cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Шум Бола | расмий канал

Шум Бола канали - биз билан асло зерикмайсиз !!! Инстаграм орқали кузатинг: instagram.com/shumbola_kanal ••••• Хамкор каналлар: @gorizontuz @ustalar_official

Більше
Узбекистан19 612Мова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
918
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Совет давридаги латифа Аммо хозирги кунда хам актуал Газетный киоск. Мужчина спрашивает: - Правда есть? - Правды нет - А Россия? - Продана. Есть Труд за 3 копейки... Шум Бола - @shumbola_kanali
Показати все...
👍 14
👊 1
КЎЧА ФУТБОЛИНИНГ ОЛТИН ҚОИДАЛАРИ • Ҳеч қандай ҳакамсиз. • Тасаввур қилиб бўлмас ҳисоблар 25:46 • Жамоадаги энг дўмбоқ ўйинчи дарвозабон. • Тўп эгаси ҳеч қачон дарвозага турмайди. • Пенальти фақат ўйинчи ерга ётиб олиб сўкинишни ёки бақиргандагина белгиланади. • Ўйин қоронғу тушгунча ёки тўп эгаси аразлаб уйига кетиб қолгунча давом этади. • Дарвоза бўлиши шарт эмас, тош ёки сумка бўлаверади • Ҳамма ҳакамлик қилаверади. Бараварига "рука" деб бақирилса бўлди. • Офсайдсиз ўйналади • Форма бўлиши шарт эмас. • Тўпни аҳамияти йўқ. 1сўм35 тийинлик тўп ёки тешик тўп ҳам бўлаверади. • Ҳамма ўйнайди. Заҳира бўлмайди • Энг кўп бақирадиган тўпни эгаси. • Пеналтини тўп эгаси тепади. • Тўп янги бўлса қаттиқ тепишга рухсат йўқ • Бир жамоада ўйинчи кам бўлса муаммо йўқ. Ҳам варатар ҳам ўйинчиман қоидаси бор. • Ҳеч қачон ўйинчилар симуляция қилишмаган.(атайлаб йиқилмайди) • Қўшимча вақт охирги голгача. • Ким тўпни узоққа тепса ўзи опкелади(тўп эгасидан бошқалар) • Аут қачон тўп ариққа тушса ёки қўшни уйга тушса • Пенальтидан гол уролмаганни "халқ душмани" даражасида ёмон кўрилади. Ёшлигингиз эсга тушдими? © Шум Бола - @shumbola_kanal
Показати все...
👍 18
😁 6
Эшкакчилар ўртасида мусобақа ўтказилди. Ҳар бир қайиқ 9 кишини кўтара олар эди. Япония эшкакчилари биринчи келибди. Бизникилар эса энг охирги. Натижа таҳлилига кўра японлар қайиғида 1 та бошлиқ ва 8 та эшкакчи бор экан. Бизникилар гуруҳда эса 1 та умумий бошлиқ, 3 та ўринбосар, 4 та бўлим мудири ва 1 та эшкакчи бор эди. Бизникилар дарров мағлубият сабабини аниқлашди. Эшкакчи айбдор экан. У ишдан кетибди... © Шум Бола - @shumbola_kanal
Показати все...
👍 18
😁 9
• Ўз ҳурмати ила яшади. • Ўз ҳурмати ила ўлди. • Умрида бирорта (очиқ) қизни суратга олмади. • Уятсиз фото-видеолар, мусиқа-қўшиқларни хотирасига ёзмади ва тарихда қолди! © Шум Бола - @shumbola_kanal
Показати все...
👍 22
👊 3
Рохибни мот қилган болакай Бир роҳиб Истанбулга келиб, черков қидирибди. Йўлда бир болани тўхтатиб: - Шу атрофда черков борми? - деб сўрабди. Болакай унга черковнинг йўлини кўрсатиб қўйгач роҳиб: -Яхши бола экансан, сен ҳам мен билан юр, сенга жаннатга кириш йўлини кўрсатаман- дебди. Шунда болакай: - Битта черковнинг йўлини тополмай адашиб юрибсизку, жаннатнинг йўлини қаердан билардингиз?! -, деб жавоб берибди. © Шум Бола - @shumbola_kanal
Показати все...
👍 14
😁 4
Шайхдан бир одам сўрабди... - Устоз, агар ўрмонда намоз ўқиб қолсам,олдимдан шер ўтиб қолса нима қиламан?Намозни бузайми ёки давом эттирайми? Шайх жавоб берибди: - Аввал таҳоратингга қара, агар кетмаган бўлса давом эттиравер! © Шум Бола - @shumbola_kanal
Показати все...
👍 8
😁 3
Бир куни Эйнштейн поездда бир араб билан борарди. Унинг заковатини синаб кўрмоқчи бўлди. - Келинг, бир ўйин ўйнаймиз. Мен бир савол бераман. Жавобини билмасангиз, менга 5 доллар берасиз. Кейин сиз менга бир савол берасиз. Мен жавобини тополмасам, сизга 500 доллар бераман. Араб рози бўлди. Эйнштейн сўраяпти: - Ер тортишиш кучининг сабаби нимада? Араб бироз ўйланиб турди-да, чўнтагидан 5 доллар чиқариб берди. Савол бериш навбати арабга келди: - Нима тоққа уч оёқда чиқиб, бир оёқда қайтиб тушади? Эйнштейн роса ўйланди. Дўстларига телефон қилди. Ҳеч ким жавобини топа олмади. Бир соатлардан кейин арабга 500 доллар беришга мажбур бўлди ва сўради: - Тоққа уч оёқда чиқиб, бир оёқда тушадиган нарса ўзи нима эди? Араб чўнтагидан яна 5 доллар чиқариб, олимга узатди-да: - Мен ҳам билмайман, - деди. © Шум Бола - @shumbola_kanal
Показати все...
👍 5
😁 12
Хотин-қизи, синглиси, опаси Интернет сахифаларида уялмасдан рақс тушиб, бегона йигитлар билан видеолар ишлаб юрганларнинг хам паспортига «эркак» деб ёзилганда энди... © Шум Бола - @shumbola_kanal
Показати все...
👍 28
🤔 4
Агар аёл киши эримдан кўра ўғлимни кўпроқ яхши кўраман деса асло ишонма. Чунки аёл киши ўғлини қўшни аёлга ташаб кета олади, эрини эса йўқ © Шум Бола - @shumbola_kanal
Показати все...
👍 21
😁 6
Боланинг энг катта душмани унга Аллоҳ ҳақида билдирмаган, Уни танитмаган, абадий шу дунёда яшайдиган қилиб етиштирган ота-онаси ҳисобланади... © Шум Бола - @shumbola_kanal
Показати все...
👍 20
🤔 1