cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

Хоразм вилоят судларининг расмий канали

Більше
Рекламні дописи
1 129
Підписники
-324 години
+177 днів
+1430 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

01:28
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан Хоразм вилоят судининг Кадрлар бўлими бош консультанти Х. Сапаев, вилоят судининг судья катта ёрдамчилари И.Усмонов ва М.Бабаниёзовлар иштирокида Урганч давлат университетида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда талабаларга суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда вилоят судининг кадрлар захирасини яратиш тартиби тушунтирилди. Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Показати все...
кадр.mp432.39 MB
02:30
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Хоразм вилоят суди раиси Ш.Камолов, вилоят маъмурий суди раиси Ж.Султанова ҳамда судьялар иштирокида Янгиариқ туманида ҳудудда содир этилган жиноятлар муҳокамаси ва сайёр қабул ўтказилди Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Показати все...
2 M.m4v11.86 MB
02:14
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Урганч шаҳрида “Суд органлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида масъулиятли ёритишда журналист ва блогерларнинг касбий маҳоратини ошириш” мавзусида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида фаолият юритаётган журналист ва блогерлар учун тренинг бўлиб ўтди Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Показати все...
18а.mp422.07 MB
Ҳазораспда жамоатчилик иштирокида сайёр суд мажлиси ўтказилди Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судининг сайёр суд мажлисида 1991 йилда туғилган, маълумоти ўрта, оилали, 4 нафар фарзанди бор, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган фуқаро Ф.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан маъмурий иш кўриб чиқилди. Судда маълум бўлишича, Ф.М. фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг суд буйруғига асосан З.Л. фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун то у вояга етгунига қадар ҳар ойда жами даромадининг тўртдан бир қисми миқдоридаги алимент ундириш белгиланган бўлсада, 2023 йил 1 декабрь кунидан 2024 йил 1 май кунига қадар жами 3.949.556 сўм алимент пулларини тўламасдан, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган. Ф.М. судда айбига иқрорлик билдириб, ҳозирда алимент пулларни тўлашга имконияти етмаслиги, бироқ йигирма кунлик муддатда алимент пулларини тўлиқ тўлаб бериши ҳақида тушунтириш бериб, енгиллик қилишни сўради. Жабрланувчи З.Л. судда алимент пулларини ундириб, Ф.М.га нисбатан қонуний чора кўришни сўради. Суд қарори билан Ф.М. МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек Ф.М.дан жабрланувчи З.Л. фойдасига 3.949.556 сўм пул ундирилиши белгиланди. Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Конституциядан КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ 22-модда. Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, унга қандай асосларда эга бўлганликдан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир. Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади. Фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгиланади. 23-модда. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди. Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмас. Давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилади. Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari
Показати все...
01:15
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Хоразм вилоят юридик техникумида вилоят суди судьялари М. Қурбонов, Ш. Раззоқов, В. Казақов ва Б. Давлатовлар иштирокида ўқувчилар билан "Судья ва ёшлар" учрашуви ўтказилди Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Показати все...
судья ва ёшлар.mp428.01 MB
05:26
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Үргенште Қарақалпақстан Республикасы ҳәм Хорезм ўәлаятында жумыс алып барып атырған журналист ҳәм блогерлер ушын «Суд органлары искерлигин ғалаба хабар қуралларында жуўапкершиликли түрде жарытыўда журналист ҳәм блогерлердиң кәсиплик шеберлигин арттырыў» атамасында шөлкемлестирилген аймақлық тренингнен репортаж Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Показати все...
19а.mp4124.00 MB
Маъмун университетида “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди Ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларни суд-ҳуқуқ тизимига доир қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан Маъмун университетида “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Самимий мулоқот тарзида ўтган тадбирда вилоят суди раисининг ўринбосари У.Бакдурдиев ҳамда вилоят суди судьялари З.Якубов, М.Маҳмудов ва Д.Муратовлар сўзга чиқиб, судьялик касбининг машаққати, Давлат номидан қарор қабул қилишнинг масъулиятини талабаларга аниқ мисоллар билан тушунтиришди. Айниқса, аудитория ёшлар эканлиги инобатга олиниб, судьялар томонидан ёшлар ўртасида жорий йилнинг биринчи чорагида содир этилган жиноятлар таҳлили ҳамда жиноий жавобгарликка тортилиш талабаларнинг шахсий ҳаёти ва карьерасига салбий  таъсири ҳақида тўхталинди. Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди. Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Показати все...
04:27
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#ОАВ_нигоҳида Үргенште Қарақалпақстан Республикасы ҳәм Хорезм ўәлаятында жумыс алып барып атырған журналист ҳәм блогерлер ушын «Суд органлары искерлигин ғалаба хабар қуралларында жуўапкершиликли түрде жарытыўда журналист ҳәм блогерлердиң кәсиплик шеберлигин арттырыў» атамасында шөлкемлестирилген аймақлық тренингнен репортаж Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Показати все...
8а.mp4131.23 MB