cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

FARUQ_UZ

Andijon viloyati Shahrixon tumani Vahim jome' masjidi Imom-xatibi Umarxon Saydumarovning rasmiy kanali✅ Murojat uchun: @Umarxon_Saydumarov

Більше
Рекламні дописи
3 083
Підписники
+124 години
-197 днів
-5830 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

ДЕНГИЗНИ БУЛҒАТУВЧИ ГУНОҲ Ҳазрати Ойша розияллоҳу анҳо онамиз ҳикоя қиладилар: «Аллоҳ Расулига бир куни аёллари София ҳақида: «Софиянинг мана бу – мана бу камчиликлари ва бўйининг пастлиги Сизга уни севмаслигингиз учун етарли», дедим. Расулуллоҳ шундай жавоб қилдилар: — Шундай ёмон сўз айтдингки, у сўзнинг гуноҳи денгизга отилса, бутун денгизни булғатар ва бадбўй қилар эди». (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.) Мазкур ҳадис орқали ёмонлик қилишга қодир бўлатуриб, кечириш, камбағал бўлатуриб саховатли бўлиш – ҳурматга сазовор ишларнинг энг гўзалидир, деган ҳикмат таъкидланмоқда. Худди шу сингари ғийбат қилмаслик ҳам улуғлик келтирадиган эзгу амал саналади. Бировнинг камчилигини таҳлил қилиш айбдир. "Ҳадислар ҳикмати" китобидан. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
105. Саъид ибн Зайд ибн Амр ибн Нуфайлдан ривоят килинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Ким зулм йўли билан (ўзига тегишли бўлмаган) ердан бир қарич тортиб олса, қиёмат куни ердан етти қати унинг бўйнига ўраб қўйилади", деб айтаётганларини эшитдим". Изоҳ: Шунингдек, Пайғамбаримиздан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда "Кимки ўзига тегишли бўлмаган ердан ҳатто бир қарич бўлса ҳам эгаллаб олса, Аллоҳ таоло уни етти қават жаҳаннамнинг тубига ташлайди", деб айтилган. Ҳолбуки, инсон ўша бир қарич ер билан бойиб қолмайди ёки ундан воз кечиш билан камбагал бўлиб, бўйи букилиб қолмайди. Охиратда ҳолим вой бўлмасин, дейдиган киши йўл ва ариққа ҳамда қўшнининг ерига тажовуз қилишдан сақланиши, агар билиб-билмай шу ишни қилиб қўйган бўлса, дарҳол ҳақдорига қайтариши керак. Чунки ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ўша бир қарич ер у кимсани охиратда хароб қилади. Мўмин-мусулмон киши арзимаган бир қарич ep билан охиратини хароб қилмаслиги лозим. Муснади Кеший китобидан. @mehrob_uz
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Эй одам боласи! Роббингга осийлик қилаётган бўлсанг ҳам, сенга Ўз неъматларини узлуксиз бераётганини кўрсанг, эҳтиёт бўл! @mehrob_uz
Показати все...
Зиммамизга юкланган намознинг ҳикматлари – Аллоҳ таоло зиммангга Ўзининг хизматини, тоатини вожиб этган ва аслида ўшаларни жаннатга киришингга сабаб қилган. – Аллоҳ таоло бандаларини қуллик вазифаларини адо қилишда нуқсонли эканларини билганидан уларнинг зиммасига тоат-ибодатларини вожиб қилди. Гўё У Зот тоатини вожиб қилиш занжирлари билан (жаннатга) йўналтиради. Раббинг бандаларини (зиммаларига юклатилган вазифалар) занжирлари билан судралган ҳолатда жаннатга олиб борилишларини яхши кўради. – Дангасалик ва заифлик сени тўсиб қўймаслиги учун У Зот сенга муайян вақтларда ибодатларни тайин қилиб қўйган. (Масалан, кунда беш маҳал намоз ўқиб қўйгин демасдан, кун давомида қайси вақтларда ўқиш лозимлигини тайин этган.) Сенда танлаш вақти ҳам қолиши учун ибодатларнинг вақтларини кенг қилиб қўйган. (Масалан, сенда ҳам танлаш имкони қолиши учун фалон вақтнинг фалон дақиқаларида намоз ўқийсан демаган.) – Аллоҳ таоло сени заифлигингни, ожизлигингни билганидан намознинг ададларини камайтирган. Унинг фазлу марҳаматига муҳтож эканингни билганидан бериладиган савобларни кўпайтириб қўйган. – Намоз Аллоҳдан бошқаларнинг мулоҳазасини қилиш сингари маънавий кирликлардан қалбларни покловчи ва яширин сирларнинг эшикларини очувчи ибодатдир. – Намоз муножот маҳали ва муҳаббат ўрнидир. Ихлос билан намоз ўқиш қалбларни сирларга очади ва уларда нур юлдузлари порлайди. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий @mehrob_uz
Показати все...
ЗУЛҲИЖЖА Зулҳижжа ҳижрий-қамарий тақвим бўйича ўн иккинчи ойдир. Уруш ҳаром қилинган иккинчи ой. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бешинчи бобоси Килоб ибн Мурра даврида, тахминан, 412 милодий йилда шундай номланган. Ҳаж ойи бўлгани учун шундай номланган. У машҳур ойларнинг охиргисидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Ҳаж маълум ойлардир..." (Бақара сураси, 197-оят), деб марҳамат қилган. Ҳаж ойлари Шавволнинг биринчи кунидан бошланади ва Зулҳижжанинг ўнинчи куни тугайди. Зулҳижжанинг саккизинчи куни "Тарвия" (бизда Ёлғон арафа" дейилади), тўққизинчи куни Арафа бўлиб, шу кунда ҳожилар Арафотда бўлишади. Зулҳижжанинг ўнинчи куни Қурбон ҳайитидир. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
Показати все...
00:15
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Хайрли тонг! ☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️ «Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг» «Иброҳим сураси», 7-оят. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
Показати все...
868dc73beeb21f365edecff0077d1c61ь 0.mp49.78 KB
Repost from Muslim.uz
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🌙 2024-2025 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 2024-2025 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш саналарини маълум қилади:
Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва барча ўрта махсус ислом таълим муассасаларига шу йил 20 июндан 20 июлга қадар; ⏺ Ҳадис илми мактабига 20 июндан 10 июлгача; ⏺ Тошкент ислом институтининг Модуль таълим тизимига 10 июлдан 30 июлгача.
🗣Олий диний таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси ректори номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📚 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада; 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); 🏆 ЎМИнинг “Ягона олимпиада” танлови Республика босқичи 1-, 2- ва 3-ўрин ғолиблари эса олий диний таълим муассасаларига кириш учун имтиёз берувчи диплом нусхасини ҳам тақдим этади. 🌐 Хорижий давлатлардаги диний таълим муассасаларини тамомлаган ва мамлакатимизда нострификациядан ўтказилган дипломга эга бўлган абитуриентлар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.
🗣Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси раҳбари номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📚 маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси); 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); ✅ чет тилини билиши тўғрисидаги сертификат асл нусхаси (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа тилда имтиҳон топширувчилар учун).
🗣Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси ректори номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📚 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада; 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); ✅ яшаш жойи бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилидан тавсиянома; 💬 меҳнат дафтарчаси нусхаси (тасдиқланган ҳолда). ☪️ Эслатиб ўтамиз: Модуль таълим тизимига ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган ҳамда тўрт йил ва ундан ортиқ муддат давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблари танлов асосида ўқишга қабул қилинади. 🟢Маълумот ўрнида: Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади. Жорий йилда ўқишни тамомлаган ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига хужжат топширган абитуриентлардан эса тўлов ундирилмайди. 📢 Қабул жараёнига оид сўнгги янгиликларни кузатиб боринг. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🕓NAMOZ VAQTLARI: 📆 7-iyundan  4-iyul kunigacha. (Andijon vaqti bilan) ☀️QUYOSH 4:45 📝 “𝐀𝐡𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳 (𝐨ʻ𝐪𝐢𝐬𝐡) 𝐠𝐚 𝐛𝐮𝐲𝐮𝐫𝐢𝐧𝐠 𝐯𝐚 (𝐨ʻ𝐳𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳 𝐡𝐚𝐦) 𝐮𝐧𝐠𝐚 (𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳𝐠𝐚) 𝐛𝐚𝐫𝐝𝐨𝐬𝐡𝐥𝐢 𝐛𝐨ʻ𝐥𝐢𝐧𝐠!” ᴛᴏʜᴀ sᴜʀᴀsɪ 132-ᴏʏᴀᴛ 🫥Yaqinlaringizga ham ulashing! 📱Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating: 🚀Telegram 📷Instagram
Показати все...
05:18
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Показати все...
SABR.mp414.71 MB
Қиёмат куни тўрт тоифа инсон тўрт зотга муҳтож бўлади: 1. Бойлар Сулаймон ибн Довуд алайҳимассаломга муҳтож бўлишади. Бойлар: “Эй Раббимиз, бизнинг бойлигимиз кўп эди, бойлигимиз бизни Сенга ибодат қилишдан тўсиб қўйди”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: “Сулаймон сизлардан ҳам бой эди, лекин унинг бойлиги Менга ибодат қилишдан тўсмади”, дейди. 2. Қуллар Юсуф алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар Аллоҳ таолога: “Бизнинг қуллигимиз Сенга ибодат қилишдан тўсди”, дейишади. Аллоҳ тало: “Юсуф ҳам қул эди. Лекин унинг қуллиги Менга ибодат қилишдан тўсмади”, дейди. 3. Фақирлар Исо алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар Аллоҳ таолога: “Бизнинг фақирлигимиз Сенга ибодат қилишдан тўсди”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Исо жуда фақир эди. Лекин унинг фақирлиги Менга ибодат қилишга моне бўлмади”, дейди. 4. Касаллар Айюб алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар: “Касаллигимиз туфайли сенга ибодат қила олмадик”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Айюб ҳам жуда оғир хаста эди, лекин унинг хасталиги Менга ибодат қилишга ғов бўлмади”, дейди. Қиёмат куни ҳеч бир баҳона, важ, узр қабул қилинмайди. Шу боис ҳар бир банда охират тадоригини кўриб бориши, эзгу ишларнинг пайида бўлиши зарур. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Ҳисоб-китоб қилинмасдан аввал ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинглар”, деган. "Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
Показати все...