cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Bektosh Khatamov

Do not prepare to live a life, just live it. Advokat xizmati: +998935096663 Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot instagram.com/bektosh.khatamov

Більше
Рекламні дописи
12 118
Підписники
+324 години
+397 днів
-14730 днів
Час активного постингу

Триває завантаження даних...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Аналітика публікацій
ДописиПерегляди
Поширення
Динаміка переглядів
01
Текинтомоқ психологияси. Бугун бутун Тошкент Ашхободдаги паркда текинтамоқ психологиясининг қурбони бўлди десам ҳам бўлади, шу 20 000 та текин ўйинчоқ тарқатилади деган томошага борганлар ўзларининг вақтлари ва пуллари билан қурбон бўлишди ва улар қолганларга ҳам таъсир қилди, чунки шаҳарда катта тирбандликлар юзага келди. Соатлаб одамлар йўлларда қолиб кетди. Бунинг асосий сабаби текинтомоқ психологияси, гап шундаки, одамлар текин деган нарсани жуда яхши кўришади, лекин текин пишлоқ фақатгина қопқонда бўлишини ҳамма бу пайтда эсидан чиқариб қўйишади. Текинтомоқлик жуда ёмон ва юқумли, бунга ўрганиб қолсангиз, бу иллат сизни фақат пастга тортади, фақат текин нарсаларни, скидкадаги нарсаларни кўраверасиз. Мия фақат шу нарсага ишлашни бошлайди, палончи жойда скидка деса, у нарса сизга керак бўлмаса ҳам югуриб кетаверасиз, палончи жойда текин деса, ўша нарса ўзи сизга керак бўлмаса ҳам, ўша нарсани бориб вақт сарфлаб олиш сизга зарар бўлса ҳам бораверасиз. Чунки мия худди ўғри каби фикрлайди. Нега ўғри? Ўғрилар психологияси ҳам шундай тузилган, масалан, ўғри бир дўконга кириб битта футболкани ўғирлашни мақсад қилди, унақа футболкадан ўғрининг уйида 10 та бор, лекин барибир ўша футболкани ўғирлаши керак. У футболка унга керак ёки керак эмаслиги йигирмачи даражадаги иш. Унга асосийси ўша пайтдаги миянинг оргазм олиши муҳим. Текин ёки скидка деган нарсаларга мияни ўрганиб қолиши ҳам худди ўғри психологиясига ўхшайди. Афсуски ўзбек миллатининг аксар вакиллари мана шу иллатнинг қулига айланиб қолишган. @bektoshkhatamov
1 75140Loading...
02
Media files
2 83939Loading...
03
Ишинг тушиб турса, оға… Рус оғамиз деганимга мени бошқа ижтимоий тармоқларда бамбардимон қилишни бошлашмоқда. Хоҳлайсизми ёки йўқ Россия бизни ҳар тарафдан ҳам иқтисодий, ҳам бошқа тарафдан ўраб олган. Ўша шу гапимга қарши тураётганларнинг ота-оналари бир пайтлар мана бу мадҳияни айтиб катта бўлишган. Ҳа, айтганча, ўша Ўз ССР учун ёзилган мусиқанинг ҳам бастакори Мутал Бурхонов эди, мустақилликдан кейин ҳам кўп бош қотириб ўтиришмаган, ана Мутал Бурхонов басталаган куй бор, шунга Абдулла ака битта шеър ёзсин бўлди дейишган бўлишса керак. Мен буларни шунчаки ёзаётганим йўқ, ўзи ўзбекчиликда ўзидан катталарни оға дейишни бизга сингдиришган, шунинг учун боримизни юзингизга айтсам, хафа бўлиб юрманг. Кейин оға бўлса, нима бўлибди? Худди оға демасам, оға бўлмай қоладигандек тутмайлик ўзимизни. @bektoshkhatamov
3 89950Loading...
04
Рус оғамиз тили. МДҲ давлатларида давлатлараро бизнес юритиш учун албатта рус тили муҳим, умуман ҳар қандай тил ўрганиш жуда муҳим ҳисобланади. Бир куни ёнимга 20 ёшлар атрофидаги бола шогирд тушиш мақсадида келди. Ҳар турли саволлар бериб кўрдим, рус тилини биласанми деган саволимга “билмайман” деб жавоб берди. Ўрганмоқчимисан десам, “йўқ, атайлаб ўрганишни хоҳламайман” дейди. Сабаб русларни ёмон кўрар экан, улар бизнинг аждодларимизни қириб ерларимизни босиб олган экан. Тўғрику-я, аммо рус тилида нима айб? Сен бизнес қилмоқчи бўлсанг, рус тили сенга фойдадан бошқа нарса эмас. Рус тилини ҳам, инглиз тилини ҳам билсанг, сен бошқаларга қараганда анча-мунча ишларни битира оласан. Бунақа нафрат билан бизнесмен бўлиб етишиб чиқиш жуда қийин. Албатта шу боис ҳам шогирд олмадим, ўзи шогирд олишим қийин жараён, олсам, камида долларда миллионер чиқаришим керак, бунинг учун эса одамнинг кўнглида муҳаббат бўлиши, ўзи эса меҳнатдан қочмайдиган бўлиши керак. Нафрат бор жойда барака бўлмайди. Profi University ҳақида рус тилидаги контентларни кузатиб бориш учун @profiuniversityru каналига албатта обуна бўлиб қўйинг. @bektoshkhatamov
3 98217Loading...
05
🤩 Отзывы наших абитуриентов! Наши абитуриенты прошли вступительные экзамены в новом кампусе Profi University! Эмоции о новом восьмиэтажном кампусе можете наблюдать на этом видео😍 Регистрация на вступительные экзамены и вся необходимая информация👇🏻 Profiuniversity.uz @profiuniversityru
3 8123Loading...
06
Шу Комил ака Жалилов ҳа деб сўз эркинлиги ҳақида ёзаверади, худдики бизда сўз эркинлиги йўқдай! Ҳой, ўртоқлар, бизда сўз эркинлиги истаганча бор, хоҳлаганча гапириш мумкин. Сўздан кейинги эркинлик ҳақида бирор нарса дея олмайман, аммо сўз эркинлиги аниқ бизда бор. @bektoshkhatamov
4 53023Loading...
07
Мантиқ дам олмоқда. Солиқ қўмитаси масъул ходими Даврон Бобожоновнинг лойиҳага берган тушунтиришига бир эътибор беринг-да. “Бозорда бир хил товар иккита тадбиркор томонидан ҳар хил нархларда сотиляпти. Биринчи тадбиркор уни бозор нархида, талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда 1000 сўмдан сотяпти ва шундан келиб чиқиб солиқ тўлаяпти. Иккинчи тадбиркор худди шу товарни 1000 сўмдан сотяпти-да, лекин бухгалтерия ҳужжатларида солиқни камроқ тўлаш мақсадида 500 сўмга сотдим деб кўрсатяпти. Шу ерда рақобат бузиляпти, ҳисоб фактурада товарни 500 сўмга сотдим деб кўрсатаётган тадбиркор солиқни камроқ тўлагани учун ютади; у 800, 900 сўмдан сотса ҳам унга манфаатли бўлади. Кейин харидорлар 1000 сўмдан эмас, 800 сўмдан сотаётганга боради.” ——- Ҳой, бунинг номи шунинг учун ҳам бозор, масалан, иккинчи тадбиркор ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг, бир маҳсулотни икки кун олдин 1000 сўмдан кирим қилгансиз, лекин бугун бозорда ўша маҳсулотга бўлган талаб тушиб кетди, сиз 1000 сўмдан кирим қилган товарингизни зарарига 500 сўмдан бўлса ҳам сотишга мажбур бўлиб қолдингиз, бир ёқдан тушиб турганингиз етмагандек, энди сиз 1000 сўмдан сотишинг керак эди, мен солиқни барибир 1000 сўмдан оламан демоқда. Мен ҳали бозорнинг талаб ва таклиф деган асосий қонуниятига аралашиб барака топган давлатни ҳам, тадбиркорни ҳам эшитмаганман. Фақат ютқизишда. Тадбиркорлик ўзи таваккалчилик бугун савдо бор, эртага касод бўлиш ҳеч гап эмас. Мана шунга бозор қоидалари дейилади. Бизникиларга “не достучатся”! Бу қонун 👉 лойиҳасига 👈 бефарқ бўлманг, бу эртага фақат тадбиркорнинг эмас, айнан оддий аҳолининг чўнтагига зарар бўлади. Кириб қарши овоз беринг. @bektoshkhatamov
8 26068Loading...
08
Бокира фоҳиша. Шу кунларда мамлакат солиқ тизими, умуман тадбиркорларнинг ва халқнинг иқтисодий аҳволини танг қилиб қўйиши мумкин бўлган қарор қабул қилиниши мумкин. Солиқ қўмитаси товарларнинг бозор нархини аниқлаб, шу нарх асосида солиқ ҳисоблашга ўтмоқчи. Ҳа, тўғри бу қарор лойиҳаси, лекин бу лойиҳа қабул қилинса, ундан ёмони йўқ. Дастлаб қарор лойиҳасининг номига эътибор беринг: “Товарларнинг (хизматларнинг) бозор нархларидан келиб чиқиб солиқ базасини аниқлаш орқали тенг рақобат муҳитини яратиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди. Бу нима дегани товар (хизматларнинг) бозорм нархларини аниқлаб шундан келиб чиқиб солиқ солиш дегани, яна бунинг ичига рақобат муҳитини яратиш сўзларини қўшиб қўйиши худдики фоҳишанинг мен бокираман дейишига ўхшайди. Оддий тилда тушунтирадиган бўлсам, Али, Вали, Соли дейлик автомойка бизнеси билан шуғулланишга қарор қилишди. Алининг автомойкасида бир мошина ювиш 100 000 сўм, Валиникида 70 000 сўм, Солиники сал четроқда шунга уники 10 000 сўм. Шунда солиқ қўмитаси бозор нархи деб Валининг нархини белгилади, яъни 70 000 сўм, энди 100 000 сўм оладиган автомойка ҳам 70 000 дан келиб чиқиб солиқ тўлайди, 10 000 сўмлик автомойка ҳам 70 000 сўмдан келиб солиқ тўлайди. Шунча товар ва хизматларнинг бозор нархини аниқлаб чиқиб шунга кўра солиқ базасини яратиш ва уни мунтазам бозорга кўра янгилаб туришнинг ўзига миллиардлаб, балки триллионлаб пул сарфлар. Мен бу қарор лойиҳасидан умуман бир мантиқ кўрмаяпман, кимдир тушунтириб юборсин. Солиқ қўмитаси бозор нархини қандай аниқлайди? Ундан кўра бозор деган тушунчани умуман лексиконимиздан йўқотайлик. Ишлам калламаяпти. @bektoshkhatamov
6 460123Loading...
09
Ҳаммаси бор эди, аммо… Елена Рогнинг “О светлячках и хьюмидорах“ китобида жуда бир зўр жумла бор, бирор нарсадан кўнглингиз тўлмаса, шуни ўқиб қўйинг. “Биз эрим билан кафеда кофе ичиб турар эдик. Мы стояли с моим мужем в кафе и пили кофе. Эрим ёш ва навқирон эди, мен уни севар эдим. Эгнимда эски пальто эди, худдики шу эски пальто ҳаётимни булғаётгандек эди. Мен мукаммал эмаслигимдан уялар эдим, пальто мени иситмас эди, у мени хунук кўрсатар эди. Кафе ҳам арзон кафе эди, кофенинг эса умуман тами йўқ эди. Мен қачондир биз ресторанда ўтирамиз ва зўр кофе ичамиз деб орзу қилар эдим ва менинг эгнимда энг зўр кўйлак бўлишини хаёлларимда тасаввур қилар эдим. Эрим эса менга ёниб турган кўзлари билан боқар, у мени севар эди, лекин мен нималар ҳақида орзу қилаётганимни билмас эди. У эрта вафот этди. Кейинчалик менинг ҳаётимда жуда кўплаб ресторанлар, кофелар, минглаб моданинг энг олди кўйлаклари бўлди, лекин мен севган ва мени севган эрим йўқ эди. Мен ҳаётимдаги бу эпизодни кўп эслайман. Ҳамма нарсам бор эди, аммо мен бундан бехабар эдим. @bektoshkhatamov
6 152130Loading...
10
Кеча Туркиядаги Бекназар билан Истанбул аэропортида бўлган воқеа ҳақида ёзган эдим, кейин Бекназар ўзи чиқиб “ака, тушунмовчилик бўлган ҳал қиляпмиз, ўчириб туринг” дегани учун постни ўчирган эдим. Бугун шу бўйича яхши янгилик бўлиб қолса керак, тафсилотлар ҳақида яна хабар қиламан. @bektoshkhatamov
4 8983Loading...
11
🎉 "Profi"da ochilish marosimi! 25-may kuni "Profi University"ning Bektemir kampusida 8 qavatli binoning ochilish marosimi o‘tkazildi. Yangi binoda bir vaqtning o‘zida 7500 talaba bemalol tahsil olishi mumkin. Shuningdek, 25-may kuni butun respublikda bo‘ylab yuz minglab yoshlar "So‘nggi qo‘ng‘iroq" bayramini nishonlashdi. Yangi hayotga qadam qo‘yayotgan yoshlar uchun "Profi University" "Bitiruv oqshomi" ham tashkil etdi. Oqshomda Rayhon, Konsta, Jasmin va Elyorbek Meliboyev ishtirokida konsert uyushtirildi. Konsertda Siz ham ishtirok etdingizmi?! "Profi University" uchun qabul jarayonlari allaqachon boshlangan. 📌 Ro‘yxatdan o‘tish: 👉 profiuniversity.uz ☎️ Batafsil ma'lumot: 78-777-11-11 Telegram| Facebook| Instagram | Youtube
5 11319Loading...
12
Атиги 20 километр. Мана шу йўналишларга сирқига ўқитаман, қабул қиламан деган хусусий олигоҳлардан атиги йигирма километр узоқроқ юраверинг, чунки шунинг ўзи қонунга зид ишламоқда, ўқиб чиққач диплом оламан деган жойингизда ана сюрприз-у, мана сюрприз бўлиб ўтирмасин. Бу ҳақида ўқишга топшириш ҳаракатида бўлиб юрган яқинларингизни ҳам огоҳлантириб қўйинг. Унивверситет хусусий бўлиши мумкин, аммо у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб бораётган бўлса, Ўзбекистон Республикаси қонун ва қарорларига мувофиқ иш олиб бориши керак. @bektoshkhatamov
5 94564Loading...
13
Кимё технологиялар университети (собиқ Ёджу)га мумкин, қолганларга шолпиллаб қолади. Гап шундаки, Президентнинг 289-сонли қарорига кўра бир қатор сиртқи таълим шаклларига 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб қабул амалга ошириш тақиқланган. Буларга бир қатор таълим йўналишлари киради, хусусан ўзбек тили ва адабиёти, хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича) - 👈 бунга барча хорижий тиллар киради, хусусан турк тили ҳам 🤷‍♂️. Лекин кўриб турганингиздек Кимё технологиялар университети (собиқ Ёджу) бу йўналишларнинг сиртқи шаклига қабулни амалга оширмоқда ва буни ижтимоий тармоқларда ёймоқда. Телефон орқали алоқага чиқиб бу ҳақида сўраганимда, биз хусусиймиз, бизга мумкин деган маънодаги жавоб олдим. Президент қарори бутун республика бўйлаб мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектларга тенг тадбиқ этилишини ва унинг ижроси мажбурий эканлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман. Менга мумкин, қолганларга шолпиллаб қолади қабилидаги иш кўриш президент қарори нисбатан камида ҳурматсизлик бўлса керак. Яна ҳам ким билсин. P.S. Ҳурматли абитуриентлар, бу йўналишларнинг сиртқи шаклига топшириб юрманг, эртага диплом олишда муаммога дуч келасиз. @bektoshkhatamov
8 442132Loading...
14
Бекназар Туркияга киритилмади. Охирги пайтлар Туркияда Марказий Осиё халқларига қандайдир тушунарсиз рейдлар бошланди, аэропортни ўзидан депорт қилиш одат тусига кирган. Бугун @turkiyadagi_uzbeklar каналининг муаллифи Бекназар Раҳматов Туркияда ишлаш рухсатномаси бўлишига қарамасдан Туркияга киритилмасдан орқага қайтариб юборилмоқда. Ўзбекистон ҳукумати Туркия ҳукумати билан бу масалада қандайдир орани очиб олиши керак деб ўйлаймиз. @bektoshkhatamov
10Loading...
15
Бир қадам олдинга, икки қадам орқага… Менимча таълим билан боғлиқ қарорлар жуда тез қабул қилинмоқда ва жуда тез ўзгартирилмоқда, бу эса жуда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Қарорлар кимнинг ташабусси ва қандай шартларда президентга тақдим қилинмоқда билмайман, аммо бу қарор ҳозир жуда кўплаб талабаларни эсанкиратиб қўяди, бу худди денгизнинг ўртасига олиб бориб шартларни ўзгартиришга ўхшайди. Ҳаммасини бошидан тушунтириб бераман. 2021-йил 30-июль куни Президентнинг 5203 сонли қарори қабул қилинди. Ростини айтсам, бу қарор олий таълим тизимида жуда катта ўзгаришларга олиб келди. Ўзи олдин ҳам таълим кредити бор эди, аммо у фақат давлат олийгоҳлари талабаларига йиллик қайта молиялаш ставкасида берилар эди. 5203 қарорга кўра эса энди нодавлат, давлат, чет эл олийгоҳларининг Ўзбекистондаги филиалларида таҳсил олаётган талабалар ҳам таълим кредити олиш мумкин бўлди, сиртқи, кечки, кундузги таълим шаклидан қатъий назар. Яна хотин-қизлар учун фоизсиз ставкада, ўғил болалар учун йиллик 14 фоиз, асосий қарз эса ўқишни битиргандан кейин етти йил давомида тўланади. Бу роса катта ўзгариш бўлди, энди шароити йўқлар ҳам бемалол кредит олиб олий таълимда ўқишни бошлашди, айнан шу қарорнинг ўзида деярли барча дискриминацион элементлар олиб ташланган эди. Фақат қиз ва ўғил бола ўртасида кредит фоизларидагт тафовутни айтмаганда албатта. Энди қаранг, шу қарорга ишониб бир шароити жуда зўр бўлмаган талаба таълим кредити олиб 2021 йилда ўқишни бошлади, у ҳозир учинчи курсга ўтиши керак, шунда эндиги қарор бўйича у шароит туфайли ўқишни давом эттира олмай қолиши мумкин. Бундай талабалар эса минглаб бўлиши мумкин. Ўзи нега бунақа тўсатдан қарорлар қабул қилинмоқда? Кимни ёки нимани ўйлаб? @bektoshkhatamov
10 09161Loading...
16
Туш ўнг эмас, аммо ўнг кўрган туш бўлиши мумкин. Йигит айтадиям, қайтадиям. Сичқон сиғмас инига ғалвир боғлар думига. Етмиш марта ўлча, бир марта кес. Оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним. деган мақоллардан вазият маркетинги ясаш мумкин экан-а? @bektoshkhatamov
5 81924Loading...
17
Сиртқи ва кечки ўқийдиган талабаларга қийин бўладиган бўлди. Президент фармонига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади: ⁃ олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади; ➖ таълим кредити: ⁃ олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида; ⁃ олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади. ❗️Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно. @bektoshkhatamov
5 76372Loading...
18
Омма эффекти. Бугун сизларга маркетингдаги омма эффекти ҳақида икки оғиз гапириб бермоқчиман. Аслида инсон мияси жуда ҳам кам миқдорда индивидуал қарорлар қабул қилади. Жуда кўпчилик қарорларимиз бизгача кимлардир томонидан тайёр ҳолатга келтирилган бўлади ва биз ўша тайёр қарорларни ўзимизга ўзлаштириб оламиз. Нега ҳамма кока-кола ичса, сиз ҳам кока-кола ичишингиз керак? Чунки мия ҳамма шу ишни қилаяпти-ку, шунинг учун сен ҳам шунисини қилавер, ҳамма ичаётганига қараганда хавфсизга ўхшаяпти деган сигнални танамизга юборади ва биз миянинг айтганини қилиб кола ичамиз. “Red Bull” омма эффектидан қандай фойдаланган? Дастлаб “Red Bull” бозорга киришда жуда қийналган, шунда компания “Red Bull” нинг бўш идишларини бутун шаҳар аҳлатхоналарига тарқатиб чиқади, одамлар ахлат тўккани чиққанларида жуда ҳам кўплаб бўш “Red Bull” банкаларини кўришган, бу ҳол қайта-қайта такрорланавергач “Red Bull” одамлар онгидан жой ола бошлаган. Кўпчилик “Red Bull” ичади демак мен ҳам ичсам хавфсиз деган сигнал инсон миясига жойлашади. Ана шунга омма ёки оломон эффекти дейилади. @bektoshkhatamov
13 377153Loading...
19
Қандай ўтди? Ҳар сафар очилиш қилганимизда жамоа билан “бу энг каттаси бўлди, бундан каттаси бўлмаса керак” деб ўйлаймиз, лекин ҳар сафар олдингидан каттароқ очилишлар бўлаверади. Албатта бу ишларнинг барчасида жамоадаги ҳар бир ходимнинг меҳнати беқиёс. Мен охирги пайтларда тадбирларни ташкиллаштиришда ҳам унчалик қатнашмаяпман, фақат охирги куни сценарий бўйича қайси жойда сўзга чиқишим кераклиги, нималар дейишим кераклиги билиб оламан холос. Қолган барча ишлар маркетинг ва пиар жамоаси ёрдамида ташкил қилинади. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Кечаги янги кампус очилиши жуда ҳам ўзгача руҳда ўтди, соат ярим тунгача базм-у жамшид бўлди ўзиям. Ростини айтсам қурувчилар ишни тугатишларига ўзим ҳам ишонмаган эдим, чунки бир соат олдин ҳам қурувчилар бир нималарни тузатиб юришган эди, лекин бутун жамоа бирлашиб бу ишни ҳам уддаладик. Шунинг учун @profiuniversity жамоасига катта раҳмат айтиб қоламан. Тўхтаманглар, доимо олға босинглар. @bektoshkhatamov
6 01022Loading...
20
Расмга қандай тушадилар? Мана бундай тушадилар. Бугун @profiuniversity тарихида ҳозирча энг катта кампусимизнинг очилиши бўлиб ўтади, тадбиримиз соат 18:00 да бошланади. Бизнинг Бектемир кампусимиз ўрнида олдин прокуратура ўтирган, орқа томонда эса брусчатка ишлаб чиқарадиган цех бўлган. Бектемир туман прокурорлари алмашаверган, лекин цех ҳеч қаерга кетмаган. 2022-йил 4-апрель куни прокуратуранинг бутун бинолари ва 1,2 гектар ери билан очиқ аукционда биз сотиб олдик. Бино бизга ўтганда ўзим ҳам қўрқиб кетган эдим, худдики урушдан кейинги ҳолатга ўхшар эди. Жамоамиз билан қаттиқ ҳаракат қилиб олдин кичик бинони тўлиқ таъмирлаб чиқдик. 2023-йил январь ойида Грузияга бизнес сафар уюштирдим, ўша сафаримга ҳозир жуда яқин бўлиб кетган дўстларим Мир Исломов (қурувчи), Шохрух Атажанов (адвокат), Шуҳрат Машарипов (адвокат)лар ҳам боришди. Мен уларни умуман танимайман, кўрмаганман, лекин саёҳат давомида жуда яқин бўлиб кетдик. Қайтиб келиб ҳам жуда яқинлашиб кетдик, 2023-йил май ойида “Unar Global” қурилиш компаниясининг раҳбари, дўстим Мирга мана шу жойда катта ўқув биноси қуришим керак, ҳозирча пул йиғиб олишимиз керак, кейин қурилиш қиламиз десам, икки кунда бульдозер тушириб пулинг тушганда берарсан деб қурилишни бошлаб юборишди. Орадан бир йил ўтиб 14500 квадрат метрли улкан ўқув биноси ишга тушди. Бугун шу кампусимизнинг очилиши маросими. Шунга фото зона тайёрладик, келганлар қанақа расмга тушишлари кераклигини ўзим “модел” сифатида кўрсатиб қўйдим. Барчангизни бугунги тадбирда кутиб қоламан, келганда мана шунақа расмга тушиб инстаграмда ҳештег билан қўллаб-қувватлаш эсдан чиқмасин-а… 😇 👉 Локация 👈 @bektoshkhatamov
6 12826Loading...
21
Битирувчига маслаҳатларим. Мен бундан роппа-роса 22 йил олдин битирувчи бўлган эканман, шу вақт ичида озми-кўпми тажрибага эга бўлдим, ҳаёт синовларида синалдим, бир нечта бизнесларга асос солдим, 24 ёшимда илк миллион долларимни ишлаб топдим, шундай экан қайсидир маънода битирувчи ёшларга ўз ҳаётий маслаҳатларимни бера оламан деб ўйладим. Бу маслаҳатларим ҳаёт билан синалган, уларни сақлаб қўйинг. 1. Ҳаёт таваккал қила олганларнигина сийлайди. 2. Мағлубият деган тушунчани умуман луғатингизда ўчириб ташланг. Сиз ё ғалаба қозонасиз, ё сабоқ оласиз. 3. Ҳар қандай қадриятдан ҳам устунроқ қадрият бор, унинг номи ишонч, одамларнинг сизга бўлган ишончи сизни миллионер қилади. 4. Атрофингизда фақатгина сизга илҳом бера оладиган, сизни руҳлантира оладиган одамларнигина сақланг, қолганларидан узоқроқ бўлаверинг. 5. Кичкина ишларни ҳам ўзингизга қилгандай қилинг, кичкина қадамлар катта ғалабаларнинг бошланиши. 6. Бахтли ҳаёт учун кўп нарса керак эмас. Бир дунё пул, ва ҳақиқий дўстлар бўлса етарли. Дўстликнинг қадрига етинг. 7. Вақтни бекорчи нарсаларга сарфлашдан тийилинг, бу жуда ёмон одат. 8. Ўзингизга устоз топинг, устозни шунақасини топингки, таваккал унинг лақаби бўлсин. Қўрқоқ устоздан ҳеч нарса ўргана олмайсиз. 9. Соғлом турмуш тарзига ҳозирдан ўтинг, спорт сизнинг доимий ҳамроҳингиз бўлсин, спорт билан ёмон энергияни доимий равишда танадан чиқариб ташлайсиз. 10. Сизнинг асосий рақибингиз бу кечаги сиз бўлишингиз керак. Кечагидан кўра яхшироқ бўлиш учун ўзингиз билан ўзингиз курашинг. @bektoshkhatamov
16 091373Loading...
22
Биласизми, аёл киши шахс бўлиши ҳам, буюм бўлиши ҳам мумкин. У - шахс, агар ўзи севган эркагидан мустақиллигини сақласа, ўз қарашлари, режаларида ҳеч кимга боғлиқ бўлмаса, ўз фикрлари ва танасининг ҳокими бўлса. У - буюм, агар ўзи билан буюмдек муносабатда бўлишларига йўл қўйиб берса, балки қиммат буюмдир, аммо барибир буюм, ўз мустақил фикри, қарашлари ва хоҳишларидан айрилган буюм. Андре Моруа «Нотаниш аёлга мактублар» @bektoshkhatamov
7 199105Loading...
23
Квартиралар нархлари қимматлашиши кутилмоқда. Каръерларга мараторий эълон қилинди, бетон ва цемент нархлари 30 фоизгача қимматлади. Ундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 149 сонли қарорига кўра ҳар бир метр куб қурилиш учун инфрастуртурани ривожлантириш бадали, яъни бир БҲМ тўланади, бу дегани бир квадрат мертга тахминан 100-150 доллар бадал тўланади. Шунинг учун юртимизда квартиралар нархлари кескин қимматлаши мумкин. Ҳозир кўчмас мулк учун инвестиция қилишнинг айни вақти. @bektoshkhatamov
9 912354Loading...
24
Давлат олийгоҳларида бюджет тақсимоти қандай ишлаши тўғрисида батафсил содда тилда тушунтириб бердим. Мана бу 👉 видеони 👈 томоша қилиб тушуниб олишингиз мумкин. @bektoshkhatamov
14 03121Loading...
25
Режалаштирилмаган ишлар режалаштирилган муаммоларни олиб келади. Бенжамин Франклин. ——- Муаммолар гирдобида қолишни истамасангиз, доимий равишда ишларингизни режалаштириб боринг. @bektoshkhatamov
10 52986Loading...
26
Эронда нималар бўлмоқда? Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг ҳалок бўлгани тасдиқланди. 15 соат давом этган қидирув ишлари тўхтатилди. Вертолёт қулашидан ҳалок бўлганлар: 1️⃣Эрон Президенти Иброҳим Раиси 2️⃣ Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён 3️⃣ Табриз Жума Имом Оятуллоҳ Али Ҳошим 4️⃣ Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Рахмати. Вице-президент Муҳаммад Мухбар Эрон президенти в.б. бўлди. Мухбар келаси икки ой давомида ҳокимиятни бошқаради ва мамлакат конституциясига мувофиқ 50 кун ичида янги президентлик сайловлари ўтказилади. ———- Баъзи манбаларга кўра Эрондаги ушбу ҳолат Исроил учун қўлай вазиятни юзага келтирмоқда. @bektoshkhatamov
10 70920Loading...
27
СОТИШ ҲАЁТ ТАЛАБИДИР Савдо сайёрадаги ҳар бир инсонга таъсир қилади. Сотиш, кўндириш, савдолашиш ҳамда ишонтириш қобилиятингиз бўлиш-бўлмаслиги ҳаётингизнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини кўрсатади ва қанчалик яшаб қолишингизни белгилаб беради. Ҳаётда лавозим ва унвонингиз, компания ёки жамоадаги ўрнингиздан қатъи назар, қачондир, кимнидир ишонтиришга тўғри келади. Сайёрадаги ҳар бир инсон ҳар куни сотиш билан шуғулланади. Ҳеч ким бундан мустасно эмас. Сотиш шунчаки касб ёки ҳунар эмас; у ҳар бир шахснинг тириклиги ва саломатлиги учун ўта муҳимдир. Ҳаётда муваффақиятингиз даражаси ўзингиз ишонган нарсаларни бошқаларга сотиш қобилиятингизга боғлиқ! Бошқалар билан савдолашиш ва кўндиришни қай тарзда уддалашингиз муҳим. Ўзгаларга ёқиш, сизга ишлашлари ва манфаати тегиши учун таъсир ўтказиш хусусияти яшаш даражангизни белгилаб беради. Сотиш шунчаки касб эмас – у ҳаёт тарзидир! Сотиш (изоҳли луғатга кўра) – бошқа одамни ишонтириш ёки таъсир қилиш йўли билан ҳаракатга ундаш ёки кўндириш жараёни. Бу кимга тегишли эмас? “Сотиш” деганда мен кўндириш, ишонтириш, савдолашиш ёки ўз фикрингизни ўтказиш билан боғлиқ барча жараёнларни назарда тутаман. У баҳслашиш, келишув, товар ва хизматларни айирбошлаш, бирор қизни учра- шувга кўндириш, хонадон сотиш ёки сотиб олиш, шахсий бизнес учун банкдан кредит олиш, бошқаларни фикрингизни қўллаб қувватлашга ундаш ёки мижозни маҳсулотингизга жалб этиш кабиларни ўз ичига олади. Кўпчилик бизнес ёки якка тадбиркор омадсизликка юз тутишининг асосий сабаби маблағ етишмовчилиги деб ҳисоблайди. Хато! Аслида бизнес касодга учрашининг бош сабаби таклифлар етарлича тез ва катта ҳажмда сотилмаганидир. Натижада сармоя тугаб қолади. Ҳеч қайси тадбиркор сотиш деб аталувчи энг муҳим таркибий қисмни тушунмай туриб янги бизнесга асос солмайди! Ҳаётда рўй берадиган ҳар қандай ҳолатни олсак ҳам, ишонч билан айтишим мумкинки, у ёки бу томон натижага таъсир қилишга уринаётган бўлади. Мисол: гольф ўйинчиси коптокни қисқа масофадан чуқурчага тушириши керак. У коптокни секин уради ва уни чуқурчага тушириш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади. Ўйинчи коптокка гапиради, қўли билан ишора қилади ва ҳатто секингина дуо қилиши ҳам мумкин. Рақиби эса уни кузатиб туради ва бунинг аксини қилади. Бу ҳолат ҳар биримиз натижа учун уринишимизга мисол бўлади. Ҳаётингизда рўй бераётган воқеаларга қанчалик таъсир қилишингиз муваффақият даражасини белгилайдиган омилдир. Тақдири илтимос, орзу, дуо ёки умидга боғлиқ бўлмаган инсонлар ишонтириш, кўндириш ва савдолашиш санъатини эгаллаши керак. Кимлигингиз ёки фаолиятингиздан қатъи назар нимадир сотасиз. Ўзингизни савдогар деб аташ-атамаслигингиз муҳим эмас. Чунки сиз кимгадир ёки кимдир сизга нимадир сотади. Иккала ҳолатда ҳам, томонларнинг бири натижага таъсир қилишга уринади. Якунида ё сизнинг, ё унинг айтгани бўлади. Ҳар қандай фикр алмашиш ёки мулоқот жараёнида сотиш бўлади – ҳеч қандай истисносиз. Буни истаганча рад қилишингиз мумкин, аммо бу – факт. Сиз савдогарсиз ва бу билан ҳамиша шуғулланасиз. Ишонтириб айтаманки, уйғонгандан то уйқуга кетгунга қадар кўзланган натижага эришиш учун ҳаракат қиласиз. “Савдогар” унвонингизнинг йўқлиги ва бу иш учун ҳақ олмаслигингиз фақат техник масала, холос. Сиз барибир савдогарсиз – тўлов эса турли кўринишларда бўлади. © Грант Кардоннинг "Савдо санъати. Бизнес ва ҳаётда мақсадларингизга эришиш йўли" китобидан @allaevuzb
7 15843Loading...
28
“Маша ва айиқлар” учун сунъий интеллект ишлаган расм. Одамни психикасини бузиб юборади-эээ. Кимнидир хаёлига нимадир келди. @bektoshkhatamov
7 65747Loading...
29
Ҳа, айтганча, бир ярим ой олдин очган янги инстаграм аккаунтим обуначилари сони бугун 30 000 нафарга етибди, шундан фойдаланиб, барчангизга раҳмат деб қўймоқчиман, қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга ташаккурлар деб қоламан. Кимдир обуна бўлмаган бўлса, мана бу 👉 линк 👈орқали тезгина обуна бўлиб олинглар-а… @bektoshkhatamov
7 7466Loading...
30
Муҳитда гап кўп. Атрофингизни қаранг, агар атрофингиздаги инсонлар кўпроқ китоб ўқиётган бўлса, катта эҳтимол билан сиз китобхонсиз. Агар сиз миллионерлар билан дўст бўлсангиз, катта эҳтимол билан сиз ё миллионерсиз, ё тез орада миллионерга айланасиз. Муҳит худдики вирусга ўхшайди, у одамни ичидан ўзгартириб боради, ҳар бир ҳаракатингизда ўзгариш ҳис қилишни бошлайсиз. Ёмон энергияга тўйинган одамлар албатта сизни ҳам ўша энергия билан тўйинтиради. Ижобий энергия манбаи бўлган одамлар эса сизни ва умуман дунёқарашингизни ўзгартириб юборади, уларнинг ҳар бир ҳаракатидан сиз илҳом оласиз, завқланасиз ва ўзингизни ижобий энергия билан тўйинтирасиз. Ижобий вирусни танлаш ёки салбий вирус томонда бўлиш албатта сизнинг хоҳишингиз, шунга кўра ҳаётингиз ҳам ўзгаради. Лекин умуман танламасликнинг иложи йўқ, сиз барибир қайсидир томонда бўласиз. @bektoshkhatamov
13 131199Loading...
31
Anını yaşa, kendini yaşa! Ҳозир Туркиядаман, туркларда жуда бир яхши гап бор, ҳаётингни онини яша, яъни ҳозирги замон билан яша. Биласизми, вақт жуда тез ўтиб кетади, ҳаётингиз кўз очиб юмгунча ўтиб кетади, ёшликнинг ҳам, ўрта ёшни ҳам, қариликни ҳам ўз завқи ва даври бор. Лекин ҳар бир ондан завқ олиб яшай олганларгина чинакам ҳаётни яшайди, чинакам бахтни яшайди. Ўтган кунлар энди тарих, келажак эса мавҳум, жуда кўп инсонлар ўтган замондаги хатоларини эслаб сиқилишади, йўқотилган имкониятларини доимий равишда эслаб афсусланиб юришади. Миянинг яна бир бўлаги эса келажак ҳақидаги хавотирлар учун яшайди, эртага бундай бўлса, бундай бўлиб қолади, қора кунлар келиб қолса-чи, унақа бўлиб бўлиб қолса-чи деган хаёллар доимий равишда одамни эзилиб яшашига сабаб бўлади. Дўстим Бахтиёр айтганидек ҳаётингни онини яша, қолгани бекор. @bektoshkhatamov
20 146184Loading...
32
Бизнес эгалари бизнесни ҳар бир авлодга мослаб қайта моделлаштириб чиқиши керак, акс ҳолда истеъмолчиларнинг талаблари шу даражада тез ўзгармоқда, бизнес унга мослашмаса, банкрот бўлиши аниқ. @bektoshkhatamov
10 05415Loading...
33
Авлодлар тўқнашуви. 12.05.2024 Ростан ҳам умуман бошқа қадриятлар, одатлар, турмуш тарзига эга бўлган авлод етишиб келмоқда. @bektoshkhatamov
11 76235Loading...
34
Агар аёл киши сизга гулларни яхши кўришини айтса-ю, аммо уларга сув қўйишни унутса, биз унинг гулга бўлган муҳаббатига ишонмаймиз. Севги аслида биз севган инсонимизнинг ҳаёти, яшаш тарзи билан тўлиқ қизиқишдир. Эрих Фромм «Севиш санъати» @bektoshkhatamov
9 36392Loading...
35
Олий мақсад. Ҳаётда жуда қийналганман, ростини айтсам, бу даражага келиш учун жуда кўплаб машаққатларни босиб ўтишимга тўғри келди. Лекин ҳеч нарсага қарамай олға интилдик, жамоамга фақат профессионал кадрларни йиға бошладим, жамоадошларим билан ўтган ҳар бир кунни эслаймиз, илк бошида биз билан иш бошлаган жамоадошларимнинг кўпчилиги ҳозир ҳам бирга, чунки компанияни шу даражага олиб келган, ривожлантирган аслида улар, мен фақатгина уларга ёрдамчи бўлдим дея оламан. Улар бу компаниянинг эгалари ҳисобланади, жамоадаги ҳар бир ходим қандай қилсам, яхшироқ хизмат сифатини яхшилайман деб ҳаракат қилади, ўйлайди, фикр билдиради. Мен мана шу жамоанинг ҳар бир аъзосига чуқур таъзим қиламан, сизлар бўлмаганингизда бу ишлар бўлмас эди. Юқоридаги видеода компания тарихи ва унинг олий мақсади ҳақида сўзлаб бердим, мана шу олий мақсад жамоадаги ҳар бир инсон ақли ва шуурида чуқур ўрин олсагина биз ўз мақсадимизга эришамиз, ўз билими ва салоҳияти билан ўзининг ва атрофдагиларнинг ҳаётини яхшилай оладиган халқ бўламиз. Барчангизга раҳмат! @bektoshkhatamov
12 30926Loading...
36
Videoni ko’rdizmi? 👇 https://youtu.be/K13Z9vYHgyA?si=qkj8p_8MrV6s3glA
7 30652Loading...
37
Ҳилтонча муомала. Бугун ғалати иш бўлди, Ташкент ситидаги Ҳилтонда нонушта қилаётган эдим, сал нарироқда диванда адашмасам қозоғистонлик меҳмонлар сал кайф бўлиб ухлаб қолишган. Бироздан кейин ўша ерда ишлайдиган Али исмли охрана келди, аввалига меҳмонларни туртиб уйғотмоқчи бўлди, кейин меҳмонларнинг шериги келиб қолди. У ҳам шерикларини уйғотмоқчи бўлди, туришмади, ҳалиги Али исмли охрана нариги шеригига қараб, “Это не красиво” дея понятка бериб кетса бўладими? Ҳалиги меҳмон “биз ўзимиз нима красиво нима красивомаслигини ҳал қилиб оламиз” дея жавоб берди. Шунда ҳалиги Али ботир нима дейди денг: 10 минутдан кейин сменам тугайди, сен билан кўчада гаплашамиз, бу бизнинг меҳмонхона деб қолса бўладими… Мен беш юлдузли меҳмонхонада ўтирибманми ёки қанақадир кўчада юзидаги арзон мотелдами тушумай қолдим… Бизнес қанчалик халқаро даражага эга бўлмасин, агар ходимларда муомала маданияти шаклланмаган бўлса, ҳаммаси бир тийин деган фикр юз фоиз тўғри. Компаниянгизда энг аввало муомала маданиятини шакллантиринг. @bektoshkhatamov
9 16961Loading...
38
Эҳтиёт бўлинг фирибгарлар. Янгича фирибгарлик чиқди, бировнинг аккаунти олинади, унинг барча танишларига картамга пул ташлаб туринг деб ёзиб чиқади, улар орасида кимдир пулни кўчириб беради, кўчириб берган одамдан иложи бўлса яна керак бўлиб қолди деб яна пул тушириб беришни илтимос қилади. Карта ўлган одамнинг ёки бирор бомжнинг номида бўлади! Секин пул ечиб олинади, шу билан пулга ухладингиз. Ҳозиргина бизнинг шогирдлар шунга тушиб қолишибди. Ҳа, овозни ўхшатиб телефон қилишлари ҳам мумкин, буни сунъий интеллект бажариб беряпти. Овоз бирга бир, бирданига пул кўчириб берманг. Шахсий савол берсангиз, бирданига тутилиб қолади. @bektoshkhatamov
29 684485Loading...
Текинтомоқ психологияси. Бугун бутун Тошкент Ашхободдаги паркда текинтамоқ психологиясининг қурбони бўлди десам ҳам бўлади, шу 20 000 та текин ўйинчоқ тарқатилади деган томошага борганлар ўзларининг вақтлари ва пуллари билан қурбон бўлишди ва улар қолганларга ҳам таъсир қилди, чунки шаҳарда катта тирбандликлар юзага келди. Соатлаб одамлар йўлларда қолиб кетди. Бунинг асосий сабаби текинтомоқ психологияси, гап шундаки, одамлар текин деган нарсани жуда яхши кўришади, лекин текин пишлоқ фақатгина қопқонда бўлишини ҳамма бу пайтда эсидан чиқариб қўйишади. Текинтомоқлик жуда ёмон ва юқумли, бунга ўрганиб қолсангиз, бу иллат сизни фақат пастга тортади, фақат текин нарсаларни, скидкадаги нарсаларни кўраверасиз. Мия фақат шу нарсага ишлашни бошлайди, палончи жойда скидка деса, у нарса сизга керак бўлмаса ҳам югуриб кетаверасиз, палончи жойда текин деса, ўша нарса ўзи сизга керак бўлмаса ҳам, ўша нарсани бориб вақт сарфлаб олиш сизга зарар бўлса ҳам бораверасиз. Чунки мия худди ўғри каби фикрлайди. Нега ўғри? Ўғрилар психологияси ҳам шундай тузилган, масалан, ўғри бир дўконга кириб битта футболкани ўғирлашни мақсад қилди, унақа футболкадан ўғрининг уйида 10 та бор, лекин барибир ўша футболкани ўғирлаши керак. У футболка унга керак ёки керак эмаслиги йигирмачи даражадаги иш. Унга асосийси ўша пайтдаги миянинг оргазм олиши муҳим. Текин ёки скидка деган нарсаларга мияни ўрганиб қолиши ҳам худди ўғри психологиясига ўхшайди. Афсуски ўзбек миллатининг аксар вакиллари мана шу иллатнинг қулига айланиб қолишган. @bektoshkhatamov
Показати все...
👍 75😢 21😁 7👏 4🔥 3 1
01:00
Відео недоступнеДивитись в Telegram
😁 73👍 33😢 12🤬 11🔥 7🎉 5
Ишинг тушиб турса, оға… Рус оғамиз деганимга мени бошқа ижтимоий тармоқларда бамбардимон қилишни бошлашмоқда. Хоҳлайсизми ёки йўқ Россия бизни ҳар тарафдан ҳам иқтисодий, ҳам бошқа тарафдан ўраб олган. Ўша шу гапимга қарши тураётганларнинг ота-оналари бир пайтлар мана бу мадҳияни айтиб катта бўлишган. Ҳа, айтганча, ўша Ўз ССР учун ёзилган мусиқанинг ҳам бастакори Мутал Бурхонов эди, мустақилликдан кейин ҳам кўп бош қотириб ўтиришмаган, ана Мутал Бурхонов басталаган куй бор, шунга Абдулла ака битта шеър ёзсин бўлди дейишган бўлишса керак. Мен буларни шунчаки ёзаётганим йўқ, ўзи ўзбекчиликда ўзидан катталарни оға дейишни бизга сингдиришган, шунинг учун боримизни юзингизга айтсам, хафа бўлиб юрманг. Кейин оға бўлса, нима бўлибди? Худди оға демасам, оға бўлмай қоладигандек тутмайлик ўзимизни. @bektoshkhatamov
Показати все...
Гимн Узбекской ССР - "Ассалом, рус халқи, буюк оғамиз" [Русский перевод / Eng subs]

Государственный гимн Узбекской ССР — был национальный гимном Узбекской ССР с 1947 по 1992 год. Автор музыки — Муталь Бурханов, авторы слов — Т.Фаттах, Т.Тула. ●▬▬▬▬☭★ СЛОВА ★☭ ▬▬▬▬● Ассалом, рус халқи, буюк оғамиз, Барҳаёт доҳиймиз Ленин, жонажон! Озодлик йўлини Сиз кўрсатдингиз, Советлар юртида ўзбек топди шон! Партия раҳнамо, жон Ўзбекистон, Серқуёш ўлкасан, обод, баркамол! Тупроғинг хазина, бахтинг бир жаҳон, Советлар юртида сенга ёр иқбол! Серқуёш ўлкада кўрмасдик зиё, Дарёлар бўйида эдик сувга зор. Тонг отди, Инқилоб, Ленин раҳнамо, Раҳнамо Лениндан халқлар миннатдор! Партия раҳнамо, жон Ўзбекистон, Серқуёш ўлкасан, обод, баркамол! Тупроғинг хазина, бахтинг бир жаҳон, Советлар юртида сенга ёр иқбол! Коммунизм гулбоғи мангу навбаҳор, Тоабад қардошлик – дўстлик барҳаёт! Советлар байроғи ғолиб, барқарор, Бу байроқ нуридан порлар коинот! Партия раҳнамо, жон Ўзбекистон, Серқуёш ўлкасан, обод, баркамол! Тупроғинг хазина, бахтинг бир жаҳон, Советлар юртида сенга ёр иқбол!

👍 77😁 38👎 19🔥 5👏 3 1
Рус оғамиз тили. МДҲ давлатларида давлатлараро бизнес юритиш учун албатта рус тили муҳим, умуман ҳар қандай тил ўрганиш жуда муҳим ҳисобланади. Бир куни ёнимга 20 ёшлар атрофидаги бола шогирд тушиш мақсадида келди. Ҳар турли саволлар бериб кўрдим, рус тилини биласанми деган саволимга “билмайман” деб жавоб берди. Ўрганмоқчимисан десам, “йўқ, атайлаб ўрганишни хоҳламайман” дейди. Сабаб русларни ёмон кўрар экан, улар бизнинг аждодларимизни қириб ерларимизни босиб олган экан. Тўғрику-я, аммо рус тилида нима айб? Сен бизнес қилмоқчи бўлсанг, рус тили сенга фойдадан бошқа нарса эмас. Рус тилини ҳам, инглиз тилини ҳам билсанг, сен бошқаларга қараганда анча-мунча ишларни битира оласан. Бунақа нафрат билан бизнесмен бўлиб етишиб чиқиш жуда қийин. Албатта шу боис ҳам шогирд олмадим, ўзи шогирд олишим қийин жараён, олсам, камида долларда миллионер чиқаришим керак, бунинг учун эса одамнинг кўнглида муҳаббат бўлиши, ўзи эса меҳнатдан қочмайдиган бўлиши керак. Нафрат бор жойда барака бўлмайди. Profi University ҳақида рус тилидаги контентларни кузатиб бориш учун @profiuniversityru каналига албатта обуна бўлиб қўйинг. @bektoshkhatamov
Показати все...
👍 67👎 13😁 5🤬 4 1🔥 1🤔 1
Repost from N/a
02:26
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🤩 Отзывы наших абитуриентов! Наши абитуриенты прошли вступительные экзамены в новом кампусе Profi University! Эмоции о новом восьмиэтажном кампусе можете наблюдать на этом видео😍 Регистрация на вступительные экзамены и вся необходимая информация👇🏻 Profiuniversity.uz @profiuniversityru
Показати все...
👍 10
Шу Комил ака Жалилов ҳа деб сўз эркинлиги ҳақида ёзаверади, худдики бизда сўз эркинлиги йўқдай! Ҳой, ўртоқлар, бизда сўз эркинлиги истаганча бор, хоҳлаганча гапириш мумкин. Сўздан кейинги эркинлик ҳақида бирор нарса дея олмайман, аммо сўз эркинлиги аниқ бизда бор. @bektoshkhatamov
Показати все...
Jalilov. Qaydlar

"OAVni yanada erkin qilish borasida katta rejalarimiz bor!" Jurnmalist Anora Sodiqova yozganidek, so‘z erkinligini hukumat vakili rivojlantiraman va erkinlashtiraman, deyishi - yaxshilikdan darak emas. "Axborot siyosatiga mas'ul" davlat amaldori (o'zi bu lavozimning vazifalari nima? OAVlar kuratori? senzori? boshqa?) "OAVni yanada erkin qilish borasida katta rejalari bor"ligini e'lon qilishi - menda, negadir, o'zi shundoq ham so'z erkinligi abgor holatda bo'lgan O'zbekistonda mustaqil OAVlarning ertasi uchun katta xavotirlar uyg'otadi.

😁 115👍 16🔥 3👎 2 2🤬 1😢 1
Мантиқ дам олмоқда. Солиқ қўмитаси масъул ходими Даврон Бобожоновнинг лойиҳага берган тушунтиришига бир эътибор беринг-да. “Бозорда бир хил товар иккита тадбиркор томонидан ҳар хил нархларда сотиляпти. Биринчи тадбиркор уни бозор нархида, талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда 1000 сўмдан сотяпти ва шундан келиб чиқиб солиқ тўлаяпти. Иккинчи тадбиркор худди шу товарни 1000 сўмдан сотяпти-да, лекин бухгалтерия ҳужжатларида солиқни камроқ тўлаш мақсадида 500 сўмга сотдим деб кўрсатяпти. Шу ерда рақобат бузиляпти, ҳисоб фактурада товарни 500 сўмга сотдим деб кўрсатаётган тадбиркор солиқни камроқ тўлагани учун ютади; у 800, 900 сўмдан сотса ҳам унга манфаатли бўлади. Кейин харидорлар 1000 сўмдан эмас, 800 сўмдан сотаётганга боради.” ——- Ҳой, бунинг номи шунинг учун ҳам бозор, масалан, иккинчи тадбиркор ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг, бир маҳсулотни икки кун олдин 1000 сўмдан кирим қилгансиз, лекин бугун бозорда ўша маҳсулотга бўлган талаб тушиб кетди, сиз 1000 сўмдан кирим қилган товарингизни зарарига 500 сўмдан бўлса ҳам сотишга мажбур бўлиб қолдингиз, бир ёқдан тушиб турганингиз етмагандек, энди сиз 1000 сўмдан сотишинг керак эди, мен солиқни барибир 1000 сўмдан оламан демоқда. Мен ҳали бозорнинг талаб ва таклиф деган асосий қонуниятига аралашиб барака топган давлатни ҳам, тадбиркорни ҳам эшитмаганман. Фақат ютқизишда. Тадбиркорлик ўзи таваккалчилик бугун савдо бор, эртага касод бўлиш ҳеч гап эмас. Мана шунга бозор қоидалари дейилади. Бизникиларга “не достучатся”! Бу қонун 👉 лойиҳасига 👈 бефарқ бўлманг, бу эртага фақат тадбиркорнинг эмас, айнан оддий аҳолининг чўнтагига зарар бўлади. Кириб қарши овоз беринг. @bektoshkhatamov
Показати все...
Товарларнинг (хизматларнинг) бозор нархларидан келиб чиқиб солиқ базасини аниқлаш орқали тенг рақобат муҳитини яратиш тўғрисида

👍 110👏 15👎 9🔥 8😁 5🤔 3 1
Бокира фоҳиша. Шу кунларда мамлакат солиқ тизими, умуман тадбиркорларнинг ва халқнинг иқтисодий аҳволини танг қилиб қўйиши мумкин бўлган қарор қабул қилиниши мумкин. Солиқ қўмитаси товарларнинг бозор нархини аниқлаб, шу нарх асосида солиқ ҳисоблашга ўтмоқчи. Ҳа, тўғри бу қарор лойиҳаси, лекин бу лойиҳа қабул қилинса, ундан ёмони йўқ. Дастлаб қарор лойиҳасининг номига эътибор беринг: “Товарларнинг (хизматларнинг) бозор нархларидан келиб чиқиб солиқ базасини аниқлаш орқали тенг рақобат муҳитини яратиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди. Бу нима дегани товар (хизматларнинг) бозорм нархларини аниқлаб шундан келиб чиқиб солиқ солиш дегани, яна бунинг ичига рақобат муҳитини яратиш сўзларини қўшиб қўйиши худдики фоҳишанинг мен бокираман дейишига ўхшайди. Оддий тилда тушунтирадиган бўлсам, Али, Вали, Соли дейлик автомойка бизнеси билан шуғулланишга қарор қилишди. Алининг автомойкасида бир мошина ювиш 100 000 сўм, Валиникида 70 000 сўм, Солиники сал четроқда шунга уники 10 000 сўм. Шунда солиқ қўмитаси бозор нархи деб Валининг нархини белгилади, яъни 70 000 сўм, энди 100 000 сўм оладиган автомойка ҳам 70 000 дан келиб чиқиб солиқ тўлайди, 10 000 сўмлик автомойка ҳам 70 000 сўмдан келиб солиқ тўлайди. Шунча товар ва хизматларнинг бозор нархини аниқлаб чиқиб шунга кўра солиқ базасини яратиш ва уни мунтазам бозорга кўра янгилаб туришнинг ўзига миллиардлаб, балки триллионлаб пул сарфлар. Мен бу қарор лойиҳасидан умуман бир мантиқ кўрмаяпман, кимдир тушунтириб юборсин. Солиқ қўмитаси бозор нархини қандай аниқлайди? Ундан кўра бозор деган тушунчани умуман лексиконимиздан йўқотайлик. Ишлам калламаяпти. @bektoshkhatamov
Показати все...
👍 134🤔 25😱 16😁 13🤬 13🔥 6😢 4 3
Ҳаммаси бор эди, аммо… Елена Рогнинг “О светлячках и хьюмидорах“ китобида жуда бир зўр жумла бор, бирор нарсадан кўнглингиз тўлмаса, шуни ўқиб қўйинг. “Биз эрим билан кафеда кофе ичиб турар эдик. Мы стояли с моим мужем в кафе и пили кофе. Эрим ёш ва навқирон эди, мен уни севар эдим. Эгнимда эски пальто эди, худдики шу эски пальто ҳаётимни булғаётгандек эди. Мен мукаммал эмаслигимдан уялар эдим, пальто мени иситмас эди, у мени хунук кўрсатар эди. Кафе ҳам арзон кафе эди, кофенинг эса умуман тами йўқ эди. Мен қачондир биз ресторанда ўтирамиз ва зўр кофе ичамиз деб орзу қилар эдим ва менинг эгнимда энг зўр кўйлак бўлишини хаёлларимда тасаввур қилар эдим. Эрим эса менга ёниб турган кўзлари билан боқар, у мени севар эди, лекин мен нималар ҳақида орзу қилаётганимни билмас эди. У эрта вафот этди. Кейинчалик менинг ҳаётимда жуда кўплаб ресторанлар, кофелар, минглаб моданинг энг олди кўйлаклари бўлди, лекин мен севган ва мени севган эрим йўқ эди. Мен ҳаётимдаги бу эпизодни кўп эслайман. Ҳамма нарсам бор эди, аммо мен бундан бехабар эдим. @bektoshkhatamov
Показати все...
😢 116👍 53🔥 15🤔 8 6

🤔 21👍 5😢 3