cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

XOJAGON.UZ

BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Більше
Рекламні дописи
16 232
Підписники
-1424 години
-357 днів
-15530 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Repost from Naqshband.uz
#Янгиликлар #Ташриф 🌙 Мўминларнинг Қуръон каримда зикр қилинган чиройли сифатлари (Вилоят бош имомининг ташрифи) ◽️Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов Пешку туманидаги "Чиқирчи" жоме масжидига ташриф буюриб, Жума намозини жамоат билан адо этдилар. ◽️Жобир домла масжидда йиғилган жамоатга “Мўминнинг қалби”, “Мўминлар омонат зотлардир”, “Мўминлар ўзаро биродар эканлиги, ёмонликдан қайтарадилар”, “Бекорчи нарсалардан юз ўгириши” каби мавзуларда манфаатли мавъиза қилиб бердилар. ◽️Мавъизада, Аллоҳ таоло мўминларни мақтаб туриб, улар ўзаро дўст эканларини, бир-бирларини яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтариши, намозларини тўла-тўкис адо этишлари, фақирларнинг ҳаққи закотларини ўз вақтида бериши Аллоҳ таоло ва Унинг пайғамбарига итоат этишлари, Аллоҳ таоло мана шундай сифатларга эга бўлган мўминларга раҳм қилиши, уларнинг хато нуқсонларини кечиришини оят ва ҳадислар асосида тушунтириб бердилар. ✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Жума кечасининг фазилатлари 🌷 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга жума куни ва жума кечаси юзтадан салавот айтса, унинг юзта ҳожати раво қилинади. Уларнинг ўттизтаси дунё ҳожатидан ва етмиштаси охират ҳожатидан бўлади. Аллоҳ шунинг сабабидан бир фариштани менинг қабримга киргизади, ҳудди ҳидоят сизларга кириб келгани каби. Албатта, менга ўлимимдан кейин ҳам билдириб турилади, ҳудди тириклигимда билдирилганидек”, дедилар. ♻️ Яқинларингизга улашинг https://t.me/XojagonUz
Показати все...
ҚИЁМАТ КУНИ ЖУМА АҲЛИ КЕЛИНЧАК КАБИ БЎЛАДИ! Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қиёмат кунида кунларнинг ҳаммаси йиғилади. Жума куни эса оппоқ нурли бўлиб келади. Жума аҳлини келинчакни чимилдиққа етаклаб келинганидек, гўзал ҳолатда етаклаб келинади. Улар қордан-да оппоқ нурлар ичида, ҳидлари мушку анбарона бўлиб, кофур тоғларининг ичида юрадилар. Инсонлар ва жинлар уларга берилган мақомдан ажабланиб, жаннатга киргунларича улардан кўз узмайдилар. Ҳеч ким уларнинг яқинларига бориб, улар билан биргаликда жаннатга киролмайди. Савоб учун муаззинлик қилганлар улар билан аралашиб жаннатга кирадилар", - дедилар". (Табароний ривоят қилган). "Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар" китобидан. Яқинларингизга ҳам улашинг https://t.me/XojagonUz
Показати все...
Repost from XOJAGON.UZ
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#ЭСЛАТМА Киришда қуруқ қўл билан, ҳеч вақосиз кириб, чиқишда эса, буюк мукофот ва ажрлар ила чиқиладиган ягона ер бу - Масжидлардир... ЖУМА НАМОЗИДАН ҚОЛМАНГ!☝️ ЖУМА КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН! Дўстларингизга ҳам улашинг, https://t.me/XojagonUz
Показати все...
Repost from XOJAGON.UZ
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Масжидга кирганда мобил қурулмангизни ўчириб, ибодатингизни хушу билан адо этинг. Улашинг ↘️ https://t.me/XojagonUz
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ЭCЛАТМА:      Ҳурматли тумандошлар! Бугун жума куни бўлганлиги сабабли йўллардаги тирбандлик, ноқулайлик ва масжид атрофидаги кўчалар тўсилиб қолишини олдини олиш учун, уйи масжидга яқин бўлган ва имкони бўлган намозхонлар автоуловларини уйда қолдириб, пиёда келишини тавсия қилишингизни сўраймиз. Чунки сўнгги вақтларда жума намозлари пайтида автоуловларни тартибсиз қолдириш, кўчаларни тўсиб қўйиш оқибатда тез ёрдам ҳамда қутқарув хизматлари машинларини ўтишига тўсқинлик қилиш ҳолатлари ҳамда йўл транспорт ҳодислари кузатилмоқда. Шунга кўра, ўзгаларга озор бермаслик ва ноқулайлик келтирмаслик ҳам катта савоб иш ва динимиз кўрсатмаси эканлигини унутманг! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БӮЛСИН! Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.                                                                                                                                                                                                                                                   https://t.me/XojagonUz
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ассалому алайкум, азиз дўстлар! 21 - Июнь 2024- йил. Жума марузаси: “МЎМИНЛАРНИНГ ҚУРЪОН КАРИМДА ЗИКР ҚИЛИНГАН ЧИРОЙЛИ СИФАТЛАРИ” мавзусида бўлади. Бухоро вилояти Ғиждувон тумани "*Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний*" жоме масжидида ўтказиладиган Жума мавъизасини, "*Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний*" жоме масжиди имом-хатиби: *Ориф домла Амонов* ўқиб берадилар.
Показати все...
Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат": 1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят). 2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят). 3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят). 4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят). 5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят). 6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят). 7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят). Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин! https://t.me/XojagonUz
Показати все...
@AlQuranuz – Kahf surasi - Shayx Alijon qori.mp343.94 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🌱Соллаллоҳу алайҳи васаллам . 🌱Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад . 🌱Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 🌱Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад 🌱Аллоҳумма солли ълаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳммад иннака ҳамидум мажид 🌱Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака ҳамидум мажид 🍀 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради.» (Имом Бухорий) Яқинларингизга ҳам улашинг https://t.me/XojagonUz
Показати все...
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 🌷1. Жума учун ғусл қилиш. 🌷2. Хушбўй нарсалар суртиш. 🌷3. Чиройли кийимлар кийиш. 🌷4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 🌷5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 🌷6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 🌷7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 🌷8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 🌷9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 🌷10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 🌷11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 🌷12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: "Кифоя" китобидан. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
Показати все...
XOJAGON.UZ

BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.