cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Ички Овоз🕊

«Эслатинг. Зеро, эслатиш мўминларга фойда беради» (Зориёт, 55). Аллоҳ таолонинг: «Эслатинг», оятига амал қилган ҳолда, эслатмалар бериб борувчи саҳифа @ichki_ovoz

Більше
Узбекистан73 142Мова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
166
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилса, (ёки жунубликдан) ювинса, (масжидга) эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, (имомга) яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йиллик рўзанинг ва тунги (таҳажжуд) намозининг ажри берилур», дедилар. (Термизий ривояти)  @ichki_ovoz @shofiyuz
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#kun_hadisi Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир одам келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, икки вожиб қилувчи нима?» деди. «Ким Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган ҳолда ўлса, жаннатга кириши; ким Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирган ҳолда ўлса, дўзахга кириши», дедилар». Муслим ривояти @ichki_ovoz @taqvouz_kanali
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистон Мусулмонлар           идораси тақвими  Тошкент намоз вақтлар Пайшанба 7-Апрел 2022      6 - Рамазон 1443 Тонг            -  04:37 Қуёш          -  05:57 Пешин       -  12:30 Аср             -  17:01 Шом           -  18:56 Хуфтон      - 20:14 Табассум хар доим хам, инсонни бахтли эканлигини англатмайди, баъзида бу инсоннинг кучли эканлигини англатади. Ўз яқинларингизга ҳам улашинг! #fazl_uz
Показати все...
#kayfiyat Бир киши хотини билан ҳазиллашиб ўтириб, хотинининг битта кўзини юмибди ва унинг устига бир тилло тангани қўйибди. Хотини яна бир тилло танга олиш илинжида иккинчи кўзини ҳам юмибди ва: «Севгилим, унутманг, муҳаббат кўр бўлади, ғилай эмас!», дебди. 📚 «Табассум қилинг» @ichki_ovoz @taqvouz_kanali
Показати все...
#nashid Сизни кўргим келар😔 @ichki_ovoz @taqvouz_kanali
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#motivatsiya Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг олдига бир одам келиб, «Мен илм ўрганишни хоҳлайман, лекин олган илмимга амал қилмай, уни зое қилиб қўйишдан қўрқаман», деди. Абу Зарр розияллоҳу анҳу унга: «Жоҳил бўлиб юрганингдан илмли бўлганинг яхшироқ», деб жавоб бердилар. Шунинг учун қанча бўлса ҳам, фойдали илм бўлса, ўрганавериш керак. Қани олға😊! @ichki_ovoz @muslim_booksuz
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўлим яқинлашгани сари, дунё шу чуқурчалик арзимас эканлигини биласиз... Ибн Асадуллоҳ @ichki_ovoz @sunan_uz
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистон Мусулмонлар           идораси тақвими    Тошкент намоз вақтлар Чоршанба 6-Апрел 2022      5 - Рамазон 1443 Тонг            -  04:39 Қуёш          -  05:58 Пешин       -  12:30 Аср             -  17:00 Шом           -  18:55 Хуфтон      - 20:12 Китоб ўқиш энг арзон саёҳат қилиш йўлидир. Ўз яқинларингизга ҳам улашинг! #fazl_uz
Показати все...
АЁЛЛАРНИНГ РАМАЗОНДАГИ АЖРЛАРИ! Рамазон ойида аёллар ажру савоб ҳосил қилиш имкониятлари эркаклардан кўпроқ, десак ҳам муболаға бўлмайди. Фақат бунинг учун аёл: "Иҳтисоб", яъни амалини шунчаки вазифа эмас, балки ажру савоб умидида қилиши, безор бўлмасдан, очиқ кўнгил билан бажариши лозим! Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ғафлатдан уйғоқ кишиларнинг одатий ишлари ҳам ибодат бўлади, (ажру савоб ниятидан) ғофил бўлганларнинг эса ибодатлари ҳам ҳам одат бўлиб қолади!" (Мифтаҳу дарус саодат) Шунинг учун ҳам росулуллоҳ алайҳиссалам Рамазон рўзаси ва тунги намозларида "иймон ва ажр умидида қилса" деб шарт қўйиб, мукофотига ўтган гуноҳлари мағфират қилинади деганлар. (Имом Бухорий, ва Муслим ривоятлари) Демак, аёл киши Рамазонда 1- рўза тутиш ажри, 2- уй ишларини қилиб, эрига хизмат қилиш ажри, 3- рўзадорларга ифтор қилиш ажриларига эга бўлади! Буларнинг барчасини одатий вазифа тарзида эмас, ихлос билан ажр ниятида қилиши лозим. Росулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар: "Ким бир рўзадорга ифтор қилиб берса, унга шу рўзадорнинг мислидек ажр бўлиб, у рўзадорнинг ҳам ажридан бирор нарса ноқис қилинмайди!" (Имом Бухорий, ва Муслим ривоятлари) Демак, аёл кишига ҳар кунига 2 кун рўза ажри ёзилади! Агар бу кундалик вазифалари (пишир-куйдир, тозалаш) асносида тили зикрда, истиғфору саловатда бўлса, энди ибодатлар ичма-ич бўлиб, аёл киши ажрга кўмилиб кетади! Энди бунга Рамазонда ажрлар кўпайтириб берилиши қўшилсачи? Иброҳим ан-Нахоий айтадилар: "Рамазонда бир дона тасбеҳ айтиш бошқа ойдаги минг тасбеҳга тенгдир!" Ҳатто, аёл киши узрли (ҳайз) вақтини ҳам "рўза ва намоздан қутулдим" деб эмас, аксинча, "Аллоҳ буюрганда шунда ҳам ибодатда бўлар эдим" деб қарши олса, бу кунлари ҳам бошқа кунлари сингари тамомий ажр ёзилади! Росулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар: "Агар банда касал ёки мусофир бўлса, унга муқим ва соғлом вақтидаги қилиб юрган амаллари мислидек қилиб ёзилади!" (Саҳиҳи Бухорий) Албатта, узрли ҳолат ҳам касаллик ҳукмида бўлади. Бу ҳолатнинг ҳам савобини зиёдалаштириш мумкин! Узрли ҳолат аёл кишига зикр қилишни ва Қуръонни (ушламасдан) ўқишни ман қилмайди! Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ айтадилар. Ҳайзли аёлни қироатдан ман қилган очиқ саҳиҳ далил йўқ! Маълумки, росулуллоҳ алайҳиссалам замонида ҳам аёллар ҳайз кўрар эдилар, уларни сира қайтармаганлар, шунингдек, зикр ва дуодан ҳам қайтармаганлар!" (Мажмуъул фатава) Одатни ибодатга айлантиринг ва бу ажрларга кўмилиб чиқишдан маҳрум бўлманг! @ichki_ovoz @yaxshikundosh
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
- Рамазоннинг бир ажийб ҳақиқати бор. - Қандай ҳақиқат? - Қилаётган гуноҳларинг нафсингданми, шайтонданми билиб оласан... @ichki_ovoz @sunan_uz
Показати все...