cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmatining rasmiy kanali Facebook: fb.com/paxtaobodpress Telegram: t.me/paxtaobod_press Twitter: twitter.com/paxtaobodpress Instagram: instagram.com/paxtaobod_press Youtube: youtube.com/channel/UCbPpkEqek_5qDQtC6TyH3sw

Більше
Рекламні дописи
3 667
Підписники
-124 години
-97 днів
-4430 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР ТЎҚИМАЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ БИЛАН ТАНИШИШДИ Туманимизнинг "Ҳаётбахш" маҳалласида тўқимачиликка ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил этилаётганидан хабарингиз бор. Бугун ушбу саноат зонасига Хитой халқ республикасида инвесторлар ташриф буюришди. Хитойлик инвесторлар мазкур масканда тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилган мавжуд имкониятлар билан яқиндан танишди. Ўз лойиҳалари борасида масъуллар билан мулоқотлар олиб боришди. 🇺🇿 Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати -------- 📱Facebook 🕊Telegram 📱Instagram 📺Youtube 🕊Twitter
Показати все...
"Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўзига алоқаси йўқ ишлар билан шуғулланади..." сарлавҳаси остида ижтимоий тармоқларда берилган мурожаат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз. Ҳозирда электр энергиясини тежаш мақсадида “Яшил энергияга” ўтилмоқда. Бюджет ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ва қўшимча манбалар ҳисобидан энерго тежамкор "қуёш панеллари" ўрнатилган. Ўрнатилган қуёш панелларини ишлаш ҳолати, бюджетдан электр-энергияси учун ажратилган маблағларнинг тежалган салмоғи юзасидан туман иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда ҳудудий электр тармоқлари бўлими ходимлари билан биргаликда таҳлил ва мониторинг ишлари амалга оширилмоқда. Иқтисодий таҳлил, молиявий ҳисоб ва энергия ресурсларини тежашдан кўриладиган наф ва даромад халқмиз ва аҳоли учун, давлат бюджети маблағларидан оқилона фойдаланиш учун йўналтирилади. 🇺🇿 Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати -------- 📱Facebook 🕊Telegram 📱Instagram 📺Youtube 🕊Twitter
Показати все...
МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА ДХХ ЎЙИНЛАРИДА ЧОРАК ФИНАЛ УЧРАШУВЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ ШУВОҚЗОР-БОЙКЕЧИК 2-2 ЗИЁЛИ( Пенальтиларда Зиёли ғолиб) БОҒИГУЛИСТОН 3-1ХАЙРАОБОД ҚАШҚАР 1- 1 НАВРЎЗ ( Пенальтиларда Қашқар ғолиб) 🇺🇿 Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати -------- 📱Facebook 🕊Telegram 📱Instagram 📺Youtube 🕊Twitter
Показати все...
#Live Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Маданият қишлоғида ташкил этилган иш жараёнлари натижасини ўрганмоқда. Шунингдек, қишлоқдаги маданият ва истироҳат боғида амалга оширилаётган катта ўзгаришлар бўйича режалар жадаллаштирилмоқда. Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Показати все...
ИККИНЧИ СЕКТОР ҲУДУДИДАГИ МАҲАЛЛАЛАР АҲОЛИСИ БИЛАН БАНДЛИК МАСАЛАСИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ Ҳудудлар аҳолисини иш билан таъминлаш, даромадларини ошириш, тадбиркорликка йўналтириш борасида амалий ишлар давом этмоқда. Бугун иккинчи сектор ҳудудида жойлашган Учкўза, Тўраобод, Эскиқўрғон, Файзаобод маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан сектор раҳбари, туман прокурори Н.Маматазизов ўртасида мулоқот бўлиб ўтди. Бунда аҳоли вакилларига тадбиркорлик борасида атрофлича тушунчалар берилди. Кредит маблағи ҳисобига тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар банк масъулларига бириктирилди. Шунингдек, аҳоли вакилларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди. 🇺🇿 Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати -------- 📱Facebook 🕊Telegram 📱Instagram 📺Youtube 🕊Twitter
Показати все...
МАЙ ОЙИ ПЕНСИЯ ТЎЛОВЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА ✅Туманимиздаги пенсия тўловларини нақд пулсиз (банк пластик карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил май ойи учун жами 16 181 нафарига 15 295 242 807  сўм миқдорида пенсия пуллари 2024 йил 3 май куни банк пластик карталарига тўлиқ юклаб берилди. ❗Май ойи учун пенсия тўловларини нақд пул шаклида олувчи 7889 нафар фуқароларга 7 671 119 319 сўм миқдоридаги пенсия пуллари эса жорий йилнинг 5 майдан бошлаб АТ Ҳалқ банки Пахтаобод филиали сайёр кассалари орқали тасдиқланган графиклар асосида тўловлар амалга оширилишини Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Пахтаобод туман бўлими маълум қилади. 🇺🇿 Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати -------- 📱Facebook 🕊Telegram 📱Instagram 📺Youtube 🕊Twitter
Показати все...
ХАЙРАОБОДНИНГ ЙЎЛЛАРИ РАВОН БЎЛМОҚДА Мавжуд йўлларнинг ҳолати мазкур ҳудудда яшовчи аҳолининг турмуш даражасидан дарак беради. Шу сабабли йўлларни соз ҳолатда тутишга аҳамият қаратилади. Ҳозирда Жаҳон тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан Хайраобод маҳалласининг Қумкўча, Янгиҳаёт, Мингчинор кўчаларида асфальт босиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. 🇺🇿 Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати -------- 📱Facebook 🕊Telegram 📱Instagram 📺Youtube 🕊Twitter
Показати все...
ЭСКИҚЎРҒОН КЎЧАЛАРИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА Туманмиз йўлларини соз ҳолатга келтириш ва сақлаш ишларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Маҳаллаларда ички ва асосий йўлларни таъмирлаш ҳамда янгилаш режали равишда амалга оширилмоқда. Айни пайтда Эскиқўрғон маҳалласининг ички кўчаларида шағаллаш ишлари олиб борилмоқда. 🇺🇿 Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати -------- 📱Facebook 🕊Telegram 📱Instagram 📺Youtube 🕊Twitter
Показати все...
ИШСИЗЛИККА БАРҲАМ БЕРИШ БОРАСИДА АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ Қашқар, Қорашох, Қўқонқишлоқ, Нодирабегим, Муаззинбой маҳаллаларининг меҳнат билан банд бўлмаган аҳолиси билан мулоқот ўтказилди. Асосий мавзу, аҳоли бандлигини таъминлаш, аҳолини тадбиркорликка йўналтириш, даромадларини ошириш сингари долзарб масалалар хусусида бўлди. Туман ҳокими Ш.Бабаев иштирок этган учрашув чоғида тадбиркорлик билан шуғулланиш,кредит маблағи олиш истагида бўлган фуқароларга керакли кўрсатмалар берилди. Мавжуд иш ўринлари тақдим этилди. 🇺🇿 Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати -------- 📱Facebook 🕊Telegram 📱Instagram 📺Youtube 🕊Twitter
Показати все...
НУРОНИЙЛАР СПОРТДА БЕЛЛАШДИЛАР Бугун 1-сон спорт мактабида бўлиб ўтган мусобақанинг иштирокчилари одатдаги спортчилардан бироз фарқ қилади. Улар меҳнат фаолиятларини тамомлаб, кексалик гаштини сураётган нуронийлар. Гарчи жисмоний қувватлари ёшларникидек бўлмаса-да, ғайрату шижоатлари ёшларникидан ҳам аъло бўлган нуроний отахон, онахонлар спортнинг стол тенниси тури бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди. "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази, Спорт бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Нуронийлар жамғармаси туман бўлимлари томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада иштирок этган ва ғолиб бўлганларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди. 🇺🇿 Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати -------- 📱Facebook 🕊Telegram 📱Instagram 📺Youtube 🕊Twitter
Показати все...
Перейти до архіву дописів