cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Маҳмуджон домла 🌙

taklif murojaat uchun 992975257 @Muttaqiin_bot. Admin Kanallar @ustozmahmudjondomla_admin/3

Більше
Рекламні дописи
427
Підписники
Немає даних24 години
-17 днів
-830 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

СЕН АЛЛОҲ ҲУЗУРИДА ҚИММАТСАН! Саҳрода Зоҳир исмли бир бадавий яшар эди. У саҳродан Мадинага у-бу нарса олиб келиб сотар эди. Сўнгра аҳли-оиласига лозим бўлган нарсаларни Мадинадан олиб уйига қайтар эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни яхши кўрар, уни эркалаб, илтифот қилиб турар эдилар. Зоҳир қачон Мадинага келса Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга совға олиб келар эди. У саҳрога қайтаётганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни кузатиб қўйиб бирор ҳадя бериб юборар эдилар. У ҳақида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: - "Зоҳир бизнинг саҳромиз, биз эса унинг шаҳримиз", дер эдилар. Яъни, у саҳродан бизга керакли нарсаларни келтиради, биз ҳам унга шаҳардан керакли нарсаларини бериб юборамиз, демоқчи бўлар эдилар. Зоҳир жуда ҳам бадбашара эди. Аммо унинг кўксида асал каби ширин қалби бор эди. Бир куни у матоларини сотаётганида ортидан Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сездирмасдан келиб, ҳазиллашмоқчи бўлиб қучоқлаб олдилар. Шунда Зоҳир: - Ким бу, қўйиб юбор!-деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўзларини танитиш учун ҳазиллашиб: - Қул сотиб оладиган кишиман, дедилар. Зоҳир таниб, ўзининг бадбашаралигига ишора қилиб деди: - Мен ўтмас молман-да, эй Аллоҳнинг Расули! Мени ким ҳам олар эди?! Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: - Сен Аллоҳнинг ҳузурида қимматсан! Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Показати все...
Xatib.uz

Раҳимберди домла Раҳмоновнинг xatib.uz веб саҳифасининг телеграм канали

👍 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
11689. Ота-онангни сенга қилаётган дуолари сени ҳар куни (турли бало ва зиёнлардан) қутқараётган “яширин қўл” бўлиши мумкин. 🔹Изоҳ: Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч дуо дарҳол қабул бўлади. Уларда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир. Мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзанди учун қилган дуоси”, дедилар. Имом Бухорий ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Показати все...
👍 2
Ғазони эгалланиши бу Тури Синони эгалланиши дегани. Бунинг маъноси эса, Мисрни вайрон қилувчи бўронлар гирдобида қолдиришдир. Бунинг маъноси эса, Мисрга келадиган энг қулай йўлни ҳозирлашдир. Фаластин бепоён ислом диёрларининг бир бўлагидир. У ислом давлатининг ўзаги ҳисобланади. Унга ҳукмрон бўлиш Қоҳира, Димашқ ва Бағдодга йўл очади. Сўнгра ҳатто Макка ва Мадинага ҳам йўл очиши мумкин. Бу заминдан бир қаричини яҳудийларга беришга рози бўлишни исломни инкор қилиш ва ғарб истилосининг табиатини англамаслик деб номласак бўлади. Мусулмонларнинг мустамлакачилар исломни парчалаш учун чизиб берган чегара ортида бўйсуниб, бош эгиб ўтиришлари уммат учун энг катта хатардир. Бугун мусулмонлар ер юзида турли рангли байроқлар остида тарқалиб кетишди. Мусулмонлар жинси, ирқи, миллати қанақа бўлмасин мустамлакачиларга қарши уруш эълон қилиши керак. Қўлларига тушган қурол билан босқинчиларга қарши туришлари лозим. Иккита жаҳон урушида мусулмонлар ёлғончи иттифоқчилар ёнида жанг қилганларини унутмасликлари керак. Мусулмонлар бу урушлардан хорлик ва хиёнатдан бошқа нарсани ўлжа қилишмади. Қуруқ қўл билан уйларига қайтишди. Мусулмонлар олдида иккита йўл турибди: 1. Уйғониш 2. Ўлиш Шайх Муҳаммад Ғаззолий © Абдулқодир Самарқандий таржималари @MubashshirAhmad
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Бир киши бор эди, унга тикан кириб кетса: “Мен аниқ биламан, сен бир гуноҳим (сабабидан)сан. Чунки Роббим азза ва жалла асло менга зулм қилмайди”, дер эди”. Имом Аҳмаднинг “Зуҳд” асаридан. ....🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃..... ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 𝑴𝑬𝑯𝑹 𝑴𝑼𝑯𝑨𝑩𝑩𝑨𝑻 Rasululloh sallollohu alayhi vasallamga muhabbatlilar... @Sahobalarr_hayotii
Показати все...
Тарих мобайнида ёзилган энг қисқа ва балоғатли мактуб: "Умар ибн Хаттобдан Миср ҳокими Амр ибн Осга: Менга етиб келишича, ҳукм мажлисларида сен суяниб ўтирар экансан. Эй Оснинг ўғли, тавозели ўтир! Акс ҳолда ҳокимликдан оламан!". @Mubashshirahmad
Показати все...
👍 1
Ҳаким Фейсбукий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: "Фейсбук саҳифаларида бир-икки соатини бемалол ўтказиб, Қуръон ўқишга келганда, икки саҳифадаёқ ёпиб қўйган кишини кўрсанг билгилки, у халқ билан улфат экан, Холиқ билан эмас. Чунки у уларнинг каломи, бу эса Унинг каломидир". @MubashshirAhmad
Показати все...
👍 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ҳаж улуғ ибодат قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الحجَّاجُ والعمَّارُ وفدُ اللهِ، إن دعوه أجابهم، وإن استغفَروه غفَر لهم الراوي : أبو هريرة أخرجه ابن ماجة(2892 ) ، والطبراني في ((الأوسط)) (6311 🕋 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳожилар ва умра қилгувчилар Аллоҳ азза ва жалланинг меҳмонидирлар. Дуо қилсалар ижобат қилади, истиғфор айтсалар, уларни мағфират қилади", дедилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривояти, Ибн Можа ва Табароний "Авсат"ида келтирганлар. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Показати все...
👍 2
01:08
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Видео #сажда 🎙Ердан баланд бирор нарсага сажда қилсам бўладими? Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Показати все...
👍 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
"Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсанг, демак тирик экансан. Агар бошқаларнинг оғриғини ҳис қилаётган бўлсанг, демак инсонсан". @MubashshirAhmad
Показати все...
👍 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўғлим сиздек бўлмаяпти... Шайх ҳазратлари ёнига келган бир ота арз қилибди. - Ҳазрат, узр сизга ҳавас қилиб ўғлимга Муҳаммад Содиқ исмини бердим. Аммо илми, зукколиги сизчалик эмас. Нима қилсам ўғлим сиздек олим бўлади? Ҳазрат қуюқ қошларини чимириб, оҳиста жавоб берган эканлар: - Ҳеч нарса қилманг, ўғлингиз Муҳаммад Содиқ бўлиши учун унинг онаси чақалоқни бетаҳорат эмизмаган Собирахон бўлиши, отаси эса ўғли ҳақида Ўзбекистондаги олим, устозлардан дуо олиб, туни билан юз ракат намоз ўқийдиган Муҳаммад Юсуф бўлиши керак. Шунда у Муҳаммад Содиққа айланади...
Показати все...
👍 4