cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Ибратли Хикоялар

Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади! . . Админ @b_yedder

Більше
Рекламні дописи
4 081
Підписники
+1124 години
+487 днів
+61730 днів
Час активного постингу

Триває завантаження даних...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Аналітика публікацій
ДописиПерегляди
Поширення
Динаміка переглядів
01
Ёш бола сартарошхонага кирди. Сартарош уни кўриши билан ўз мижозларига вайсай кетди: — Қаранглар. Бу дунёдаги энг аҳмоқ бола! Ҳозир мен буни исботлайман. Сартарош бир қўлига 1 долларни, иккинчи қўлига эса 25 центни олиб боланинг ёнига чақирди ва ундан қайси бирини оласан, деб қўлидаги пулларни кўрсатди. Бола ўйлаб ҳам ўтирмай 25 центлик пулни танлади. Шунда ҳамма кулиб юборди. Бола пулни олиб сартарошхонани тарк этди. Бундан хайрон бўлган бир мижоз бола ортидан югуриб унга етиб олди ва ундан нега бундай қилганлиги сабабини сўради. Шунда бола: — Сэр, мен 1 долларлик пулни танлаган куним ўйин ўз ниҳоясига етади, лекин мен буни хоҳламайман. P.S.: Баъзида одамлар сизни калака қилишмоқчи бўлишади, лекин улар бу орқали ўзларини аҳмоқ қилишаётганини билишмайди! Шунинг учун ҳар қандай касларга эътибор бериб ўтирманг! https://t.me/IBRATLY
2644Loading...
02
Ёвузлик мавжудми? Университет профессори талабаларга ана шу савол билан мурожаат қилди.  – Ҳамма мавжуд нарсаларни Тангри яратган-а?  Бир талаба дадил жавоб берди:  – Ҳа, Парвардигор яратган.  – Ҳамма нарсани Худо яратганми? – деб қайта сўради профессор.  – Ҳа, сэр, - деб жавоб берди талаба.  Профессор сўради:  – Агар ҳамма нарсани Тангри яратган бўлса, Парвардигор ёвузликни ҳам яратган экан-да, ахир ёвузлик мавжуд-ку. Ва агар “бизнинг юмушларимиз, хатти-ҳаракатларимиз бизнинг ким эканимизни кўрсатади”, деган ақидага амал қиладиган бўлсак, демак, Худонинг ўзи ҳам ёвузлик экан-да? Талаба бундай жавобни эшитиб, жим бўлиб қолди. Профессор ўзида йўқ мамнун эди. У Тангрига ишонч афсона эканини яна бир карра исботлаганини айтиб, талабаларга мақтанди.  Яна бир талаба қўлини кўтарди-да, шундай деди:  – Профессор, сизга савол берсам майлими?  – Албатта, - деб жавоб берди профессор. Талаба ўрнидан туриб, сўради: – Профессор, совуқ мавжудми? – Бўлмаса-чи? Албатта, мавжуд. Сен ҳеч қачон совқотмаганмисан? Талабалар йигитчанинг саволи устидан кула бошладилар. Йигит жавоб берди: – Аслида, сэр, совуқ мавжуд эмас. Физика қонунларига кўра, биз совуқ деб ҳисоблайдиган нарса, аслида иссиқнинг йўқлиги, мавжуд эмаслигидир. Мутлақ “ноль” (Фаренгейт бўйича -460 даража) – иссиқликнинг умуман йўқлигидир. Бундай ҳароратда барча моддалар ҳаракатсиз бўлиб қолади ва таъсирга жавоб беришга қодир бўлмайди. Совуқ мавжуд эмас. Биз бу сўзни иссиқлик бўлмаган пайтдаги ҳиссиётларимизни ифодалаш учун ўйлаб топганмиз. Талаба давом этди: – Профессор, қоронғулик мавжудми?  – Албатта, мавжуд. – Сиз яна ноҳақсиз, сэр. Қоронғулик ҳам мавжуд эмас. Аслида қоронғулик бу – ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, лекин қоронғуликни тадқиқ эта олмаймиз. Биз Ньютоннинг призмаси орқали ёруғликни кўплаб рангларга тизиб қўйишимиз ва ҳар бир ранг тўлқинининг узунлигини ўрганишимиз мумкин. Лекин сиз қоронғуликни ўлчай олмайсиз. Оддийгина ёруғлик шуъласи қоронғулик дунёсига ёпирилиб кириб, уни ёритиши мумкин. Сиз муайян бир макон қанчалик қоронғу эканини била оласизми? Сиз бу маконда қанча ёруғлик борлигини ўлчашингиз мумкин. Шундай эмасми? “Қоронғулик” атамасини инсон ёруғликнинг йўқлигини ифодалаш учун ишлатади.  Ахийри йигитча профессордан сўради: – Сэр, ёвузлик мавжудми? Бу гал бироз қатъиятсизроқ тарзда профессор жавоб берди: – Албатта, мен айтдим-ку. Биз ёвузлик билан ҳар куни тўқнашамиз. Одамлар ўртасидаги шафқатсизлик, дунёдаги кўплаб жиноятлар ва зўравонлик – ёвузликнинг кўринишларига мисол бўла олади. Бунга талаба шундай жавоб берди: – Сэр, ёвузлик мавжуд эмас. Ёвузлик – бу Тангрининг йўқлигидир. Ёвузлик совуқ ва қоронғликка ўхшаш – Парвардигорнинг йўқлигини таърифлаш учун инсон томонидан ўйлаб топилган атама. Тангри ёвузликни яратмаган. Ёвузлик иссиқлик ва ёруғлик каби мавжуд бўлмайди. Ёвузлик бу – иссиқ йўқлигидан келиб чиқадиган совуқ кабидир, ёруғлик йўқлигидан келиб чиқадиган қоронғулик кабидир. Ёвузлик инсон қалбида Тангрига муҳаббатнинг йўқлиги оқибатидир. https://t.me/IBRATLY
5799Loading...
03
Шунчаки ёдингизда сақланг! Ҳеч нарсага кафолат йўқ... • Севганинг бир кун — бегонага айланиши мумкин. • Дўстинг — душманга айланиши мумкин. • Душманинг — дўстга айланиши мумкин. • Ёмон кўрган кишинг — яхши кўрганингга айланиши мумкин. • Яхши гапирган — ёмон гапириши мумкин. • Мақтаган — ёмонлаши мумкин. Хуллас хамма нарса бўлиши мумкин.... Фақат ота - онангиз ва туғишган жигарларингни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди... Ҳар қандай ҳолатда хам улар барибир сени чин юракларидан яхши кўришади. Яқинларингизни қадрланг ва улардан меҳрингизни дариғ тутманг. https://t.me/IBRATLY
1 00522Loading...
04
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃 🌤 Жума тонги муборак бўлсин! Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲🏻 Канал 👉 @IBRATLY
2 134116Loading...
05
https://t.me/hamster_kombat_bot/start?startapp=kentId1849096252 Играй со мной, стань генеральным директором криптобиржи и получи токены через аирдроп! 💸 2k монет в качестве первого подарка 🔥 25k монет, если у тебя есть Telegram Premium
10Loading...
06
#танқид Хотинини иштонсиз кўчага олиб чиқиб, хотинига қараган "дўсти"га ташланган эрларни тушунмайман. Хотини тўйларда чиройлироқ ўйнаши учун ёки қизини орзуси "Тановор"га рақс тушиш бўлгани учун маҳрамларини рақс тўгарагига берганларни тушунмайман. Очиқ-сочиқ кийинган артистларни чақириб, ундан таълим-тарбия ҳақида интервью олаётган журналистни тушунмайман. Мажлисларда миллийлик, манавият, келажак деб нутқ сўзлаб, қизлари кўчама-кўча, қўлма-қўл бўлиб юрган амакиларни тушунмайман. Хотини билан қандай қўшилганини мақтаниб, оғзидан "бол" томадиган ҳўкизларни умуман тушунмайман. Жуфти ҳалолининг бошига рўмол ташлаб қўя олмаётган биродарим, сизни тушунмайман. Хотинини хорижга чиқарвориб, эри хорижга кетган хотинлар билан ўйнашиб юрганларни тушунмайман. ©️ Абдуқодир Набиев https://t.me/IBRATLY
4583Loading...
07
#Ибратли_видео ҲАР НАРСАНИ ЎЗ ВАҚТИДА БЎЛГАНИ ЯХШИ. кимга юборишни биласиз @IBRATLY
1 83934Loading...
08
Колумбия университетларининг бирида бир талаба аниқ фанлар дарсига кеч қолиб келди. Аудиториянинг охирига бориб ўтирди-да, бир oз ўтмай бошини китоб устига қўйиб ухлаб қолди. Дарс охирида талабаларнинг шовқин овозидан уйғониб кетди. Қараса профессор доскага иккита масала ёзиб қўйган экан. Шоша-пиша масалани дафтарига кўчириб олди-да, аудиториядан чиқиб кетди. Уйга қайтгач шу икки масалани ечими хақида ўйлай бошлади. Масалалар жуда ҳам қийин эди. Кутубхонага бориб керакли китоб ва манбаларни қидира бошлади. Тўрт кундан кейингина биринчи масалани жавобини топа олди. Масаланинг жавоби хам бир неча вароқларни банд этган эди. Иккинчи масалани ечишга улгурмади ҳам, еча олмаганидан профессорнинг қийин вазифа берганликда айблади. Кейинги математика дарсида қизиқ ҳодиса рўй берди. Яъни профессор уйга берилган вазифанинг жавобини сўрамади. Дарс тугашидан аввал у профессорнинг олдига бориб: — Профессор, берган вазифангизни тўрт кун ичида ўрганиб чиқиб, фақатгина биринчи масаланинг жавобини топа олдим, — деб масала ечилган қоғозни узатди. Профессор ҳайратланиб: — Мен ҳеч қандай вазифа бермаган эдим-ку?! Доскага ёзилган икки масаланинг эса ҳозиргача илм-фан ечимини топишдан ожиз бўлган. Бу салбий қаноат кўпчилик олимларни масалани ечимини топишга ҳаракат қилишдан, ҳатто, ўйлаб кўришдан ҳам тўсиб қўйган эди. Агар бу талаба ҳам дарсда уйғоқ бўлганда ва профессорнинг гапини эшитганда бу масаланинг ечимини топишни ўйлаб ҳам кўрмасди. P.S.: Баъзан муваффақиятга эришиш учун бу йўлдан қайтарадиган сўзларни эшитмаслик керак бўлади! https://t.me/IBRATLY
1 08421Loading...
09
зўр қўшиқ экан Охиратни, Оллохни эслатадиган эшитиб кўринг
5 732161Loading...
10
🔥Самимият... Баъзан кафтларимга сиғади дунё, Баъзан дунё аро битта зарраман... Бироз тортинаман айтишга илло, Мен уни жуда ҳам яхши кўраман... Кўнгли дунёйимнинг сўнмас қуёши, Сабридан ҳижолат тоғларнинг тоши, Кўзида кўринмас, қалбида ёши, Мен уни жуда ҳам яхши кўраман... Қадри осмонгинам, қадди камоним, Ғамларим дастидан юзи сомоним, Мехри ўраб турар тўртта томоним, Мен уни жуда ҳам яхши кўраман... Дардини кўрсатмас, ичига ютиб, Қанийди олсайдим ғамларин тутиб, Бедордир баъзида боришим кутиб, Мен уни жуда ҳам яхши кўраман... Тафти иситади бутун оламни, Мехрла артади кўзда жоламни, Чин дилдан тинглайди дилда ноламни, Мен уни жуда ҳам яхши кўраман... Таърифин ёзолмай қийналар қалам, Қалам ёзолмаса, қоғозга алам, Ифори жаннатим, мунисим Онам, Мен сизни жуда ҳам яхши кўраман... Муаллиф: Зоҳид Зиё... https://t.me/IBRATLY
1 1118Loading...
11
"Мехр" нима, эй одам? "Мехр" икки кўзингдур. "Окибат" не, эй одам? "Лабзи" ширин сўзингдир. "Гуноҳ" нима, эй одам? "Гуноҳ" эгри йўлингдир. "Ҳалол" нима, эй одам? "Ҳалол" қадоқ қўлингдир. "Ихлос" нима, эй одам? "Ихлос" ишонч ўлови. "Инсоф" нима, эй одам? "Инсоф" нафснинг жилови. "Виждон" нима, эй одам? "Виждон" қийналган жондир. "Иймон" нима, эй одам? "Ҳақни" таниган онгдир. "Кулфат" нима, эй одам? "Кулфат" қизил тилингдир. "Бахт" нимадир, эй одам? "Бахт" хотиржам кунингдир. @IBRATLY
2 91654Loading...
12
🫂😐 @IBRATLY
1 49720Loading...
13
ҲАР ҚАНДАЙ ВАЗИЯТДА ҲАМ РИШТАЛАРНИ САҚЛАБ ҚОЛИНГ! 👉 @IBRATLY
1 83314Loading...
14
ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб: — Устоз, дуоларим қабул бўлмаяпти. Нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх: — Ота-онанг борми? — деб сўради. Шогирд йигит : — Ҳа, бор, Аллоҳга шукр, ота-онам тирик, ҳаёт… Шайх кулиб: — Мен сендан ота-онанг тирикми деб сўрамадим. Ота-онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота-онанг ҳам борми? — деб сўрадим. Шогирд бошини эгиб: — Йўқ, ота-онамни дуоларимда зикр қилмас эканман, — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхнинг ҳузуридан чиқиб кетибди. Эй ота-онасига бефарқ бўлган ғофил дўстим! Сен туну кун Аллоҳдан мол-давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота-онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ғанимат, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан маҳфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра. @IBRATLY
2 60543Loading...
15
• Фарзанд кўрмай туриб, бола тарбияси ҳақида • Молиявий эркинликка эришмай туриб, бизнес ҳақида • Оила қурмай туриб, оиладаги низолар ҳақида “дарс” ўтиб пул ишлаш “эрга тегмай туриб туғишга” ўхшайди. Қўпол гапим учун хафа бўлманглар!!! Бунақа нарсаларга маслаҳатни китоб ҳам беради. Фақат уни ўқиш билан бирга уқиш ҳам керак! ПС: расмни гапга алоқаси йўқ) ©️ Умму Ҳур @IBRATLY
1 1694Loading...
16
40 ФАРЗНИ БИЛАСИЗМИ? Исломда 5 фарз бор. Иймонда 7 фарз бор. Намозда 12 фарз бор. Таҳоратда 4 фарз бор. Таяммумда 4 фарз бор. Ғуслда 3 фарз бор. Амру маъруфда 1 фарз бор. Наҳий мункарда 1 фарз бор. Ҳайзда 1 фарз бор. Нифосда 1 фарз бор. Илм излашда 1 фарз бор. Исломдаги 5 фарз: 1. Иймон; 2. Намоз; 3. Рўза; 4. Закот; 5. Ҳаж. Иймондаги 7 фарз: 1. Аллоҳ Таолога иймон келтириш; 2. Фаришталарга иймон келтириш; 3. Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш; 4. Пайғамбарларига иймон келтириш; 5. Қиёмат кунига иймон келтириш; 6. Яхшилик ва ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканлигига иймон келтириш; 7. Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш. Намоздаги 12 фарз: Намоздан ташқаридаги 6 фарз: 1. Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлиши; 2. Жойи пок бўлиши; 3. Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши; 4. Қиблани топиши; 5. Ният; 6. Ўз вақтида ўқиш. Намознинг ичидаги 6 фарз: 1. Такбири таҳрима (Дунё ишларини ҳаром қилиб, охират ишларини ҳалол қилувчи такбир. "Аллоҳу Акбар" деб намозга кирилади); 2. Қиёмда туриш; 3. Қироат қилиш; 4. Руку; 5. Сажда; 6. Қаъдаи охир (Аттаҳиёти миқдорида ўтириш) Тахоратдаги 4 фарз: 1. Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш; 2. Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш; 3. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш; 4. Икки оёқнинг тўпиқлари билан бир борадан ювиш. Таяммумнинг 4 фарзи: 1. Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш; 2. Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган, тупроқ, тош, қум кабилар); 3. Икки қўлини тупроққа уриб юзига масҳ тортиш; 4. Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масҳ тортиш. Ғуслдаги 3 фарз: 1. Оғизга сув олиб ювиш; 2. Бурунга сув олиб ювиш; 3. Бутун баданга сув етказиб ювиш. Амру маъруфдаги 1 фарз: Яхши амалларни ўзи бажариб, бошқаларга ҳам буюриш. Наҳий мункардаги 1 фарз: Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб, бошқаларни ҳам қайтариш. Ҳайздаги 1 фарз: Ҳайз хукмларини билиш. Ҳайз кунларининг ози уч кун, кўпи ўн кун. Ҳайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ. (Бир умр ҳайз кўрмаса, намоз ўқийверади). Ҳайз кунларида намоз ўқилмайди, рўза тутмайди, жинсий алоқа қилмайди. Ҳайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради, рўзасини тутади. Ҳайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди. Рўзанинг қазоларини тутади. Ҳайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди, Мусҳафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди. Илм излашдаги 1 фарз: Илм излаш, ўқиш фарз. @IBRATLY
1 25446Loading...
17
Барвақт уйғониш умрни узайтиради. Замонавий илм-фаннинг тасдиқлашича, қуёш чиқишидан олдин барвақт уйғониш умрни узайтиради, ҳужайралар фаолиятини жонлантиради, инсон ақл-идрокини яхшилайди. Олимларнинг таъкидлашича, кечаси соат 22 дан тонгги 04 гача олти соат ухлаш кундузги 12 соат уйқуга тенг келади. Субҳаналлоҳ! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намози учун барвақт уйғонишга буюрганлар. Аллоҳ таоло тунги уйқунинг аҳамиятли экани ҳамда роҳатбаҳш ва намунали уйқуга восита экани, тунги уйқу инсон учун гўё либос бўлиб, уни нафс ва танадаги муаммолардан ҳимояловчи эканига ишора қилган: "У Зот – сизлар учун кечани бир либос, уйқуни эса бир ором қилиб қўйган, кундузни эса (сизлар учун) қайта тирилиш қилган Зотдир" (Фурқон сураси, 47 оят). ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунёi
2 95734Loading...
18
⚡️"Агар қиз бола ўқиса, фарзандлари ҳам билимли бўлади..." Мирзаҳаким Тўхтамирзаев
1 64722Loading...
19
Мазлум бўлсанг бўлгин, золим бўлмагин, Узилсанг узилгин, узган бўлмагин. Маҳшарда ҳисоби жуда ҳам оғир, Эзилсанг эзилгин, эзган бўлмагин... ©️ Жалолиддин Румий @HikmatliSatrlar
872Loading...
20
ЎҒИЛ ФАРЗАНДЛАРГА Кимнинг ўғил фарзанди бўлса, мен бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин, опа-сингилларингдан доим ҳабар олиб тургин деб айтаверинг, айтаверинг, умрингиз тугагунча айтинг. Чунки қиёматда эркаклар опа-сингилларидан ҳабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан ҳабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан. Ривоятларда шундай дейилади: Бир солиҳ киши биродарлари билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар. Шу қабрдаги одам қабрда азобланябди, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар. Одамлар бу одам қандай гуноҳ қилган деб у кишидан сўрасалар: -Бу йигитнинг бутун танаси ёнябди фақатгина ўнг қўли ёнмаябди дейишди. Сабаби у опа-сингилларидан ҳабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябди. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди. Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар. Буни кўпчилик билмайди шунинг учун буни билмаганларга тарқатинг, жигарларимизни охират азобидан ўзинг асра эй меҳрибон Яратган эгам!!! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
3 327111Loading...
21
Бенжамин Франклиннинг кун тартиби Бенжамин Франклинни Америка давлатининг отаси дейишади. Исмини билмасангиз ҳам расмини кўргансиз – 100 долларлик купюрадаги сочи тўкилган инсон ўша бўлади. Айримлар уни АҚШ президенти бўлган деб янглишади. У президент бўлмаган, аммо ўта юксак мартаба эгаси бўлишдан ташқари мутафаккир олим, кашфиётчи, ёзувчи ва мусиқачи бўлган. Бенжамин иш кунини тўғри ташкил этиш орқасидан катта муваффақиятга эришган. Келинг, унинг кун тартиби билан танишиб чиқинг ва ўзингизники билан солиштириб кўринг. Бенжамин Франклиннинг 10 ўгити: 1. Ланж тулки уй паррандасини тутолмас; 2. Йўқотган вақтингни қайтаролмайсан; 3. Ялқовликнинг суст одими туфайли камбағаллик уни тезда қувиб етади; 4. Эрта туриб, эрта ётиш кишини соғлом, бой ва доно қилади; 5. Машаққатсиз муваффақият бўлмас; 6. Тиришқоқлик муваффақиятнинг онасидир; 7. Бўш вақт ва дангасалик бошқа-бошқа нарсалар; 8. Вақт – пулдир; 9. Ишлатиладиган калит зангламайди, доим ярақлаб туради; 10. Ишни назорат қилмаслик – ишчиларга ҳамённи очиб қўйишдай гап. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
2 30742Loading...
22
КЎЗ ЁШИНГИЗНИ ТИЁЛСАНГИЗ ОХИРИГАЧА ЎҚИНГ! 8 ёшли боланинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандини ёлғиз ва она мехрисиз қолишидан қўрқиб, бошқа аёлга уйланишга мажбур бўлди. Орадан бир неча кун ўтгач ота фарзандини бағрига босиб, эркалаб: - Тойчоғим, янги онанг билан эски онангни орасида қандай фарқ бор, деб сўраб қолди. Бола жудаям беғуборлик билан жавоб берди: - Хақиқий онам менга ёлғон гапирардилар, аммо иккинчи онам доим ростини айтадилар ва айтган гапларида турадилар. Ота хайратланиб сўради: -Қанақасига, болажоним? Ўғил: -Ўйнаб ўтирганимда онамга ёқмайдиган иш қилсам, менга айтардилар: "Агарда қулоқ солмасликни бас қилмасанг ва менга зулм қилаверсанг сенга овқат бермай қўяман", дердилар.. гапларига парво ҳам қилмасдим. Баъзан, кўчада кўп ўйнаб қолиб кетсам, чиқиб мени кўчама кўча излардилар, мени топмагунларича оёқлари қаерга бошласа ўша ерга кетаверардилар. Ва ниҳоят мени топганларидан кейин юз кўзларимдан ўпиб, мени уйга олиб борардилар ва мазали таомлари билан сийлардилар. Энди эса янги онам,"агар yйинни бас қилмасанг сенга овқат йўқ", дедилар. Мана икки кундан бери қорним оч, Менга ёлғончи онамни қайтариб беринг, илтимос дада. Ёлғончи онамни жуда соғиндим. Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!
10Loading...
23
ОҚИБАТ  ЎЛМАСИН Жигар, жигар деймизу, Кўриш учун чопмаймиз. Ғамин доим еймизу, Боришга вақт топмаймиз. Ишимиз рўзғор, бола, Топмаймиз бекор онни. Қалбига бир қўл сола, Элтмаймиз икки нонни. Ишдаман, йўлдаман деб, Ўтавераркан йиллар. Бағритош қўлдаман деб, Йиғлар экан кўнгиллар. Қўлига сумка илиб, Узатамиз боламиз. Шунга ҳам зарда қилиб, Ғурурланиб оламиз. Шуми айтинг оқибат, Оқибатни билмаймиз. Қийнамаса мусибат, Бир қўнғироқ қилмаймиз. Азизлар умримизни, Бекорга совурмайлик. Кеч очиб кўзимизни, Аттангда қоврулмайлик. Мактуба Шайдо ✍ https://t.me/IBRATLY
2 56152Loading...
24
Қўлсиз яратилган инсон ҳамма юмушларини оёқда бажарар экан. Ибратли одам 👉 @IBRATLY
4 08862Loading...
25
​ БАХТЛИ ЯШАШ СИРИ Араб донишмандларидан бири шундай деган экан: Оила аъзоларингга нисбатан қаҳр ва мулойимлик ўртасида муомала қилиб яшагин! Одамлар билан гоҳ уларга аралашиб, гоҳида улардан узлатга чекиниб яшагин! Биродарларинг билан жиддийлик ва ҳазил орасида яшагин! Шогирдларинг билан виқор ва оддийлик орасида яшагин! Фарзандларинг билан қаттиққўллик ва меҳрибонлик орасида яшагин! Қорнинг борасида тўйиш ва очлик орасида муомала қилиб яшагин! Жисминг билан чарчатиш ва дам олдириш орасида яшагин! Ўз нафсинг билан бермаслик ва бериш орасида яшагин! Роббинг билан қўрқув ва умид орасида яшагин! Шунда сен бахтли яшайсан! «Кўҳна дунё ривоятлари»китобидан
1 42720Loading...
26
Аллоҳ 3 нарсани 3 нарса ичига яшириб қўйди. 1. У ўз ғазабини гуноҳ ичига яшириб қўйди ва қайси гуноҳлигини айтмади, биз кичкина санаган гуноҳ ичида эҳтимол Аллоҳнинг ғазаби бор, эҳтиёт бўлайлик; 2. У ўз раҳматини савоб ичига яшириб қўйди ва қайси савобдалигини айтмади, кичкинами каттами савоб ишларни қилайлик, Аллоҳнинг раҳматини топамиз, Иншаоллоҳ; 3. У ўз дўстларини бандалари ичига яшириб қўйди ва кимлар ичидалигини айтмади. Биз ҳақир санаган, ижирғанган одам Аллоҳнинг дўстидур, эҳтиёт бўлайлик. @IBRATLY
3 48139Loading...
27
#Ибратли ЙЎЛДАГИ САБОҚ Ҳар гал шу йўлдан ўтганимда бир ҳовлига ҳавас билан қарайман. Жуда чиройли, саришта уй. Уч-тўрт бола ҳовлида ўйнаб юради. Уй бекасига тасанно айтаман. Чунки ҳар доим ҳам рўзғор иши, ҳам болалар билан озода ўтириш осон эмаслигини аёл сифатида биламан... Бир куни азонлаб иш билан чиқдим. Ўша кўча, таниш ҳовли. Не кўз билан кўрайки, бир эркак қўлида супурги, ҳокандоз билан чиқиндиларни челакка соларди. Ҳайрат билан ўтаётганимда ичкаридан аёл кишининг: “Дадажониси, кийимларингиз тайёр. Нонуштангиз ҳам... Ишга кеч қоласиз, қолганини ўзим қиламан”, деган овозини эшитдим. “Ҳозир кираман, тугатиб қўяй. Ҳали болалар билан қийналиб қоласан”. Эркакнинг сўнгги сўзидан жуда таъсирландим. Ўқиганим бир ҳикоя ёдимга тушди. Ҳиндистон президенти (2002–2007 й.), доктор Абдул Қалам бундай ёзади: «Бола эдим. Онам ишдан қайтиб, ҳар кеч биз учун нон пиширарди. Бир куни вақт алламаҳал бўлиб кетди. Онам шоша-пиша кечки овқат тайёрлади. Сўнг ҳижолат билан отамнинг олдига овқат ва нон қўйди. Икки кўзим отам столига қўйилган нонда эди. Кимдир куйганига эътибор берармикан, деб кутиб турдим. Аммо отам индамай овқатланди. Сўнг мени ёнига чақириб, бугунги сабоқларим ҳақида сўради. Ўша куни уларга қайтарган жавобимни эслай олмайман, аммо онамнинг овқатдан кейин отамга нон бироз куйиб кетганини минг хижолат билан айтгани кечагидек қулоғим остида... Отам эса жилмайганча онамнинг қўлларидан тутди: “Азизам, куйган нон менга ёқади-ку, унутдингми?” Ухлашдан олдин отамга хайрли тун тилаш учун кирдим. Баҳонада куйган нонни ростдан ҳам яхши кўриш-кўрмаслигини сўраб олдим. Отам мени бағрига босиб, қаттиқ қучоқлади. “Ўғлим, онанг ҳам кун бўйи ишлаб, жуда чарчайди. Бир марта куйган нон есам, ҳеч нима бўлмайди. Лекин оғзимдан чиққан ёмон сўздан онангни дили оғрийди. Ахир у ҳаммамиз учун керак. Ҳаёт хатоларимизни тушуниб етишимиз учун баъзан жуда ҳам қисқалик қилади”, деди». Йўлда келарканман, атрофимизда ўз масъулиятини бажармай туриб, аёлидан аёллик вазифасини талаб қиладиган, хотинини аёл, она сифатида кўрмай, иззат-нафсига тегиб, ҳақоратлайдиган, ҳатто калтак­лайдиган эркак­лар ҳам борлиги ҳақида ўйлардим... Ҳакикий эркак аёлидан талаб килиши эмас,унинг учун бор-будини бериши керак.Ахир аёлнинг жуфти халолидан бошка суянадиган, яхши-ёмон кунида унга таянч буладиган яна кими бор? Эркак киши оиланинг суянган тоғи, ишонган боғи бўла олса, аёл ҳам бор меҳрини, бор умрини шу оиласига қурбон этади.. Эркакларга хам, аёлларга хам Аллоҳим ўзи инсоф ва иймон берсин!!! АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ♻️ 👉 @IBRATLY 👈
2 13349Loading...
28
Кеча бомдодга яқин, Ғалати туш кўрибман. Тушунмадим ўзим ҳам, Тушимда мен ўлибман! Олдимда фақат бир йўл, Узоқ юрдим йўлимдан. Кейин икки фаришта, Тортиб кетди қўлимдан! Минг бир машаққат билан, Манзилга етиб келдим. Не кўз билан кўрайки, Жаннат олдида эдим! Эшик ортида Жаннат, Бироқ эшик қулф эди. Келиб жаннат соқчиси, “Калитинг борми?” деди! “Қандай калит?” сўрадим, “Намозинг борми?” деди. Бундай ўйлаб қарадим, Калит менда йўқ эди! Даҳшат ичида қолдим, Ахир бенамоз бордим. Бенамоз ўтди умрим, Жаннатдан қуруқ қолдим! Сўнг АЗОН овозидан, Бирдан чўчиб уйғондим. Ўзимга келолмасдан, Анчагача тўлғондим! Сўнг тушимнинг таъбирин, Чуқур тушуниб етдим. Тезда туриб ўрнимдан, “КАЛИТ”ни излаб кетдим... НАМОЗГА ШОШИЛИНГ, НАЖОТГА ШОШИЛИНГ! @IBRATLY
2 49364Loading...
29
Кеча бомдодга яқин, Ғалати туш кўрибман. Тушунмадим ўзим ҳам, Тушимда мен ўлибман! Олдимда фақат бир йўл, Узоқ юрдим йўлимдан. Кейин икки фаришта, Тортиб кетди қўлимдан! Минг бир машаққат билан, Манзилга етиб келдим. Не кўз билан кўрайки, Жаннат олдида эдим! Эшик ортида Жаннат, Бироқ эшик қулф эди. Келиб жаннат соқчиси, “Калитинг борми?” деди! “Қандай калит?” сўрадим, “Намозинг борми?” деди. Бундай ўйлаб қарадим, Калит менда йўқ эди! Даҳшат ичида қолдим, Ахир бенамоз бордим. Бенамоз ўтди умрим, Жаннатдан қуруқ қолдим! Сўнг АЗОН овозидан, Бирдан чўчиб уйғондим. Ўзимга келолмасдан, Анчагача тўлғондим! Сўнг тушимнинг таъбирин, Чуқур тушуниб етдим. Тезда туриб ўрнимдан, “КАЛИТ”ни излаб кетдим... НАМОЗГА ШОШИЛИНГ, НАЖОТГА ШОШИЛИНГ! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
20Loading...
30
Вафот топишинг билан дастлаб номинг истеъмолдан тушади! Ғассол кела солиб: "Жасад қаерда?" дейди. Мансабингни ҳам, насабингни ҳам ва хатто номингни ҳам сўрамайди! Жанозангни ўқишдан олдин Имом: "Марҳумнинг ёши неччида эди?" дейди! Мансабингни ҳам, насабингни ҳам ва ҳатто номингни ҳам зикр қилмайди! Кейин: "Тобутни кўтаринглар!" дейилади. Бунда ҳам на мансабинг, на насабинг ва на номинг эсланади! Тобут, бўлади балки исминг... Эсингиздан чиқарманг, ҳамма нарса ўткинчи, сиздан фақат яхшиликлар қолади... @IBRATLY
2 07632Loading...
31
@IBRATLY
4 68483Loading...
32
БИР ЯРИМТА ДЎСТ... Амир шаҳарни айланиб юрар экан, ота-ўғил савдогарларнинг суҳбати қулоғига чалинди. Савдогар ота ўғлидан: — Сенинг нечта дўстинг бор? — деб сўради. — Қирқта дўстим бор. — деб жавоб қилди. — Мен умр бўйи бир яримта дўст орттирдим холос. — деди. Савдогарнинг гапини эшитган амир мулозимларидан сўради: — Сизлардан бирингиз "бир яримта дўст"нинг маъносини тушунтириб бера оладими? Мулозимлар: — Битта дўстни тушундик, аммо яримта дўстни билолмадик, — дейишди. Шунда вазир: — Амирим, савдогар ўғли билан ҳазиллашган, — деди. Амир: — Йўқ, ҳузуримга ўша савдогарни олиб келинг, ўзидан сўрайман! — деди. Савдогарни бошлаб келдилар. Амирнинг қаршисига ўтирди. Амир: — Менга "бир яримта дўст"нинг маъносини тушунтириб бер! — деди. — Хизматингизга шайман амирим, лекин буни сўз билан шарҳлаб беролмайман. Аммо кўрсатиб беришим мумкин, — деди. — Қандай қилиб?! — деди. — Жарчингизга буюринг, бозорларда мени қатл қилинишим ҳақида хабар тарқатсин! — деди. — Нима? Нима?! — деди. — Худди шундай амирим, "бир яримта дўст"нинг маъносини билиб оласиз, — деди. Шундай қилиб жарчи савдогарнинг оғир жиноят қилганини ва ўлим жазосига ҳукм қилинганини эълон қилди. Одамлар жазо майдонига тўпландилар. Амир ва савдогар ҳам ўша ерда эдилар. Гўёки жазо ижросини кутиб турибдилар. Шунда бир киши амирнинг қаршисига чиқиб: — Амирим! Савдогарни озод қилишингиз учун ҳар қанча ҳақ тўлашга тайёрман. — деди. — Йўқ, иложи йўқ. Катта жиноят қилди! — деди. — Бор бойлигимни ярмини бераман, — деди. — Бор будингни берсанг ҳам етмайди, — деди. Дўсти савдогарга қараб: — Дўстим эшитдингми, бутун бор бойлигимни сенга фидо қилдим, аммо амир рад этди. Вафоли дўстинг эканлигимни тасдиқлайсанми?! — деди. — Албатта, сен вафодор дўстимсан! Раҳмат сенга! Омон бўл! — деди. Жарчи бироздан сўнг савдогар қатл қилинишини эълон қилди. Одамлар орасидан бошқа бир киши шошилганча югуриб чиқди ва амирга: — Бу савдогарни қатл қиласизларми?! Ахир, у бегуноҳ! Ҳақиқий жиноятчи менман!!! — сўнг йиғилган оломонга ўгирилиб: — Эй одамлар! Унинг айби йўқ. Мен ўша жиноятни қилдим! Айбдор менман! Қатл қилиниши керак одам мен! — деди. — Ундай бўлса, сени савдогар ўрнига қатл қиламиз! — деди. — Ҳа, мени жазоланглар! Мен айбдорман! — деди. Соқчилар кишини ушлаб, жазо майдонига олиб чиқиб, қўлларини боғлай бошладилар. Амир: — Гапингдан қайтмайсанми? — деди. — Йўқ! Эй савдогар дўстим, сен уйингга қайтиб кетавер — деди. Шунда савдогар амирга қараб табассум ила: — Кўрдингизми амирим яримта дўст билан бир бутун дўстнинг фарқини?! — деди. P.S.: Молини сенга фидо қиладиган дўст — ЯРИМТА ДЎСТ! Жонини фидо қиладиган дўст — БУТУН ДЎСТ! Барчамизга буст-бутун дўстлар насиб қилсин! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
3 98239Loading...
33
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃 🌤 Жума тонги муборак бўлсин! Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲🏻 Канал 👉 @IBRATLY
4 059127Loading...
34
Ажойиб фикр... @IBRATLY
4 13349Loading...
35
Ёнғоқ қурти ўзи сиғадиган тешик очиб, ёнғоқни ичига кириб нима бўлса ейди. Еган сари семиради ва тўяди. Ёнғоқ ичида ҳеч нарса қолмагандан сўнг, ташқарига чиқишга интилади. Тешик кичик бўлгани учун ташқарига чиқолмайди. Ундан ҳам ёмони ёнғоқнинг ичи қурий бошлайди, энди тешикни кенгайтиришни имкони қолмайди. Биргина чора озимоқ бўлади. Ёнғоқ ичида мажбур очликдан озиб, эски заиф ҳолига қайтиб ташқарига чиқади. Қарасаки унинг учун мавсум тугаб ортда қуриган ёнғоқдан бошқа ҳеч нарса қолмаган бўлади. Баъзи инсонларнинг яшаш тарзи худди ёнғоқ қурти кабидир. Мол-дунё дардида умрини беҳуда нарсалар билан хабата қилиб ўтказиб юборади. Энди бўлди муносиб шаклда буйурилагандай яшай деганда умрининг сўнгги дамларини яшаётган бўлади. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
3 67937Loading...
36
Сеҳрли кулгулар алдади мени, Ёқимли туйғулар алдади мени, Тангрим! Ўзинг мени уйғотиб юбор, Бомдодда уйқулар алдади мени... © Равшан Ҳақмурод @HikmatliSatrlar
1 4418Loading...
37
Во Умаро!!! Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди. - Сизни нима йиғлатди, деб амирул-муъминийн сўрадилар. Қизлари: "Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мумининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман", дея жавоб қилди. Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: "Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми", дедилар. Хазинабон: "Нега, ё амирал-муъминийн", деди. Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар. Шунда хазинабон: Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор, деди. Умар: У қандай шарт экан, дедилар. Хазинабон: "Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг", деди. Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: "Отажон, нима бўлди", деб сўрашди. Умар дедилар: "Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз, ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради". Шунда болалари: "Сабр қиламиз, отажон", дея жавоб қилишди. Қанийди бизда ҳам мана шу учлик бўлганда эди; Умар, хазиначи ва Умар болалари... Манба: ©MubashshirAhmad 👉 @Ibratly
2 44522Loading...
38
Фил ва арқон ҳикояси Кунларнинг бирида сайёҳ, ингичка нимжон арқонга бойлаб қўйилган ва натижада жазирама иссиқда қийналиб туришга мажбур бўлган катта ва кучли филни кўриб ҳайрон қолди. Сабаби сал нарироқда салқин, ям-яшил ўрмон бор эди, аммо бу гигант иссиқда қийналиб турарди. — Нима учун шундай катта фил нимжондан нимжон бўлган арқонни узиб кетиб озод бўлиш ўрнига жимгина иссиқда қийналиб турибди? — дея сўради сайёҳ. Унга жавобан фил эгаси: — Фил кичиклик пайтида бу арқонни узишга жуда кўп уринган, лекин эплай олмаган. Шунинг учун ҳозир бунга ҳаракат ҳам қилмаяпти. P.S.: Дарҳақиқат кўпчилигимиз фарзандларимизга ёшлигидан "уни қилолмайсан, буни қилолмайсан, ҳали ёшсан" деб, уни синдириб қўямиз ва бутун умр ўзига ишонмаслик ипига боғлаб қўямиз! Фарзандингизни кўринмас иплар билан боғлаб қўйманг! @HikmatliSatrlar
4 37346Loading...
39
Эзгулик дунёни қутқаради... ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
1 94316Loading...
40
Жиноят фош бўлди, жиноятчи айбини тан олди!😁 (Бундай ёқимли оғриқни ҳис қилганлар жуда яхши билади) 👉 @IBRATLY
1 98420Loading...
Ёш бола сартарошхонага кирди. Сартарош уни кўриши билан ўз мижозларига вайсай кетди: — Қаранглар. Бу дунёдаги энг аҳмоқ бола! Ҳозир мен буни исботлайман. Сартарош бир қўлига 1 долларни, иккинчи қўлига эса 25 центни олиб боланинг ёнига чақирди ва ундан қайси бирини оласан, деб қўлидаги пулларни кўрсатди. Бола ўйлаб ҳам ўтирмай 25 центлик пулни танлади. Шунда ҳамма кулиб юборди. Бола пулни олиб сартарошхонани тарк этди. Бундан хайрон бўлган бир мижоз бола ортидан югуриб унга етиб олди ва ундан нега бундай қилганлиги сабабини сўради. Шунда бола: — Сэр, мен 1 долларлик пулни танлаган куним ўйин ўз ниҳоясига етади, лекин мен буни хоҳламайман. P.S.: Баъзида одамлар сизни калака қилишмоқчи бўлишади, лекин улар бу орқали ўзларини аҳмоқ қилишаётганини билишмайди! Шунинг учун ҳар қандай касларга эътибор бериб ўтирманг! https://t.me/IBRATLY
Показати все...
Ибратли Хикоялар

Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади! . . Админ @b_yedder

👍 5
Ёвузлик мавжудми? Университет профессори талабаларга ана шу савол билан мурожаат қилди.  – Ҳамма мавжуд нарсаларни Тангри яратган-а?  Бир талаба дадил жавоб берди:  – Ҳа, Парвардигор яратган.  – Ҳамма нарсани Худо яратганми? – деб қайта сўради профессор.  – Ҳа, сэр, - деб жавоб берди талаба.  Профессор сўради:  – Агар ҳамма нарсани Тангри яратган бўлса, Парвардигор ёвузликни ҳам яратган экан-да, ахир ёвузлик мавжуд-ку. Ва агар “бизнинг юмушларимиз, хатти-ҳаракатларимиз бизнинг ким эканимизни кўрсатади”, деган ақидага амал қиладиган бўлсак, демак, Худонинг ўзи ҳам ёвузлик экан-да? Талаба бундай жавобни эшитиб, жим бўлиб қолди. Профессор ўзида йўқ мамнун эди. У Тангрига ишонч афсона эканини яна бир карра исботлаганини айтиб, талабаларга мақтанди.  Яна бир талаба қўлини кўтарди-да, шундай деди:  – Профессор, сизга савол берсам майлими?  – Албатта, - деб жавоб берди профессор. Талаба ўрнидан туриб, сўради: – Профессор, совуқ мавжудми? – Бўлмаса-чи? Албатта, мавжуд. Сен ҳеч қачон совқотмаганмисан? Талабалар йигитчанинг саволи устидан кула бошладилар. Йигит жавоб берди: – Аслида, сэр, совуқ мавжуд эмас. Физика қонунларига кўра, биз совуқ деб ҳисоблайдиган нарса, аслида иссиқнинг йўқлиги, мавжуд эмаслигидир. Мутлақ “ноль” (Фаренгейт бўйича -460 даража) – иссиқликнинг умуман йўқлигидир. Бундай ҳароратда барча моддалар ҳаракатсиз бўлиб қолади ва таъсирга жавоб беришга қодир бўлмайди. Совуқ мавжуд эмас. Биз бу сўзни иссиқлик бўлмаган пайтдаги ҳиссиётларимизни ифодалаш учун ўйлаб топганмиз. Талаба давом этди: – Профессор, қоронғулик мавжудми?  – Албатта, мавжуд. – Сиз яна ноҳақсиз, сэр. Қоронғулик ҳам мавжуд эмас. Аслида қоронғулик бу – ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, лекин қоронғуликни тадқиқ эта олмаймиз. Биз Ньютоннинг призмаси орқали ёруғликни кўплаб рангларга тизиб қўйишимиз ва ҳар бир ранг тўлқинининг узунлигини ўрганишимиз мумкин. Лекин сиз қоронғуликни ўлчай олмайсиз. Оддийгина ёруғлик шуъласи қоронғулик дунёсига ёпирилиб кириб, уни ёритиши мумкин. Сиз муайян бир макон қанчалик қоронғу эканини била оласизми? Сиз бу маконда қанча ёруғлик борлигини ўлчашингиз мумкин. Шундай эмасми? “Қоронғулик” атамасини инсон ёруғликнинг йўқлигини ифодалаш учун ишлатади.  Ахийри йигитча профессордан сўради: – Сэр, ёвузлик мавжудми? Бу гал бироз қатъиятсизроқ тарзда профессор жавоб берди: – Албатта, мен айтдим-ку. Биз ёвузлик билан ҳар куни тўқнашамиз. Одамлар ўртасидаги шафқатсизлик, дунёдаги кўплаб жиноятлар ва зўравонлик – ёвузликнинг кўринишларига мисол бўла олади. Бунга талаба шундай жавоб берди: – Сэр, ёвузлик мавжуд эмас. Ёвузлик – бу Тангрининг йўқлигидир. Ёвузлик совуқ ва қоронғликка ўхшаш – Парвардигорнинг йўқлигини таърифлаш учун инсон томонидан ўйлаб топилган атама. Тангри ёвузликни яратмаган. Ёвузлик иссиқлик ва ёруғлик каби мавжуд бўлмайди. Ёвузлик бу – иссиқ йўқлигидан келиб чиқадиган совуқ кабидир, ёруғлик йўқлигидан келиб чиқадиган қоронғулик кабидир. Ёвузлик инсон қалбида Тангрига муҳаббатнинг йўқлиги оқибатидир. https://t.me/IBRATLY
Показати все...
Ибратли Хикоялар

Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади! . . Админ @b_yedder

👏 4👍 3
Шунчаки ёдингизда сақланг! Ҳеч нарсага кафолат йўқ... • Севганинг бир кун — бегонага айланиши мумкин. • Дўстинг — душманга айланиши мумкин. • Душманинг — дўстга айланиши мумкин. • Ёмон кўрган кишинг — яхши кўрганингга айланиши мумкин. • Яхши гапирган — ёмон гапириши мумкин. • Мақтаган — ёмонлаши мумкин. Хуллас хамма нарса бўлиши мумкин.... Фақат ота - онангиз ва туғишган жигарларингни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди... Ҳар қандай ҳолатда хам улар барибир сени чин юракларидан яхши кўришади. Яқинларингизни қадрланг ва улардан меҳрингизни дариғ тутманг. https://t.me/IBRATLY
Показати все...
Ибратли Хикоялар

Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади! . . Админ @b_yedder

😘 2👍 1
00:33
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃 🌤 Жума тонги муборак бўлсин! Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲🏻 Канал 👉 @IBRATLY
Показати все...
https://t.me/hamster_kombat_bot/start?startapp=kentId1849096252 Играй со мной, стань генеральным директором криптобиржи и получи токены через аирдроп! 💸 2k монет в качестве первого подарка 🔥 25k монет, если у тебя есть Telegram Premium
Показати все...
Hamster Kombat

Just for you, we have developed an unrealistically cool application in the clicker genre, and no hamster was harmed! Perform simple tasks that take very little time and get the opportunity to earn money!

#танқид Хотинини иштонсиз кўчага олиб чиқиб, хотинига қараган "дўсти"га ташланган эрларни тушунмайман. Хотини тўйларда чиройлироқ ўйнаши учун ёки қизини орзуси "Тановор"га рақс тушиш бўлгани учун маҳрамларини рақс тўгарагига берганларни тушунмайман. Очиқ-сочиқ кийинган артистларни чақириб, ундан таълим-тарбия ҳақида интервью олаётган журналистни тушунмайман. Мажлисларда миллийлик, манавият, келажак деб нутқ сўзлаб, қизлари кўчама-кўча, қўлма-қўл бўлиб юрган амакиларни тушунмайман. Хотини билан қандай қўшилганини мақтаниб, оғзидан "бол" томадиган ҳўкизларни умуман тушунмайман. Жуфти ҳалолининг бошига рўмол ташлаб қўя олмаётган биродарим, сизни тушунмайман. Хотинини хорижга чиқарвориб, эри хорижга кетган хотинлар билан ўйнашиб юрганларни тушунмайман. ©️ Абдуқодир Набиев https://t.me/IBRATLY
Показати все...
Ибратли Хикоялар

Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади! . . Админ @b_yedder

👍 5
01:43
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Ибратли_видео ҲАР НАРСАНИ ЎЗ ВАҚТИДА БЎЛГАНИ ЯХШИ.
кимга юборишни биласиз
@IBRATLY
Показати все...
👍 8 2
Колумбия университетларининг бирида бир талаба аниқ фанлар дарсига кеч қолиб келди. Аудиториянинг охирига бориб ўтирди-да, бир oз ўтмай бошини китоб устига қўйиб ухлаб қолди. Дарс охирида талабаларнинг шовқин овозидан уйғониб кетди. Қараса профессор доскага иккита масала ёзиб қўйган экан. Шоша-пиша масалани дафтарига кўчириб олди-да, аудиториядан чиқиб кетди. Уйга қайтгач шу икки масалани ечими хақида ўйлай бошлади. Масалалар жуда ҳам қийин эди. Кутубхонага бориб керакли китоб ва манбаларни қидира бошлади. Тўрт кундан кейингина биринчи масалани жавобини топа олди. Масаланинг жавоби хам бир неча вароқларни банд этган эди. Иккинчи масалани ечишга улгурмади ҳам, еча олмаганидан профессорнинг қийин вазифа берганликда айблади. Кейинги математика дарсида қизиқ ҳодиса рўй берди. Яъни профессор уйга берилган вазифанинг жавобини сўрамади. Дарс тугашидан аввал у профессорнинг олдига бориб: — Профессор, берган вазифангизни тўрт кун ичида ўрганиб чиқиб, фақатгина биринчи масаланинг жавобини топа олдим, — деб масала ечилган қоғозни узатди. Профессор ҳайратланиб: — Мен ҳеч қандай вазифа бермаган эдим-ку?! Доскага ёзилган икки масаланинг эса ҳозиргача илм-фан ечимини топишдан ожиз бўлган. Бу салбий қаноат кўпчилик олимларни масалани ечимини топишга ҳаракат қилишдан, ҳатто, ўйлаб кўришдан ҳам тўсиб қўйган эди. Агар бу талаба ҳам дарсда уйғоқ бўлганда ва профессорнинг гапини эшитганда бу масаланинг ечимини топишни ўйлаб ҳам кўрмасди. P.S.: Баъзан муваффақиятга эришиш учун бу йўлдан қайтарадиган сўзларни эшитмаслик керак бўлади! https://t.me/IBRATLY
Показати все...
Ибратли Хикоялар

Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади! . . Админ @b_yedder

👍 9
04:14
Відео недоступнеДивитись в Telegram
зўр қўшиқ экан Охиратни, Оллохни эслатадиган эшитиб кўринг
Показати все...
😢 7👍 3

👍 6