cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Навоий вилоят прокуратураси

Прокуратура Навоий

Більше
Рекламні дописи
1 727
Підписники
-524 години
+37 днів
+1630 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

❗️Ҳисоб палатасида халқаро стандартлар асосида давлат аудитини ташкил этиш шўъбаси ташкил этилади
🔰 Фармонга мувофиқ, Ҳисоб палатасида қуйидагилар ташкил этилади: ➖Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқ-тартибот органлари харажатларини аудит қилиш шўъбаси; ➖Халқаро стандартлар асосида давлат аудитини ташкил этиш шўъбаси; ➖Тадқиқот, эксперт-таҳлил ва ўқув маркази (Тадқиқот маркази). 📝 Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларига қуйидаги вазифалар юкланди: 🔹давлат харидлари соҳасида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганда, тўловларни вақтинча тўхтатиш (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган кечиктириб бўлмайдиган харажатлар бундан мустасно), шартномани рўйхатдан ўтказмасдан қайтариш, уни бекор қилиш ва қонун бузилиши ҳолатлари мавжудлиги тўғрисида давлат буюртмачисига ҳамда давлат молиявий назорати органлари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабарнома юбориш; 🔹молиявий операцияларнинг барча жараёнларида шубҳали ҳолатлар бўйича Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментини 3 иш кунида хабардор қилиш; 🔹рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлар ҳисобини юритиш ҳамда ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача Ҳисоб палатаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тегишли маълумот тақдим этиб бориш.
Показати все...
❗️Ҳокимликларда ички аудит хизматлари ташкил этилади
✔️ Фармонга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасида ички аудит хизматлари ташкил этилади. 📜 Ҳисоб палатасига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий этишга, шунингдек, унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш ваколати берилади. 🔍 Давлат молиявий назорати органлари ҳамда ички аудит хизматларининг йиллик иш режаларига киритиладиган молиявий назорат ва ички аудит тадбирлари мажбурий тартибда Ҳисоб палатаси билан келишилади. 📌 Давлат молиявий назорати органлари ҳамда ички аудит хизматлари ташкил этилган вазирлик ва идораларга, Марказий банк ва тижорат банкларидан бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағларини олувчиларнинг бюджет ва давлат қарзи маблағларининг ҳаракатига доир маълумотларни марказлашган тартибда сўраб олиш ваколати берилади.
Показати все...
❗️“Хавфларни бошқариш” қўмиталари тузилади
Фармонга мувофиқ, 2025 йилдан: ⚡️ Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан ҳудудларга тақсимланган маблағлар бўйича маълумотлар тегишли халқ депутатлари Кенгашларига тақдим этилади. ❕ Бунда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ҳудудларга Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан ажратилаётган маблағлар бўйича сўрови ва назорати йўлга қўйилади. 🗓 Ҳар чоракда Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган назорат тадбирлари якунлари бўйича тақдим этилган ахборотлар Ҳукуматнинг мажлисларида муҳокама қилиб борилади. 📌 2025 йил 1 январдан молиявий ва бошқа хавфларнинг олдини олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган йирик ташкилотларда уларнинг биринчи раҳбарлари бошчилигида коллегиал асосда “Хавфларни бошқариш” қўмиталари тузилади.
Показати все...
❗️Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назорат кучайтирилади
“Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-100-сон, 10.07.2024 й.) қабул қилинди 🔰Фармонга кўра, қуйидагилар амалга оширилади: 🔹Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети ижроси ташқи аудитдан ўтказилади ва натижаси бўйича тегишли хулосалар тайёрланади; 🔹2025 йилдан устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган йирик ташкилотлар фаолиятини аудитдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади; 🔹стратегик ва ахборот технологиялари аудити турлари жорий этилади; 🗓 Ҳукумат томонидан Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ҳисоб палатасига ташқи аудит ўтказиш ва баҳолаш учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 мартигача юбориш тартиби белгиланди. 📁 2024 йилдан Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларига эришиш дастурларининг ижроси ҳар йили Ҳисоб палатаси томонидан баҳолашдан ўтказилади ҳамда натижалари юзасидан Президентга ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳисобот киритилади.
Показати все...
Нурота туман прокурори 2-сектор раҳбари Н.Авазов томонидан "А.Навоий" маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар ва ёшлар билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар ҳудудда олиб борилаётган ишлар, моддий ёрдам, ишга жойлашиш ва бошқа муаммолар билдиришди. Барча мурожаатлар назоратга олиниб, тегишли масъулларга бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Показати все...
Навоий шахар прокурори Х.Норқабилов томонидан  Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширишга қаратилган мутасадди идоралар билан йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида, энергетика тизимидаги долзарб вазифалари, энергетика соҳасини рақамлаштириш орқали ривожлантириш истиқболлари, йўқотишларни камайтириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишнинг замонавий услублари каби масалалар бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Показати все...
Зарафшон шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Ш.Шерназаров томонидан  "Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар ва ёшлар билан ўтказди.     Қабул жараёнида прокурор ҳар бир фуқаронинг мурожаатини бирма-бир тинглаб, ижойиб ҳал этилишига эътибор қаратди. Ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар ҳудудда олиб борилаётган ишлар, моддий ёрдам, ишга жойлашиш ва бошқа масалалар, муаммолар ва таклифлар билдиришди. Барча мурожаатлар назоратга олиниб, тегишли масъулларга уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Показати все...
Ғозғон шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи У.Пўлатов иштирок этди. Йиғилишда жорий йилнинг 1-ярмида шаҳар ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бартараф этиш ва профилактика қилиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан режалар белгилаб олинди.
Показати все...
Конимех туман прокурори, 2-сектор раҳбари Э.Джаббаров томонидан "Юксалиш" МФЙда фуқаролар ва ёшлар ҳамда ишсизлар билан сайёр қабул ўтказилиб, уларнинг мавжуд муаммолари ўрганилди ҳамда "маҳалла еттилиги" томонидан ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди. Ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан турли йўналишларда муаммолар келиб тушди ҳамда маҳалла мутасаддилари билан бўлган суҳбатда аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш дастури, миграцияда юрган фуқаролар билан олиб борилаётган манзилли ишлар, аҳоли томорқа майдонларидан самарали фойдаланиш, аҳолига субсидиялар ва кредитлар ажратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, бу борада олиб борилаётган амалий ишлар бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда ижроси юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.