб, вақтичоғлик қилишига рухсат берсангиз, демак, сиз сабрли отасиз. – Фарзандингизга тафаккур қилиши, қобилиятларини ривожлантириши ва ихтиролар қилишига шароит яратиб берсангиз, демак, сиз кашфиётчи ота экансиз. Энди кимда буларнинг барчаси жамланган бўлса, у инсон фарзандлари учун меҳрибон, ёқимли ва ноёб тарбиячидир. Айтишларича... Ўтган асрларда аёл фарзандини эмизмоқчи бўлса, «бисмиллаҳ»ни айтиб, сўнгра фарзанди буюк шахс бўлишини ният қилиб, эмизар экан. Фарзанди вояга етгач, қўрқмас чавандоз ёки забардаст олим, ёки моҳир йўлбошчи бўлиб етишар экан. Шунинг учун ота-боболаримиздан буюк шахслар чиққан. Аммо бугунги кунда аксар аёлларимиз фақат фарзандини ухлатиш учунгина эмизишади. Шунинг учун умматнинг аксари мудроқ ва уйқудадир... Фарзандингиз ҳам... Сиз каби инсондир. Унинг ҳам ҳис-туйғуси бор ва у ҳам маҳзун бўлади. Унинг ҳам ўзига яраша ғурури бор десам ҳам муболаға қилмаган бўламан. Шундай экан, уни бошқалар олдида қийин аҳволга солиб, қалбига жароҳат етказиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг. Фарзандингизни ёшлигида ҳурмат қилсангиз, кексайганингизда у ҳам сизни ҳурмат қилиб, қадрлайди. Сиз етиштирган мева Агар фарзандингизни ажнабий, яъни урф-одати ва дини бошқача бўлган мактабга жойласангиз ва у ерда у ажнабий ўртоқлар орттирса, сизнинг эса тарбия беришга вақтингиз бўлмаса, «фарзандим бошқа кишининг фарзандига айланиб қолди», деб ўтирманг! Бу ўз қўлингиз билан етиштирган мева бўлади! Бир кун келиб... Фарзандлар билан бирга ўтириш, уларга таълим-тарбия беришда йўл қўйилган катта нуқсон-камчилик асоратини идрок қилмаймиз... Бир кун келиб, гап кор қилмайдиган, ўнглаб бўлмайдиган, уриниш наф бермайдиган ҳолга келгандагина, у нуқсон ва эътиборсизликнинг оқибатини тушуниб етамиз. Arabic uz ҳикматлари асосида Райҳона тайёрлади. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ 4-5 ЁШ БОЛАНИНГ САВОЛИ #САВОЛ: Биламизки, Роббимиз Аллоҳга макон нисбат берилмайди. 4-5 ёш боланининг "Аллоҳ қаерда?" саволига қандай жавоб берса бўлади? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21859
Показати все...