cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

🌙 Diniy Savollar quizlar bazasi

Az-zariyat 51:55 وَذَكِّرْ فَإِنَّ ٱلذِّكْرَىٰ تَنفَعُ ٱلْمُؤْمِنِينَ Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур. Kanallarimiz 🌙 @Mp3_Kuran 🌙 @IslamTv_Kanali Gruhimiz 🌙 @Namoz_islam ❗Kanaldagi testlar töğriligiga biz javob bermaymiz ✅

Більше
Країна не вказанаМова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
228
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

🎲 “❗Habbob ibn Arab va Hakim ibn Xizom roziyallohu anhular Mavzusi Tuzuvchi @Axadov_Shaxzod” testi 🖊 11 ta savol · ⏱ 30 soniya
Показати все...
Bu testni boshlash
Guruhda testni boshlash
Testni ulashish
🎲 “❗Ikrima ibn abu Jahl , Jobir ibn Abdulloh va Osim ibn Sobit roziyallohu anhular Mavzusi Tuzuvchi @Axadov_Shaxzod” testi 🖊 11 ta savol · ⏱ 30 soniya
Показати все...
Bu testni boshlash
Guruhda testni boshlash
Testni ulashish
🎲 “Bismillah Qobiliyat (Duolarizda eslab qo'ying) Tuzuvchi: Nodirbek” testi 🖊 18 ta savol · ⏱ 45 soniya
Показати все...
Bu testni boshlash
Guruhda testni boshlash
Testni ulashish
#Ақсо_меники Ўзбекистон қонунларига риоя қилиш ва турли провокацияларнинг олдини олиш Жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини жалб қилиш Босқинчи Исроил ҳукуматининг тажовузи ва қонхўрлигига чек қўйиш Хусусан Ғазо, умуман Фаластин халқи билан ҳамдард ва ҳамсаф эканимизни изҳор қилиш мақсадида Тинч йўл билан ўз мавқеимизни билдириш сифатида #Ақсо_меники хештегига қўшилишингизни сўрайман. Бунинг учун (сонимизни билдириш мақсадида) постга лайк қўйиб, #Ақсо_меники хештегини пост қилиб тарқатишга ундайман. @MubashshirAhmad
Показати все...
#boykotisrail #boykot #israil #filistineözgürlük #filistin🇵🇸 #uzbekistan🇺🇿 https://www.instagram.com/p/CO0f3ZXs_91/?igshid=97glwcz57bik
Показати все...

Рамазон Ҳайитингиз Муборак бўлсин!
Показати все...
ФАРЗАНДЛАРИНГИЗГА ФАЛАСТИН ҲАҚИДА СЎЗЛАБ БЕРИНГ... 2-қисм 2. Қиёмат олдидан Фаластин заминида жуда кўп воқеалар содир бўлади. 3. Фаластин ери кўплаб тарихий воқеаларнинг шоҳидидир. ✅ Толут ва Жалут воқеаси ҳам Фаластинда рўй берган. ✅ Бу ерда Яъжуж ва Маъжуж ўз ажалини топади. Шу тобда ўғлим мендан: «Эй Отажон! Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни Фаластин билан нима боғлаб турган?» – деб сўраб қолди. Шунда мен: «Эй жигаргўшам! Намоз фарз қилингандан сўнг Қуддуси Шариф мусулмонларнинг илк Қибласи бўлган. Набий алайҳиссалоту васаллам Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин, Аллоҳ таоло у зотга Қиблани ўзгартириб Маккага қараб намоз ўқишни буюрди. Мадинаи Мунавварадаги «икки қибла» масжиди ҳанузгача ўша воқеа ҳақида эслатиб турибди», – деб жавоб бердим. ✅ Набий алайҳиссалом Исро ва Меърож кечасида Маккадан Қуддусга парвоз қилгач, у ердан туриб осмонга учдилар. Ўша муқаддас тун Ал-Ақсо масжидида жамики пайғамбар алайҳимуссаломлар Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиб намоз ўқишди. ✅ Бир куни Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули! Қайси масжид биринчи бўлиб ер юзида қад ростлаган?» – деб сўради. Шунда Набий алайҳиссалоту васаллам: «Масжидул Ҳаром», – деб жавоб бердилар. Абу Зарр розияллоҳу анҳу: «Ундан кейин-чи, ё Расулуллоҳ?» – деганда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ал-Ақсо», – деб айтдилар. Абу Зарр розияллоҳу анҳу: «Иккаласини орасида қанча вақт бор?» – деб сўраганида Расули Акрам алайҳиссалом: «Қирқ. Намоз вақти кирганда, қаерда бўлсанг ҳам, намозингни адо эт, чунки бутун курраи замин бизлар учун масжиддир», – деб жавоб бердилар.  🌸«Болагинам! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Дорул Бақога рихлат қилганларида, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Ислом мамлакатини бошқарди. Амирул Мўминин Набий алайҳиссалом вафотларидан сўнг муртад бўлган арабларга қарши жанг қилишига қарамай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтларида Шомни озод этиш учун тайёрланган қўшинни у ерга юборди. Ваҳоланки, араб ўлкаларида соф Исломни жорий этиш ҳамда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳуга қўшимча кучлар сувдек зарур эди.  ✨Умар Ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу Ислом фатҳлари рўй берган олтин даврда Мадинани тарк этиб, шаҳар калитларини олиш ва ғалабани нишонлаш учун  мусулмонлар румликлар зулмидан озод этган Қуддуси Шарифга йўл олди. У ерда Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу насоролар билан машҳур «Тинчлик сулҳини» тузди. давоми бор @madina_studio ••━━━❉🌹🌸🌹❉━━━••
Показати все...

ФАРЗАНДЛАРИНГИЗГА ФАЛАСТИН ҲАҚИДА СЎЗЛАБ БЕРИНГ... 1-қисм Болаларимиз биздан Фаластиннинг келажагига бефарқ эмаслигимиз ва Байтул Мақдисда содир бўлаётган воқеаларни мунтазам қизиқиш билан кузатиб боришимизнинг сабабини сўраб қолишса, нима деб жавоб берган бўлардик? Фаластин ва Қуддуси Шариф бизлар учун қанчалик аҳамиятга эга эканлигини англаб етишлари учун фарзандларимиз у муққадас замин ҳақида нималарни билишлари керак? Бир мулоҳаза қилиб кўрайлик! «Фаластин муаммоси» мусулмонлар учун даъват ва маърифатдан сўнг учинчи ўринда турадиган масала бўлиши лозим. Кундалик юмушлар билан овора бўлиб Фаластин масаласи ёдимиздан кўтарилиб кетмаслиги учун ушбу мақолани болаларингизга ўқиб беришингизни тавсия қиламиз.  1. Фаластин замини энг баракали ерлардан ҳисобланади. Жуда кўп пайғамбарлар ўша жойдан чиққан. Бу ерда расул ва набий алайҳимуссаломлар билан боғлиқ бўлган кўплаб мўъжиза ва кароматлар рўй берган. Мисол учун: ✅ Иброҳим алайҳиссалом Фаластинга кўчиб келганлар. ✅ Лут алайҳиссаллом Фаластин сари йўл олганлари туфайли бетавфиқ қавмининг бошига етган жазодан омонда қолдилар. ✅ Мусо алайҳиссалом Фаластин заминини пайғамбарлар юрти, муқаддас ва ширкдан холи жой дея ўз қавмини бу ерларга бошлаб келганлар. ✅ Довуд алайҳиссалом Фаластинда яшаб, у ерда ўз меҳробларини қурдилар. ✅ Сулаймон алайҳиссалом Фаластиндан туриб бутун дунёни бошқарганлар. Қуръони Каримда зикри келган «Чумолилар водийси» ҳам Фаластиндаги Асқалон шаҳри ёнгинасида жойлашган. ✅ Фаластинда Закариё алайҳиссаломнинг меҳроблари шу кунгача сақланиб қолган. ✅ Ийсо ибн Марям алайҳиссалом Фаластинда туғилган. Аллоҳ таоло Марям онамизга куч-қувват ато этиб, ёнида турган «Хурмо танасини ўзингга силкит, сенга янги хурмо туширади» деб марҳамат қилган (Марям, 25). ✅ Фаластинда исроилликлар Ийсо алайҳиссаломни ўлдирмоқчи бўлганда, Аллоҳ таоло Руҳуллоҳни у ердан осмонга кўтарди. ✅ Бу муқаддас заминдаги Оқ минора атрофига Ийсо алайҳиссалом қайтиб тушадилар ва Дажжолга қарши юришларини бошлаб Лод шаҳрининг остонасида уни ўлдиради. ✨давоми бор @madina_studio ••━━━❉🌹🌸🌹❉━━━••
Показати все...

Открыть комментарии
АРАФА КУНИДАГИ ИФТОРЛИК ВАҚТИ @Savollar_kanal 5052-савол Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари, арафа кунида ифторлик вақти бошқа кунлардан фарқ қиладими? Буни сўрашимдан мақсад бир яқин инсоним мени шунга таклиф қилди, мен очганим йўқ аммо у арафа кунида шом намозидан(ифтор вақтидан) 30-50 минут олдин очса бўлаверади деган маънодаги гапни айтди ва ўзи ҳам оиласидагилар(баъзилари) ҳам очиб юборди, сўнг ҳолатини изоҳлаб асрдан сўнг кун алмашади яъни хайит кириб келади деб бир домла айтганини айтиб берди. Булар тўғри йўл тутишдими, нотўғри бўлса ҳукми қандай бўлади. Ҳазрат вақтингизни олганим учун узр. Аллоҳ қилаётган хизматларингизни баракотли ва бардавом қилсин. ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Бу иш мутлақо нотўғри. Бундай гап ҳеч ерда йўқ. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳМанба ➡️ «Зикр аҳлидан сўранг» каналига уланиш
Показати все...
арафа кунидаги ифторлик вақти

.Ассалому алайкум Шайх хазратлари,Хазрат арафа кунида ифторлик вақти бошқа бошқа кунлардан фарқ қиладими.Буни со'рашимдан мақсад бир яқин инсоним мени шунга таклиф қилди,мен очганим ё'қ аммо у арафа кунида шом давоми...

ҚАДР КЕЧАСИ ЎҚИЛАДИГАН ДУО اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي "Аллоҳумма иннака ъафув-вун, каримун, туҳиббул-ъафва фаъфу ъанний". (Эй Аллоҳ! Албатта сен афв қилгувчисан, афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв қил гуноҳларимни кечир) ʙɪᴢɴɪ ɪᴊᴛɪᴍᴏɪʏ ᴛᴀʀᴍᴏǫʟᴀʀᴅᴀ ᴋᴜᴢᴀᴛɪɴɢ! ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ Telegram | Instagram | TikTok |Youtube
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.