cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Xolis nazar | Расмий канал

Ахборот-таҳлил канали. Барча мавзуларга холис назар билан боқинг!!! Бизни кузатинг 👉Youtube 👉Facebook 👉Instagram Реклама ва мурожаатлар учун: @xolisnazarga

Більше
Рекламні дописи
772
Підписники
Немає даних24 години
-37 днів
-2730 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
pul olish
Камбағаллик чегараси — 568 минг сўм Ўзбекистонда камбағаллик чегараси бўлган минимал истеъмол харажатлари эълон қилинди. Маълум бўлишича, 2023 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари бир ойда бир кишига 568 минг сўмни ташкил қилади. 2022 йил бу кўрсаткич 498 минг сўм, 2021 йилда эса 440 минг сўм бўлган эди.
Показати все...
Minimal iste’mol xarajatlari qiymati to‘g‘risida

custom description for seo

⚡️Ўзбекистон Президентлигига бўлиб ўтган сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди Унга кўра: ➖ ЎзЛиДеПдан номзод Шавкат Мирзиёев — 87,5 фоиз; ➖ ХДПдан номзод Улуғбек Иноятов — 4,2 фоиз; ➖ «Адолат» СДПдан номзод Робахон Маҳмудова — 4,43 фоиз; ➖ Экопартиядан номзод Абдушукур Ҳамзаев — 3,74 фоиз. МСК раиси расман Шавкат Мирзиёев Миромоновични Ўзбекистон президенти этиб сайлангани билан табриклади.
Показати все...
Фуқародан 28 миллиондан ортиқ қарз битта қўнғироқ орқали ундирилди Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар орқали қарзни ундириш юзасидан чиқарилган ижро варақаларига асосан барча қарздорлар ҳам тўловлардан бош тортади деб бўлмайди. Ҳуқуқий маданиятли, қарздорликни тўламасликнинг оқибатларини тўғри тушунтирса, хулоса қиладиган фуқароларимиз ҳам кўплаб топилади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах туманлараро бўлими томонидан 2023 йилнинг июнь ойи бошидан ижро иши юритишининг соддалаштирилган тартибда 2712 нафар қарздордан 1,1 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилди. Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг 24 май 2023 йилдаги Т.Х.дан Ғаллаорол туман солиқ инспекцияси фойдасига 28,5 миллион солиқлар  ва бошқа мажбурий тўловлар ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган. Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро хужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Натижасида қарздор Т.Х. томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланиб, ижро иши амалда тамомланди. Дилсўз Расулова Бюронинг Жиззах вилояти туманлараро бўлими давлат ижрочиси
Показати все...
00:31
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистонда илк маротаба 17-18 июль кунлари "HAJJ UMRAH EXPO 2023" кўргазма савдоси ўтказилади 2023 йил 17-18 июль кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида "HAJJ UMRAH EXPO 2023" кўргазмали тадбири бўлиб ўтади. Кўргазмада Саудия Арабистони ва Араб кўрфазида фаолият олиб бораётган барча йирик сайёҳлик компаниялар, авиакомпаниялар ва меҳмонхоналар вакиллари иштирок этади. Тадбирда Россия, Марказий Осиё ва бошқа мамлакатлардаги  100 дан ортиқ умра сайёҳлик агентликлари қатнашади. Кўргазмада сайёҳлик компанияларнинг миллий павилионлари,  жамоавий стендлари иштирок этиши ҳам режалаштирилган. Умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари ассоциацияси Ахборот хизмати
Показати все...
11.58 MB
❗️ Бугундан Ўзбекистон президентлиги учун сайлов кампанияси бошланди Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида бугундан сайлов кампаниясини бошлаш ҳақида эълон қилинди. Сайлов округларини тузиш 15 майгача, сайлов участкаларини тузиш 25 майгача белгиланмоқда. Бундан ташқари, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тузилади. Сиёсий партиялар ўз ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш учун сайлов кампанияси эълон қилинганидан кейин 3 кун муддат ичида Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилиши керак бўлади. Сайловда иштирок этиш учун партиялар 15 майгача ҳужжатларни тақдим этишлари зарур. 17 май – 1 июнь оралиғида президентликка номзодлар кўрсатилади.
Показати все...
Марказий сайлов комиссияси

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги “Чинобод” санаторийсига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олади ҳамда Ғалаба боғидаги "Матонат мадҳияси" ёдгорлик мажмуасида гул қўяди.
Показати все...
“Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди ✅ Фармонга мувофиқ, Конституциянинг 110 ва 128-моддалари ҳамда Сайлов кодексининг 66-моддасига асосан, 2023 йил 9 июль кунига муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тайинланди.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
"Бугун биз тарихнинг янада масъулиятли ва ҳал қилувчи палласида турибмиз. Мамлакатимиз тараққиётида мутлақо янги даврга қадам қўймоқдамиз", - деди Президентимиз. Янгиланган Конституция қабул қилиниши билан Учинчи Ренессанс учун ҳуқуқий пойдевор яратилгани қайд этилди. Бугун халқимиз интилаётган ана шу буюк мақсадни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшаман, деган ҳар бир юртдошимиз аввало ушбу пойдеворга таяниб ҳаракат қилиши лозим. Айниқса, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқаришда, ёшларимиз келажаги учун мустаҳкам замин ҳозирлашда Асосий қонунимиз уларга беқиёс имкониятлар очиб беради. Шу муносабат билан Президент бугун иккита муҳим фармонни имзолаганини эълон қилди. Биринчи фармон янгиланган Конституцияни ҳаётга жорий этиш, ижросини таъминлаш учун унинг мазмун-моҳиятини халқимиз ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича аниқ вазифаларни назарда тутади. Бош қонунимизнинг ҳар бир банди ва моддасини жамиятимиз, айниқса, ёшларимиз учун ҳаёт қоидасига айлантириш, бу борада уларнинг тушунча ва тасаввурларини кенгайтириш; ҳар бир маҳалла, таълим маскани, ташкилот ва корхонада чуқур ўрганиш мақсадида ўқув дастурлари, дарслик ва қўлланмалар яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Янгиланган Конституциянинг 128-моддасида мамлакат Президентига берилган ваколатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари иккинчи муҳим фармонни имзолади. Унга мувофиқ, юртимизда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилади. Facebook|Instagram|Twitter
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
"Бундай қарорга келиш учун қандай объектив зарурат бор, деган савол туғилиши табиий, албатта. Нима учун қолган уч ярим йиллик Президентлик муддатидан ўз ташаббусим билан воз кечаяпман? Чунки, ўзингиз кўриб турибсиз, Асосий қонунимизга мувофиқ, биринчидан, ҳокимиятнинг барча бўғинлари ислоҳ қилиниб, улар ўртасидаги муносабат ва мувозанат жиддий ўзгармоқда. Иккинчидан, янгиланган Конституциямиз Президент, парламент, ҳукумат, вазирлар, ҳокимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни қўймоқда. Учинчидан, халқимиз биздан барча соҳаларда ғоят муҳим ва долзарб ўзгариш ва ислоҳотларни кутмоқда. Тўртинчидан, дунёда ва минтақамизда кескин ва мураккаб жараёнлар ҳукм сураётган ҳозирги вазиятда тўғри ва самарали ривожланиш йўлини излаб топиш ва уни амалга ошириш энг ўткир ва долзарб масалага айланмоқда. Азиз ва муҳтарам ватандошлар, барчангиз кўриб турибсиз, олдимизга бугун янада улкан марралар қўймоқдамиз. Бундан буён ҳам, давлат ва жамият ҳаёти, бугунги ва келгуси тараққиётига оид ҳар бир масала бўйича фақат ва фақат сизлар, донишманд, бағрикенг халқимиз билан бамаслаҳат иш олиб борамиз. Асосий қонунимизда халқ – давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи, деб бежиз ёзилмаган. Шу нуқтаи назардан, янгиланган давлат ҳокимияти тизимида халқимиз, яна бир бор айтаман, фақат халқимиз ўзи ишонган раҳбарга мандат бериши мақсадга мувофиқ. Ўйлайманки, бугунги мавжуд шароитда бу энг тўғри ва адолатли қарор бўлади", - деди Президент. Сайловлар қонунга тўла мувофиқ ҳолда, очиқ ва ошкора тарзда ўтказилиши қайд этилди. Бунда сиёсий партиялар, Президентликка номзодлар юртимиз тинчлиги ва унинг равнақига, халқимиз фаровонлигига хизмат қиладиган янги ғоя ва ташаббуслар билан майдонга чиқишига ишонч билдирилди. Учрашув якунида иштирокчилар кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашди. Facebook|Instagram|Twitter
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.