cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

ACHCHIQ HAQIQAT

Ўзбекистондаги ва энг ишончли янгиликлар канали, фақат долзарб воқеалар 24/7. Бизнинг расмий канал АОКАнинг 16.11.2022 йилдаги 0485910-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади. Биз адолат ва ҳақиқат учун курашмоқдамиз!

Більше
Рекламні дописи
3 370
Підписники
-124 години
+397 днів
+17930 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

❗️Magic City кинотеатрида "Жаннат оналар оёғи остида" филми намойиши вақтида йигит ёнидаги қизга шаҳвоний ҳаракатлар қилгани учун ҚАМАЛДИ ❌ Қиз йигитга қаршилик қилганини, айтиб, кўрсатма берган. У қаршиликларига қарамасдан, унга шилқимлик қилиб, ўпиб танасига тегинганини айтган. Келажакда турмуш қурмоқчи бўлганлиги учун ариза билан мурожаат қилмаганини айтиб, енгиллик беришни сўради. Суд йигитга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси жазоси тайинлади.Айбланувчи ҳисобидан қамоқни ҳар бир куни учун қабул қилиш муассасаси фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи, яъни 255.000 сўм ундирилиш белгиланди. https://t.me/achchiq_info
Показати все...
Тўрткўлда кадастр ходимлари дронлар ёрдамида ноқонуний қурилишларни аниқламоқда Қорақалпоғистон Республикаси Кадастр агентлиги Тўрткўл тумани бўлими ходимлари томонидан барча шаҳар ва туманларда ер участкаларини ҳисобга олиш ишлари олиб борилмоқда. Қайд этилишича, агентлик ходимлари замонавий дронлар ёрдамида «Ота юрт» АПЖ маҳалласида яшайдиган фуқаролар ўзбошимчалик билан жами 680 кв.м ер майдонини қонунга хилоф тарзда эгалланганлигини ва турар жой қуриш учун пойдевор қўйилганлиги аниқлаган. Ҳолат юзасидан Маъмурий кодексининг 60-моддаси 3-қисми билан боғлиқ ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонунга хилоф қилмишни содир этган шахсга ушбу ғайриқонуний қилмиш оқибатлари ҳақида маълумот берилган. https://t.me/achchiq_info
Показати все...
АҚШ Хитой автомобиллари ва батареялари учун божхона божлари нархини 4 бараварга оширди Жо Байден Хитойдан кириб келадиган бир қатор товарларга, жумладан электромобиллар ва уларнинг батареялари учун божхона божлари қийматини бирданига 4 бараварга, 25 фоиздан 100 фоизгача ошириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Байден маъмурияти буни Хитойнинг соғлом рақобат қилмаётгани, ишлаб чиқарувчи компаниялар хориж бозорига чиқиши учун давлат томонидан мислсиз субсидия ёрдами олаётгани билан изоҳлаган. Маълумот учун, Хитой ҳукумати хорижга, айниқса Европа ва АҚШга экспорт қиладиган компанияларга жуда катта имтиёзлар, субсидия маблағлари ажратади. Шунингдек, ҚҚС тўловлари ҳам ишлаб чиқарувчининг ўзига қайтарилади. Бу эса Хитой электромобилларнинг бир неча баравар арзон нархларда Европа ва АҚШ бозорларига кириб боришига сабаб бўлиб келмоқда. https://t.me/achchiq_info
Показати все...
👍 3
Тошкентда Cobalt ёниб кетди ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Тошкент шаҳар Учтепа туманида Cobalt ёниб кетгани юзасидан маълумот берди. Қайд этилишича, 14 май куни соат 22:00 ларда Учтепа тумани 30-мавзеда 31 ёшли Н.Ғ.га тегишли Cobalt русумли транспорт воситасида, ёнғин келиб чиққан. Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда. https://t.me/achchiq_info
Показати все...
Ўзбекистонда «БМТ-аёллар» тузилмаси ваколатхонаси очилади БМТ делегацияси шу кунларда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Осиё хотин-қизлар форуми доирасида мамлакатда бўлиб турибди. Ўзбекистонда хотин-қизлар мавқейини тубдан яхшилаш ва жамиятдаги мақомини оширишга қаратилган самарали ислоҳотларга юксак баҳо берилди. Учрашувда мамлакатнинг "БМТ-аёллар" тузилмаси билан конструктив ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Осиё хотин-қизлари форуми самарали якунлари юқори баҳоланди. Ушбу форумни Осиё минтақасида аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш масалалари бўйича доимий мулоқот платформасига айлантириш муҳимлиги таъкидланди. Ўзаро ҳамкорлик бўйича, минтақавий даражадаги аниқ лойиҳа ва дастурларни ўз ичига олган ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган дастурни қабул қилиш зарурлиги қайд этилди. "БМТ-аёллар" тузилмасининг мамлакатда ваколатхонасини очиш масаласи қўллаб-қувватланди. https://t.me/achchiq_info
Показати все...
Хоразмда вояга етмаган бола кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан автомашина устига қулаб тушди Ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳрида яшовчи, 2007 йилда туғилган вояга етмаган бола кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан автомашина устига қулаб тушгани видеоси тарқалди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов ўз Telegram-каналида хабар берди. Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда жабрланувчи шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда. https://t.me/achchiq_info
Показати все...
👍 1
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ХҚМБ ходимлари томонидан жамоат жойларида аниқланган диний либосларда юзларига ниқоб, (бурқа, паранжи, чиммат) ўранган хотин-қизлар билан тегишли мутахассислар иштирокида суҳбатлар ўтказилмоқда. Суҳбат давомида  уларга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 184/4-моддасига асосан мазкур ҳаракатлар Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган кўринишда бўлиш, яъни,  жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсиш ва бошқа бандларига асосан жарима солишга сабаб бўлиши тушунтирилиб, расмий огоҳлантирилмоқдалар. https://t.me/achchiq_info
Показати все...
👍 5👎 4
Райгаз ва электросеть мансабдорлари ушланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон туман газ таъминоти бўлими бош муҳандиси Ў.П. ва маҳаллада ишлаш хизмати бўлими бошлиғи А.Қ. ўзаро тил бириктириб, аҳоли хонадонларини юқори босимли табиий газ тармоғига улаш учун рухсат берувчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб, тармоққа улаб бериши эвазига фуқаро З.Т.дан 7 000 АҚШ доллари талаб қилишиб, ушбу пулларни бўлим бошлиғи А.Қ. ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қашқадарё вилоят электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Ш.А., Косон туман ЭТК электр монтёри И.Н. ва фуқаро Х.Х. ўзаро тил бириктириб, “Майдаёбу” МФЙда яшовчи О.Х. ва Б.А.нинг хонадонларида ўрнатилган ҳисоблагичларнинг муҳри бузилганлиги ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига электр монтёри И.Н. фуқаро О.Х.дан 12 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бундан ташқари, электр монтёри И.Н. ва фуқаро Х.Х. Косон туманида яшовчи 7 нафар фуқарога далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига уларнинг 11,4 млн сўмини қўлга киритганликлари аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) ҳамда 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. https://t.me/achchiq_info
Показати все...
👍 1
Нукус шаҳридаги кўзи ожизлар махсус кутубхонасида 530,4 млн. сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди! Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Нукус шаҳрида жойлашган кўзи ожизлар махсус кутубхонаси маъмурий биносини янгидан қуриш ва жиҳозлаш бўйича амалга оширилган қиймати 10,4 млрд. сўмлик пудрат ишлари ўрганилиб, жами 530,4 млн. сўмлик ишлар ҳақиқатда бажарилмаган бўлсада, ҳисоботларга қўшиб ёзиш йўли билан бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Ачинарлиси, кутубхонани жиҳозлаш мақсадида ажратилган 2 та “брайл” принтери учун 90 млн. сўм ва 1 та овоз ёзиш студияси учун 50 млн. сўм маблағлар ҳам ўзлаштириб юборилгани оқибатида кўриш қобилиятида нуқсони бор шахсларни қорақалпоқ тилида зарур адабиёт ва аудио материаллар билан таъминлаш имкони чекланган. Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ҳамда 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Показати все...
🤬 1
Humo акциядорлик жамиятига айлантирилди «Миллий банклараро процессинг маркази» (Humo) МЧЖ акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, Humo тўлов тизими оператори масъулияти чекланган жамияти акциядорлик жамияти шаклида ташкил қилинди. Бу бўйича Давактив агентлиги буйруғи қабул қилинди. Янги таҳрирдаги устави 2024 йил 13 май куни Давлат хизматлари марказида давлат рўйхатидан ўтказилган. “Ҳозирда «Миллий банклараро процессинг маркази» акциядорлик жамиятининг акцияларини бирламчи чиқариш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда», — деди ёзди Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати. Маълумотларга кўра, президентнинг қарорига билан 2024 йил 1 июлдан бошлаб тўлов тизими операторлари фақат акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади. https://t.me/achchiq_info
Показати все...
👍 1