cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Дил наволари

Шеърият, ибратли ҳикоялар, маслахатлар, таржималар.

Більше
Рекламні дописи
219
Підписники
Немає даних24 години
-27 днів
+930 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

​​КЕЧАСИ ҚУРЪОН ЎҚИШ ХОСИЯТИ Кечаси бедор бўлиб намоз ўқишнинг, Қуръон тиловат қилишнинг гашти бўлакча, фазилати улуғ. Одамлар айни ширин уйқудалик пайтида ибодат қилган инсон юксак мақомга эришади. Тунда ибодатда қоим бўлиб, Каломуллоҳни ўқийдиган бандалар ҳақида Қуръонда шундай дейилган: “Аҳли Китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри (йўлдаги) жамоат ҳам бор. (Ўша зотлар) Аллоҳга, охират кунига имон келтирадилар, яхши амалга буюриб, исён-гуноҳдан қайтарадилар, яхшиликлар қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардир” (Оли Имрон сураси, 113-114-оятлар). Ибн Касир оят тафсирида шундай деган: “Улар тунни ибодат билан ўтказадилар, таҳажжуд намозини ўқийдилар, Қуръон тиловат қиладилар”. Ибн Бурайда отасидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Қуръон қиёмат куни силласи қуриган киши суратида келиб: “Сени тунлари бедор қилган, кундузлари чанқатган менман”, дейди”. Қуръон охират куни соҳибига унинг дунёдаги ҳорғин суратида кўринади. Қори тунлари ширин уйқусидан кечиб Қуръон ўқийди, Аллоҳ йўлида чарчайди. Банда дунёда Аллоҳ йўлида хизмат қилган, Қуръон ўқиган бўлса, Қуръон охиратда банданинг юқори мартабаларга кўтарилишига ҳисса қўшади. Ривоят қилинишича, қиёмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши қиёфасида кутиб олиб: – Мени танидингми? – дейди. Банда айтади: – Сени танимайман. – Мени танимайсанми? – Ҳа. – Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан. Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунё аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси): – Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади. – Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади. Кейин (Қуръон соҳибига): – Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади. У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: “Ким тунда Бақара сурасини ўқиса, кўп ва хўп қилибди”. Иброҳим Нахаий: “Кечаси озроқ бўлса ҳам Қуръон тиловат қилинглар!” деб тайинларди. Авзоий: “Ким тунлари бедор бўлиб, кўп Қуръон ўқиса, қиёмат куни ҳисоб бериши осон кечади”, деган.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
*** Нурдан яралгандир асли одамзод, Фақат унинг шакли қорилган лойдан. Бир куни у шаксиз бўлажак озод Ва учиб кетади ер деган жойдан. Муқаддас даргоҳда у бошлар ҳаёт, Илоҳий сувратда латиф ёруғлик. У ерда янграйди энг гўзал баёт, У ерда ҳукмрон абадий ҳурлик. Ўшал манзил сари талпинар руҳим, Дилим ишқ ўтида куйиб бородир. Бу дунё шунчаки мусофирхона, Бунда вужудимнинг кули қолодир. 2002 й Ҳасанбой Ғойиб
Показати все...
00:44
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Показати все...
C7bqDUghvmR.mp413.93 MB
بسم الله الرحمن الرحيم🫀 Худо суйган бандасин ғамлар билан силагай, Ўтда обдон пишириб тупроқ билан белагай, Қандай бўлса шундайин ташлаб қўйдим тақдирни Йўқдан бор этган Ўзи давомин ҳам ўйлагай.. Ҳазир бўлинг: Ёдда тутинг: Эҳтиётингизни қилинг: Уни,  буни ва анавини ҳурматини қиласиз,  чунки улар таниқли! Лекин ҳув анавини ҳеч ким танимайди,  сиз ҳам уни беписандларча кузатмоқдасиз... Билмайсиз-ки,  уни ҳеч ким танимагани билан одам қавмидан бўлмаганлар яхши билади! Фаришталар дуосини ёзиб чарчайдиган,  амалини ҳисоблаб толадиган,  тасбеҳида шошадиган одам у! Бойларга қуллуқ қиласиз,  қўлингиз кўксингизда,  ўша бой қийшиқ оғзидан исмингизни учирса,  қувониб кетасиз... Лекин ҳув анави етим сизга тикилиб турса,  кўрмаганга олиб ёнидан ўтиб кетасиз... Қадамингизга боқаётган кўз ичида ким сизни кузатаётганини эса билмайсиз... Билганингизда ҳолингизга,  гумроҳлигингизга- йиғлаган бўлардингиз... Одам ажратишни ўрганманг,  бировни баланд,  бировни паст,  бировни қишлоқи,  бировни шаҳарлик,  кимни бой,  кимни фақир,  кимни азиз,  кимни  ҳақир кўришни бас қилинг! Сиз баланд кўраётган жойларда аслида тубанлик,  паст кўраётган жойларингизда эса мақоми улуғлар турган бўлиши мумкин.
Показати все...
QUR'ON_TAJVID_ILMI

Arab (Qur'on) harflarini tajvid qoidalariga ko'ra talaffuz qilish amaliyoti + harflar hosil bo'ladigan joylar tasvirlangan rasmlar ( Ayman Suveyd) Va Tajvid sohasida dunyodagi eng tan olingan olimlar qoriyalar darsligi

Alloh kimlarni sevadi ? • Albatta Alloh yaxshilik qiluvchilarni sevadi.  ©Baqara 195 • Albatta Alloh tavba qiluvchilarni sevadi.  ©Baqara 222 • Alloh oʻzlarini mudom pok tutuvchilarni sevadi.  ©Baqara 222 • Alloh taqvo qiluvchi kishilarni sevadi. ©Oli Imron 76 • Albatta Alloh sabr qiluvchilarni sevadi.  ©Oli Imron 146 • Allohga tavakkal qiling – suyaning! Albatta oʻziga tavakkal qiluvchilarni sevadi. ©Oli Imron 159 • Albatta Alloh adolat qiluvchilarni sevadi. ©Moida 42 Yaxshilikni tarqating va albatta Alloh yaxshilikni yoyganlarni sevadi...
Показати все...
03:41
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Зулҳижжанинг ўн куни фазилати..
Показати все...
4uSuxyJsN6U_360p.mp411.29 MB
Жуфтларга_ўрнак_бўладиган_муҳаббат Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз ﷺ дан  сўрадилар: -"Эй Аллоҳнинг  Расули,мени  севасизми?" -"Ҳа Оиша, севаман!" -"Мени қанчалик  севасиз?" Пайғамбаримиз ﷺ  жавоб  бердилар: -"Илк кунги  каби, илк кўрганим  каби  севаман"...Бу  жавобдан Ҳазрати   Оиша  розияллоҳу анҳо  онамиз  жуда  хурсанд  бўлиб  кетдилар...Ҳазрати Оиша розияллоҳу  анҳо  айтадилар:"Пайғамбаримиз ﷺ билан  бирга  ўтирган эдик, бирдан  шовқин  овозларини  эшитиб. Улар қарадилар, бир  ҳабаший  томоша  кўрсатаётган  эди, одамлар  атрофини  ўраб  олгандилар. Менга:"Оиша  кел, қара" дедилар. Оёғимни  қўллари  орасига қўйдим  ва  томоша қилишни  бошладим.Бироздан  сўнг,"Тўймадингми  Оиша?"дедилар... Мен  ҳам  менга  бўлган ҳурматларини  кўриш  учун  "йўқ"  деявердим..Чарчаганларидан  оёқларини  қимирлатаётганларини  ҳам билдирмасди"(Бухорий ривояти) Росулуллоҳﷺ Ҳазрати Оиша  онамиз  билан овқатланар  экан, олдин Уларни  ичишларини  хоҳлар ва  сўнгра  Уларнинг  оғзилар  теккан  жойдан ичардилар. Баъзан  гўшт   еган  пайтларида  хам Оиша  онамизнинг  еган парчадан  олиб  ер  эдилар... Пайгамбаримиз ﷺ жуфтига  доим  ҳурмат  билан муомала  қилар  эдилар.Эркалатиб, махсус  исмлар билан  мурожаат  қилар эдилар. Оиша  онамизни "Кўзимнинг  қароси"  дер эдилар. Баъзан  "Эй ,Оиша гапир, кўнглимиз  ёришсин"  дер  эдилар.Жуфтини  тинглаб  кўнгли  ҳузур  оладиган  жуфт  эдилар..Баъзан, оғир кунларида, сиқилган  вақтларида, Оиша онамизга: "Қўлингни  бер Оиша  ичимиз  ёришсин" деб  қўлларидан  тутар эдилар..Уларни  доим  ҳимоя  қилардилар... Ёмонлардан, ёмон  кўзлардан  ҳимоя  қилардилар.. Ҳеч  қаттиқ  гапирмас  эдилар.. Хафа  қилмас  эдилар.. Ҳеч  йиғлатмас  эдилар.. Ҳеч ерга  уриб  хақоратламас эдилар.. Уй  ишларида  ҳам жуфтларига  ёрдам  берар,кийимларини  тикар, оёқ кийимларини  таъмирлатардилар.. Аёлларига  ҳар  томонлама  ҳурмат кўрсатар, ҳамма  ишларини  аёллари  билан маслаҳатлашиб   қилар,яхши  ва  ёмон  кунларида  ҳам  доим бирга  бўлар  эдилар... ! #MaashaaAlloh
Показати все...
👍 1
Қадим замонда бир одам уйланибди. Биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида ўтириб, янги келинчак бўлгани учун аёлига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди. Арзимаган бир қисмини эса ўта беэътиборлик билан онасининг олдига дақ этиб қўйди. Хотини донишманд аёл эди. Ҳозироқ уни талоқ қилишини сўраб туриб олди. Эр сабабини сўраган эди: — Қон тортади, сиздан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, — деб жавоб берди аёл. Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор. Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди. Бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига ўша одамнинг олдига олиб боришларини сўради. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди: — Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз...
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Машғулот учун юриш ёғларни эритади, Намоз учун юриш эса гуноҳларни ўчиради!
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.