cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Зокиржон домла

Рекламні дописи
383
Підписники
+224 години
+37 днів
+2030 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ! Бугун 2024 йил 28 июнь, 1445 ҳижрий сананинг 22 Зулхижжа, жума куни: Ту‌хтабой жоме масжиди имом хатиби, устоз Зокиржон домла "Исломда фарзанд хукуки” мавзусида маъруза қиладилар. Мўмин инсон оиласида дунëга келган хар бир гу‌дак энг аввало яшаш хукукига эгадир. Ота-онанинг хак-хукуклари бу‌лгани каби фарзандларнинг хам талаб кила оладиган хаклари бор. Чиройли исм, яхши тарбия, илм-маърифат, касб-хунар ва бошка хукуклари борки, инсонни камолотга етишида ахамияти каттадир. ИН ША АЛЛОҲ СИЗ УЧУН МАЪРУЗА ФОЙДАЛИ БЎЛАДИ! Жуманинг баракоти, файзи, нури хонадон аҳли ва ҳаётингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллоҳ қабул қилсин! Жума шарофатидан ҳамма кунларимиз хайр ва қувончга тўлсин! Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга ихлос билан кўп салавотни айтинг! Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаин!
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ДУОНИ МАҚБУЛ ҚИЛИНГ. Келинг, энди дуонинг шарт ва одобларига ҳам бир назар солайлик. Токи, дуо қабул бўлсин ва унинг юқорида зикр қилинган баракаю самаралари ҳосил бўлсин. Чунки ҳадиси шарифда келадики, Набий сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам ўз дуоларида шун­дай дер эдилар:   اللَّهمَّ إنِّي أعوذُ بك مِن دعاءٍ لا يُسمَعُ Яъни: «Эй Аллоҳим! Мен Сендан эшитилмайдиган (қабул қилинмайдиган) дуодан паноҳ сўрайман» (“Сунани Термизий”, 3404, “Сунани Насоий”, 5347, “Муснади Аҳмад”, 6270). Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, дуонинг мақбул бўлмаслиги паноҳ сўраладиган ҳолат экан, ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан паноҳ сўраган эканлар. Шунинг учун дуо Аллоҳ таолонинг ҳузурида мақбул бўлишига ҳаракат қилиш лозим. Унинг ҳам йўли, кўрсатмалари бор. Дуонинг одоб ва шартларига аҳамият қилиш керак. Йўқса, дуо қабул қилинишида тўсиқ пайдо бўлади. Одамлар, биз дуо қиламиз, лекин қабул бўлмайди, деб ўтирадилар. Чунки дуолар қабул бўлишига боғлиқ бўлган шартларга эътибор қилинмайди, дуо одобларига риоя этилмайди...
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
17 нарса қабр азобидан нажот беради: 1. Ота-онага яхшилик қилиш. 2. Намоз. 3. Рамазон рўзаси. 4. Ҳаж ва умра. 5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш. 6. Аллоҳ таолодан қўрқиш. 7. Аллоҳдан умидвор бўлиш. 8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш. 9. Доимо таҳоратли юриш. 10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш. 11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш. 12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм). 13. Ҳусни хулқ. 14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд. 15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш. 16. «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш. 17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Дедим ки: -“Атрофингда юрсам мени маломат қилмоқдалар!” Деди ки: -“Зотан биз маломат қилинмаган ишқ кўрмадик!”… Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу @TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Показати все...
Эшит арзимни айтай ё Набий! Оламга Сарварсан Нубувват осмони узра гўё Шамси анварсан Юрагим сафҳасига тахайюл ўлган Хатти Аҳзарсан Муқаддам жумла элдан хотами кулли Паямбарсан Биҳамдиллоҳ бизингдек осий умматларга Раҳбарсан! Лаҳаддан бош кўтарганда шафоатҳоҳи маҳшарсан. На дей, васфи шарифингга Ҳабиби Ҳаййи Акбарсан Имоми икки олам, Соҳиби меҳроб - минбарсан Шариат таҳтининг Султонисан ислом парварсан Муҳаббат баҳрига парварда бўлган тоза Гавҳарсан Биҳамдиллоҳ бизингдек осий умматларга Раҳбарсан! Лаҳаддан бош кўтарганда Шафоатҳоҳи маҳшарсан. Ўшал рўзеки жисминг Омина батнида бор ўлди Ғам - андуҳ, меҳнат Макка халқидан канор ўлди. Қараб кўкдан жамолингга малаклар ҳам интизор ўлди Ниҳолинг сояи пур бўлди, шаръинг ошкор ўлди. Биҳамдиллоҳ бизингдек осий умматларга Раҳбарсан Лаҳаддан бош кўтарганда Шафоатҳоҳи маҳшарсан. Анодин ерга тушдинг устингга раҳмат нисор ўлди Азиз эрди шаётинлар сенинг даврингда хор ўлди Вужудинг икки оламда раҳмати Парвардигор ўлди Мис зар ўлди кимки сенинг шаръингга ёр ўлди Биҳамдиллоҳ бизингдек осий умматларга Раҳбарсан Лаҳаддан бош кўтарганда Шафоатҳоҳи маҳшарсан. Тамом бўлса нафас гар жисмимдан жудо бўлса жоним Макон бўлса менга бир таҳти тупроқдин чу зиндоним Ўтиб бир неча кунлар боз тупроқ бўлса бу жисми урёним Ду бора зинда этса соати маҳшарда Раҳмоним Биҳамдиллоҳ бизингдек осий умматларга Раҳбарсан Лаҳаддан бош кўтарганда Шафоатҳоҳи маҳшарсан. Ҳамма бир - бирига душман бўлса, сен бўл нигаҳбоним Мадорим Мунисим Пайғамбарим дардимга дармоним Туфайлингдан ёпилгай анда жумла айб - нуқсоним Шафоат айласанг ё Саййидо нобуд бўлгай кўҳи исёним Биҳамдиллоҳ бизингдек осий умматларга Раҳбарсан Лаҳаддан бош кўтарганда Шафоатҳоҳи маҳшарсан. Набийлар Хотами кулли қидамлардан муқаддамдир Кими ки сенга уммат бўлди, озоди жаҳаннамдир.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Жаноби Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинаи Мунавварага илк келганларида бир неча ой яшаган ўша муборак уй, Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳунинг уйлари…
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Юзингни қиблага бур. Ҳақга ёлвор, Унга лойиқ бир қул бўл. Ҳақ таолога жону дилинг билан юзланганинг учун покланасан, жаҳоннинг ой юзлиси бўласан... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @TabreziyRumiy Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун... Санга бўлай, Сани айтай, Яна айтай, Ëна айтай, Яноо айтай...
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Эй, фазлу карами чексиз, лутфу марҳамати беқиёс бўлган гўзал ва буюк Роббим! Албатта сен ўзгармас нарсаларни ўзгартиришга қодирсан. Бизларни ўзгармаётган, бизлар ўзгартира олмаётган ахлоқи замимамизни ахлоқи ҳамидага ўзгартир. Бизларни Ўзинг рози бўлган қалб эгаси қил. Сенга солимийн, ғонимийн, фариҳийн ва мустабширийн ҳолда йўлиқайлик. Кариймлар уйига келган меҳмонни хурсанд қилиш учун кўп кўшиш қилишади. Чунки Ҳазрати Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам: -“Кимнинг Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, уйига келган меҳмонини икром қилсин” дея марҳамат қилганлар ва у зотга бу илоҳий таълимни сен бердинг. Албатта сен Акрамул акрамийн бўлган буюк Зотсан, азиз Аллоҳсан! Бизлар эса сенинг меҳмонларингмиз, гарчанд меҳмонликга риоят эта олмаган бўлсак ҳам. Меҳмонларингни бирига ҳадия бериб, яна бирини маҳрум қўйишдан, уни хижолат қилишдан пок ва олийсан …
Показати все...
Repost from N/a
УЛАМОЛАРНИ ҲАҚОРАТЛАСА Савол: Ассалому алайкум! Менинг турмуш ўртоғим хозирги кунда мусулмонлар хақида гапирсалар сани шайхинг, имомларинг, муллаларинг ёки мусулмонларинг деб уларга нисбатан нафрат билан гапирадилар. Интернетда хам баъзи домлаларимизни каналга жойланган видеолари комментларига ёмонлаб ёзадилар. Уламоларни ёмонлаш билан куфрга кетиб колиш мумкинми? Никохга таъсири борми? Уламоларни ёмонлаган одамни зурриётларидан қори, қория чиқмайди деб эшитгандим ман эса болаларимни (2кизим(9,11ёш)ни қория, 1 ўғлим(4ёш)ни қори ) бўлишини хохлаб дуо қилиб шу йўлда илм ўргатаяпман. Уларни отасини гунохини деб илмсиз бўлиб қолмасликлари учун нима қилсам бўлади? Турмуш ўртоғим домлаларни ёмонласалар ёки сўкиниб ёзсалар ўғлимни исмидаги (Мухаммадризо) профилларидан фойдаланадилар. Шунга домлаларимиз ва баъзи бир домлаларимизни мухлис биродарлари лаънатлаб қўйсалар ўғлимга таъсири бўлмайдими? Жавоб:«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: – Ва алайкум ассалом! Уламоларнинг илмини ва қилаётган ислом шиорлари бўлган амалларини қасддан сўкса ўзи кофир, хотини талоқ, қилган ҳажи бекор бўлади. Эрингизга гап ўтадиган одамлар билан маслаҳат қилинг. Бу гаплари учун бошига Аллоҳнинг балолар ёғилишни бошласа кўради. Бу кетишида дунё ва охиратига қаттиқ зарар бўлади. Сизларга зарари йўқ.Валлоҳу аълам!
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Оила қачон дарз кетади, барбод бўлади, биласизми? Оила - қачонки уйимизда яшаётган яқинларимиздан кўра, бегоналар ҳақида кўпроқ қайғура бошлаган вақтимизда барбод бўлади. Оила – қачонки оддий танишларимиз ва дўстларимиз учун турли ўтириш, кечаларни режалаб, турли табрикларни ёзсагу, ҳар куни оиламизни эҳтиром қилишни унутсак барбод бўлади. Оила – қачонки чиройли-чиройли идишларни, коса-пиёлаларни меҳмонларга чиқариб, уларни икром этиб, уйдагиларимизга эса чети синган идишлар ку́йсак, барбод бўлади. Оила – қачонки бошқаларни кўнглини олиш, рози қилишга уринсагу, онамизга хизмат қилишни беҳуда иш деб билганимизда барбод бўлади. Оила – қачонки дўстларимиз даврасида ёки ижтимоий тармоқларда оиламизга бўлган меҳр- муҳаббатимизни кўз-кўз қилсагу, уйда бир пиёла сув элтишга ярамаганимизда барбод бўлади. Оила инсон учун улкан давлат. Келинг, уларга ғамхўрлик қилайлик.
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.