cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Муҳаммад Исмоил ижоди

Азизлар, ушбу каналда шоир Муҳаммад Исмоил ижоди билан танишиб боришингиз мумкин. Шеърият оламига марҳамат...

Більше
Рекламні дописи
294
Підписники
+124 години
-37 днів
-330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

01:50
Відео недоступнеДивитись в Telegram
4.70 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ЕР-У ОСМОН ОРАЛИҒИДА !
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ЭРТОШ ТОҒЛАРИДА!
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Шарқ_юлдузи (02/2024) #Адабиётшунослик Тохир Шермурод КАМОЛГА КАФОЛАТ БЕРГАН ТАЗАРРУ
Адабий ижодга мансуб истеъдод билан кенг жамоатчилик эътиборига тушмоқ ҳозирги эмас, олдинги асрда анчайин осон эди. Шунгача бўлган тадорик жараёни талабчан ўтса-да, ёш ижодкор эълон қилинган дастлабки асарлари биланоқ кўпчиликка маълум бўлар эди. Бугунги кунда майдонга кирмоқ осону танилмоқ, тан олинмоқ, адабиётга муносиблик жуда қийин. Мустақилликнинг аввалида илк китоби энг муваффақиятли номланган ёш шоирлардан бири Муҳаммад Исмоилдир.
Тўлиқ ўқиш Бизни кузатиб боринг: TelegramFacebook | web-sayt
Показати все...
Qoraqalpog‘iston xalq yozuvchisi Allanazar Abdiyev tavalludining 60 yilligiga bag‘ishlangan ijodiy kecha hamda "Burgut cho‘qqi" kitobi taqdimotidan fotolar. Muallif – Ahmad To'ra.
Показати все...
Repost from Dunyo🌐TV
02:06
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Видеода Отабек Умаров, Рамзан Қодиров, Ойбек Турсунов ва Тошкент шаҳар хокими Шавкат Умрзоқов Рамзан Қодиров Тошкентдаги Шахидлар майдони ва бошқа бир қатор жойларни айланди 👉 Dunyo🌐Tv
Показати все...
13.93 MB
ҚИТИҒИНГ КЕЛСА, КУЛАСАНДА... Бадиҳа Въетнам пулининг номи донг. Букланмайди, ғижим бўлмайди, нам тортмайди, йиртилмайди, қанча ишлатсангиз йилт янгидай тураверади. Қоғоз деб юрардим, бир кун тикилиб қарасам пластмасса экан. Сотувчи бу пулни сиздан олаётганда икки қўлини чўзиб, таъзим қилиб олади, қайтим бераётганда ҳам пулни икки қўли билан ушлаб, таъзим бажо келтириб қайтаради. Пулда Въетнам Мустақиллигинг асосчиси Хо Ши Миннинг расми бор. Юз доллар икки ярим миллион донгга тенг. Аммо ҳурмати баланд. Уч юз долларга битта янги мотоцикл олишнгиз мумкин. *** Въетнамликлар мушукни ёмон кўришади. Деярли боқишмайди. Мушукни шумшук дейишар экан. Сабаби "мияв" деганга ўхшаш товуши въетнамчасига " мен касофатман", " мен қашшоқликман" деган маъноларни англатар экан. Мушукни боқсалар, уйдан ташқарида, занжирга боғлаб боқишади. Семиргач, сўйворишади. Тансиқ тансиқ таомлар тайёрлашади. Азиз меҳмонларга, ардоқли инсонларга едиришади. Ортганини мушук кичкина бўлсада йўлбарсга ўхшагани учун бизнинг болаларимиз ҳам шердай бўлсин, йўлбарсдай кучли ва забардаст бўлсин дея болаларига едириб юборишади. *** Въетнамнинг Далот шаҳрида ғаройиб меҳмонхона бор. Ғаройиблиги, телба тескарилиги, ақл бовар қилмас архитектураси, қўрқинчли сумбати, жиннича йўлаклари, ваҳимали хоналари туфайли дунёдаги қўрқинчли меҳмонхоналар ўнталигига кирган. Яъни бутун дунёдаги энг қўрқинчли, энг ваҳимали, энг даҳшатли ўнта меҳмонхонанинг биттаси шу ерда жойлашган. Яқинига йўласангиз одамни қўрқув ва қалтироқ босади. Аслида бу меҳмонхона севишганлар учун қурилган экан. Ҳа, тўғри одам севиб қолганда юрагини қўрқув босади. Севги одамни телба қилади. Изтиробдан, хавотирдан, соғинчдан, рашкдан, ўйлайверганидан кечалари ухлолмай босинқираб чиқади. Сиз севган одамингиз билан жинлар, ялмоғизлар, одамхўрлар, ёввойи маҳлуқлар яратилган қўрқинчли меҳмонхонада бир кеча қолган бўлармидингиз.. Мен севган инсоним билан ҳатто ёнғин бўлаётган уйда ҳам бир кеча ётган бўлар эдим. *** Въетнамда ўлган одамни сўнгги манзилга кузатиш ҳақиқий тўй экан. Ўликни пасон қилиб кийинтиришар экан, оғзига тўлдириб пишган гуруч солишар экан, ёнига пачка пачка қалбаки доллар қўйиб қўйишар, кейин ўйин кулги, рақс, дискотека уюштирилар экан. Хонанда шўх шўх қўшиқлардан айтар, уч юз тўрт юз киши тиззагача еб ичар стол атрофида айшу-ишрат қилишар экан. Ким майишатга қўшилмай, қовоғини солиб ўтирса, марҳум хафа бўлишини, тирилиб келгач ўч олишини ёдига солиб қўйишар экан. Шунинг учун ҳамма шўх шодон ўтирар экан. Ўлик бу дунёдан қутилиб жаннатга кетди дейишар экан. Хуллас, шунақа гаплар. Ҳар кимнинг ўз урф одати ўзига буюрсин. Бир нарса дейишга ожизман. Ҳарқалай Въетнам ҳам кеча пайдо бўлиб қолгани йўқ. Бу миллат ҳам минг минг йиллик тарихга эга, қадимий миллат. Въетнамда яшаш балки яхшидир, балки ёмондир, қандайлигини билмадим, бир нарса дейиш қийин, аммо ўлиш ёмон нарса эмас дея ўлиш, ҳарқалай ёмон эмас экан... *** Въетнамда энг кўп дуч келадиганингиз бу массажхоналардир. Ҳар қадамда дуч келади. Қараган заҳотингиз таклиф этишади. Шунинг учун бу ҳақда бир оғиз тўхтаб ўтишга қарор қилдим. Балки бу сиз учун ҳам қизиқдир. Шахсан менда бу ерда кенг қўлланиладиган тай массажи яхши таассурот қолдирди. Авваломбор массаж сўзини ёзишдан олдин бу сўзнинг ўзбекча муқобили қандай бўлиши ҳақида сизларнинг фикрларингизни билмоқчиман. Уқалаш, силаш, сийпалаш, тетиклаштириш, руҳлантириш, тан муолажаси, ёшартириш, эркалаш, қувватлантириш, овутиш, кучайтириш, соғайтириш, ардоқлаш... бу сўзларнинг қайси бирини массаж сўзининг ўрнига қўллаш мумкин. Бу ибораларнинг қайси бирини қўлласак массаж сўзининг ўзбекча атамаси пайдо бўлади? Сиз массаж сўзининг ўрнига қайси сўзни тавсия этган бўлар эдингиз?
Показати все...
Хуллас мени нимқоронғу хонага олиб киришди. Хона салқин, димоғимга урилган хушбўй ифордан кўнглим ёзилди, майин ва жозибали куй танимни бўшаштирди. Муздай ҳаво чарчоғимни ёзди. Оппоқ чойшаб тўшалган ўриндиққа чўзилдим. Тай массажи оёқ бармоқларини оҳиста уқалашдан бошланар экан. Оёқ томирларидаги қонни аста секин қиздириб, бутун аъзойи бадандаги қонни мулойимлик билан мия томон ҳайдашдан бошланар экан. Массаж, бутун танадаги қон томирларини қиздириб, қон айланиш тизимини яхшилаш, тиқилган, увишган, қотиб қолган тўқималарни бир маромга солиш орқали, мушаклар фаолиятини яхшилашдан бошланар экан, сўнг қон томирларидагиқон айланишини яхшилаш эвазига асабийлашиш, чарчоқ, безовталик, босинқираш, тутоқиш каби иллатларни йўқ қилишга эришилар экан. Қон айланишини нафақат силаш, сийпалаш, уқалаш орқали, балки баданга бир неча бор қиздирилган хушбўй ва ёқимли мойларни суртиш билан амалга оширилар экан. Шунингдек қиздирилган ўн иккита зумрад тошни, кафтга, товонга, биқинга, елкага босиб ҳам амалга оширилар экан. Оёқларим остида қитиғим борлиги учун бир неча бор ўзимни тутолмай кулиб юборган бўлсамда, массажист ҳеч қандай эътироз билдирмади, аксинча менга қўшилиб роса кулди. Яйраб, яшнаб завқланди. Унинг гоҳ гоҳ шивирлаб айтган сўзларидан баъзиларини тушунганим шу бўлдики, “ Илоҳо, ушбу мижозимни соғ саломат қилгин, бахтли саодатли қилгин, хасталиги бор бўлса шифо бер, уни бало қазолардан асра, унга енгилмас ирода, куч-қувват бер” –дея пичирлади у. Елкаларимда туз йиғилган экан, у уқалаганда қисир қисир этар, ҳар қисирлаганда, “Эшитдингми, эшитдингми?” – дер, мен кулардим, кулганимда у яна очилиб кетар, завққа тўлиб, яна қисирлатарди. Бошдан оёқ массаж бир соат давом этди. Қушдай енгил бўлдим. Нафас олишим сезиларли даражада осонлашди. Бир неча кг вазн ташлагандай ўзимни бардам ва чаққон сездим. Бу тетиклашиш менга юз минг сўмга тушди. Ҳарқалай онда сонда, ойда, йилда бир марота бундай массажларни олиб турсак ёмон бўлмас экан, деган ўйда массажхонани тарк этдим. (Ҳазрат Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. умматларига сафар қилиб туришни тавсия этганлар ва сафарга чиққан инсонларни: “Аллоҳ, унинг узоғини яқин, сафарини енгил қил”, дея дуо қилганлар. Оллоҳ таоло бизнинг ҳам сафаримизни хайрли қил. Сафаримиз ҳақидаги фикр мулоҳазаларингизни изоҳларда интизорлик билан кутиб қоламан.)
Показати все...
09:43
Відео недоступнеДивитись в Telegram
ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ, ЎЗБЕКИСТОН МАДҲИЯСИ МУАЛЛИФИ, БУЮК УСТОЗ АБДУЛЛА ОРИПОВ ДУОСИ
Показати все...
АБДУЛЛА_ОРИПОВНИНГ_СЎНГГИ_ТИЛАГИ_x264.mp462.85 MB