cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

Рекламні дописи
12 040
Підписники
-3824 години
-1 3787 днів
+24830 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Вилоятда маданий тадбирларни кўпайтириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Маданият вазирлигига Фарғона филармониясида Симфоник оркестр ва Миллий чолғу ансамблини ташкил қилиш топширилди. Ушбу оркестр ва ансамбль сайёҳлар энг кўп келадиган Фарғона, Қўқон, Марғилон шаҳарлари, Риштон, Қува ва Фарғона туманларида ҳафталик концертлар ўтказади. Шунингдек, Фарғона шаҳрида янги ташкил бўлаётган “Эко шаҳар”да мусиқа мактабини ташкил қилиш бўйича таклиф киритишга кўрсатма берилди. Умуман, бугун Фарғона учун яратилаётган шароитлар камида 10 миллиард долларлик инвестицияга замин бўлаётгани таъкидланди. Facebook|Instagram|X
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Вилоятдаги йирик боғбонларнинг ерида 50-100 тонналик музлаткичли омбор ташкил қилиш таклифи қўллаб-қувватланди. Буни ҳисобига уларни экспорт салоҳияти 2 карра ошади, йўқотишлар 25 фоизга қисқаради, 4 мингта янги иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон, Риштон, Бешариқ, Боғдод туманларида жорий йилда ҳар бири 10 минг тонналик сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш топширилди. Вилоят боғбон-тадбиркорларининг мева-сабзавотни сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш лойиҳаларига хорижий валютада олинган кредитларнинг 6 фоизгача қисми қоплаб берилади. Шунингдек, Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг оғирини енгил қилиш учун ер солиғи ярмига камайтирилса, адолатдан бўлиши таъкидланди. Facebook|Instagram|X
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Чегарадан ID-карта орқали ўтиш бўйича Қирғизистон билан келишувга эришилгани Фарғона учун имкониятлар эшигини очгани таъкидланди. Қарийб 20 йил ёпиқ бўлган Шоҳимардон ва Ёрдон анклав қишлоқларига ўтган йили 400 мингга яқин турист борди. Лекин, “Водил” ва “Оқ-қия” чегара ўтказиш пунктлари халқаро мақомга эга эмаслиги боис хорижий туристлар Шоҳимардон ва Ёрдонга Ўш орқали айланиб келишига тўғри келмоқда. Бу масала ҳал бўлса, тадбиркорлар ушбу 2 та қишлоққа 100 миллион доллар инвестиция киритишга тайёр. Бу борада қўшни мамлакат билан тегишли музокаралар олиб борилаётгани маълум қилинди. Мутасаддиларга Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари, Водил шаҳарчасининг мастер режасини ишлаб чиқиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Сўнгги уч йилда вилоятдаги 110 минг аҳолига деҳқончилик қилиш учун 25,5 минг гектар ер берилган. Ушбу ерларда 3 марта ҳосил олиш бўйича Фарғона тажрибасини яратиш топширилди. Келгуси йили вилоятдаги барча пахта майдонларида Шинжон-Уйғур тажрибаси асосида пахтани кўчатлаб экиш технологияси жорий қилинади, замонавий уруғчилик корхонаси ташкил этилади. Шунингдек, 15 та туманда 500 гектардан ерда боғлар ташкил қилиниб, 50 сотихдан 30 минг аҳолига бўлиб берилади, вилоятдаги 8 минг гектар самарасиз боғлар янгиланади. Фарғона туманида саноат усулида Италия ва Польшанинг серҳосил малина навлари экилади. Қўштепа ва Ёзёвонда 1 минг гектардан юқори ҳосилдор бодом, шафтоли, гилос ва олхўри боғлари ташкил қилинади. Facebook|Instagram|X
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Фарғонада саноатга катта туртки берадиган лойиҳалар кўпайтирилади. Энергетика, нефт-газ ва кимё соҳаларида 2 миллиард долларлик лойиҳалар режалаштирилган. Куни кеча Бешариқда 500 мегаваттли, Ўзбекистон туманида 180 мегаваттли фотоэлектр станцияларини қуриш ишларига старт берилди. Тошлоқда 120 миллион долларлик флоат ойнаси, Ўзбекистон туманида 80 миллион долларлик 20 турдаги қурилиш материаллари корхонаси, Қувасойда 65 миллион долларлик керамо-гранит лойиҳасини тезлаштириш зарурлиги қайд этилди. Қувасойда электромобилни зарядлаш станцияларини ишлаб чиқариш корхонасини жорий йилда ишга тушириш, Риштонда йилига 17 минг тонна биологик парчаланадиган нотўқима мато ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Facebook|Instagram|X
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Камбағалликни қисқартириш бўйича ҳам тизимни ўзгартириш зарурлиги таъкидланди. Маҳалла еттилигида қандай ишлаш кераклиги бўйича тажриба тўпланди, уларга банк-молия инструментлари билан кўмаклашиш жорий қилинди. Шу билан бирга, тизим кенгайган сари янгича ёндашувга эҳтиёж сезилмоқда. Эҳтиёжманд аҳоли даромад манбаи билан таъминланмаса, яна ижтимоий ёрдамга қайта-қайта мурожаат этиши кўрсатиб ўтилди. Шу боис, энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади. Facebook|Instagram|X
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Юқори қўшилган қиймат яратиш ва иш ўринларини кўпайтириш шарти билан қўшимча 1 минг 210 гектар ер ажратиш мумкин. Бунинг учун вилоят ҳокимлиги ҳузурида дирекция ташкил қилинади. Саноат зоналаридаги биноларни маҳаллий тадбиркор ҳамкори билан қуриб, ижарага олади ёки муддатли сотиб олади. Саноатни туман ва маҳаллага тушириш учун инфратузилма харажатларига 50 миллион доллар ажратилади. Ушбу маблағни вилоятнинг ўзи тасарруф қилади ва қайтган маблағни кейинги лойиҳаларга ишлатиши мумкин бўлади. Вилоят ҳокимлигига 161 та йирик маҳаллада ҳам 1 гектардан майдонда 4-5 қаватли саноат марказларини ташкил қилиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Президент вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди. Жумладан, Қувасойнинг Пакана, Кокилон ва Сўфон маҳаллалари ҳисобидан Қўқон иқтисодий зонаси ҳудуди 210 гектарга кенгайтирилади. Бу ерларда 200 миллион долларлик, келгуси йилда 500 миллион долларлик лойиҳа қилиш, камида 10 минг иш ўрни яратиш вазифаси қўйилди. Вилоят ҳокимига 19 та туман-шаҳарнинг ҳар бирини Хитой тажрибаси асосида саноатнинг аниқ йўналишига ихтисослаштириш ва уларда саноат зоналарини ташкил қилиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бу йил “Ташаббусли бюджет” доирасида Фарғонадаги 266 та лойиҳага 340 миллиард сўм ажратилди. Лекин уч ойдан бери кўплаб лойиҳалар бўйича ҳали амалий иш бошланмагани қаттиқ танқид қилинди. Шу ойни ўзида “Ташаббусли бюджет”га вилоят бюджетидан ҳозиргача берилмаган маблағларни ўтказиб бериш топширилди. Бунинг ҳисобига 35 та маҳалладаги электр, газ ва йўл масаласи ҳал бўлади. Умуман, туманлар маҳаллий бюджетида маблағни кўпроқ қолдириш мақсадида жисмоний шахслардан даромад солиғини ярмини туман бюджетида қолдириш масаласини кўриб чиқиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Эндиликда вилоят раҳбариятининг масъулиятини ошириш бўйича Фарғонада янги тизим бўлиши белгиланди. Вилоят ҳокимининг ўзи ва ҳар бир ўринбосари, 19 та туман ва шаҳар ҳокими кунига камида 5 тадан тадбиркор ва хорижий инвесторни қабул қилиб, уларни муаммосини ҳал қилади. Улар ҳар ҳафта телевидение, радио орқали аҳоли ва тадбиркорларга бўлаётган ўзгаришларни айтиб боради. Йил якунида уларнинг фаолияти сарҳисоб қилиниб, тегишли чора кўрилади. Вилоят кенгаши депутатлари ҳам комиссия тузиб, ҳар бир рақамни назоратга олиши муҳимлиги қайд этилди. Facebook|Instagram|X
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.