cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Onajonim siz meni mexribonimsiz

Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм Asalomu alaykum kanalimizga xush kelibsiz bu kanalda ota onasini yaxshi ko'rganlar a'zo bo'lishadi kanalimiz sizlarga yoqsa do'stlaringzni xam taklif qilng. Glavni admin @izvini1999 Kanal ochilgan sana 2 Noyabr 2019 yil

Більше
Рекламні дописи
1 364
Підписники
+224 години
+237 днів
+8530 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

00:01
Відео недоступнеДивитись в Telegram
ХАЙРЛИ ТУН ! Тангри ёмонликка дучор этмасин, Номардлар қўлида ночор этмасин Ҳеч инсон дилига бермангиз озор, Сизга ҳам ҳеч зотдан озор етмасин Аллоҳга омонатсиз, қадрдон... Тунингиз осуда ўтсин! ⠀ ⠀
Показати все...
ezgif.com-add-text (3).gif(1).mp40.11 KB
01:03
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Шунақа мард дўстлардан Аллоҳ рози бўлсин Ибрат учун тарқатиб юборинглар Оқибатли инсонлар кўпайсин
Показати все...
pgbamx7ykvbgzvngz8y5.mp45.95 MB
👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Кечаси асал ейиш учун 5 та сабаб!!! 🍯 Яхши ухлашингизга ёрдам беради. Чунки асал мелатонин ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. 🍯 Организмдаги ортиқча ёғларни парчалайди. 🍯 Жигарни токсинлардан тозалашга ёрдам беради. 🍯 Эрта тонгда яхши кайфиятда уйғонишингизга ёрдам беради.
Показати все...
👍 1
​​"Агар бормасанг умрингни охиригача пушаймон ейсан. Ҳеч бўлмаса охирги манзилига кузат онангни...!", деди, ўнг елкамни силаганча фаришта... Йўлга чиқдим! Қишлоққа кириб борганимда уйимни олди тумонат одам эди. Мени ҳеч ким танимади. Мен ҳам ҳеч кимни танимадим. Онам ётган хонага кирганимда опам, онамни қўлларини ушлаб, йиғлаб ўтирган экан. Мени кўрдию, ўрнидан туриб, бўйнимга осилганча ўкириб юборди. "Онам ўлгунича сени сўради. Сени кутиб яшади. Келиб яхши қилибсан. Тупроққа ўзинг қўясан...", деди, онам томонга мени тортиб. Онам нур ичида ётган эди. Ёнига чўккаладим. Қўлидан ушладим. Муздек...Онамнинг қўлларидан охирги марта қачон ушлаганман, эслашга уриндим... Эслолмадим... Йиғламоқчи бўлиб, ўзимни мажбурладим, кўзимдан ёш чиқмади. Уни охирги манзилига елкамда кўтариб борар эканман, болалигим ёдимга тушди... Сутдан жуда кеч чиққанман. "Охирги болам, бошқа туғмайман...", деб, онам эмизаверган экан. Эслайман...Кўчадан тупроқ чангитиб келардиму онамнинг этакларидан кириб, эмиб-эмиб, яна кўчага чиқиб кетар эдим. Ҳар йили қиш келиб, қор ёққанда, кўчага ўйнагани чиқишга апил-тапил кийинар эканман, онам қўлимга пайпоқ кийдирар эди. У пайтлар ҳаммада ҳам қўлқоп бўлмаган. Қийин замонлар эди. Уч-тўрт қор тўпи ясамасимдан, пайпоқ шилта бўлиб кетаверарди, онам эса сабр билан бошқа пайпоқ кийдириб юборар эди. Хотиралар билан мозорга келиб қолганимизни сезмай ҳам қолибман. Онамни қабрга қўйдим. Устидан тупроқ тўкиб, тиззалаб ўтирдим. Мен кутган, мажбурлаб келтиролмаганим йиғи, энди келганди. Тўйиб-тўйиб йиғладим. Эсладим...Ҳа, қачон охирги марта йиғлаганимни эсладим. Онам йиққан пулига пальто олиб берган. Ичимга сиғмай, катта нарсага эришган одамдай пальтони кийганману югуриб мактабга кетганман. Мактабдан уйга қайтар эканман, мендан катта синф болалари кўчамизга яқин, катта ариқ олдида мени кутиб туришган экан. Тутиб олишгану роса дўппослашган. "Сенга кўрсатиб қўямиз янги пальто кийишни. Биз эски, ямоқ солинган кийимларда юрсак, бу ойимча янги киярмиш...", деганлару тортқилаб пальтони тугмаларини юлиб ташлаган эдилар. Уйга додлаб кириб келганман. Ўшанда 6-синф эдим. Онам қўрқиб кетганди. Югуриб чиқиб, бағрига босган. Ҳа, охирги йиғлаганим ўша эди. Дийдам қотиб кетибдия. Жанозада ғирт бегоналар йиғлашди. Мен эса... Уйга кириб бордим. Эрталаб йўлга чиқишимни айтганимда, опам ҳиқиллаб йиғлаб юборди. Ва онамнинг менга қолдирган Қуръон китобини қўлимга тутқазди. Ичини очдим. Муқованинг ич томонига, қаламда қинғир-қийшиқ қилиб, онамнинг васияти ёзилган эди. "Ўғлим. Сенга қолдиргани бошқа бойлик тополмадим. Шу Китобни маҳкам тут!" Бор йўғи шу... Истанбулга қайтдим. Ўша куниёқ совға-саломлар олиб, опам ва жиянларимга жўнатиб юбордим. Ахир менинг опамдан бошқа кимим бор? Зулфия Махмуд
Показати все...

📝Худбин Онамнинг айтишича, мен 6 ойлик чақалоқ пайтимда қаттиқ зил-зила бўлган экан. Отам мени бағрида ўйнатиб ўтирганда, ер зарб билан силкиниб, отам иккимиз уй остида қолган эканмиз. Қутқарувчилар келиб, тупроқ тагидан бизни чиқариб олишганда, отам вафот этган, мен эса тирик қолган эканман. Онам мени, "ўлди", деб, ўйлаб йиғлаб ўтирганда, тупроқ тагидан тирик чиққанимни кўргач: "Аллоҳнинг мўъжизаси... Алҳамдулиллаҳ, болам тирик экан", деб, бағрига босиб, йиғлаган экан. Онам икки фарзанди билан бева қолган. 5 ёшли опам ва мен. Эсимни танибман-ки, онам опамни қаттиқ ҳимоя қилар эди. "У қиз бола. Кўчага чиқиши мумкин эмас. Номаҳрамнинг кўзи тушмаслиги керак. Сен ўғил боласан. Опанг иккаламизга сен маҳрамсан. Бизларни боқиб, рўзғорга ёрдам беришинг керак..." Отам ўта тақводор, обид киши бўлган экан. Отам тириклигида, онам ҳеч бўлар бўлмасга кўчага чиқмас экан. 4-5 ойда зарур иш билан чиқмаса, кўчага бесабаб чиқмаган экан. Томорқамизнинг экин-текини билан андармон бўлиб юраверар экан. Отамнинг савлатини кўрганлар, тили айланмай гапиролмай қолар экан. Юзлари нурафшон, соқоли кўкрагига тушиб турадиган гавдали, чиройли киши бўлган экан. Катта бўлиб, 16 кирганимда ҳам, онамни семизми ёки озғин билмаганман. Уйда ҳам, қават-қават кенг кўйлакларда ҳамма ерини ёпиб юрарди. Кўчага эса, 3 қават кийимнинг устидан, паранжи ташлаб, кейин чиқар эди. Опам ҳам балоғатга етганда, онамнинг йўлидан кетди. Ёш бўлишига қарамай, устига паранжи ташлаб кўчага чиқишни бошлади. Лекин менга онам ва опам билан ўтириш ҳеч ёқмас эди. Диний ҳаётни севмаганман. Ҳар доим кетишни ўйлаб юрганман. Шайтон доим айтарди-ки: "Нега энди сен боқишинг керак онанг билан опангни? Ҳамма ўзини аравасини ўзи тортсин! Сени ҳаётинг бошқа, опангники бошқа..." Шайтонни гапи менга маъқул келган ва мен 16 ёшимда лаш-лушимни олганману, оиламни ташлаб, ўзим орзу қилган, эртаклар шаҳри Истанбулга қараб қочганман. Истанбулга келиб, юк ташувчи бўлиб ишлашни бошладим. Таниш-билиш, дўстлар орттирдим. 17 ёшимда сигаретга ўрганган бўлсам, 19 ёшимда спиртли ичимликларга ўргандим. Ишни кўзини пухта билиб олганимдан сўнг, яхши пул топишни бошладим. Онам, опам деярли эсимдан чиқиб кетишган эди. Кайфимни суриб юравердим. Уйимга бир йилда бир, ҳайитда телефон қилардим. Онам, кўз ёш қилгани қилган эди... "Ўғлим кел! Ёнимда бўл!" Бормадим...Онам ҳар чақирганда йўлни узоқлигини баҳона қилаверардим. Онам ёлғиз ўзи опамни узатди. Опам 7 та болалик бўлди. Баъзан жиянларимга телефон қилдиради. "Тоға келинг бизникига. Истанбулдан совғалар олиб келинг..." Жиянларимни кўрсам танимайман. Лекин улар тез-тез телефон қилишади. "Тоға келинг, совға олиб келинг...!" Совғадан бошқа гап йўқ! Ўнгимдан фаришта дейди: "Ўша сени жиянларинг. Улардан бошқа жигарларинг йўқ. Йилда бир марта совға жўнатсанг жўнатибсан. Бегоналарга ҳам жарақлатиб сарфлаб юборасан-ку. Уларни сендан бошқа кими бор. Ёлғиз тоғаси бўлсанг..." Чапдан шайтон тезда қамчисини қарсиллатиб солади: "Эсинг жойидами? Ҳа, ёшлигингда ҳамма ишни онанг сенга қилдирар эди-ку. Эслагин! Қудуқдан сув таширдинг, ўтин ёрардинг, таппи тайёрлардинг, қорларни сенга куратарди. Опангчи опанг нима иш қилган? Супур-сидир, идиш-товоқдан нарига ўтмаган-ку. Уни устига эрга теккан бўлса. Ана эри боқсин. Нега энди 7 та боласига сен совға жўнатишинг керак? Бир марта жўнатсанг, кейин ўрганиб олишади. Ҳар байрамда сени тинч қўйишмайди. Сен осонликча меҳнат қилмаяпсан. Топганингни опанга жўнатсанг инсофдан бўлмайди..." Яна шайтоннинг гапини оламан. Шайтон кўнглимдагини топиб гапиради. Уйимдан кетганимга 10 йил бўлди. Опам телефон қилиб, онамни кўр бўлиб қолганини айтди. Бормадим...Биламан пул сўрашади, биламан шифокорга олиб боришим керак. Онамни кўзлари тузалмади. Ҳар сафар йиғлаб чақиради. Бормайман. Озгина кўнгли учун пул жўнатаман. Орадан йиллар ўтди. 48 га кирдим. Опам телефон қилди. Онам вафот қилибди. "Шунча бормадинг, энди қайси юз билан кириб борасан? Сени ким ҳам танирди. Таниса ҳам, ҳамма қўлини бигиз қилиб кўрсатади. Одамларни гапи учун борасанми...?", дийдиёсини бошлади шайтон. @Onajonim_siz_meni_mehribonim
Показати все...
👍 1
00:25
Відео недоступнеДивитись в Telegram
ОНАМ МЕНИ ЯХШИ КЎРАДИ 🎙Абдулла Бахромов ⠀
Показати все...
4.22 MB
👍 2 2
Қалби уммон қадар бепоён🌸 Мехри офтоб қадар иссиқ... Ғурури осмон қадар баланд... Қадрдонларим😍 Ўзингизни сизни яхши кўрувчи Инсонлар учун эхтиёт қилинг 🕊Хар умрнинг бордир ёз қиши Тугамайди хаёт ташвиши Жуда яқин ойнинг ўн беши Ўзингизни эхтиёт килинг
Показати все...
👍 2🥰 2
00:06
Відео недоступнеДивитись в Telegram
8.57 KB
4🔥 1
Ikki qatorli reaksiya chiroyli ko'rinsa keraka hamma post tagida 🫣)
Показати все...
😁 4👏 2🎉 1
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.